Skip to main content

Липоевая кислота

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИПОЕВАЯ КИСЛОТА

ACIDUM LIPOICUM

Препаратнинг савдо номи: Липоевая кислота

Таъсир этувчи модда (ХПН): тиоктат кислотаси

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: липоат кислотаси (тиоктат кислотаси) – 12 мг ёки 25 мг,

Таблетка ядросининг ёрдамчи моддалари: қанд (сахароза) – 52,917 мг ёки 105,22 мг, глюкоза (декстроза) – 21,3 мг ёки 41,7 мг, картошка крахмали – 10,1 мг ёки 20,7 мг, кальций стеарати 1-сувли (кальций стеарати моногидрати) – 0,5 мг ёки 1,0 мг, стеарин  кислотаси – 0,5 мг ёки 1,0 мг, тальк (магний гидросиликати) – 2,5 мг ёки 5,0 мг.

Қобиқнинг ёрдамчи моддалари: аэросил (коллоид кремний диоксиди) – 0,77 мг ёки 1,08 мг, асалари муми – 0,021 мг ёки 0,03 мг, титан диоксиди – 1,689 мг ёки 2,35 мг, магний карбонати асоси (магний гидроксикарбонати) – 13,976 мг ёки 18,0 мг, вазелин мойи –
0,014 мг ёки 0,02 мг, қуйимолекуляр тиббий поливинилпирролидон (повидон) – 0,665 мг ёки 0,93 мг, қанд (сахароза) – 57,6 мг ёки 77,24 мг, тальк (магний гидросиликати) –
0,085 мг ёки 0,12 мг, хинолин сариғи бўёвчиси Е-104 – 0,18 мг ёки 0,23 мг.

Таърифи: сариқ ёки кўкимтир-сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида икки қават кўринади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

АТХ коди: A05BA.

Фармакологик таъсири

Липоат кислотаси пируват кислотаси ва альфа-кетокислоталарнинг оксидланувчи декарбоксилланишида иштирок этувчи кофермент ҳисобланади, организмнинг энергетик балансида муҳим роль ўйнайди. Биохимик таъсирининг характери бўйича тиоктат кислотаси В гуруҳи витаминлари билан ўхшаш. Липидлар ва углеводлар алмашинувини бошқарилишида иштирок этади, липотроп таъсир кўрсатади, холестериннинг алмашинувига таъсир қилади, жигар фаолиятини яхшилайди, оғир металл тузлари ва бошқа интоксикацияларда дезинтоксикацион таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Жигарнинг ёғли дистрофияси, жигар циррози, сурункали гепатит, А гепатити, интоксикациялар (шу жумладан оғир металл тузлари, заҳарли қўзиқорин билан), гиперлипидемияда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин қабул қилинади. Катталар – 50 мг дан суткада 3-4 марта буюрилади.

6 ёшдан ошган болалар – 12-24 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади.

Даволаш давомийлиги – 20-30 кунни ташкил қилади. Зарурати бўлганида шифокорнинг буюриши бўйича 1 ойдан кейин такрорий даволаш курси ўтказилади.

Ножўя таъсирлари

Диспепсия (шу жумладан кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, қусиш, диарея, абдоминал оғриқлар), аллергик реакциялар (шу жумладан эшакеми, тери тошмаси, қичишиш ва ҳатто анафилактик шоккача бўлган тизимли аллергик реакциялар), гипогликемия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, лактация даври, болаларда (6 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан – ҳомиладорлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Глюкокортикостероидларнинг яллиғланишга қарши таъсирини кучайтиради, Цисплатиннинг самарадорлигини пасайтиради. Инсулин ва перорал гипогликемик воситаларнинг таъсирини кучайтиради. Металларни боғлайди, шунинг учун металл ионларини сақловчи препаратлар (темир, магний, кальций) билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас; қабул қилиш орасидаги интервал 2 соатдан кам бўлмаслиги керак.

Этанол ва унинг метаболитлари липой кислотасининг таъсирини сусайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Қандли диабети бўлган беморларда даволаш даврида (айниқса даволашни бошида) глюкозанинг концентрациясини мунтазам назорат қилиш керак; алкоголь истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар 12 мг ва 25 мг.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

50, 100 таблеткадан шиша банкаларда ёки полимер материал банкаларда.

Ҳар бир банка ёки 5 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: