Skip to main content

Люгс

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЮГС

LUGS

 

Препаратнинг савдо номи: Люгс

Таъсир этувчи модда (ХПН): йод

Дори шакли: сиртга қўллаш учун эритма.

Таркиби:

100 мг препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: йод – 1 г;

ёрдамчи моддалар: калий йодиди, эвкалипт настойкаси (этанол сақлайди), глицерин, тозаланган сув.

Таърифи: қизил-қўнғир рангли, йод ва эвкалипт ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Томоқ касалликларида қўлланадиган препарат. Антисептиклар.

АТХ коди: R02AA20.

Фармакологик хусусиятлари

Препарат граммусбат ва грамманфий бактериялар, шу жумладан стептококклар, стафилококклар, ичак таёқчасига антимикроб таъсир кўрсатадиган йод сақлайди. Микробларга қарши таъсир механизми оқсил молекулаларининг N-гуруҳлари билан ўзаро таъсир қилиши оқибатида оқсилни денатурацияга учрашида намоён бўлади.

Фармакокинетикаси

Йод организмдан асосан буйрак орқали, қисман – меъда-ичак йўллари, тер ва сут безлари орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Томоқ ва ҳалқумнинг яллиғланиш касалликларини (тонзиллит, фарингит, ангиналар, глоссит, афтоз стоматит) мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Пуркагич юқорига қаратиб ўрнатилади, эритма пуркагичга келиб тушиши ва босилгандан сўнг сепилиши учун қалпоқчаси 1-2 марта босилади. Сўнгра пуркагич оғиз бўшлиғига           2-3 см киритилади, оғиз беркитилади, хаво тутиб турилади ва қалпоқчаси 2 марта шундай босиладики, биринчиси ўнг томонга, бошқаси чап томонга сепилади. Препарат овқат қабул қилгандан сўнг суткада 1-2 марта қўлланади (камида 6 соат танаффус билан). Қўллашнинг давомийлиги касалликни кечиш оғирлигига, шунингдек ёндош даволашнинг характерига боғлиқ.

Ножўя таъсирлари

Препаратни узоқ вақт қўлланиши йодизм (тумов, эшакеми, Квинке шиши, кўз ёшини оқиши, сўлак ажралиши, терида тошма, мушак кучсизлиги, тормозланиш) га олиб келиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Йод ва препаратнинг бошқа компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Қалқонсимон безнинг гиперфункцияси, декомпенсацияланган юрак, буйрак, жигар етишмовчилиги, радиоактив йод билан текшириш ва даволаш (текшириш ёки даволашдан 2 ҳафта олдинги ва кейинги даврда).

 

Эҳтиёткорлик чоралари

Препарат ичга қабул қилиш учун мўлжалланмаган. Препаратни ютишдан ва/ёки нафас билан олиш мумкин эмас. Ларингитда ларингоспазм бўлиши мумкинлиги сабабли, туберкулезда, геморрагик диатезларда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Кўзларга тушишига йўл қўйилмасин.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Водород пероксиди эритмаси ва бошқа антисептик воситалари билан бир вақтда қўлланилмасин.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилмасин.

Болалар.

8 ёшгача бўлган болаларга қўлланилмасин.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусиятлари.

Номаълум.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Йодизм (тумов, эшакеми, Квинке шиши, кўз ёшни оқиши, сўлак ажралиши, терида тошма, мушак кучсизлиги, тормозланиш) ривожланиши мумкин.

Даволаш. Препаратни қўллашни тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

20 мл дан контейнерда ёки механик пуркагичи бўлган флаконда, №1 ўрамда.

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: