Skip to main content

Магне В6 форте

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МАГНЕ В6® форте

MAGNE B6® forte

 

Препаратнинг савдо номи: Магне В6® форте.

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблеткада қуйидагилар сақланади:

Таблетка ядроси:

фаол моддалар: магний цитрати – 100 мг магний (Mg++) га тўғри келувчи 618,43 мг, пиридоксин гидрохлориди – 10,00 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза – 50,57 мг, макрогол-6000 – 120,00 мг, магний стеарати –
1,00 мг;

таблетканинг қобиғи: гипромеллоза 6мПа.с – 14,08 мг, макрогол-6000 – 1,17 мг, диоксид титани (Е 171) – 4,75 мг, тальк – қолдиқлар.

Таърифи: оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган овал иккиёқлама қавариқ таблеткалар.

Таблетка бўлинганда икки қават кўринади: оқ рангли қобиқ ва оқ рангли таблетка массаси.

Фармакотерапевтик гуруҳи: минерал препарат (магний препарати)

Код АТХ: А11JB.

Фармакологик  хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Магний у ҳужайраларнинг нормал фаолият кўрсаткичи учун зарур бўлган ҳаётий муҳим элементдир, кўпгина моддалар алмашинуви рекцияларида иштирок этади.

Хусусан, у нерв импульсларининг ўтказилишини бошқарилишида ва мушакларнинг қисқаришида иштирок этади.

Организмдаги магнийнинг 1/3 қисми суяк тўқималарида тўпланади.

Организмга магний овқат билан бирга тушади. Магний етишмовчилиги овқатланиш тартиби бузилганда (парҳез) ёки магнийга талаб ошганда кузатилади.

Пиридоксин (витамин В6) кўпгина метаболик жараёнларда иштирок этади, у магнийнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилишини ва ҳужайраларга киришини яхшилайди.

Қон зардобидаги магний миқдорлари:

  • 12 ва 17 мг/л орасида (1-1,4 мЭкв/л ёки 0,5–0,7 ммоль/л): магнийнинг ўртача даражадаги етишмовчилигини кўрсатади;
  • 12 мг/л дан паст (1 мЭкв/л ёки 0,5 ммоль/л): магнийнинг оғир танқислигини кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Магний тузларининг меъда-ичак йўлларидан сўрилиши тузнинг эрувчанлиги алоҳида роль ўйнайдиган, қисман пассив механизм йўли орқали амалга оширилади.

Бундай сўрилиш даражаси 50% дан ошмайди. Чиқарилиши асосан буйрак орқали содир  бўлади.

Қўлланилиши

Юқори таъсирчанлик, уйқуни бироз бузилиши, меъда-ичак спазмлари, юракни тез уриши, кучли толиқиш, мушакларда оғриқ ва спазмлар, мушакларда санчилиш ҳисси каби симптомлар билан кечувчи изоляция қилинган ёки бошқа танқислик ҳолатлари билан боғлиқ бўлган, аниқланган магний танқислигида қўлланади.

Агар бир ой даволанишдан кейин ушбу белгиларни камайиши кузатилмаса, даволашни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмас.

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткаларни бутунлигича, 1 стакан сув билан ичиш лозим.

Катталар учун: 2-3 қабулга бўлинган суткада 3-4 таблетка, овқатланиш вақтида.

6 ёшдан катта болалар учун (тахминан 20 кг вазнли):

суткада 10-30 мг/кг, яъни 6 ёшдан катта болалар учун (тахминан вазни 20 кг) 2-3 қабулга бўлинган ҳолда суткада 2-4 таблетка, овқатланиш вақтида.

Одатда даволаниш давомийлиги бир ойни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда (<0,01%): аллергик реакциялар, жумладан тери реакциялари;

Меъда-ичак тизими томонидан бузилишлар:

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар бўйича пайдо бўлиш тез-тезлигини баҳолаш мумкин эмас): диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.
  • Оғир буйрак етишмовчиолиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам).
  • Фенилкентонурия.
  • 6 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).
  • Наслий галактоземия, глюкоза ва галактозанинг мальабсорбция синдроми ёки лактаза етишмовчилиги (препарат таркибида лактоза мавжудлиги сабабли).
  • Леводопа билан бир вақтда қабул қилиш (“Дориларнинг ўзаро таъсири” га қаранг).

Эҳтиёткорлик билан

Ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (гипермагниемия ривожланиш хавфи).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Мумкин бўлмаган комбинациялар

Леводопа билан: леводопани фаоллиги пиридоксин ёрдамида ингибиция қилинади (агар бу препаратни ароматик L-аминокислоталарнинг периферик декарбоксилазаси ингибиторлари билан бирга қабул қилиш тўғри келмаса). Агар леводопа L-аминокислоталарнинг периферик декарбоксилазаси ингибиторлари билан бирга қабул қилинмаса, пиридоксинни ҳар қандай миқдорини қабул қилишдан сақланиш керак.

Тавсия этилмайдиган мажмуалар

Фосфат ёки калций тузларини сақловчи препаратларни бир вақтда қўлланганда ичакда магнийни сўрилиши ёмонлашиши мумкин.

Эътиборга олиш керак бўлган мажмуалар

Тетрациклинларни ичга қабул қилиш буюрилганда тетрациклин ва Магне В6® форте препаратларини қабул қилиш орасидаги 3 соатлик интервални сақлаш лозим, чунки магний препаратлари тетрациклинлар сўрилишини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Таблеткалар фақат катталар ва 6 ёшдан катта болалар учун мўлжалланган.

Ўртача даражадаги буйрак етишмовчилигида препаратни гипермагниемияни ривожланиш хавфи туфайли эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак.

Кальций ва магнийнинг бир вақтдаги танқислиги ҳолатида, магний танқислигини кальций препарати ва кальций сақловчи озуқавий қўшимчалар қабул қилишдан аввал тўлдириш тавсия этилади.

Узоқ вақт давомида (бир неча ой ёки айрим ҳолатларда – йиллар) пиридоксинни юқори дозаларда (кунига 200 мг дан кўп) қабул қилиш туфайли увишиш ва проприоцептив сезувчанликнинг бузилиши, оёқ-қўлларнинг дистал қисмларида тремори ва секин-аста ривожланувчи сенсор атаксия (ҳаракат координациясининг бузилиши) каби симптомлар билан кечувчи сенсор аксонал нейропатия ривожланиши мумкин. Бу ўзгаришлар асосан ўткинчи бўлиб, витамин В6 витаминини қабул қилиш бекор қилиш билан ўтиб кетади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик

Етарлича ҳомиладор аёлларда ўтказилган клиник тадқиқотлар препаратнинг ҳомила ривожланишидаги нуқсонлар келиб чиқишига ножўя таъсири ёки фетотоксик таъсирини  аниқланмади.

Магне В6® форте препарати ҳомиладорлик вақтида фақат шифокорнинг тавсияси бўйича зарур бўлганда қўлланилиши мумкин.

Эмизиш даври

Магнийнинг она сутига ўтишини эътиборга олиб, препаратни қабул қилиш зарурати вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия этилади.

Транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди. Алоҳида кўрсатмалар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари

Буйракнинг нормал функциясида магнийнинг ичга қабул қилиш вақтида дозанинг ошириб юборилиши токсик реакцияларнинг пайдо бўлишига олиб келмайди. Аммо буракларнинг етишмовчилиги ҳолатида магний билан заҳарланиш ривожланиши мумкин. Қонда магний концентрациясига боғлиқ дозанинг ошириб юборилиш симптомларини яққоллиги: артериал босимнинг пасайиши; кўнгил айниши, қусиш; марказий нерв тизимининг сусайиши, рефлексларнинг пасайиши; электрокардиограммада ўзгаришлар кузатилиши; нафаснинг сусайиши, кома, юракнинг тўхтаб қолиши ва нафаснинг фалажи; анурик синдром.

Даволаш

Регидратация, кучайтирилган диурез. Буйрак етишмовчилигида гемодиализ ёки перитонеал диализ муҳим.

Чиқарилиш шакли

15 таблеткадан ПВХ-ПЭ-ПВДХ/алюмин фолгали блистерларда.

2 ёки 4 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Улашиш: