Skip to main content

Лотосед АТМ

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОТОСЕД АТМ

LOTOSEDUM АТМ

 

Препаратнинг савдо номи: Лотосед АТМ

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): мажмуавий препарат

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: диоскорея илдизпоялари – 183 мг; ёнғоқ сақловчи нилуфар уруғлари – 175 мг; ёнғоқ сақловчи нилуфар муртаклари – 15 мг; шарқ туиси уруғлари аралашмасининг қуюқ экстракти – 91,25 мг; хитой хурмоси уруғлари – 91,25 мг, тут дарахти барглари – 91,25 мг, эритрина барглари – 91,25 мг, лонган эуфория мевалари аралашмасининг қуюқ экстракти – 91,25 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза, магний стеарати, аэросил, микрокристалл целлюлоза, гидроксипропилметилцеллюлоза, натрий крахмал карбоксиметили.

қобиқ таркиби: тальк, титан диоксиди, макрогол 6000, патентланган кўк бўёвчиси.

Таърифи: думалоқ, икки ёқлама қавариқ, мовий рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Седатив восита.

Код АТХ: N05CM

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат, седатив, ухлатувчи таъсир кўрсатади, анксиолитик ва стрессга қарши фаолликка эга. Хитой хурмоси, нилуфар, лонган эуфорияси, туи ва эритринанинг экстрактлари седатив таъсирга эга, рухий чарчоқлик ва неврастенияда намоён бўладиган асабийлик ва зўриқишни камайтиради; уйқусизликда нормал уйқуни тикланишига ёрдам беради. Диоскорея, тут дарахти барги ва лонган эуфориясининг экстрактлари седатив таъсир самараси билан бир қаторда, шунингдек қон томирларни кенгайтирувчи таъсир ҳам кўрсатади, алмашинув жараёнларини яхшилайди.

 

Қўлланилиши

  • турли этиология неврозлари;
  • ваҳима, қўрқиш, юқори толиқиш, паришонлик билан кечадиган неврастенияни енгил кўринишлари;
  • юқори нерв қузғалувчанлиги;
  • таъсирчанлик;
  • кайфиятни ўзгарувчанлиги;
  • эмоционал ва жисмоний жароҳатлар;
  • доимий руҳий зўриқиш ҳолатлари;
  • кучли чарчоқ («менеджер синдроми»);
  • уйқусизлик (енгил кўринишлари);
  • гипертоник ва кардиал турдаги нейроциркулятор дистония;
  • астения синдромида (гиперстатик кўриниши) қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга ичга 1 таблеткадан кунига 2 марта; уйқусизликда – 1 таблеткадан уйқудан 1 соат олдин. Даволаш курси 30 кунни ташкил қилади. Зарурати бўлганида шифокорнинг тавсиясига кўра, такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препарат компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ҳомиладорлик;
  • эмизиш даври;
  • ёш (18 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: ўткир панкреатитда.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Марказий нерв тизимини сусайтирувчи (шу жумладан ухлатувчи), гипотензив воситаларнинг, анальгетик препаратларнинг таъсирини кучайтиради (уларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинади).

Махсус кўрсатмалар

Даволаниш даврида диққатни юқори жамлаш ва тезкор ҳаракат ва руҳий реакцияларни талаб қиладиган фаолият (транспортни ҳайдаш, механизмларни бошқариш) турларидан сақланиш керак.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: уйқучанлик, ланжлик, тушкунликка тушиш ҳисси, кўнгил айниши.

Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан ПВХ/алюмин фольга контур уяли ўрамда.

Контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланилади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: