Skip to main content

Локоид

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОКОИД®

LOCOID®

 

Препаратнинг савдо номи: Локоид®

Таъсир этувчи модда (ХПН): гидрокортизон (hydrocortisonе)

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1 мг гидрокортизон 17-бутирати,

ёрдамчи моддалар: 1 г гача полиэтиленли суртма асоси (5% полиэтилен сақловчи вазелин мойидан иборат).

Таърифи: ярим тиниқ, оч-кулрангдан деярли оқ ранглигача бўлган, бир турдаги юмшоқ, ёғли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероидлар.

АТХ коди: D07AB02

 

Фармакологик хусусиятлари

Локоид® сиртга қўллаш учун синтетик галоген қўшилмаган глюкокортикоиддир. Ёғли кислота қолдиғи (бутират) билан бириккан гидрокортизон молекуласининг этерификацияси айнан гидрокортизонга нисбатан, препаратнинг фаоллигини кескин ошишига олиб келди. Локоид® тез бошланувчи яллиғланишга қарши, шишга қарши, қичишишга қарши таъсир кўрсатади.

Локоидни тавсия қилинган дозаларда қўллаш гипоталамо-гипофизар-адренал тизимини сусайишини чақирмайди. Гарчи препаратнинг юқори дозаларини узоқ вақт давомида қўллаш, айниқса окклюзион боғловлар ишлатилганида, қон плазмасида кортизолнинг миқдорини ошишига олиб келиши мумкин бўлсада, бу одатда гипофизар-буйрак усти безлари тизимининг реактивлигини пасайиши билан кечмайди, препаратни бекор қилиш эса кортизолни ишлаб чиқарилишини тез нормаллашишига олиб келади.

Фармакокинетикаси 

Сўрилиши

Аппликациядан кейин фаол моддани эпидермисда, асосан донадор қаватда тўпланиши юз беради, тизимли сўрилиши жуда аҳамиятсиз даражада. Гидрокортизон 17-бутиратининг кўп бўлмаган миқдори тизимли қон оқимида ўзгармаган ҳолда сўрилади.

Метаболизми

Гидрокортизон 17-бутиратининг қўп қисми бевосита эпидермисда ва кейинчалик жигарда гидрокортизонгача ва бошқа метаболитлари метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши

Гидрокортизон 17-бутиратнинг метаболитлари ва ўзгармаган озгина қисми буйрак ва ичак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Терининг маҳаллий глюкокортикоидларга сезгир юзада жойлашган, инфекцияланмаган касалликларида:

  • дерматитлар, шу жумладан атопик, контактли, себореяли дерматит;
  • экзема;
  • псориазда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

Суртма шаклидаги Локоид ўткирости ва сурункали жараёнларда, айниқса лихенификация, инфильтрация, тери қуруқлиги юзага келганда қўлланилади.

Препарат юпқа қават қилиб терининг шикастланган соҳасига суткада 1-3 марта суртилади. Ижобий динамика пайдо бўлганида препаратни қўллашлар сонини ҳафтада 2-3 мартагача камайтириш мумкин. Препарат киришини яхшилаш учун уқаловчи ҳаракатлар билан суртилади. Касалликлар резистент кечган ҳолларда, масалан, зич псориатик бляшкалар тирсак соҳасида, тиззаларда жойлашганида, препаратни окклюзион боғловлар остида қўллаш мумкин. Ҳафта давомида ишлатиладиган препаратнинг дозаси 30-60 г дан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: Терини таъсирланиши, кам ҳолларда ­ сиртқи стероид даволашга хос бошқа маҳаллий реакциялар бўлиши мумкин.

Тизимли реакциялар:

Узоқ муддат қўлланганида, катта юзаларга суртилганида ва/ёки окклюзион боғловлар ишлатилганида, тизимли глюкокортикостероидларга хос ножўя самаралари кузатилиши мумкин. Маҳаллий ва тизимли ножўя самараларини пайдо бўлиш хавфи Локоид қўлланганида, фторли стероидлар ишлатилганига қараганда пастроқ.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • гидрокортизон ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда;
  • терининг бактериал инфекциялари (стрепто­ ва стафилодермиялар, грамманфий фолликулит ва бошқалар);
  • терининг вирусли инфекцияларида (оддий герпес, сувчечак, ўраб олувчи темиратки ва бошқалар);
  • терининг замбуруғли инфекциялари;
  • терининг туберкулёзли ва сифилитик зарарланиши;
  • терининг паразитар инфекциялари;
  • терининг неопластик ўзгаришлари (ҳавфсиз ва ҳавфли ўсмалар);
  • акне, розацеа, периорал дерматит;
  • поствакцинал давр;
  • тери қопламларининг бутунлигини бузилишида (яралар ва жароҳатлар) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Локоиднинг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Глаукомани ривожланиш хавфи туфайли Локоид® ни периорбитал соҳага суртиш мумкин эмас. Конъюнктивага мунтазам тушиб турганда, кўз ички босимини ошиш хавфи юзага келади.

Суртма шаклидаги сиртга қўлланиладиган ҳар қандай глюкокортикостероидларни бошнинг сочли қисмига, шунингдек ўткир яллиғланишда (айниқса, экссудатив) қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Юз соҳасидаги, жинсий аъзоларнинг бурмаларидаги стероидга сезувчан тери шикастланишларини даволаш учун, шунингдек терининг зич сочли қисмига Локоиднинг бошқа дори шаклларини (крем, крелони) қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Препаратни терининг атрофик ўзгаришларида қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.

Маҳаллий ва тизимли ножўя самараларини пайдо бўлиш хавфи катта шикастланган соҳаларга қўйилганида, узоқ вақт қўлланганида, окклюзион боғловлар ишлатилганида ва болаларда ошади.

Узлуксиз 2 ҳафта давомида даволашда самара кўрилмаса, ташҳисни аниқлаштириш керак.

Ҳар қандай глюкокортикостероид препаратларини қўллашда бўлгани каби, қўллаш давомийлигини ва тери жараёнини бартараф қилиш учун етарли бўлган энг кам курсли доза билан чегараланиш мақсадга мувофиқдир.

Педиатрияда қўлланиши

Болаларда 6 ойликдан бошлаб қўллаш мумкин. Болаларда препарат юз соҳасига ёки окклюзион боғловлар остига қўлланганида даволаш курсининг давомийлигини қисқартириш керак.

Болаларда қўлланилганда препарат суртилган тери юзасининг майдони умумий майдоннинг  20% дан ошмаслиги керак.

Болаларда буйрак усти безларининг функциясини сусайиши тезроқ ривожланиши мумкин. Бундан ташқари, ўсиш гормонининг экскрециясини (чиқарилиши) пасайиши кузатилиши мумкин. Препарат узоқ вақт давомида қўлланганида тана вазни, бўй, плазмада кортизолнинг даражасини кузатиш керак. 4 ҳафта давомида ҳафтасига 30-60 г дан Локоидни қабул қилган болаларда 1% ли гидрокортизон суртмасига нисбатан ўтказилган назоратли тадқиқотларда ҳеч бир болада буйрак усти безларининг функциясини бузилишлари аниқланмаган, бунда ушбу кўрсаткич бўйича гидрокортизон 17-бутиратининг оддий гидрокортизондан  фарқи кузатилмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация

Глюкокортикоидлар йўлдош орқали ўтади. Ҳомилага таъсири, препарат катта юзаларга суртилганида айниқса яққол бўлиши мумкин. Кўкрак сути билан чиқариладиган гидрокортизоннинг миқдори тўғрисида маълумотлар йўқ; препарат лактация даврида буюрилганида махсус эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия қилинади.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига Локоиднинг таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши 

Локоиднинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Препарат юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида юқорида таърифланган ножўя самаралари кучайиши мумкин. Гиперкортицизм симптомлари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун 0,1% ли суртма.

30 г суртма алюмин мембранаси ва юқори зичликдаги полиэтилен буралувчи қопқоғи бўлган алюмин тубага жойланган. 1 тубадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз

 

Улашиш: