Skip to main content

Липонил

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИПОНИЛ

LIPONIL

 

Препаратнинг савдо номи: Липонил

Дори шакли: капсулалар 500 мг

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Санскритдаги номи Ботаник/лотинча номи Миқдори, мг
Shuddha guggulu Commiphora wightii (Хинд бделийи) 100
Lashuna Allium sativum Linn. (Саримсоқ пиёз) 100
Arjuna Terminalia arjuna (Терминалия арджуна) 50
Chitraka Plumbago zeylanicum (Цейлон Свинчаткаси) 50
Bhumiamalaki Phyllanthus niruri Linn (Филлантус ниррури) 50
Trikatu churna Zinzeber officinale (Оддий занжабил) 25
Punarnava Boerhavia diffusa Linn (Тарқалган Боравия) 50
Gokshura Tribulus terrestis Linn (Ер бағирловчи Якорца) 50
Triphala Terminalia chebula, T. Belerica, Embellica officinale (Терминалия хебула, Т. Беллерика, доривор Эмблика) 25

Таърифи: ўзига хос ҳидли жигарранг кукун сақловчи, қизил рангли капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гиполипидемик восита.

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг фармакологик хусусияти препарат таркибига кирувчи доривор ўсимликлар экстрактининг самаралари билан боғлиқ.

Ҳинд бделийи қуритилган қатронининг экстракти – гиперхолестеринемияда юқори фаолликка эга стероид лактонлар синфи гугуллостеронларни ўрганиш предметидир, триглицеридлар ва умумий холестериннинг даражасини назорат қилади. Тромбоцитлар агрегацияси ва уларни артериялар деворига ёпишишини олдини олиб, атеросклероз кўринишларини камайтиради.

Саримсоқ пиёз қуритилган бошчасининг экстракти гипохолестеринемик фаоллик, антипероксид самарага эга, плазмадаги липорпотеин, холестерин даражасига таъсир қилади, ангиагрегант восита сифатида атеросклерозда қўлланади.

Терминалия арджуна қуритилган дарахтининг экстаркти антигипертензив хусусиятларга эга, гиперхолестеринемияни камайтиради, атеросклерозда қўлланади. У фаол кардиотоникдир, чап қоринчанинг барорефлектор фаоллигини ошириб, юрак мушагига таъсир кўрсатади. У шунингдек, юрак мушагининг оксидатив стрессини камайтиради ва кучли гипохолестеринемик таъсир кўрсатади.

Цейлон Свинчаткасининг қуритилган илдизи экстракти кучли рағбатлантирувчи, антиоксидант, адаптоген, ел ҳайдовчи хусусиятларга эга, овқат ҳазм қилиш ферментларини ажралишини рағбатлантиради.

Филлантус ниррурининг қуритилган ўтларининг экстракти липидларни перекисли оксидланишини ингибиция қилади, гепатопротектор, антиоксидант таъсирга эга, ёғларнинг метаболизмига таъсир этади.

Тарқалган Боравиянинг қуритилган ўтларининг экстракти диуретик, гипохолестеринемик, аҳамиятли даражада гепатопротектор фаолликка эга.

Ер бағрловчи Якорца қуритилган меваларининг экстракти глюкоза билан бириккан гемоглобин, умумий холестерин, триглицеридлар ва паст зичликдаги холестерин даражасини камайтиради. Шунингдек, у фаол антиоксидант, гепатопротектор ва диуретикдир.

Оддий занжабилнинг қуруқ илдизпояси экстракти антиоксидант фаоллик, антибактериал ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга, плазмада умумий холестерин, триглицеридлар, паст ва жуда паст зичликдаги холестерин даражасини камайтиради.

Терминалия хебула, Терминалия беллерика ва доривор Эмблика (трифала) нинг қуритилган меваларининг экстракти – кучли антиоксидант ва адаптогендир.

Фармакокинетикаси

Ўсимликдан олинган компонентларнинг мажмуаси маҳсулотнинг аниқ фармакокинетикаси номаълум/аниқланмаган ёки уни аниқлашда қийинчиликлар мавжуд.

 

Қўлланилиши

Плазмада умумий холестерин, триглицеридлар ва паст зичликдаги холестерин даражасини ошиши билан кечувчи гиперхолестеринемик статус, гиперлипидемияни симптоматик даволаш. Гиперхолестеринемия оқибатидаги атеросклероз, ревматизм, ўткир ва сурункали бронхит, сурункали қабзият, бош оғриғи, жигар циррозида ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

1-2 капсула кунига икки ёки уч марта овқатдан кейин сув билан қабул қилинади. Максимал суткалик доза – кунига 6 капсулани ташкил этади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (клиник маълумотларни йўқлиги туфайли).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Статин препаратлари билан мажмуада қабул қилиш тавсия этилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Агар препаратнинг яроқлилик муддати ўтган бўлса, уни маҳаллий қоидаларга мувофиқ утилизация қилиш керак. Бундай чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди (клиник маълумот чекланганлиги туфайли).

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабар берилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

50 капсула “болалардан ҳимоя” ёпиш тизимли ЮЗПЭ флаконда. Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш: