• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Ливит Нео

Home Йўриқномалар Ливит Нео
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИВИТ НЕО

LIVIT NEO

Препаратнинг савдо номи: Ливит Нео

Таъсир этувчи модда (ХПН): L-орнитин L-аспартат

Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат

Таркиби:

фаол модда: L-орнитин-L-аспартат

ёрдамчи модда: инъекция учун сув

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гепатопротектор.

АТХ коди: А05ВА

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси.

Организмда аммиакнинг юқори миқдорини пасайтиради, хусусан, жигар касалликларида. Препаратнинг таъсири унинг Кребс мочевина ҳосил бўлиши (аммиакдан мочевина ҳосил бўлиши) орнитин ҳалқасида иштирок этиши билан боғлиқ.

Инсулин ва соматотроп гормонининг ҳосил бўлишига ёрдам беради. Парентерал озиқлантириш талаб этиладиган касалликларда оқсил алмашишини яхшилайди.

Фармакокинетикаси.

Орнитин аспартат таркибига кирувчи аминокислоталар – орнитин ва аспартат компонентларига диссоцияланади. Улар эса ингичка ичакда ичак эпителийси орқали сўрилади. Буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Гипераммониемия билан бирга кечувчи жигарнинг ўткир ва сурункали касалликлари. Жигар энцефалопатияси, шу жумладан онгнинг бузилишларини (прекома ва коматоз ҳолатлар) мажмуавий даволаш тартибида қўлланади.

Оқсил етишмовчилиги бўлган беморларда парентерал озиқлантириш учун препаратларга мувофиқлаштирувчи қўшимча сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ампулаларнинг ичидагисини 500 мл инфузион эритмада эритиб, суткада 4 ампулагача вена ичига юборилади. Жигар энцефалопатиясида ҳолатнинг оғирлик даражасига қараб суткада 8 ампулагача юборилади. Инфузиянинг давомийлиги ва сони ва даволашнинг муддати индивидуал белгиланади. Вена ичига қуйишнинг максимал тезлиги соатига 5 г.

500 мл инфузион эритмада 6 ампуладан ортиқ эритилмасин! Артерия ичига юборилмасин!

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, кам ҳолларда кўнгил айниши, қусиш кузатилиши мумкин. Кўрсатилган ножўя самаралар одатда ўтувчи ҳисобланади ва препаратни тўхтатилишини талаб этмайди. Ножўя ҳолатлар кузатилганда, препаратнинг юборилиш дозаси ва тезлиги мувофиқлантирилади.

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

L-орнитин-Lаспартатга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик.

Креатинин кўрсатгичи 3 мг/100 мл дан юқори бўлган яққол буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Асосий касаллик туфайли жигар энцефалопатияси ташхиси қўйилганида автомобилни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препаратнинг юқори дозаларида қон зардоби ва сийдик таркибидаги мочевинанинг миқдорини назорат қилиш керак. Агар жигар функцияси сезиларли даражада бузилган бўлса, беморнинг индивидуал ҳолатини инобатга олган ҳолда, кўнгил айниши ва қайт қусишни олдини олиш мақсадида, препаратни юбориш тезлигини мувофиқлантириш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши:

Препаратни (инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат) ҳомилага бўлган таъсири тўғрисида тўлиқ маълумот мавжуд бўлмаганлиги сабабли, ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Препаратдаги таъсир этувчи модда кўкрак сутига ўтиши маълум эмас, шу сабабли лактация даврида қўлланилиши тавсия этилмайди. Агар препарат билан даволаниш шарт бўлса, у ҳолда шифокорнинг назорати остида қўлланилиши керак.

Болаларда препаратни қўллаш тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганда интоксикация белгилари таърифланган.

Доза ошириб юборилганда симптоматик даволаш қўлланилади.

 

Чиқарилиш шакли

Инфузиялар учун эритма тайёрлаш учун концентрат, 10 мл ампулаларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Улашиш:
8
351 Views
ОлдингисиЛиверэсс Форте28.03.2018
Лидаза28.03.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Ливит Нео
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.