Skip to main content

Лодигрел

Улашиш:
  Reading time 14 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

Лодигрел қобиқ билан қопланган таблеткалар, 75 мг

клопидогрел

 

Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин ушбу йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

– Ушбу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, сизга уни қайта ўқиб чиқишга тўғри келиши мумкин.

– Агарда Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

– Бу дори воситаси фақат Сизга буюрилган. Уни бошқа одамларга берманг. У уларга, хатто уларда касалликни худди шу белгилари бўлса ҳам зарар келтириши мумкин.

– Ушбу йўриқномада эслатиб ўтилмаган ҳар қандай ножўя самаралари аниқланганида ёки пайдо бўлганида, илтимос шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

 

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотни сақлайди:

  1. Лодигрел нима ва у нима учун қўлланади
  2. Лодигрел препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак
  3. Лодигрелни қандай қабул қилиш керак
  4. Мумкин бўлган ножўя таъсирлари
  5. Лодигрелни қандай сақлаш керак
  6. Дорихоналардан бериш тартиби
  7. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
  1. Лодигрел нима ва у нима учун қўлланади

Лодигрел тромбоцитларга қарши препаратлар деб аталадиган дори воситалари гуруҳига киради. Тромбоцитлар – бу эритроцит ва лейкоцитлардан кичик, қон ивишида бир-бирига ёпишиб қоладиган жуда кичик қон хужайралари. Тромбоцитларга қарши дори препаратлари бундай ёпишиб қолишни бартараф қилиб, қон ивиш эҳтимолини камайтиради.

Лодигрелни деворлари дағал қон томирларида (артерияларда) атеротромбоз деб аталувчи ва атеротромботик бузилишларга олиб келувчи (масалан, инсультга, инфарктга ёки ўлимга) жараёнда қон ивишини бартараф қилиш учун (тромб ҳосил бўлиши) қўлланади.

Лодигрел сизга тромбларни шаклланишини олдини олиш ва қуйидаги сабаблар бўйича шундай оғир асоратлар хавфини пасайтириш учун буюрилган:

– сизнинг артерияларингиз юқори зичликка (артеросклероз деб номланувчи) эга ва

– сизда илгари юрак хуружи ёки инсульт ёки Сизда периферик артерияларнинг касалликлари бўлган ёки

– сизда кўкракда оғриқ билан кечувчи, нотурғун стенокардия ёки миокард инфаркти (юрак хуружи) деб аталувчи оғир ҳолат бўлган. Бундай ҳолатни даволаш учун шифокор самарали қон оқимини тиклаш учун ёпилган ёки торайган артерияга стентни киргизиши мумкин бўлган. Сизга шунингдек ацетилсалицил кислотаси буюрилиши керак эди (кўпчилик дори воситаларида оғриқни сусайтириш ва тана ҳароратини пасайтириш учун, шунингдек қон ивишини олдини олиш учун ишлатиладиган модда)

– сизда номунтазам юрак ритми, бўлмачалар фибрилляцияси деб номланувчи ҳолат кузатилган ва сиз янги тромбларни ҳосил бўлишини ва бор тромбларнинг янада катталашишини олдини олувчи “орал антикоагулянтлар” (янги К витаминининг антагонистлари) деб номланувчи препаратларни қабул қилаолмайсиз. Бундай ҳолатларда “орал антикоагулянтлар” ацетилсалицил кислотаси ёки ацетилсалицил кислотасини Лодигрел билан мажмуасига қараганда самаралироқ эканлигини сизга тушунтириб беришлари керак. Агарда сиз “орал антикоагулянтлар”ни қабул қилаолмасангиз ва сизда катта қон кетишининг хавфи бўлмаса, шифокор сизга Лодигрел ва ацетилсалицил кислотасини ёзиб бериши керак эди.

 

  1. Лодигрел таблеткаларини қабул қилишдан олдин нимани билиш керак

Лодигрелни қуйидаги ҳолатларда қабул қилманг:

  • агар сизда клопидогрелга ёки ушбу препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик (аллергия) бўлса (6 бўлимда келтирилган);
  • агар сизда ҳозирги вақтда қон кетишини чақирувчи, масалан, меъда яраси ёки бош мияга қон қуйилиши каби касалликлар бўлса;
  • агар сизда жигарнинг оғир касалликлари бўлса;

Агар сиз бу ҳолатлардан бири сизда бор деб ўйласангиз, шунингдек ҳар қандай бошқа шубҳалар бўлса, Лодигрел препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Препаратни қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Лодигрел препаратини қўллашни бошлашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар сизда қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан бирортаси бўлса, сиз бу препаратни қабул қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг:

  • агар сизда юқори қон кетиш хавфи бўлса, масалан:

– ички қон кетиш хавфи билан кечувчи касалликлар (масалан меъда яраси) бўлса;

– қонни ўзгариши, бунда ички қон кетиши бўлиши мумкин (организмнинг ҳар қандай тўқималари, аъзолари ёки бўғимларига);

– яқинда ўтказилган оғир жароҳат;

– яқинда ўтказилган операция (шу жумладан стоматологик);

– кейинги етти кун давомида операция режалаштирилса (шу жумладан стоматологик);

  • кейинги етти кун давомида сизда бош мия томирларининг тромбози (ишемик инсульт) бўлган бўлса;
  • сиз бошқа тур дори препаратини қабул қилаётган бўлсангиз («Бошқа дори воситаларини қабул қилиш» бўлимига қаранг);
  • сизда буйраклар ёки жигарнинг касалликлари бўлса.

Лодигрел препаратини қабул қилиш вақтида

  • Агарда жарроҳлик операция режалаштирилаётган бўлса (шу жумладан стоматологик) сиз шифокорга хабар қилишингиз керак.
  • Сиз шунингдек шифокорга иситма ва тери ости қон қуйилишлари ҳосил бўлиши билан бўлган ҳар қандай ҳолатини (тромботик тромбоцитопеник пурпура, ТТП деб номланувчи) ривожланишини дарҳол хабар қилишингиз керак, улар майда қизил нуқталар шаклига эга бўлишлари мумкин, ҳаддан зиёд тушунтириб бўлмайдиган толиқиш, онгни чалкашиш ҳолати, терини ёки кўзни сарғайиши билан (сариқлик) бирга кечиши ёки кечмаслиги мумкин (“Тиббиётда қўлланганида мумкин бўлган ножўя таъсирлари” 4 бўлимига қаранг).
  • Агар сиз терингизни кесиб олсангиз ёки жароҳатлансангиз, қон кетишини тўхтатиш одатдагидан кўп вақтни олиши мумкин. Бу Сиз қўллаётган препаратнинг таъсир механизми билан боғлиқ, у қон ивишини олдини олади. Кичик кесилишлар ёки шикастланишларда, масалан соқол олиш вақтида, одатда у хавфли эмас. Аммо қон кетиши сизни безовта қилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг (“Тиббиётда қўлланганида мумкин бўлган ножўя таъсирлари” 4 бўлимига қаранг).
  • Шифокор қон таҳлилини буюриши мумкин.

Болалар ва ўсмирлар

Лодигрелни болалар ва ўсмирларга буюриш тавсия қилинмайди.

Бошқа дори воситалари ва Лодигрел

Сиз қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари ҳақида шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

Айрим дори воситалари Лодигрел препаратига таъсир қилиши мумкин, Лодигрел ҳам бошқа дориларга таъсир қилиши мумкин.

Агар сиз қуйидагиларни қабул қилаётган бўлсангиз албатта шифокорга хабар беринг:

  • антикоагулянтлар (қон ивишини камайтирувчи препаратлар) ичга қабул қилиш учун
  • ностероид яллиғланишга қарши воситалар, одатда мушаклар ва бўғимлардаги оғриқли ва/ёки яллиғланиш жараёнларини даволаш учун қўлланадиган
  • қон ивишини пасайтириш мақсадида гепарин ёки инъекция учун бошқа восита
  • омепразол, эзомепразол ёки циметидин – меъдани маълум бузилишларини даволаш учун препаратлар
  • флуконазол, вариконазол, ципрофлоксацин ёки хлорамфеникол – бактериал ёки замбуруғли инфекцияларни даволаш учун препаратлар
  • флуоксетин, флувоксамин ёки моклобемир – депрессияни даволаш учун препаратлар
  • карбамазепин ёки окскарбамазепин – тутқаноқнинг айрим шаклларини даволаш учун препаратлар
  • тиклопидин – бошқа антитромбоцитар препарат

Агар сизда кўкракда кучли оғриқ (нотурғун стенокардия ёки юрак хуружлари) бўлган бўлса, сизга Лодигрел ацетилсалицил кислотаси билан бирга буюрилиши мумкин, у кўпчилик оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи дориларда сақланади. Ацетилсалицил кислотасини бир марта қабул қилиш (ҳар қандай 24 соатлик даврида   1000 мг дан кўп эмас), одатда бузилишларни чиқармайди, аммо бошқа ҳолатларда узоқ қабул қилишни шифокор билан ҳал қилиш керак.

Лодигрел таблеткасини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

Овқат бу препаратга таъсир қилмайди. Лодигрелни овқатни қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Ҳомиладорлик, эмизиш ва фертиллик

Лодигрелни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қабул қилмаслик яхшироқ.

Агар сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладорликни гумон қилсангиз ёки фарзанд кўришни режалаштирсангиз, Лодигрел препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин сиз шифокорга ёки фармацевтга бу ҳақида айтишингиз керак. Агарда ҳомиладорлик Лодигрел препаратини қабул қилиш вақтида юз берса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг, чунки клопидогрилни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия қилинмайди.

Бу препаратни қабул қилиш вақтида эмизиш мумкин эмас.

Агар сиз бола эмизаётган бўлсангиз ёки эмизишни режалаштирсангиз, бу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш

Лодигрел транспорт воситаларини ёки механизмларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

 

Лодигрел гидрогенланган канакунжут мойини сақлайди, у меъда бузилишини ёки диареяни чиқариши мумкин.

  1. Лодигрелни қандай қабул қилиш керак

Ҳар доим Лодигрелни шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинг. Агар сизда ишонч бўлмаса, албатта шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар сизда кўкракда кучли оғриқ бўлса (нотурғун стенокардия ёки юрак хуружи), шифокор сизга 300 мг Лодигрел препаратини (75 мг дан 4 таблетка) даволаш курсини бошида бир марта буюриши мумкин. Сўнгра сиз одатдаги дозани – кунига бир 75 мг ли таблеткани ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар ҳар куни бир вақтда қабул қиласиз.

Сиз Лодигрелни шифокор буюрган вақт даврида қабул қилишингиз керак.

Агар сиз Лодигрел препаратини жуда кўп қабул қилган бўлсангиз

Юқори қон кетиш хавфи сабабли шифокорга ёки яқиндаги шошилинч ёрдам бўлимига мурожаат қилинг.

Агар сиз Лодигрелни қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар сиз Лодигрел препаратининг дозасини қабул қилишни унутган бўлсангиз, аммо буни одатдаги қабул қилиш вақтидан кейин 12 соат давомида эсласангиз, дарҳол таблеткани қабул қилинг, сўнгра эса кейинги таблеткани одатдаги вақтда қабул қилинг.

Агар сиз 12 соатдан кўпроқ ўтказиб юборган бўлсангиз, кейинги таблеткани одатдаги вақтида қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозанинг тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.

Агар сиз Лодигрелни қабул қилишни тўхтатсангиз

Препаратни қабул қилишни шифокорнинг кўрсатмасисиз тўхтатиш мумкин эмас. Препаратни қабул қилишни тўхтатишдан олдин шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Агар сизда бу препаратани қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  1. Тиббиётда қўллашдаги мумкин бўлган ножўя реакциялари

Барча дори препаратлари каби ушбу препарат ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, бироқ улар ҳамма пациентларда ҳам пайдо бўлавермайди.

Ножўя реакцияларнинг уларни ривожланиш тез-тезлиги бўйича таснифи:

  • Жуда тез-тез: 10 буюришдан 1 ҳолда учрайди
  • Тез-тез: 100 буюришдан 1 ҳолда учрайди
  • Тез-тез эмас: 1000 буюришдан 1 ҳолда учрайди
  • Кам: 10000 буюришдан 1 ҳолда учрайди
  • Жуда кам: 10000 буюришдан 1 дан кам ҳолда учрайди

Қуйидаги ножўя самараларидан биронтаси пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилинг:

– иситма, инфекция белгилари ёки ҳаддан зиёд толиқиш: Улар айрим қон ҳужайраларининг миқдорини кескин пасайиши оқибатида бўлиши мумкин.

– жигар фаолиятини бузилиш белгилари, масалан, терини сарғайиши ва/ёки кўз оқини сарғайиши (сариқлик), тери остига қон қуйилишларини бўлиши ёки бўлмаслиги (майда қизил нуқталар кўринишида) ва/ёки онгни чалкашган ҳолати («Лодигрел препаратини қўллаш ўта эҳтиёткорликни талаб қилади» бўлимига қаранг).

– оғиз шиллиқ қаватини шиши, терини ўзгариши, масалан, тошма ва қичишиш, терида пуфаклар – бу аллергик реакцияларнинг белгилари бўлиши мумкин.

Лодигрел препаратининг энг кўп учрайдиган ножўя самараси бўлиб (100 дан 1 дан 10 пациентларда кузатилади) қон кетишидир. Қон кетиши меъда ёки ичакдан қон кетиши билан намоён бўлиши мумкин, бу кўкаришлар, гематомалар (одатдаги бўлмаган қон қуйилиши ёки тери остида кўкаришлар), бурундан қон кетиши, сийдикда қонни пайдо бўлиши. Кам ҳолларда кўзларга қон қуйилиши, бош-мия ички қон қуйилишлари, ўпка ёки бўғимдан ташқари қон кетишлар таърифланган.

Агар сизда Лодигрел препаратини қабул қилиш вақтида узоқ муддатли қон кетиши пайдо бўлса

Агар сиз бирон жойингизни кесиб олсангиз ёки жароҳатлансангиз, қон кетишини тўхтатиш одатдагидан кўп вақтни эгаллаши мумкин. Бу сиз қўллаётган препаратнинг таъсир механизми билан боғлиқ бўлиб, қон ивишини олдини олади. Унчалик катта бўлмаган кесилишлар ёки шикастланишларда, масалан, соқол олишда, бу одатда хавфли эмас. Аммо қон кетиши сизни хавотирга солса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. («Лодигрел препаратини қўллаш ўта эҳтиёткорликни талаб қилади» бўлимига қаранг).

Лодигрел препаратининг бошқа мумкин бўлган ножўя самаралари қуйида санаб ўтилган

Тез-тез бўладиган ножўя самаралари (100 дан 1-10 пациентларда кузатилади): диарея, қорин оғриғи, ҳазм қилаолмаслик, жиғилдон қайнаши.

Тез-тез бўлмаган ножўя самаралари (1000 дан 1-10 пациентларда кузатилади): бош оғриғи, меъда яраси, қусиш, кўнгил айниши, қабзият, меъда ёки ичакда газни тўпланиши, тошма, қичишиш, бош айланиши, тегиш ҳиссини ўзгариши.

Кам бўладиган ножўя самаралари (10000 дан 1-10 пациентларда кузатилади): тизимли бош айланиши.

Жуда кам бўладиган ножўя самаралари (10000 дан 1 дан камроқ пациентларда кузатилади): сариқлик, орқада оғриқ ёки усиз бўлган кучли қорин оғриғи, иситма, қийинлашган нафас, баъзида йўтал билан, умумий аллергик реакциялар, оғиз шиллиқ қаватни шиши, терида пуфаклар, тери аллергияси, оғиз шиллиқ қаватини яллиғланиши (стоматит), артериал босимни пасайиши, онгни чалкашиш, галлюцинациялар, бўғимларда оғриқ, мушакларда оғриқ, таъм билиш ҳиссини бузилиши.

Бундан ташқари, таҳлил натижалари бўйича шифокор қонда ёки сийдикда ўзгаришларни аниқлаши мумкин.

Оғир ножўя таъсирлари аниқланганида ёки ушбу йўриқномада эслатиб ўтилмаган самаралари пайдо бўлганида, илтимос, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  1. Лодигрелни қандай сақлаш керак

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Лодигрел ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қабул қилинмасин.

Кўрсатилган ойнинг охирги куни яроқлилик муддатининг тугаган санаси ҳисобланади.

Дори воситасини маиший чиқинди ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агарда бошқа керак бўлмаган препаратни ташлаб юборишни зарурати бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитнинг ифлосланишини олдини олишга ёрдам беради.

  1. 6. Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

Лодигрел препарати нима сақлайди.

Бу препаратнинг фаол моддаси клопидогрелдир. Ҳар бир таблетка 75 мг клопидогрел (гидросульфати кўринишида) сақлайди.

Бошқа компонентлари:

таблетканинг мағзи: микрокристаллик целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, қуйи даражада ўрин алмашган гидроксипропилцеллюлоза, гидрогенланган канакунжут мойи; қобиғи: оқ Опадри Y-1-7000 (гипромеллоза Е464, титан диоксиди Е171, Макрогол 400).

Лодигрел қандай кўринишга эга ва ўрамида нима сақланади

Лодигрел препарати 75 мг дан қобиқ билан қопланган таблеткалари – бу оқ ёки деярли оқ думалоқ, иккиёқлама қабариқ, силлиқ ва бир хил юзали, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таблетканинг бир томонида «Е 181» гравировкаси бор.

Чиқарилиш шакли: қобиқ билан қопланган 7 таблетка блистерда. 2 ёки 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Улашиш: