Skip to main content

Люголнинг глицеринли эритмаси

Улашиш:
  Reading time 1 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЮГОЛНИНГ ГЛИЦЕРИНЛИ ЭРИТМАСИ

SOLUTIO LUGOLI CUM GLYCERINO

Препаратнинг савдо номи: Люголнинг глицеринли эритмаси.

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Йод, калий йодиди, глицерин.

Чиқарилиш шакли: Эритма 15, 20, 25, 30, 40, 50, 90 ва 100 мл дан флаконларда.

Таркиби: 100 мл эритманинг таркиби:

Йод……………………………. 1 г;

Калий йодиди……………. .2 г;

Глицерин…………………….94 г;

Тозаланган сув…………… 3г.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Антисептик таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Ҳалқум ва ҳиқилдоқнинг шиллиқ қаватини яллиғланиш касалликларида, ангуляр стоматитда (лабни бичилишида) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий. Эритма билан халқум ва ҳиқилдоқнинг шиллиқ қаватларига суртилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар. Узоқ қўлланганда “йодизм” ҳолатлари (ринит, эшакеми, ангионевротик шиш, сўлакни оқиши, кўзни ёшланиши, ҳусунбузарли тошма) юз бериши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, жигар ва буйракнинг оғир касалликлари.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин  ишлатилмасин.

 

Сақлаш шароити

Сақин, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: