Skip to main content

ЛОЗАП

Улашиш:
  Reading time 14 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОЗАП®

LOZAP

Қайд этиш рақами: Б-250-95 N28010

Препаратнинг савдо номи: ЛОЗАП®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): лозартан

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: лозартан калий 12,5 мг ва 50 мг

Ёрдамчи моддалар:

ядроси: микрокристаллик целлюлоза, маннитол, кросповидон, коллоид (сувсиз) кремний диоксиди, тальк, магний стеарати.

плёнка қобиғи: Сепифилм 752 (оқ) (гипромелоза, микрокристаллик целлюлоза, макрогол 2000 стеарати, титан диоксиди), макрогол 6000.

Таърифи:

12,5 мг таблеткалар: оқ ёки деярли оқ рангли, овал шаклли, икки томонлама кавариқ қобиқ билан қопланган таблеткалар.

6-yillik-qizil-jenshen

50 мг таблеткалар: оқ ёки деярли оқ рангли, овал шаклли, икки ёқлама қавариқ, икки томонлама рискали, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ангиотензин II рецепторларнинг антагонисти

АТХ коди: С09СА01

 

Фармакологик хусусиятлари

Лозартан ангиотензин II рецепторларининг (АТ1 кичик гуруҳи) специфик антагонисти ҳисобланади. Ангиотензин I ни ангиотензин II га айланиш реакциясини катализлайдиган фермент – киназа II ни бостирмайди. Умумий периферик қон томир қаршилигини (УПҚТҚ), қондаги адреналин ва альдостерон концентрациясини, артериал босими (АБ) ни, кичик қон айланиш доирасидаги босимни пасайтиради; юрак қисқаришидан кейинги юкламани камайтиради, диуретик самара кўрсатади. Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда миокард гипертрофияси ривожланишига тўсқинлик қилади, жисмоний юкламаларга толерантликни оширади. Лозартан ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ)-киназа II ни ингибирламайди, мувофиқ брадикининни парчаланишига қаршилик кўрсатмайди, шунинг учун брадикинин билан боғлиқ бўлган ножўя самаралари (масалан, ангионевротик шиш) жуда кам ривожланади.

Бир марта қабул қилинганидан сўнг гипотензив таъсири (систолик ва диастолик артериал босим (АБ) пасаяди) энг юқори даражасига 6 соатдан сўнг эришади, сўнгра 24 соат давомида аста-секин пасаяди.

Препаратни қабул қилиш бошланганидан сўнг 3-6 ҳафта ўтгач максимал гипотензив самарага эришилади.

Ёндош протеинурияли (суткада 2 г дан ортиқ) қандли диабетсиз артериал гипертензияси бўлган беморларда препаратни қўллаш протеинурия, альбумин ва иммуноглобулин G нинг экскрециясини ишончли пасайтиради.

Қон плазмасида мочевинанинг даражасини барқарорлаштиради. Вегетатив рефлексларга таъсир қилмайди ва қон плазмасида норадреналиннинг концентрациясига узоқ вақт таъсир кўрсатмайди.

Лозартан суткада 150 мг гача дозада артериал гипертензияси бўлган беморларнинг қон зардобида триглицеридлар, умумий холестерин ва юқори зичликдаги липопротеидлар (ЮЗЛП) нинг холестерини даражасига таъсир қилмайди. Айнан шу дозада, лозартан оч қоринга қабул қилинганда қондаги глюкозанинг даражасига таъсир қилмайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Лозартан ичга қабул қилинганида яхши сўрилади ва бунда жигар орқали “биринчи ўтиш”да метаболизмга учрайди, цитохром CYP2С9 изоферменти иштирокида карбоксилланиш йўли билан фаол метаболити ҳосил бўлади. Лозартанни тизимли биокираолишлиги – тахминан 33%. Лозартан ва унинг фаол метаболити қон зардобида максимал концентрациясига ичга қабул қилинганидан сўнг мувофиқ тахминан 1 соат ва 3-4 соатдан кейин эришилади. Овқатланиш лозартаннинг биокираолишлигига таъсир қилмайди.

Тақсимланиши

99% дан ортиқ лозартан ва унинг метаболитлари плазма оқсиллари, асосан альбуминлар билан боғланади. Лозартанни тақсимланиш ҳажми – 34 л. Лозартан гематоэнцефалик тўсиқ орқали деярли ўтмайди.

Метаболизми

Ичга қабул қилинган ёки вена ичига юборилган лозартаннинг тахминан 14% фаол метаболитга айланади.

Чиқарилиши

Лозартаннинг плазма клиренси минутига 600 мл ни, унинг фаол метаболитиники эса минутига 50 мл ни ташкил этади. Лозартан ва унинг фаол метаболитини буйрак клиренси мувофиқ равишда минутига 74 мл ва 26 мл ни ташкил этади. Ичга қабул қилинганда қабул қилинган дозасининг тахминан 4% буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда ва тахминан 6% буйраклар орқали фаол метаболит шаклида чиқарилади. Ичга 200 мг гача дозаларда қабул қилинганида лозартан ва унинг фаол метаболитига тўғри чизиқли фармакокинетика хосдир.

Ичга қабул қилинганидан сўнг лозартан ва унинг фаол метаболитини плазмадаги концентрацияси полиэкспотенциал равишда пасаяди, бунда лозартаннинг якуний ярим чиқарилиш даври 2 соатни, фаол метаболитиники эса – тахминан 6-9 соатни ташкил этади. Препарат суткада 100 мг дозада қабул қилинганида лозартан ҳам унинг фаол метаболити ҳам плазмада аҳамиятли даражада тўпланмайди. Лозартан ва унинг метаболитлари организмдан ичак ва буйраклар орқали чиқарилади. Соғлом кўнгиллиларда С14 изотопи билан нишонланган лозартан ичга қабул қилинганидан сўнг радиофаол нишоннинг тахминан 35% сийдикда ва 58% ахлатда аниқланади.

Алоҳида гуруҳ пациентларида препаратининг фармакокинетикаси

Жигарни енгил ва ўртача оғирлик даражадаги алкоголли циррози бўлган пациентларда лозартаннинг концентрацияси соғлом кўнгиллиларга – эркакларга нисбатан 5 марта, фаол метаболитиники эса – 1,7 марта юқори.

Креатинин клиренси (КК) минутига 10 мл дан юқори бўлганида қон плазмасида лозартаннинг концентрацияси буйраклар фаолияти нормал бўлгандаги креатинин клиренсидан фарқ қилмайди. Гемодиализ ўтказиш шарт бўлган беморларда “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) буйраклар фаолияти нормал бўлган пациентларга нисбатан тахминан 2 марта юқори бўлади.

Лозартан ҳам, унинг фаол метаболити ҳам организмдан гемодиализ ёрдамида чиқарилмайди.

Кекса ёшдаги эркакларнинг қон плазмасида лозартан ва унинг фаол метаболитини концентрацияси артериал гипертензияси бўлган ёш эркаклардаги шу кўрсаткичларнинг қийматидан аҳамиятли даражада фарқланмайди.

Артериал гипертензияси бўлган аёлларда лозартаннинг плазмадаги концентрацияси артериал гипертензияси бўлган эркаклардаги тегишли қийматлардан 2 марта юқори бўлади.

Эркаклар ва аёлларда фаол метаболитининг концентрацияси фарқланмайди. Бу фармакокинетик фарқ клиник аҳамиятга эга эмас.

 

Қўлланилиши

– Артериал гипертензия;

– Сурункали юрак етишмовчилиги (ААФ ингибиторлари билан даволаш самарасиз бўлганида ва ўзлаштира олмасликда мажмуавий даволаш таркибида);

– Артериал гипертензияси ва чап қоринча гипертрофияси бўлган пациентларда юрак-қон томир касалликлари (шу жумладан, инсульт) ва ўлимни ривожланиш хавфини пасайтириш;

– Қандли диабетни 2 тури ва ёндош артериал гипертензияси бўлган пациентларда гиперкреатининемия ва протеинурияда (сийдикдаги альбумин ва креатининнинг нисбати 300 мг/г) диабетик нефропатияда (терминал сурункали буйрак етишмовчилигигача диабетик нефропатияни зўрайишини пасайиши) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

ЛОЗАП® препарати овқатланишдан қатъий назар ичга, суткада 1 марта қабул қилинади.

Артериал гипертензияда препаратнинг ўртача суткалик дозаси 50 мг ни ташкил этади. Алоҳида ҳолларда кучлироқ самарага эришиш учун дозани 100 мг гача ошириб, бир кунда икки марта ёки 1 марта қабул қилиш тавсия этилади.

Юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун бошланғич дозаси кунига 1 марта 12,5 мг ни ташкил қилади. Одатда, пациент препаратни ўзлаштираолишлигига қараб доза 1 ҳафталик интервал билан (яъни суткада 12,5 мг, 25 мг ва 50 мг), ўртача тутиб турувчи доза – 50 мг гача оширилади ва бу дозада кунига 1 марта буюрилади.

Юқори дозада диуретикларни қабул қилаётган пациентларга препарат буюрилганида, ЛОЗАП® нинг бошланғич дозасини суткада 1 марта 25 мг гача (50 мг дан ½ таблетка) пасайтириш керак.

Кекса ёшдаги пациентларда, буйраклар фаолияти бузилган пациентларга, шу жумладан гемодиализдаги пациентларга дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга ЛОЗАП® препаратини кичикроқ дозаларда буюриш керак.

Артериал гипертензияси ва чап қоринча гипертрофияси бўлган пациентларда юрак-томир касалликларининг (шу жумладан, инсультни) ва ўлимни ривожланиши хавфини пасайтириш: препаратнинг бошланғич дозаси суткада бир марта 50 мг ни ташкил қилади. Кейинчалик кичик дозаларда гидрохлортиазид қўшилиши ва/ёки ЛОЗАП® нинг дозаси суткада 100 мг гача оширилиши мумкин, суткада бир ёки икки марта қабул қилишга бўлинади.

Протеинурияли йўлдош 2 тур қандли диабети бўлган пациенларга:

ЛОЗАП® бошланғич дозада – 50 мг кунига 1 марта кейинчалик дозани суткада 100 мг гача ошириш билан (АБ ни пасайиш даражасини ҳисоби билан) буюрилади, бир ёки икки марта қабул қилишга бўлинади.

Анамнезида жигар касаллиги бўлган пациентларга, дегидратацияли, гемодиализ муолажасини ўтказилаётганларда, шунингдек 75 ёшдан ошган пациентларга препаратнинг  кичикроқ дозалари – 25 мг (50 мг дан 1/2 таблетка) суткада 1 марта қабул қилиш тавсия этилади.

Педиатрияда қўлланилиши. 18 ёшгача бўлган болаларда самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

 

Ножўя таъсирлари

Лозартаннинг ножўя самаралари одатда ўтувчан ва препаратни бекор қилишни талаб қилмайди.

Лозартан назоратли текширишларда эссенциал гипертензияни даволаш учун қўлланганида, барча ножўя самаралари ичида плацебодан фақат бош айланишларини ривожланиш тез-тезлиги 1% кўпроққа фарқ қилган (4,1% қарши 2,4%).

Антигипертензив воситалар учун хос бўлган дозага боғлиқ ортостатик таъсири лозартан қўлланганида 1% кам беморларда аниқланган.

Препарат қўлланганида кузатиладиган ножўя самаралари, уларнинг пайдо бўлишини тез-тезлигига қараб тоифаларга таснифланган: жуда тез-тез ≥10; тез-тез > 1/100, ≤1/10; баъзида ≥1/1000, ≤1/100; кам ≥1/10000, ≤1/1000; жуда кам ≤1/10000, шу жумладан, алоҳида хабарлар.

Учраш тез-тезлиги 1% дан кўпроқ бўлган ножўя самаралари

Умумий симптомлариЛозартан (n=2085)Плацебо (n=535)
Астения, толиқиш3,83,9
Кўкрак қафаси соҳасида оғриқ1,12,6
Периферик шишлар1,71,9
Юрак қон-томир тизими  
Юрак уриб кетиши1,00,4
Тахикардия1,01,7
Овқат ҳазм қилиш тизимио
Қоринда оғриқ1,71,7
Диарея1,91,9
Диспепсик ҳолатлар1,11,5
Кўнгил айниши1,82,8
Таянч-ҳаракат аппарати
Белда, оёқларда оғриқ1,61,1
Болдир мушакларини тиришишлари1,01,1
Неврология/психиатрия
Бош айланиши4,12,4
Бош оғриғи14,117,2
Уйқусизлик1,10,7
Нафас тизими
Йўтал, бронхит3,12.6
Бурунни битиши1,31,1
Фарингит1,52,6
Синусит1,01,3
Юқори нафас йўллари инфекциялари6,55,6

1% дан кам тез-тезликда учрайдиган ножўя самаралари:

Юрак-қон томир тизими томонидан: ортостатик гипотензия (дозага боғлиқ), бурундан қон кетиши, брадикардия, аритмиялар, стенокардия, васкулит, миокард инфаркти.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: анорексия, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларини қуриши, тиш оғриғи, қусиш, метеоризм, гастрит, қабзият, гепатит, жигар фаолиятини бузилиши.

Тери қопламалари томонидан: терини қуриши, эритема, экхимозлар, фотосенсибилизация, кучли терлаш, алопеция.

Аллергик реакциялар: эшакеми, тери тошмаси, қичишиш, ангионевротик шиш (шу жумладан нафас йўллари обструкциясини келтириб чиқарувчи хиқилдоқ ва тилни шиши ва/ёки юз, лаблар, томоқни шиши).

Қон яратиш тизими томонидан: баъзида – анемия (гемоглобин ва гематокрит концентрциясини аҳамиятсиз даражада камайиши, мувофиқ ўртача 0,11% ва 0,09% ҳажм, кам ҳолларда – клиник аҳамиятга эга бўлган), тромбоцитопения, эозинофилия, Шенлейн-Генох пурпураси.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, артрит, елкада, тиззада оғриқ, фибромиалгия.

Марказий нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: безовталик, уйқуни бузилиши, уйқучанлик, хотирани бузилиши, периферик нейропатиялар, парастезиялар, гипостезия, тремор, атаксия, депрессия, хушдан кетиш, қулоқларда шовқин, таъм билишни бузилиши, кўришни бузилиши, конъюнктивит, мигрень.

Сийдик-жинсий тизими томонидан: сийишга императив қистовлар, сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, буйраклар фаолиятини бузилиши, либидони сусайиши, импотенция.

Бошқалар: подагра.

Лаборатория кўрсаткичлари: тез-тез: гиперкалиемия (қон плазмасидаги калийнинг даражаси 5,5% дан кўпроқ); баъзида – қон плазмасида мочевина ва қолдиқ азот ёки креатинин даражасини ошиши; жуда кам ҳолларда – “жигар” трансаминазалари: аспартатаминотрансферазалар (АСТ) ва аланинаминотрансферазалар (АЛТ), фаоллигини ўртача ошиши гипербилирубинемия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– Препаратнинг компонентларига бўлган юқори сезувчанлик;

– ҳомиладорлик ва лактация даври;

– 18 ёшгача бўлган болаларда (самараси ва хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: артериал гипотензия, айланиб юрувчи қон ҳажмини камайиши, сув-электролитлар мувозанатини бузилиши, буйрак артерияларини икки томонлама стенози ёки ягона буйрак артериясини стенози, буйрак/жигар етишмовчилиги.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа гипотензив воситалар билан буюрилиши мумкин. Бета-адреноблокаторлар ва симпатолитикларнинг самарасини ўзаро кучайтиради. Лозартанни диуретиклар билан бирга қўлланиши аддитив самара кўрсатади.

Гидрохлоротиазид, дигоксин, варфарин, циметидин, фенобарбитал, кетоконазол, эритромицин билан лозартинни фармакокинетик ўзаро таъсири кузатилмаган. Маълумотларга кўра, рифампицин ва флуконазол қон плазмасида фаол метаболитининг даражасини пасайтиради. Бу ўзаро таъсирларнинг клиник аҳамияти ҳали номаълум. Ангиотензин II ёки унинг таъсирини ингибирлайдиган бошқа воситалар қўллангандаги каби лозартанни калийни тежовчи диуретиклар (масалан, спиронолактон, триамтерен, амилорид), калий препаратлари ва калий сақловчи тузлар билан бирга қўлланиши гиперкалиемиянинг ҳавфини оширади.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), шу жумладан циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) нинг селектив ингибиторлари диуретиклар ва бошқа гипотензив воситаларнинг самарасини пасайтириши мумкин.

Ангиотензин II рецепторларининг селектив ингибиторлари ва литий препаратлари бирга қўлланганида плазмада литийнинг концентрацияси ошиши мумкин. Шуни ҳисобга олиб, лозартанни литий тузлари билан бирга қўллашдан кутилган фойда ва ҳавфни баҳолаш керак. Агар препаратни бирга қўллаш зарурати бўлса, плазмада литийнинг концентрациясини мунтазам назорат қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

ЛОЗАП® ни буюришдан аввал дегидратацияни тўғрилаш ёки даволашни препаратнинг кичикроқ дозаларида бошлаш керак.

Ренин-ангиотензин тизимига таъсир этувчи препаратлар, билатерал буйрак стенози ёки ягона буйрак артериясининг стенози бўлган пациентларда, қонда мочевина ва зардоб креатинининг концентрациясини ошириши мумкин.

Жигар циррози бўлган беморларда қон плазмасида лозартаннинг концентрацияси аҳамиятли даражада ошади, шунинг учун анамнезида жигар касалликлари бўлганида кичикроқ дозаларда буюриш керак.

Даволаш даврида қонда калий концентрациясини, айниқса кекса ёшдаги пациентларда, буйраклар фаолияти бузилганида мунтазам назорат қилиш лозим.

Ҳомиларорлик ва лактация даври

Лозартанни ҳомиладорликда қўллаш ҳақида маълумотлар йўқ. Аммо ренин-ангиотензин тизимига бевосита таъсир этувчи препаратлар ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида қўлланганида, ривожланиш нуқсонларини ёки ҳаттоки ривожланаётган ҳомилани ўлимига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳомиладорлик аниқланганида ЛОЗАП® препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак. Лактация даврида буюрилганида, эмизишни тўхтатиш ёки ЛОЗАП® билан даволашни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим.

Диққатни жамлаш қобилиятига таъсири

Лозартан автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: артериал босимни яққол пасайиши, тахикардия, парасимпатик рағбатлантириш туфайли (вагусли) брадикардия пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш: жадаллаштирилган диурез, симптоматик даволаш ўтказилади, гемодиализ самарали эмас.

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар 12,5 мг ва 50,0 мг.

10 таблеткадан ПВХ/ПВДХ/АL ёки АL/АL блистерда. 3, 6 ёки 9 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: