Skip to main content

Лозамакс

Улашиш:
  Reading time 14 minutes

ҚЎЛЛАШ  БЎЙИЧА  ЙЎРИҚНОМА

“ЛОЗАМАКС-50”, ЛОЗАМАКС-100”

“LOSAMAX-50”, “LOSAMAX-100”

 

Препаратнинг савдо номи: “Лозамакс-50”, Лозамакс-100”

Таъсир этувчи модда (ХПН): лозартан

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

“Лозамакс-50”

Плёнка қобиқ билан қопланган хар бир 50 мг ли таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: лозартан калий – 50 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза – 10,0 мг, коллоид кремний диоксиди –
1,0 мг, магний стеарати – 2,0 мг, лактоза – 25,0 мг, крахмал – 70,0 мг, тальк – 2,0 мг, плёнка қобиғи (гипромеллоза, полиэтиленгликоль, тальк, титан диоксиди) – 3,0 мг, гидроксипропилметилцеллюлоза – 2,25 мг, изопропил спирти – 0,025 мг, дихлорметан -0,035 мг, полиэтиленгликоль 6000 – 0,33 мг.

“Лозамакс-100”

Плёнка қобиқ билан қопланган хар бир 100 мг ли таблетка қуйидагиларни  сақлайди:

фаол модда: лозартан калий – 100 мг;

6-yillik-qizil-jenshen

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза – 20,0, мг, натрий кроскармеллоза – 10,0 мг, натрий крахмал гликолят – 20,0 мг, ПВП К–30 – 1,0 мг, повидон – 20 мг, олдиндан желатинланган крахмал – 20 мг, лактоза – 60,0 мг, магний стеарати – 3,0 мг, аэросил –
2,0 мг, плёнка қобиғи (гипромеллоза, полиэтиленгликоль, тальк, титан диоксиди) – 5,0 мг, изопропил спирти – 0,15 мг, канакунжут мойи – 0,50 мг, дихлорметан – 0,10 мг, полиэтиленгликоль 6000 – 1,0 мг.

Таърифи: оқ рангли, думалоқ шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гурухи: антигипертензив восита (ангиотензин рецепторларининг антагонисти).

АТХ коди: С09СА01

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ичга бир марта қабул қилинганидан кейин гипотензив таъсири (систолик ва диастолик АБ пасаяди) 6 соат ўтгач максимумга етади, сўнгра 24 соат давомида аста-секин пасаяди.

Максимал гипотензив самара препаратни ичга қабул қилиш бошланганидан кейин 3-6 хафта ўтгач ривожланади.

Ёндош қандли диабетсиз протеинурия билан кечувчи (суткада 2 г дан кўп) артериал гипертензияси бўлган беморларда препаратни қўллаш, протеинурияни, альбумин ва иммуноглобулин G экскрециясини ишончли пасайтиради.

Қон плазмасида мочевинанинг даражасини барқарорлаштиради. Вегететив рефлексларга таъсир қилмайди, ва қон плазмасида норадреналиннинг концентрациясига давомли таъсир кўрсатмайди. Лозартан суткада 150 мг гача дозада қабул қилинганида артериал гипертензияси бўлган беморларнинг қон зардобида триглицеридлар, умумий холестерин ва юқори зичликдаги липопротеидлар (ЮЗЛП)нинг даражасига таъсир қилмайди. Айнан шу дозада, лозартан оч қоринга аниқланган қондаги глюкозанинг даражасига таъсир қилмайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганида лозартан яхши сўрилади, ва бунда жигар орқали «биринчи ўтиш”да цитохром CYP2C9 изоферменти иштирокида карбоксилланиш йўли билан метаболизмга учраб фаол метоболит ҳосил қилади. Лозартаннинг тизимли биокираолиши тахминан – 33% ни ташкил этади. Лозартан ва унинг фаол метаболити қон зардобида максимал концентрациясига ичга қабул қилинганидан кейин мувофиқ тахминан 1 соат ва 3-4 соат ўтгач эришилади. Овқат қабул қилиш лозартаннинг биокираолишига таъсир қилмайди.

Тақсимланиши

Лозартан ва унинг фаол метаболитини 99% дан кўпроқ қисми қон плазма оқсиллари, асосан альбуминлар билан боғланади. Лозартаннинг тақсимланиш хажми – 34 л ни ташкил этади. Лозартан гематоэнцефалик тўсиқ орқали деярли ўтмайди.

Метаболизми

Пациентнинг венаси ичига юборилган ёки ичга қабул қилинган лозартаннинг тахминан 14% фаол метаболитга айланади.

Чиқарилиши

Лозартаннинг плазма клиренси минутига 600 мл, фаол метаболитининг эса минутига
50 мл ни ташкил қилади. Лозартан ва унинг фаол метаболитини буйрак клиренси мувофиқ минутига 74 мл ва 26 мл ни ташкил қилади. Ичга қабул қилинганида қабул қилинган дозанинг тахминан 4% буйраклар орқали ўзгармаган холда ва тахминан 6% буйраклар орқали фаол метаболит шаклида чиқарилади. Ичга 200 мг гача бўлган дозаларда қабул қилинганида лозартан ва унинг фаол метаболитига тўғри пропорционал фармакокинетика хос.

Ичга қабул қилинганидан кейин лозартан ва унинг фаол метаболитининг плазмадаги концентрациялари, лозартан тахминан 2 соат, фаол метаболити эса – тахминан 6-9 соатлик якуний ярим чиқарилиш даври билан полиэкспоненциал пасаяди. Препарат суткада 100 мг дозада қабул қилинганида на лозартан, на фаол метаболити қон плазмасида ахамиятли даражада кумуляция бўлмайди. Лозартан ва унинг метаболитлари организмдан ичак ва буйраклар орқали чиқарилади. Соғлом кўнгиллиларда, С14 изотоп билан нишонланган лозартан ичга қабул қилинганидан кейин, радиофаол нишоннинг тахминан 35% сийдикда ва 58% ахлатда аниқланади.

Айрим пациентлар гуруҳидаги фармакокинетикаси

Жигарни енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги алкоголли циррози бўлган пациентларда, лозартаннинг концентрацияси соғлом кўнгиллилар – эркакларга нисбатан 5 марта, фаол метаболитининг концентрацияси эса – 1,7 марта юқори бўлган.

Креактинин клиренси (КК) минутига 10 мл дан юқори бўлганида лозартаннинг қон плазмасидаги концентрацияси, буйраклар фаолияти нормал бўлгандаги концентрациясидан фарқ қилмайди. Гемодиализга мухтож бўлган беморларда “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони (АUC), буйрак фаолияти нормал бўлган пациентлардагига нисбатан 2 марта юқори бўлади. На лозартан, на унинг фаол метаболити гемодиализ ёрдамида организмдан чиқарилмайди.

Артериал гипертензияси бўлган кекса эркакларнинг қон плазмасида лозартан ва унинг фаол метаболитининг концентрацияси артериал гипертензияси бўлган ёш эркаклардаги кўрсаткичлардан ахамиятли фарқ қилмайди.

Артериал гипертензияси бўлган аёлларда лозартаннинг плазмадаги концентрацияси, артериал гипертензияси бўлган эркаклардаги мувофиқ қийматлардан 2 марта юқори бўлади. Эркаклар ва аёлларда фаол метаболитининг концентрацияси фарқ қилмайди. Бу фармакокинетик фарқлар клиник ахамиятга эга эмас.

Қўлланилиши

  • Артериал гипертензия;
  • Сурункали юрак етишмовчилиги (мажмуавий даволаш таркибида, ААФ ингибиторларини ўзлаштираолмасликда ёки улар билан даволаш самарасизлигида);
  • Юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини (шу жумладан инсультни) ва артериал гипертензияси ва чап қоринча гипертрофияси бўлган пациентларда ўлимни пасайтириш;
  • Қандли диабетнинг 2-типи ва ёндош артериал гипертензияси бўлган пациентларда гиперкреатинемия ва протеинуриядаги (сийдикдаги альбумин ва креатининни нисбати 300 мг/г дан ортиқ) диабетик нефропатия (диабетик нефропатияни терминал сурункали буйрак етишмовчилигигача зўрайиши пасайтириш)да қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга овқатланишдан қатъий назар қабул қилинади, қабул қилишлар сони – суткада 1 марта.

Артериал гипертензияда ўртача суткалик доза 50 мг ни ташкил қилади. Айрим холларда катта терапевтик самарага эришиш учун доза 100 мг гача оширилади, икки марта қабулга бўлинади ёки кунига 1 марта қабул қилинади.

Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун бошланғич доза 12,5 мг ни ташкил қилади суткада 1 марта қабул қилинади. Одатда, доза пациент томонидан препаратни ўзлаштирилишига қараб, бир ҳафталик интервал (яъни суткада 12,5 мг, суткада 25 мг ва суткада 50 мг) билан 50 мг суткада 1 марта ўртача самарани бир маромда сақлаб турувчи дозага оширилади.

Препаратни диуретикларни юқори дозаларда қабул қилаётган пациентларга буюрилганда, препаратнинг бошланғич дозасини суткада 1 марта 25 мг (50 мг ли ½ таблетка) гача пасайтириш керак.

Кекса пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Артериал гипертензияси ва чап қоринча гипертрофияси бўлган пациентларда юрак-қон томир касалликлари (шу жумладан инсульт) ва ўлим хавфини пасайтириш: препаратнинг бошланғич дозаси 50 мг ни ташкил қилади. Суткада бир марта қабул қилинади. Кейинчалик паст дозаларда гидрохлортиазид қўшилиши ва/ёки препаратнинг дозаси суткада 100 мг гача оширилиши мумкин бир ёки икки марта қабул қилинади.

Ёндош протеинурия билан кечувчи қандли диабетнинг 2-типи бўлган пациентларга: кунига 1 марта 50 мг бошланғич доза буюрилади кейинчалик суткада 100 мг гача оширилади (АБ пасайиши даражасига қараб) бир ёки икки марта қабул қилинади.

Анамнезида жигар касалликлари дегидратацияси бўлган беморларда, гемодиализ муолажасини ўтказишда, шунингдек 75 ёшдан катта пациентларга препаратни кичикроқ – 25 мг бошланғич дозасини суткада 1 марта буюриш тавсия этилади.

Педиатрияда қўлланиши

18 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Ножўя таъсирлари

Лозартаннинг ножўя самаралари одатда ўткинчи бўлади ва препаратни бекор қилишни талаб этмайди. Назоратли текширишларда лозартан эссенциал гипертензияни даволаш учун қўлланганда, барча ножўя самаралари орасида фақат бош айланишини учраш тезлиги плацебодан 1% дан кўпроқ (2,4% га қарши 4,1%) қийматга фарқ қилган.

Антигипертензив воситалар учун характерли дозага боғлиқ ортостатик таъсири, лозартан қўлланганда 1% дан камроқ беморларда аниқланган.

Препарат қўлланганда кузатиладиган ножўя самаралари, уларни пайдо бўлиши тезлигига қараб қуйидаги мезонларга таснифланган: жуда тез-тез ≥ 1/10; тез-тез > 1/100, ≤ 1/10; баъзида ≥ 1/1000, ≤ 1/100; кам холларда  ≥ 1/10000, ≤ 1/1000; жуда кам холларда ≤ 1/10000, шу жумладан айрим хабарлар.

1% дан кўпроқ тезликда учрайдиган ножўя самаралари:

Умумий симптомлар: астения, толиқиш, кўкрак қафаси сохасида оғриқ.

Юрак-қон томир тизими: юрак уришини ҳис этиш, тахикардия.

Овқат хазм қилиш тизими: қоринда оғриқ, диарея, диспептик кўринишлар, кўнгил айниши.

Таянч-харакат аппарати: болдир мушакларини тиришишлари, белда, оёқларда оғриқ.

Неврология/психиатрия: бош айланиши, бош оғриғи, уйқусизлик.

Нафас тизими: йўтал, бронхит, бурун битиши, фарингит.

1% дан камроқ тезликда учрайдиган ножўя самаралари:

Юрак-қон томир тизими томонидан: ортостатик гипотензия (дозага боғлиқ), бурундан қон кетиши, брадикардия, аритмия, стенокардия, васкулит, миокард инфаркти.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: анорексия, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, тиш оғриғи, қусиш, метеоризм, гастрит, қабзият, гепатат, жигар фаолиятини бузилиши.

Тери қопламлари томонидан: терини қуриши, эритема, экхимозлар, фотосенсибилизация, кўп терлаш, алопеция.

Аллергик реакциялар: эшакеми, тери тошмаси, қичишиш, ангионевротик шиш (нафас йўллари обструкциясини келтириб чиқарувчи хиқилдоқ ва тилни шиши ва/ёки юз, лаблар, халқумни шиши).

Қон яратиш тизими томонидан: баъзида – анемия (гемоглобиннинг концентрациясини ва гематокритни аҳамиятсиз пасайиши, мувофиқ ўртача 0,11 г% ва 0,09 хажм % га, кам ҳолларда – клиник аҳамиятга эга бўлган), тромбоцитопения, эозинофилия, Шенлейн-Генох пурпураси.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, артрит, елкада, тиззада оғриқ, фибромиалгия.

Марказий нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: безовталик, уйқуни бузилиши, уйқучанлик, хотирани бузилиши, периферик нейропатия, парестезия, гипостезия, тремор, атаксия, депрессия, хушдан кетиш, қулоқларни шанғиллаши, таъм билишни бузилиши, кўришни бузилиши, конъюнктивит, мигрень.

Сийдик-жинсий тизими томонидан: сийишга императив қистовлар, сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, буйраклар фаолиятини бузилиши, либидони пасайиши, импотенция.

Бошқалар: подагра.

Лаборатория кўрсаткичлар: тез-тез: гиперкалиемия (қон плазмасидаги калийнинг даражаси 5,5 ммоль/л дан кўп); баъзида – қон зардобида мочевина ва қолдиқ азотни ёки креатининнинг даражасини ошиши; жуда кам холларда –“жигар” трансаминазалари: аспартатаминотрансфераза (АСТ) ва аланинаминотрансфераза (АЛТ)нинг фаоллигини ўртача ошиши, гипербилирубинемия бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • Ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • 18 ёшгача (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).

Эҳтиёткорлик билан: артериал гипотензия, айланаётган қон ҳажмини пастлиги, сув-электролитлар мувозанатини бузилиши, буйрак артерияларини икки томонлама стенози ёки якка буйрак артериясини стенози, буйрак/жигар етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа гипотензив воситалар билан буюрилиши мумкин. Бета-адреноблокаторлар ва симпатолитикларнинг самарасини ўзаро кучайтиради. Лозартанни диуретиклар билан бирга қўллаш аддитив таъсир кўрсатади.

Лозартанни гидрохлортиазид, дигоксин, варфарин, циметидин, фенобарбитал, кетоконазол ва эритромицин билан фармакокинетик ўзаро таъсири аниқланмаган. Хабарларга кўра рифампицин ва флуконазол қон плазмасида фаол метаболитининг даражасини пасайтиради. Бу ўзаро таъсирларнинг клиник ахамияти хозирча номаълум. Ангиотензин II ёки унинг таъсирини ингибиция қилувчи бошқа воситаларни қўлланганида бўлгани каби, лозартанни калий тежовчи диуретиклар (масалан, спиринолактон, триамтерен, амилорид), калий препаратлари ёки калий сақловчи тузлар билан бирга қўллаш, гиперкалиемияни ривожланиш хавфини оширади.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), шу жумладан циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) нинг селектив ингибиторлари, диуретиклар ва бошқа гипотензив препаратларнинг самарасини пасайтириши мумкин.

Ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари ва литий бирга қўлланганида, қон плазмасида литийнинг концентрацияси ошиши мумкин. Шуни хисобга олиб, лозартанни литий тузлари билан бирга қўллашдан кутиладиган фойда ва хавфни бахолаш керак. Агар препаратларни бирга қўллаш зарурати бўлса, қон плазмасида литийнинг концентрациясини мунтазам назорат қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Лозамакс препаратини буюришдан олдин дегидратацияни тўғрилаш ёки даволашни препаратнинг кичикроқ дозалари билан бошлаш керак.

Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимига таъсир кўрсатувчи препаратлар, икки томонлама буйрак артерияси стенози ёки якка буйрак артерияси стенози бўлган пациентларнинг қонида мочевина ва зардоб креатинининг концентрациясини ошириши мумкин.

Жигар циррози бўлган беморларда қон плазмасида лозартаннинг концентрацияси ахамиятли даражада ошади, шунинг учун анамнезда жигар касалликлари бўлганда уни кичикроқ дозаларда буюриш керак.

Даволаниш даврида, айниқса кекса ёшли пациентларда, буйрак фаолиятини бузилишларида, қонда калийнинг концентрациясини мунтазам назорат қилиш керак.

Диққатни жамлаш қобилиятига таъсири: лозартан автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорликда лозартанни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Лекин, бевосита ренин-ангиотензин-альдостерон тизимига таъсир қилувчи препаратлар ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида қўлланганида, ривожланиш нуқсонларни чақириши ёки ривожланаётган ҳомилани хатто ўлимига олиб келиши мумкинлиги маълум. Шунинг учун ҳомиладорлик ривожланганида препаратни қабул қилишни дархол тўхтатиш керак. Лактация даврида буюрилганида эмизишни тўхтатиш ёки препарат билан даволашни тўхтатиш масаласини хал қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: АБ яққол пасайиши, тахикардия, парасимпатик (вагусли) стимуляция туфайли, брадикардия ривожланиши мумкин.

Даволаш: жадаллаштирилган диурез, симптоматик даволаш; гемодиализ самарали эмас.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 50 мг ёки 100 мг дан №30 (3х10) (блистерда).

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йилу 6 ой.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365