Skip to main content

Люголит – DF

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЮГОЛИТ-DF®

LYUGOLIT-DF®

 

Препаратнинг савдо номи: Люголит – DF®

Дори шакли: cиртга қўллаш учун 1% 30 г спрей

Таркиби:

1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:                            

фаол модда:  йод – 0,01 г,

ёрдамчи моддалар: калий йодид, глицерин 85%, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ сиропсимом қўнғир-қизғиш рангли йод ҳидли сугюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Томоқ касалликларини даволаш учун восита. Антисептиклар.

АТХ коди: R02АA20.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Люголит–DF® – томоқ ва оғиз бўшлиғи касалликларини даволаш уларни антисептик препаратдир.

Асосий таъсир этувчи модда молекуляр йод ҳисобланади, антисептик ва маҳаллий қитиқловчи таъсир кўрсатади. Препарат граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар, шу жумладан стрептококклар, стафилококклар, ичак таёқчаси, шунингдек патоген замбуруғлар ва ачитқиларга нисбатан бактерицид таъсир кўрсатади. Кўк йиринг таёқчаси препарат таъсирига чидамли.

Фаол йоднинг микробларга қарши таъсир механизми, микроорганизмдаги оқсилларнинг  структура ва функционал ҳолатига оид таъсири билан изоҳланади. Бунинг натижасида ҳосил бўлган йодаминлар оқсил молекуласининг бирламчи физик, кимёвий ва энг асосийси биологик хусусиятини йўқотилишига олиб келади. Бунинг натижасида мембрана тузилишини бузилиши каби, яъни микроб ҳужайраларида тўқимасида биокаталитик жараённи блокланиши натижасида, уларни нобуд бўлишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Люголит-DF®  таркибига кирувчи йод, терининг шиллиқ қаватига суртилганда резорбтив таъсир кўрсатиши мумкин. Модда алмашинувида фаол таъсир кўрсатиб, диссимиляция жараёнини тезлаштиради, қалқонсимон безда трийодтиронин (Т3) ва тироксин (Т4) гормонларини синтезида иштирок этади, протеолитик таъсирга эга. Кўкрак сутига ўтади эмизикли даврида бўлган болалардаги қалқонсимон без фаолиятига потенциал таъсир кўрсатиши мумкин.

Глицерин яллиғланган тўқималарда суюқликни ушланишига тўсқинлик қилади, тўқималар шишини қамайтиради, шиллиқ юзасида ҳимоя пардасини ҳосил қилади.

Қўлланилиши

  • катарал ангина;
  • оғир ва сурункали тонзиллит, фарингит;
  • афтоз стоматитда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни катталарда ва 8 ёшдан ошган болаларга катта ўспиринларда овқатлангандан сўнг, суткада 2-4 марта қўлланилади.

Препаратни ишлатишдан олдин флакон пластик пакетдан чиқарилиб, сепувчи мосламанинг бош  ва охирги ҳимоя қопқоғи олиб ташланади, сепувчи мосламани тепага ёки ёнига қараб турган ҳолда жойлаштирилади, бош қисми эҳтиёткорлик билан 3-4 марта босилади, бунда эритма сепувчи мосламага ўтади ва босилгандан кейин сепиш учун (1-расм).

                                                        1 расм

Люголит-DF®  қўллангандан сўнг, ҳимоя қопқоғини қайта тақиб қўйилади.

Агар Люголит-DF® ни механик сепувчиси билан мажмуадаги флакон ишлатилса, у ҳолда қўллашдан аввал флаконни қопқоғини пуркагич билан алмаштириш зарур.

Ангина, тонзиллит ёки фарингитни даволаш учун пуркагични оғиз бўшлиғига 2-3 см киргизиш керак, нафасни тутиб туриб ва пуркович бошини 2 марта босиш керак, бунда биринчи сув билан ювиш ўнгга, иккинчиси – чап томонга босиш керак.

Стоматитни даволашда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яхшилаб ювиш зарур.

Қўллаш давомийлиги касалликни характерига, унинг яққоллигига боғлиқ ва шифокор аниқлайди.

Препаратни нафас йўлларига тушишидан сақланиш учун эҳтиёткорлик билан қўлланилмасин!

 

Ножуя таъсирлари

  • маҳаллий таъсирловчи таъсири (ачишиш);
  • аллергик реакциялар (қичишиш, гиперемия, эшакеми);
  • йодизм (темир тамъни келиши, тумов, эшакеми, Квинке шиши, сўлак ажралиши, кўз ёши ажралиши, меъда-ичак йўлларида бузилишлар).

Ножўя самаралар пайдо бўлганда препаратни қўллашни тўхтатиш лозим.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • йод ва препарат таркибидаги компанентларга шахсий юқори сезувчанлик;
  • ҳомладорлик ва лактация даври;
  • қалқонсимон бези гиперфункциясида;
  • декомпенсацияланган юрак, буйрак етишмовчилиги;
  • радиоактив йод билан диагнастик текширувлар ёки даволаш (тадқиқотдан ёки даволашдан 2 ҳафта олдин ёки кейинги даврда);
  • Дюрингнинг герпетик шаклли дерматит
  • 8 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Оғиз бўшлиғи ва томоқни дезинфекция учун бошқа воситалар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди. Препарат эфир мойлари, аммиак ва водород пероксиди билан номутаносибдир.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни ичга қабул қилиш учун мўлжалланмаган.

Ларингитда ларингоспазм бўлиши эҳтимоли, туберкулезда, геморрагик диатезларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Бошқа дори воситаларини қабул қилишда, Люголит-DF® препаратини қўллаш мумкилиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

 

Болалар.

8 ёшдан катта болаларда рефлектор бронхоспазм чақириши мумкин, шунинг учун препарат шифокор тавсиясида кўра қўлланилиши лозим.

Транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори препаратини таъсир қилишни ўзига хослиги.

Автотранспортни ёки потенциал хавфли механизмларни бошқаришда ножўя самараларни ҳисобга олиб эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Оғиз бўшлиғи ёки томоқни препарат билан тавсия этилган маҳаллий қўлланганда дозани ошириб юборилиши кузатилмаган.

Симптомлари: препаратни тасодифан ютиб юборганда ўткир заҳарланиш ривожланиши мумкин. Аввал оғиз бўшлиғида металл таъми сезилади, қусиш, меъдада оғриқ, суюқ ич келиши мумкин. 1-3 сутка давомида анурия кузатилади, кейинчалик асфиксия билан товуш ёриғини шиши, аспиратор пневмония ёки ўпка шиши кузатилади. Айрим ҳолатларда қон айланишини бузилиши бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш лозим. Пациент фаоллаштирилган кўмир ёки 1-5% ли натрий тиосульфат эритмаси қабул қилиши, кейин сут ёки қайнатилган крахмал ичиши лозим. Кейинчалик симптоматик даволаш ўтказилади. Махсус антидоти йўқ.

Кўзга тўсатдан тугисани ҳолатида, уларни кўп миқдордаги сув ёки натрий тиосульфат билан ювиш лозим.

 

Чиқарилиш шакли

30 г препаратдан тўқ шиша буралувчан бошчаси, механик пуркагич ва бошчасида ва пуркалувчан трубка охирида ҳимоя қалпоғи билан флаконлар. Флакон пластик пакетларга тойланган. Бир флакондан давлат ва рус тилидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Пуркагич билан мажмуадаги флакон очилгандан кейин қўллаш даври – 28 сутка.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: