Skip to main content

Ливертум сироп

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИВЕРТУМ

 

Препаратнинг савдо номи: Ливертум

Дори шакли: сироп

Таркиби:

ҳар 10 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

Доғли Расторопша200 мг
Оқ вербезина250 мг
Пикрориза курроа100 мг
Қора итузум50 мг
Оддий сачратқи175 мг
Яланғоч чучукмия200 мг
Тожли тамарикс100 мг
Дала турупи50 мг
Серқилтиқ зирк150 мг
Ҳинд сферантуси50 мг
Сершох Берхавия100 мг

Таърифи: ўзига хос ҳидли жигарранг рангли сироп.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гепатопротектор

 

Фармакологик хусусиятлари

Ливертум жигарни зарарсизлантириш қобилиятини кучайтиради, учкарбон кислоталари циклини тезлаштиради ва шундай қилиб оқсиллар алмашинуви оқибатида тўпланган маҳсулотларини (аммиак) мочевина шаклида чиқаришга ёрдам беради. Жигарни ҳимояловчи ва заҳарли моддаларни чиқариб юборувчи восита сифатида таъсир қилади. Ўзининг липотроп таъсири орқали Ливертум ёғларнинг (асаосан триглицеридларни) тўпланишини олдини олади ва жигардан ёғларнинг йўқотилиши тезлигини оширади. Ўзининг сафро ҳайдовчи таъсири ёрдамида жигардан сафрони чиқишини  рағбатлантиради ва бу билан жигарнинг тозаловчи фаолиятини яхшилайди ва организмдан заҳарли метаболитларни йўқотади. У шунингдек жигарнинг катталашган ўлчамларини қисқартиради ва гистологик тузилишини сақлайди.

Шундай қилиб, Ливертум заҳарли таъсирдан жигарни химоя қилади ва унинг метаболик, заҳарларни чиқарувчи ва иммунитетни бошқарувчи фаолиятини фаоллаштириб, унинг фаолиятини кучайтиради. Бунинг натижасида жигарнинг турли бузилишларидаги қон зардобидаги ошган билирубин, итшқорий фосфотазалар, транаминазалар миқдори нормаллашади.

Оқ вербизинаЖигарнинг катталашган оғирлигини нормаллашишига ёрдам беради. Қон зардобдаги ишқорий фосфатаза даражасини нормаллаштиради. Жигар микросомал ферментларни бошқаради.
Пикрориза курроаЖигарнинг ўткир ва сурункали алкоголли заҳарланишини зарарсизлантиради.
Оддий сачратқи

 

Сафро оқиб чиқишини кўпайтиради. Жигарда ёғлар тўпланишини олдинги олади ва уларни жигардан йўқолишини тезлаштиради. Жигарда кимёвий заҳарларни зарарсизлантиради.
Дала турупиАнтиоксидант. Жигарнинг тозаловчи фаолиятини яхшилайди, организмда тўпланган азотли чиқиндиларни йўқ қилади.
Серқилтиқ зиркЖигарнинг метаболик фаолиятини нормаллаштиради
Тожли тамариксCCI4 ва D-Галоктозамин заҳарлилигини зарарсизлантиради
Сершох БерхавияАнтигепатотоксик восита. Сурги воситаси
Доғли РасторопшаАлкоголь ва бошқа тур заҳарларни қабул қилиш чақирган шикастланишлардан жигарни ҳимоя қилади. Жигарнинг регенерациясига ёрдам беради.
Ҳинд чучукмияТонусни оширади, овқат ҳазм бўлишини рағбатлантиради.
Яланғоч чучукмияУшбу компонент иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Гепатит каби вирусли яллиғланиш ҳолатларида фойдали. Меъда ярасини олдини олиш ва даволаш учун ишлатилади.

Қўлланилиши

6-yillik-qizil-jenshen
  • Жигарнинг ўткир ва сурункали бузилишлари ;
  • Ўткир ва суринкали гепатит;
  • Инфекцион гепатит;
  • Ёғли дегенерацияси, жигарнинг ёғли инфильтрацияси;
  • Гепатоцеллюляр сариқлик ва яширин жигар касалликлари;
  • Бўшашган жигар;
  • Гепатотоксик медикаметлар, саноат киёвий моддалари ва инфекциялар чақирган жигар фаолиятининг бузилишлари;
  • Сурункали тошсиз холециститда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар: икки чой қошиқдан кунига уч марта овқатдан кейин буюрилади.

Болалар: бир чой қошиқдан кунига уч марта овқатдан кейин буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Аллергик касалликларда.

Препаратнинг компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик.

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида Ливертумни қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маълум эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Маълум эмас.

Чиқарилиш шакли

90 мл препарат ПП қалпоқчали сариқ рангли шиша флаконда; 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стаканчаси билан картон қутида.

120/150 мл препарат болаларда ҳимояловчи қалпоқчали сариқ рангли шиша флаконда; 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стаканчаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихонлардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

Улашиш: