Skip to main content

Лоратадин

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ИЛОВА-ВАРАҚА. ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

ЛОРАТАДИН

LORATADINUM

 

Ушбу илова-варақани препаратни қўллашни бошлашдан олдин диққат билан ўқиб чиқинг!

Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Сизга уни қайта ўқиб чиқишга тўғри келиб қолиши мумкин.

Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, илтимос ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Ушбу препарат шахсан Сизга мўлжалланган ва уни бошқа шахсларга бериш керак эмас. Бу уларнинг соғлиғига, ҳатто уларнинг касалликларининг белгилари сизда кузатилганга ўхшаш бўлса ҳам, зарар келтириши мумкин.

 

Препаратнинг савдо номи: Лоратадин

Таъсир этувчи модда (ХПН): лоратадин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда:  100% моддага ҳисоблаганда 0,01 г (10 мг) лоратадин;

Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, лактоза моногидрати, повидон (тиббий пастмолекуляр поливинилпирролидон), кальций стеарати.

Таърифи: думалоқ шаклли, оқ рангли, ясси юзали, фаска ва рискали ёки рискасиз таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Аллергияга қарши восита.

Фармакологик хусусиятлари

Аллергияга қарши ва қичишишга қарши таъсирларга эга. Тез, 30 минутдан кейин аллергия белгиларини бартараф қилади ва 24 соат давомида таъсир қилади. Ўрганиб қолишни чақирмайди. Препарат алкоголнинг самарасини кучайтирмайди, у қўлланганида марказий нерв тизимига нисбатан тинчлантирувчи ва бошқа самаралари йўқ.

 

Қўлланилиши

Эшакеми, Квинке шиши, зардоб касаллиги, аллергик ринит, конъюнктивит, дерматит, бронхиал астманинг инфекцион-аллергик шакли, медикаментоз аллергия. Ҳашоратлар чаққанидаги аллергик реакцияларни бартараф қилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар Лоратадиннинг 1 таблеткасини (10 мг) ичга кунига 1 марта қабул қиладилар. 2 дан 12 ёшгача бўлган болаларга тана вазни 30 кг гача бўлганида 1/2 таблетка, тана вазни 30 кг дан ортиқлигида – 1 таблеткадан кунига 1 марта буюрилади.

Даволаш курси – 10 дан 15 кунгача. Айрим ҳолларда даволаш курсни шифокор шахсий (1 дан 28 кунгача) белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Препарат жуда кам ҳолларда қусиш ва оғизни қуришини чақириши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига бўлган юқори сезувчанлик, эмизиш даври. 2 ёшгача бўлган болаларда Лоратадиннинг таблетка шаклини қўлламаган яхшироқ.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агарда Сиз қандайдир бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, албатта шифокор билан препаратни қўллаш мумкинлигини тўғрисида маслаҳатлашинг!

Эритромицин, кетоконазол, циметидин билан бир вақтда қўлланганида Лоратадиннинг қондаги концентрацияси ошади. Препарат эритромициннинг қондаги концентрациясини 15% га пасайтиради.

Дозага боғлиқ седатив таъсирини пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, Н1-рецепторларининг турли блокаторлари, барбитуратлар, бензодиазепинлар, опиоид рецепторларининг агонистлари, нейролептиклар, трициклик антидепрессантлар, этанол, анксиолитиклар, седатив уйқу воситалари билан бир вақтда буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида ишлатилиши. Ҳомиладорлик даврида Лоратадинни, фақат кутиладиган терапевтик самара ҳомилага бўлиши мумкин бўлган салбий таъсиридан устун бўлган ҳоллардагина, қўллаш мумкин.

Айрим беморларда дозага боғлиқ тинчлантирувчи самараси ривожланиши мумкин.

Шифокорнинг маслаҳатисиз препаратни белгиланган муддатдан ортиқ қўлламанг!

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат юқори дозаларда қўлланганида юрак қисқаришлар сонини ошиши, уйқучанлик, бош оғриғи кузатилиши мумкин. Бундай белгилар пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрам қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: