Skip to main content

Мажезик-Сановель DUO

Улашиш:
  Reading time 27 minutes
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МАЖЕЗИК-САНОВЕЛЬ DUO

MAJEZIK-SANOVEL DUO

Препаратнинг савдо номи: Мажезик-Сановель DUO

Таъсир этувчи моддаkfh (ХПН): Флурбипрофен, Тиоколхикозид

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: Флурбипрофен     100,0 г, Тиоколхикозид       8,0 г;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристаллик целлюлоза, натрий кроскармеллоза, гидроксипропилцеллюлоза, кремний коллоид диоксиди, магний стеарати, сариқ опадри, тозаланган сув.

Таърифи: узунчоқ сариқ рангли қобиқ билан қопланган, бир томонида рискали ва бошқа томони Sanovel логотип ўйиқчали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши восита – НЯҚВ.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Марказий таъсирга эга миорелаксантлар

ATХ коди: M03BX55 тиоколхикозид в комбинации с другими препаратами

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Флурбипрофен – кучли НЯҚВ, фенилпропион кислотасининг ҳосиласи, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши таъсирга эга. Таъсир механизми циклооксигеназа ферментини блоклаш ҳисобига простагландинлар синтезини сусайтириши ва периферик оғриқ медиаторларининг таъсиридан тўқималар сезувчанлигини бартараф этиши билан боғлиқ.

Тиоколхикозид колхицин ва олтингугуртнинг табиий псевдоалкалоиди бўлган ярим синтетик моддадир. Миорелаксацияловчи таъсир кўрсатади (мушак релаксанти).

Тиоколхикозид фақат ГАМК ва in-vitro тадқиқотларда стрихнинга сезгир бўлган глицинергик рецепторлар билан боғланади. ГАМК-рецепторнинг антагонисти сифатида таъсир қилувчи Тиоколхикозид ўзининг таъсирини миорелаксацияловчи супраспинал даражада регулятор комплекс механизмлари ёрдамида кўрсатиши мумкин, бироқ унинг глицинергик таъсир механизмларини инкор этиб бўлмайди.

Тиоколхикозиднинг миорелаксацияловчи самарасини йўқлиги, бу бирикма доминант супраспинал таъсирга эга эканлигини кўрсатади.

Шунингек, электроэнцефалографик текширишлар, тиоколхикозид ва унинг асосий метаболити седатив самара кўрсатмаслигини кўрсатди.

 

Фармакокинетикаси

Флурбипрофен:

Сўрилиши: препаратни орал қўлланганда флурбипрофеннинг эришиладиган биокираолишлиги, орал эритма билан қиёсланганда нисбатан тахминан 96% ни ташкил қилади. Флурбипрофенни сўрилиши тез ва носелективдир, плазмадаги чўққи концентрациясига 2 соатдан кейин эришилади. Флурбипрофенни овқат ёки антацидлар билан бир вақтда қабул қилиниши препаратни сўрилиш тезлигини ўзгартириши мумкин, аммо сўрилиш даражасига таъсир этмайди.

Тақсимланиши: R-флурбипрофен ва S-флурбипрофеннинг тақсимланиш ҳажми (Vz/F) тахминан 0.12 л/кг ни ташкил қилади. Флурбипрофеннинг иккала энантиомери альбумин ва плазманинг бошқа оқсиллари билан 99% боғланади.

Биотрансформацияси: плазмада ва сийдикда флурбипрофеннинг метаболитларини катта миқдори: 4’-гидрокси-флурбипрофен, 3’,4’-дигидрокси-флурбипрофен, 3’-гидрокси-4’метокси-флурбипрофен, коньюгатлари аниқланган. Арилпропион кислотасининг бошқа турларидан фарқли равишда (масалан, ибупрофен), R-флурбипрофен ва S-флурбипрофеннинг метаболизми минимал даражада кечади. Флурбипрофен метаболизмга таъсир қилувчи ферментларни индукция қилмайди. Эркин флурбипрофеннинг умумий плазма клиренси стереоселектив эмас, терапевтик оралиқлар билан ишлатилганда флурбипрофеннинг клиренси дозага боғлиқ эмас.

Чиқарилиши: қабул қилингандан кейин тахминан 3% флурбипрофен ўзгармаган турда сийдик билан чиқарилади, бунда сийдик билан чиқарилган дозанинг тахминан 70% ни флурбипрофен ва метаболитлар ташкил қилади. Флурбипрофеннинг метаболитларни чиқарилишининг асосий йўлларидан бири буйрак метаболизми бўлганлиги туфайли, буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган беморларда флурбипрофеннинг метаболитларни тўпланишини олдини олиш мақсадида флурбипрофеннинг дозасини бошқариш керак. R- ва S-флурбипрофен учун ўртача ярим парчаланиш даври мувофиқ равишда 4.7 ва 5.7 соатни ташкил қилади.

Беморлардаги характеристикаси

Жигар етишмовчилиги:

Флурбипрофеннинг тахминан 90% жигарда метаболизмга учрайди, шу боисдан жигар етишмовчилиги бўлган беморларда препаратни оғиз орқали қабул қилинганда флурбипрофеннинг дозасини камайтириш керак. Флурбипрофенни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси жигар касалликлари бўлган беморларда ва альбуминнинг концентрацияси 3.1 г/дл дан кам бўлганида камаяди.

Буйрак етишмовчилиги:

Буйрак клиренси флурбипрофеннинг метаболитларини чиқарилишининг асосий йўли бўлишига қарамай, эркин флубипрофен учун ушбу чиқарилиш йўли асосий ҳисобланмайди. Флурбипрофенни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда ва альбуминнинг концентрацияси 3.9 г/дл дан кам бўлганида камаяди. Флурбипрофеннинг метаболитларини чиқарилиши буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда камайиши мумкин.

Доимий перитонеал диализдаги амбулатор беморларда, флурбипрофен қондан диализатга ўтмайди.

Болаларда:

Болаларда флурбипрофеннинг фармакокинетикаси текширилмаган.

Кексаларда:

Артрити бўлган кекса пациентларда бир марта ёки кўп марта қабул қилинганда флурбипрофеннинг 100 мг ли таблеткаларини фармакокинетикаси, артрити бўлган ёш беморларнинг худди шундай кўрсаткичидан фарқ қилмайди.

Тиоколхикозид:

Сўрилиши: Орал қўллангандан кейин тиоколхикозид тез сўрилади. У учта метаболитга эга. Қонда айланиб юрувчи иккита асосий шакли: тиоколхикозид агликон ва фаол метаболит ҳисобланган тиоколхикозиднинг глюкуронидли ҳосиласидир. Тиоколхикозиднинг фаол глюкуронидли ҳосиласи шунингдек мушак ичига юборилгандан кейин хам кузатилади.

Тақсимланиши: Тиоколхикозид одам қони зардобининг оқсиллари билан кучсиз (13%) боғланади, ва бу тиоколхикозиднинг терапевтик концентрациясига боғлиқ эмас; зардоб альбумини зардоб оқсиллари билан боғланишда асосий ролни ўйнайди..

Тиоколхикозиднинг фаол глюкуронидли ҳосиласи қон плазмасида ўртача Tmax 1 соат билан тез кузатилади. Тиоколхикозиднинг 8 мг бир марталик дозаси перорал қабул қилингандан кейин, тиоколхикозид ва унинг фаол глюкуронидли метаболитининг позициясини фаол компонентларга таъсирини акс эттирувчи эгри чизиқ остидаги ўртача майдон кўрсаткичи (AUC) тахминан 500 нг.соат/мл ни ташкил қилади.

Тиоколхикозиднинг 8 мг бир марталик дозаси перорал қабул қилингандан кейин, фаол глюкуронидли метаболитининг позициясини фаол компонентларга таъсирини акс эттирувчи эгри чизиқ остидаги ўртача майдон кўрсаткичи  (AUC) тахминан 126 нг.соат/ мл ни ташкил қилади.

Биотрансформацияси: Қонда айланиб юрувчи иккита асосий шакли: тиоколхикозид агликон ва фаол метаболит ҳисобланган тиоколхикозиднинг глюкуронидли ҳосиласидир. Тиоколхикозиднинг фаол глюкуронидли ҳосиласи шунингдек мушак ичига юборилгандан кейин хам кузатилади.

Тиоколхикозид соғлом шахсларда перорал қабул қилингандан кейин худди шу тарзда аниқланмаган.

Чиқарилиши: Фаол глюкуронид метаболити қон плазмасида тезда аниқланади.

Соғлом шахсларда перорал қабул қилингандан кейин тиоколхикозид тахминан 7 соатлик ўртача якуний ярим чиқарилиш даври билан чиқарилади.

Тиоколхикозиднинг C14radioactive орал қўлланганидан кейин, қабул қилинган дозанинг 79% аҳлатда ва 20% сийдикда аниқланган.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Остеоартритни, умуртқа поғонасининг оғриқли синдромларини, бўғимдан ташқари ревматизмни даволашда, мушак оғриқлари, посттравматик ва операциядан кейинги оғриқларни симптоматик даволаш учун қўлланилади.

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Препаратни флурбипрофенга, тиоколхикозидга ёки ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Таблеткаларни, илгари аспирин ёки бошқа НЯҚВ ни қабул қилгандан кейин астма хуружи, уртикария ёки бошқа аллергик реакциялар кузатилган пациентларга бериш мумкин эмас. Бундай пациентлар орасида оғир, кам ҳолларда ўлимга олиб келувчи, анафилаксияга ўхшаш реакциялар тўғрисида маълумотлар келтирилган.

Таблеткаларни аспирин триадаси бўлган пациентларга бериш мумкин эмас. Бу симптомокомплекс асосан аспирин ёки бошқа НЯҚВ ни қабул қилингандан кейин астмаси ва полипоз ёки нополипоз ринити бўлган ёки оғир, потенциал фатал бронхоспазми бўлган пациентларда кузатилади.

Препаратни Крон касаллиги, меъда-ичакдан қон кетишлари, меъда яра касаллиги (фаол ёки ўтказилган) бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни оғир юрак етишмовчилиги, буйрак, жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни коронар артерияни шунтлаш операциясида операциядан олдинги оғриқни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Препаратни суст фалажда, мушак гипотониясида қўллаш мумкин эмас.

Препаратни қон кетишлари бўлган пациентларда ва антикоагулянтларни қабул қилаётган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Препаратни НЯҚВ, шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.

Юрак-қон томир тромботик асоратлар:

Бирнечта НЯҚВ – ЦОГ-2 селектив ва носелектив ингибиторларини 3 йилгача давомийликда қўллаш юзасидан ўтказилган клиник тадқиқотларнинг натижалари жиддий юрак-қон томир тромботик холатлари, миокард инфаркти, инсультнинг юқори хавфини кўрсатди. Хавф аввалдан юрак-қон томир касалликлари бўлган ёки юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфи бўлган пациентлар орасида юқоридир. Ножўя юрак-қон томир кўринишларини ривожланиш хавфини минимумга етказиш учун энг паст самарали дозани энг қисқа муддатга қўллаш керак. Шифокор ва пациент илгари юрак-қон томир касалликлари симптомлари бўлмаганига қарамай, бундай ҳолатларни ривожланишига эътиборли бўлишлари зарур. Пациентлар жиддий юрак-қон томир касалликларининг тўғрисида ва/ёки белгилар ва улар намоён бўлган ҳолларда кўриладиган чоралар тўғрисида хабардор бўлишлари зарур.

Аспиринни бир вақтда ишлатилиши НЯҚВ қабул қилиниши билан боғлиқ жиддий юрак-қон томир тромботик асоратларни ривожланишининг юқори хавфи билан боғлиқлиги юзасидан ишончли далиллар йўқ. Аспирин ва флурбипрофенни бир вақтда қўлланилиши жиддий меъда-ичак асоратларни ривожланиш хавфини оширади. Коронар артерияни шунтлашдан кейинги биринчи 10-14 кун оғриқни даволаш учун НЯҚВ – ЦОГ-2 селектив ингибиторларни қўллаш бўйича ўтказилган иккита катта, назоратли клиник тадқиқотларнинг натижалари инсульт ва миокард инфарктини ривожланишининг юқори тез-тезлигини аниқлади.

Артериал гипертензия:

НЯҚВ, шу жумладан флурбипрофен хам аввалдан мавжуд бўлган гипертензияни авж олишини ёки ёмонлашишини чақириши мумкин ва юрак-қон томир асоратларини тезлашишига олиб келиши мумкин. НЯҚВ, шу жумладан флурбипрофенни хам артериал гипертензияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим. Флурбипрофен билан даволашни бошлашдан олдин артериал босим (АБ) мониторингини синчиклаб ўтказиш зарур.

Меъда-ичак кўринишлари – яра, қон кетишлар, перфорация ривожланиши хавфи.

НЯҚВ меъда-ичак йўллари томонидан жиддий ножўя таъсирларни, шу жумладан фатал якунланиши мумкин бўлган яллиғланиш, қон кетиши, меъда яра касаллиги ва меъдани, ингичка ва йўғон ичакни перфорациясини чақириши мумкин. Қайд этилган ножўя кўринишлар олдиндан бўладиган симптомлар билан ёки уларсиз исталган вақтда намоён бўлиши мумкин. НЯҚВ томонидан чақирилган меъда-ичак йўлларининг юқори қисми яралари, катта қон кетишлари ёки перфорацияни ривожланиш ҳоллари 3-6 ой давомида даволанган беморларнинг тахминан 1% да  ва бир йил давомида даволанганларнинг 2-4% да кузатилган. Бу тенденциялар узоқ вақт қўлланганда сақланиб қолиб, меъда-ичак йўллари томонидан жиддий ножўя таъсирларни ривожланиш эҳтимолини оширади. Бироқ, хаттоки қисқа даволаш курси хам маълум бир хавф билан боғлиқ бўлади. НЯҚВ ни меъда яра касаллиги бўлган ёки анамнезида меъда-ичакдан қон кетишлари бўлган пациентларда ўта эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Меъда яра касаллиги бўлган ва/ёки анамнезида меъда-ичакдан қон кетишлари бўлган пациентларда НЯҚВ қўлланганда меъда-ичакдан қон кетишларини ривожланиш хавфи, хавф-омиллари бўлмаган пациентларга нисбатан 10 марта юқоридир. Меъда-ичакдан қон кетишларини ривожланиш хавфини оширувчи бошқа омилларга: перорал кортикостероидлар ёки антикоагулянтларни бир вақтда қабул қилиш, НЯҚВ билан узоқ муддат даволаниш, чекиш, алкоголь, кекса ёш, қониқарсиз умумий ҳолат киради. Кўпгина фатал ҳолатлар кекса ва ҳолсизланган пациентлар орасида таърифланган, демак, пациентларнинг бу гуруҳи ўзига хос эътиборни талаб этади.

Меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирларни ривожланиш хавфини минимумга етказиш учун НЯҚВ минимал самарали дозаларини энг қисқа муддатда қўллаш керак. Пациент ва шифокор меъда яраси ва меъда-ичакдан қон кетишларининг белгилари ва симптомларига эътиборли бўлишлари зарур, меъда-ичак йўллари томонидан жиддий ножўя кўринишларга шубҳа туғилган ҳолларда зудлик билан қўшимча текширишларни ва даволашни бошлаш талаб этилади. Бу НЯҚВ ни бекор қилишни тақозо этади. Юқори хавф гуруҳи пациентлари учун НЯҚВ ни ўз ичига олмаган муқобил даволаш усулларини қўллашни кўриб чиқиш керак.

Анафилактоид реакциялар

Бошқа НЯҚВ билан бўлгани каби, флурбипрофенни қўллаганда хам анафилактоид реакциялар ривожланиши мумкин. Флурбипрофенни “аспирин триадаси” (бронхиал астма, вазомотор ринит, ацетилсалицил кислотасини ўзлаштираолмаслик) бўлган пациентлар қабул қилмасликлари керак. Аспиринни ёки бошқа НЯҚВ ни қабул қилишга жавоб сифатида астмаси бўлган пациентлардаги бу симптомокомплекс бурунда полиплар билан ёки усиз ринит кўринишида ёки оғир, потенциал фатал бронхоспазм кўринишида намоён бўлади. Анафилактоид реакциялар ривожланган ҳолларда шошилинч ёрдам кўрсатиш зарур.

Жигарга таъсири

НЯҚВ ни, шу жумладан флурбипрофенни қабул қилаётган пациентларда (15% гача), жигар фаолиятининг бир ёки бир нечта кўрсаткичлари даражасини чегарагача ошиши юз бериши мумкин. Қайд этилган ўзгаришлар даволаш давом эттирилганда ёки авж олиши, ёки ўзгармасдан қолиши ёки ўткинчи характерга эга бўлиши мумкин. АЛТ ва АСТ даражасини анча ошиши (нормадан тахминан уч ва ундан ортиқ ошиши) НЯҚВ билан ўтказилган клиник тадқиқотлар вақтида тахминан 1% пациентда аниқланган. Юқорида эслатиб ўтилганидан ташқари, баъзида ўлим билан якунланувчи оғир жигар реакцияларининг кам ҳоллари, шу жумладан сариқликда яшин тезлигида авж олувчи гепатит, жигар некрози ва жигар етишмовчилиги аниқланган.

Жигар дисфункцияси симптомлари ва/ёки белгилари бўлган ёки жигар фаолиятининг патологик кўрсаткичлари бўлган пациентлар, жигар томонидан ўта оғир реакцияларни ривожланишидан сақланиш мақсадида уларни текширишлари зарур. Агар клиник белгилар ва симптомлар жигар касаллигини ривожланиши билан боғлиқ бўлса, ёки тизимли кўринишлар (масалан, эозинофилия, тошма ва хок.) аниқланса, флурбипрофенни бекор қилиш керак.

Буйракка таъсири

НЯҚВ ни узоқ муддат қабул қилиш буйрак папилляр некрозини ва буйракнинг бошқа шикастланишларини ривожланишини чақириши мумкин. Буйрак томонидан токсиклик, буйрак простагландинлари буйрак перфузиясини қувватлаш учун компенсатор рол ўйнаган пациентлар орасида кузатилган. Бундай ҳолларда НЯҚВ ни қабул қилиш простагландинларни ҳосил бўлишини дозага боғлиқ пасайишини чақириши мумкин, ва оқибатда буйрак қон оқими пасайиши мумкин, бу буйрак декомпенсациясини ривожланишини қўзғатиши мумкин. Юқори хавф гуруҳига буйрак фаолиятини бузилиш бўлган, юрак етишмовчилиги, жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар, кекса пациентлар, шунингдек диуретиклар, ААФ-ингибиторларни қабул қилаётган пациентлар мансубдирлар. НЯҚВ ни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин аввалги ҳолат (даволашгача бўлган ҳолат) тикланади.

Клиник тадқиқотларда флурбипрофенни ярим чиқарилиш даври буйрак дисфункцияси бўлган пациентларда ўзгармаган. Флурбипрофеннинг метаболитлари асосан буйрак орқали чиқарилади. 4’-гидрокси-флурбипрофенни чиқарилиши буйрак фаолиятини ўртача – оғир бузилиши бўлган пациентларда пасаяди. Демак, сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларга флурбипрофен билан даволаниш тавсия этилмайди. Флурбипрофенни қўллаш зарурати туғилганида, буйрак фаолиятини синчков назорат қилиш лозим.

Гематологик самаралар

НЯҚВ ни, шу жумладан флурбипрофенни қабул қилаётган пациентларда анемия ривожланиши мумкин, бу суюқликни тутилиши, меъда-ичакдан қон кетишлари ёки эритропоэзга таъсири етарлича ўрганилмаганлиги оқибатида чақирилиши мумкин. НЯҚВ узоқ муддат давомида қўлланганда пациентларни, хатто анемиянинг ҳар қандай белгилари ва симптомлари бўлмаганида хам гемоглобин ёки гематокритни вақти-вақти билан назорат қилиш керак.

НЯҚВ айрим пациентларда тромбоцитлар агрегациясига тўсқинлик қилади ва қон кетиш вақтини узайтиради. Аспириндан фарқли равишда тромбоцитлар фаолиятига таъсири миқдорий жиҳатдан кам, қисқа ва қайтувчандир. Одатда, флурбипрофен тромбоцитлар сонига, протромбин вақтига, қисман тромбопластин вақтига таъсир қилмайди. Антикоагулянтларни қабул қилаётган, шунингдек қон ивишини бузилган пациентларни синчков мониторнгини қилиш зарур.

Димланган юрак етишмовчилиги ва шиш

НЯҚВ ни қабул қилаётган айрим пациентларда суюқликни тутилиши ва шишни ривожланиши кузатилган. Суюқликни тутилиши ва юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда флурбипрофенни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Аввалдан мавжуд бўлган астма

Астмаси бўлган пациентлар аспиринга боғлиқ ҳолатдан азият чекишлари мумкин. Аспиринни бу пациентларда ишлатилиши ўлимга олиб келиши мумкин бўлган оғир бронхоспазмни ривожланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Кесишган реактивлик туфайли, флурбипрофенни аспиринга юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар қабул қилмасликлари ва анамнезида астмаси бўлган пациентлар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.

Кўришни ўзгариши

Флурбипрофен ва бошқа НЯҚВ ни қабул қилаётган пациентларда кўришни хиралашиши ва/ёки сусайиш ҳолатлари кузатилган. Кўриш юзасидан шикоятлари бўлган пациентлар офтальмологик текширувдан ўтишлари керак.

Дерматологик реакциялар

НЯҚВ, шу жумладан флурбипрофен тери томонидан фатал якун топиши муикн бўлган эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми (СДС), токсик эпидермал некролиз (ТЭН) каби жиддий ножўя кўринишларни ривожланишини чақириши мумкин. Қайд этилган ножўя кўринишлар олдиндан маълум симптомларсиз намоён бўлиши мумкин. Пациентларни тери томонидан бўладиган жиддий ножўя кўринишларнинг белгилари ва симптомлари тўғрисида хабардор қилиш, тери тошмаси ёки ўта юқори сезувчанликнинг бошқа симптомлари илк бор намоён бўлганида эса – препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Тизимли қизил югирик (ТҚЮ) ва бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари

Тизимли қизил югирик (ТҚЮ-СКВ) ва бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари бўлган пациентларда асептик менингитни ривожланишининг юқори хавфи бўлиши мумкин.

Лаборатор маълумотлар

Меъда-ичак йўллари томонидан жиддий ножўя кўринишлар олдиндан маълум симптомларсиз намоён бўлиши мумкинлиги туфайли, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари симптомларини кузатиш зарур. НЯҚВ билан узоқ муддат даволанганда клиник ва биокимёвий қон тахлили кўрсаткичларини вақти-вақти билан назорат қилиб туриш зарур. Агар клиник белгилар ва симптомлар жигар ёки буйрак касалликларини ривожланиши билан боғлиқ бўлса, тизимли кўринишлар (масалан, эозинофилия, тошма ва бошқалар) аниқланса, флурбипрофенни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Фертилликни (репродуктив фаолиятни) бузилиши

Флурбипрофенни қабул қилиш ҳомиладор бўлиш қобилиятини бузиши мумкин, шунинг учун ҳомиладор бўлмоқчи бўлган аёлларда қўллаш тавсия этилмайди. Шу боисдан  ҳомиладор бўлиш қобилияти бузилган ёки ушба бузилишлар юзасидан текширувлардан ўтаётган аёлларда флурбипрофенни бекор қилиш мақсадга мувофиқлигини эҳтиборга олиш керак.

Тутқаноғи бўлган пациентларда тиоколхинозид қабул қилиштутқаноқ хуружлари ёки хуружни ривожланиш хавфини кучайтириши мумкин.

Диарея ривожланган ҳолларда, мувофиқ равишда дозани пасайтириш керак.

Педиатрияда ишлатилиши:

Препарат болаларда қўллаш учун тавсия этилмайди.

Кексаларда қўлланилиши:

Бошқа НЯҚВ га ўхшаб, флурбипрофенни хам кекса (65 ёш ва ундан катта) пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бошқа НЯҚВ га ўхшаб, меъда-ичак йўллари томонидан яра, қон кетишлари, метеоризм, оғриқ каби асоратлар ёшларга қиёсланганда кексалар орасида кўпроқ кузатилади. Меъда-ичак йўллари томонидан ножўя кўринишларни хавфини минимумга етказиш учун энг кичик самарали дозани энг қисқа муддатда қўллаш керак. Шунингдек кекса ёшдаги пациентлар буйрак декомпенсациясини ривожланиш юқори хавфига дучордирлар.

Таблеткалар лактоза сақлайди. Галактозани туғма ўзлаштираолмаслик билан хасаталанган, Lapp лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбция синдроми бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилишлари ман этилади.

Ҳомиладорлик ва лактация

Умумий: Ҳомиладорлик тоифаси: Х

Таркибида тиоколхикозид бўлганлиги туфайли препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Репродуктив ёшдаги аёллар/Контрацепция

Репродуктив ёшдаги аёллар препаратни қўллаш вақтида контрацепция қоидаларига амал қилишлари лозим.

Ҳомиладорлик

Таркибида тиоколхикозид бўлганлиги туфайли препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Лактация

Тиоколхикозид она сутига ўтади, шу боисдан препаратни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Фертиллик

Фертилликка таъсири бўйича маълумотлар йўқ.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

НЯҚВ қабул қилинганидан кейин уйқучанлик, безовталик, кўришни бузилиши ривожланиши мумкин. Шу боисдан, ушбу ҳолатлар аниқланганда автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш мумкин эмас.

НОЖЎЯ ТАЪСИРИ

Ножўя самараларни ривожланиши тез-тезлиги таснифи: жуда тез-тез —1/10 дан кўп; тез-тез — ≥1/100 ва <1/10; тез-тез эмас — ≥1/1000 ва <1/100; кам ҳолларда — ≥1/10000 ва <1/1000; жуда кам ҳолларда — <1/10000, шу жумладан алоҳида хабарлар, номаълум.

 

Қуйида флурбипрофенни ёки бошқа НЯҚВ ни қабул қилинган беморларда кузатиладиган ножўя самаралар келтирилган.

 

Флурбипрофенни қабул қилаётган беморлардаги ножўя смаралар
 Тез-тез†Тез-тез эмас‡Номаълум‡
Қон ва лимфатик тизим томонидан: Апластик анемия

(шу жумладан агранулоцитоз

ва панцитопения)

гемоглобин ва гематокрит даражасини пасайиши

экхимозлар/пурпура

эозинофилия

гемолитик анемия

темир танқислиги анемияси

лейкопения

тромбоцитопения

Лимфатик тугунларни катталашиши

 

Модда алмашинуви томонидан Тана вазнидаги ўзгаришларГиперурекемия

 

Гиперкалемия
 

Марказий нерв тизими томонидан

 

Бош оғриғи, МНТ

қўзғалиш симптомлари (масалан, қўзғалиш, уйқусизлик,

рефлексларни кучайиши, тремор)

МНТ сусайиши билан боғлиқ симптомлар (масалан, амнезия, астения, депрессия,

ҳолсизлик, уйқучанлик ) бош айланиши/вертиго

атаксия

цереброваскуляр

ишемия, онгни чалкашиши, парестезия,

мушакларни тортишиши

 

 

тиришишлар,

эмоционал нотурғунлик

гипертония, менингит,

миастения,

субaрахноидал

қон кетишлари

 

Кўриш аъзолари томониданКўришни бузилишиКонъюнктивит

 

Шох пардани хиралашиши,

глаукома

кўзнинг тўр пардасига қон қуйилиши,

ретробульбар неврит

Эшитиш аъзоси томонидан ва

лабиринт

бузилишлари

Қулоқларни шанғиллаши

 

Эшитишни

вақтинчалик ёмонлашиши

 
Юрак-қон томир

тизими томонидан

 Димланган юрак етишмовчилиги

Артериал гипертензия

 

стенокардия

аритмия

миокард

инфаркти

 

Қон томир

бузилишлари

 Қон томир касалликлари

вазодилятация

 

 
Нафас тизими томониданРинитАстма

Бурундан қон кетиши

 

Бронхит

ҳансираш,

гипервентиляция

ларингит

ўпка эмболияси

ўпка инфаркти

 

Овқат ҳазм қилиш тизими томониданҚоринда оғриқ

қабзият

диарея

диспепсия/жиғилдон қайнаши

жигар ферментлари даражасини ошиши

метеоризм

меъдадан қон кетишлари

кўнгил айниши

қусиш

 

Қон аралаш ич кетиши

гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги /

яра касаллиги

гастрит

сариқлик (холестатик

ва холестатик бўлмаган)

қон аралаш қусиш

гепатит

стоматит/глоссит

 

Иштаҳани ўзгариши

холецистит

колит

оғизни қуриши

ичакнинг яллиғланиш касалликларини

зўрайиши

периодонтал абсцесс

ингичка ичакдан қон кетиши

оқсил йўқотилиши билан кечувчи яллиғланиш

 

Тери ва тери ости

клетчаткаси томонидан

ТошмаАнгионевротик шиш

экзема

эксфолиатив дерматит

фотосезувчанлик

қичишиш

токсик эпидермал некролиз

эшакеми

 

алопеция

терини қуриши

герпес/

темиратки

терлаш

Сийдик чиқариш тизими томониданСийдик чиқариш йўллари инфекцияларининг белгилари ва симптомларигематурия

интерстициал нефрит

буйрак етишмовчилиги

 

Ҳайз кўриш бузилишлари

Простата касаллиги

Вагинал ва бачадондан қон кетишлари вульвовагинит

 

Умумий шишАнафилактик

реакциялар

эт увишиши

қизиб кетиш

Таъм сезишни бузилиши

† клиник тадқиқотлардан

‡ клиник, постмаркетинг тадқиқотлардан ёки публикациялар

Тиоколхикозид қабул қилган беморларда кузатилган ножўя самаралар

Тиоколхикозид қабул қилган беморлардаги ножўя самаралар

 

 Кам ҳоллардаЖуда кам ҳолларда
Имун тизими томониданҚичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш кўринишидаги анафилактик реакциялар

 

Анафилактик шок
МНТ  томонидануйқучанлик,

вазовагал ҳушдан кетишлар,

вақтинчалик ҳушдан кетиш ёки қўзғалиш

 

 
Юрак-қон томир

тизими томонидан

Артериал гипотензия 
Овқат ҳазм қилиш тизими томониданДиарея, гастралгия,

Кўнгил айниши, қусиш

 

 
Тери ва тери ости

клетчаткаси томонидан

Аллергик тери реакциялари 

КУТИЛМАГАН САМАРАЛАРИ ПАЙДО БЎЛГАНИДА ШИФОКОРГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ.

БОШҚА ДОРИ ПРЕПАРАТЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ

ААФ – ингибиторлари

ААФ – ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда, охиргиларнинг таъсир самарадорлиги пасайиши мумкин. Ушбу ўзаро таъсирни беморларга НЯҚВ ни ААФ – ингибиторлари билан бир вақтда буюрилганда эътиборга олиш лозим.

 

Антикоагулянтлар

Варфарин ва НЯҚВ меъда-ичакдан қон кетишларини ривожланишига бир хил таъсир этадилар, шунинг учун бу препаратларни бир вақтда қабул қилинганда, бу препаратларни алоҳида қабул қилинганига қиёсланганда қон кетишларини ривожланиш хавфи юқорироқдир.

Тиоколхикозидни антикоагулянтлар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Аспирин

Аспирин билан бир вақтда қўлланганда флурбипрофеннинг концентрацияси пасайиши мумкин. Ушбу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти маълум эмас, бироқ, бошқа НЯҚВ билан бўлгани каби, флурбипрофен ва аспиринни бир вақтда қабул қилиш, ножўя кўриниши ривожланишининг юқори хавфи туфайли тавсия қилинмайди.

Бета-адреноблокаторлар

Флурбипрофен пропранололнинг гипотензив самарасини пасайтиради, лекин атенололга таъсир қилмайди. Ушбу ўзаро таъсирнинг механизми маълум эмас. Флурбипрофен ва β-блокаторларни қабул қилаётган пациентлар адекват гипотензив самарага эришишни кузатишлари зарур.

Диуретиклар

Клиник тадқиқотлар ва постмаркетинг кузатувларнинг натижалари НЯҚВ пациентларнинг бир қисмида фуросемид ва тиазид диуретикларнинг натрийуретик таъсирини сусайтириши мумкинлигини кўрсатди. Бу буйрак простагландинлари синтезини ингибиция қилиниши билан тушунтирилади. Диуретиклар билан бир вақтда қўлланганда буйрак етишмовчилигини кучайиш белгиларини ва диуретик самарани диққат билан кузатиш керак.

Литий

НЯҚВ плазмада литий даражасини ошишини ва литийнинг буйрак клиренсини пасайишини чақириши мумкин. Литийнинг ўртача минимал концентрацияси 15% га ошади, буйрак клиренси эса 20% га пасаяди. Бундай таъсир НЯҚВ томонидан буйрак простагландинлари синтезини ингибиция қилиниши билан тушунтирилади. Шунинг учун литий пепаратлари билан бир вақтда қўлланганда унинг токсик таъсири белгиларини диққат билан кузатиш керак.

Метотрексат

НЯҚВ метотрексатнинг токсик таъсирини кучайтириши мумкин. НЯҚВ ва метотрексатни бирга мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Кортикостероидлар

Пептик яра ва меъда-ичак йўлларидан қон кетишларининг хавфи ошади.

Антиагрегантлар ва серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари:

Меъда-ичак йўлларидан қон кетишларининг хавфи ошади.

 

Циметидин, ранитидин

Соғлом кўнгиллиларда олдиндан циметидин ва ранитидин билан даволаниш флурбипрофеннинг фармакокинетикасига таъсир қилмаган. Фақат циметидин қўлланган ҳолларда флурбипрофеннинг зардобдаги концентрациясини бироз камайиши, лекин сезиларли ошиши аниқланган.

Перорал гипогликемик воситалар

Гипогликемик препаратлар ва флурбипрофенни бир вақтда қабул қилинганда қонда қанд концентрациясини бироз ошиши аниқланганлигига қарамай, гипогликемия белгилари кузатилмаган.

Хинолонлар

НЯҚВ хинолонлар билан боғлиқ тиришишлар хавфини ошириши мумкин.

НЯҚВ ни зидовудин, тиклопидин, такролимус, циклоспорин билан эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Такролимус:

Нефротоксикликнинг хавфи ошиши мумкин.

Тиоколхикозидни миорелаксантлик самараси бўлган бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки улар бир-бирининг таъсири кучайтириши мумкин.

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Тавсия қилинган доза – 1 таблетка (100 мг флурбипрофен, 8 мг тиоколхикозидни) кунига икки марта, овқатдан кейин буюрилади.

Максимал доза – кунига 2 таблетка (200 мг флурбипрофен, 16 мг тиоколхикозид).

Даволаш даври 5-7 кунни ташкил қилади.

Қўллаш усули

Таблеткаларни овқатдан кейин сув билан қабул қилиш керак. Диарея ривожланган ҳолларда дозани  мувофиқ равишда камайтириш керак.

Ўзига хос клиник популяция:

Буйрак, жигар етишмовчилиги:

Буйрак, жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган.

Педиатрияда қўлланилиши:

Препаратни болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Кексаларда қўлланилиши:

Кекса пациентларда тиоколхикозиднинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган. Бошқа НЯҚВ га ўхшаб, меъда-ичак йўллари томонидан яра, қон кетиши, метеоризм каби асоратлар ёшларга солиштирилганда кекса одамлар орасида кўпроқ кузатилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ

НЯҚВ нинг дозасини ошириб юборилиш симптомлари:  летаргия, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқлар. Ушбу симптомларни эришилган самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш йўли билан бартараф этиш мумкин. Меъдадан қон кетишлари юз бериши мумкин. Жуда кам ҳолларда артериал гипертензиия, ўткир буйрак етишмовчилигини, нафасни сусайиши ва кома ривожланиш эҳтимоли мавжуд. НЯҚВ ни ишлатилиши натижасида, шунингдек дозани ошириб юборилганда анафилактик реакцияларни ривожланиш ҳолатлари аниқланган.

НЯҚВ нинг дозаси ошириб юборилганда симптоматик ва самаранибир маромда ушлаб турувчи даволашни ўтказиш тавсия қилинган. Специфик антидоти йўқ. Доза ошириб юборилганда (5 баробар ёки 10 баробар юқори доза қабул қилинганда) беморларда кейинги 4 соат давомида қусиш чақирилади ёки фаоллаштирилган кўмир (катталарга 60 г дан 100 г гача, болаларга 1 ёки 2 г/кг дозада) буюрилади, шунингдек осмотик сурги воситалари буюрилади. Препарат қон зардоби оқсиллари билан сезиларли даражада боғланиши туфайли – жадаллаштирилган диурез, сийдикни ишқорийлаштириш, гемодиализ ёки гемоперфузия самарасиздир.

 

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган 15 таблеткадан ПВДХ/алюмин фольга блистерларда ва картон қутиларда.

Сақлаш шароити

250С дан паст хона ҳароратида сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

БОШҚА ДОРИ ШАКЛЛАРИ:

Мажезик-сановель DUO маҳаллий қўллаш учун спрей

Мажезик-сановель DUO маҳаллий қўллаш учун гель.

– Шифокор билан маслаҳатлашмасдан препаратни ишлатманг,

– Қабул қилишдан олдин иловани диққат билан ўқиб чиқинг,

– Ўрамида, болалар ололмайдиган жойда сақланг.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365