• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Майда гули тоғрайхон ўти

Home Йўриқномалар Майда гули тоғрайхон ўти
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МАЙДА ГУЛЛИ ТОҒРАЙХОН ЎТИ

HERBA ORIGANI TYTTHANTHI

 

Препаратнинг савдо номи: Майда гули тоғрайхон ўти.

Дори шакли: доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркибида: тимол ва унинг изомери карвакрол сақловчи эфир мойлари 0,1% дан кам бўлмаслиги керак, флаваноидлар ва ошловчи моддалар саклайди.

Таърифи: тешигини диаметри 7 мм бўлган элакдан ўтадиган, поя, барг ва тўпгул бўлакчалари. Ранги оч-яшил. Хушбўй хидга эга. Таъми хушбўй, аччиқ, бироз буруштирувчи.

Фармакотерапевтик гурухи: Балғам кўчирувчи.

Фармакологик хусусиятлари

Lamiaceae оиласига мансуб, ёввойи, кўп йиллик ўтсимон майда гули тоғрайхон- Origanum tytthanthum Gontsch., ўсимлигининг ёз давомида йиғилган ва қуритилган ер устки вегетатив новдалари.

Балғам кўчирувчи ва терлатувчи таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Сурункали бронхит ва бошқа балғамнинг кўчишини қийинлашуви билан кечадиган яллиғланиш касалликларини даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозаси

Дамлама кўринишида қабул қилинади. Дамламани тайёрлаш учун 10 г ўтни сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади, қопқоқ билан ёпилади ва қайнаётган сув ҳаммомида 15 минут давомида қиздирилади, кейин 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади, дока орқали сузиб олинади ва қолган хом-ашё сиқилади ва тайёрланган дамламани хажми қайнатилган сув билан 200 мл га етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

Олинган дамлама хажми қайнатилган сув билан 200 мл га етказилади.

Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

Илиқ холда 2 ош қошиқдан кунига 3 марта овқатдан 30 минут олдин қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратни шахсий ўзлаштираолмасликда кўлланмайди .

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Кузатилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

30 г, 50 г дан картон ёки полиэтилен қутиларда ва 10 кг, 15 кг, 30 кг дан қопларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
3
205 Views
ОлдингисиДерива-С MS13.04.2018
МайДекла13.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Майда гули тоғрайхон ўти
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.