Skip to main content

Линекс

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИНЕКС

LINEX

 

Препаратни қўллашдан олдин илова қилинаётган йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг. У муҳим маълумотни сақлайди.

Ушбу дори воситаси рецептсиз берилади. Шунга қарамай, оптимал самарага эришиш учун ушбу йўриқномага қатъий риоя қилиш лозим.

– Йўриқномани сақлаб қўйинг. Эҳтимол кейинчалик Сиз уни яна бир бор ўқиб чиқишингиз талаб қилиниши мумкин.

– Қўшимча маълумот ёки маслаҳат учун фармацевтга мурожаат қилинг.

– Симптомлар кучайганида ёки 2 кун ичида ҳолатни яхшиланиши юз бермаса, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш зарур.

– Агар бирор-бир ножўя таъсир оғирлиги кучайса ёки ушбу йўриқномада санаб ўтилмаган ножўя таъсирлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Мазмуни:

  1. Линекс ўзи нима ва ундан нима учун ишлатилади
  2. Линексни қўллашдан олдин
  3. Линекс қандай қабул қилинади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Сақлаш шароити

 

ЛИНЕКС® капсулалари

лиофилизация қилинган сут-кислотали бактериялари

диареяга қарши пробиотик

 

Таркиби:

Таъсир этувчи модда: лиофилизация қилинган cут-кислотали бактериялар.

Бир капсула антибиотиклар таъсирига чидамли бўлган камида 1,2 x 107 КОЕ Lactobacillus acidophilus (L. gasseri), Bifidobacterium infantis ва Enterococcus faecium cут-кислотали бактерияларни сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, декстрин, лактоза, магний стеарати, желатин, титан диоксиди (E 171).

Таърифи: оқ кукун сақловчи, тиниқ бўлмаган, оқ рангли қаттиқ капсула.

 

Ўрами

16 ёки 32 капсуладан қутига жойланган алюминий блистерларда.

 

 

  1. ЛИНЕКС ЎЗИ НИМА ВА УНДАН НИМА УЧУН ИШЛАТИЛАДИ

Линекс пробиотик бўлиб ҳисобланади. Линекс таркиби ичакда микроорганизмларнинг (ичак флорасининг) физиологик мувозанатини тартибга солувчи лиофилизация қилинган тирик cут-кислотаси бактерияларнинг уч хил туридан иборат. Мазкур бактериялар маълум антибиотикларга ва химиотерапевтик воситаларга чидамлидир.

Сут-кислотали бактериялар нормал шароитларда ингичка ва йўғон ичакда мавжуд бўлади, у ерда улар овқатни ҳазм қилувчи ферментлар, иммун тизими ва ичак перистальтикасининг нормал ишлаши учун зарур бўлган кислота-ишқор балансини сақлайди. Агар cут-кислотаси бактерияларининг танқислиги кузатилса, ичак микрофлораси мувозанати издан чиқади, бу эса овқатни ҳазм қилишда турли бузилишларга олиб келади.

Линекс препаратининг бактериялари лиофилизация қилинган (яъни паст ҳароратда қуритилган), бу препаратни хона ҳароратида шакли ва фаоллигини ўзгартирмай сақлаш имкониятини беради.

Линекс қуйидаги ҳолларда:

  • эмизикли болаларда, каттароқ ёшли болаларда ва катталарда меъда-ичак йўлларидаги вирусли ва бактериал инфекцияларда (масалан, ротавирус инфекциялари, сайёҳлар диареяси);
  • таъсир доираси кенг бўлган антибиотиклар ва химиотерапия воситалари билан даволашда;
  • қорин бўшлиғи ва тос аъзоларини нурлантириш натижасида ичак микрофлораси мувозанати бузилиши келтириб чиқарган диареяда, метеоризмда ва овқат ҳазм қилишнинг бошқа бузилишларида профилактика ва даволаш учун қўлланилади.

Пробиотиклар ёки cут-кислотали бактерияларни қабул қилиш ичакда нормал микрофлорани бузилиши туфайли юзага келадиган енгил ва ўртача даражада овқат ҳазм қилишни бузилишлари тез-тезлигини ва даражасини самарали пасайтиради.

 

  1. ЛИНЕКСНИ ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН      

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таъсир этувчи ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик (аллергия).

 

Махсус огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Линексни қабул қилишдан олдин қуйидаги ҳолларда:

  • тана ҳарорати 38°C дан ошганида;
  • аҳлатда қон ёки шиллиқлар мавжуд бўлганида;
  • диарея икки кундан ортиқ давом этганида;
  • сувсизланиш ва тана вазнини йўқотиш билан кечувчи оғир диареяда;
  • қоринда кучли оғриқ билан кечувчи диареяда;
  • бошқа сурункали касалликларда (масалан, қандли диабет, юрак-қон томир касалликларида) ёки иммун танқислиги ҳолатларида (масалан, ОИВ инфекциясида) шифокор билан маслаҳатлашинг.

6 ёшдан кичик бўлган болаларда диареяни тиббий назоратсиз даволаш мумкин эмас.

Диареяни пациентнинг ўзи томонидан даволанганида йўқотилган суюқлик ва электролитларни ўрнини тўлдириш биринчи ва бош тадбир бўлиб ҳисобланади.

 

Бошқа дори воситаларини қабул қилиш

Линекс бактерияларини маълум бир антибиотикларга ва химиотерапия воситаларига чидамлилиги исботланган. Линексни антибиотиклар ва химиотерапия воситалари билан бирга, аммо бошқа-бошқа вақтда қабул қилиш мумкин. Самара кўпроқ бўлиши учун Линексни антибиотик ёки химиотерапия препарати қабул қилинганидан кейин камида 3 соат ўтгач қабул қилинг.

Ўзаро таъсирларга доир бошқа тадқиқотлар ўтказилмаган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳар қандай препаратни қўллашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида диареяни даволаш шифокор назорати остида амалга оширилиши керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратнинг хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар етарли эмас, шу сабабли ҳомиладор ва эмизикли аёлларга Линексни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Транспортни бошқариш ва техника воситалари билан ишлаш қобилиятига таъсири

Транспортни бошқариш ва техника воситалари билан ишлаш қобилиятига таъсирига доир маълумотлар йўқ.

 

Ёрдамчи моддалар ҳақида маълумот

Линекс лактозани сақлайди (98,28 мг/капсула). Галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза/галактоза сўрилишини бузилиши каби кам учрайдиган наслий бузилишлари бўлган пациентлар мазкур препаратни қабул қилмасликлари лозим.

Линекс аллергик реакцияларни (юқори сезувчанлик реакцияларини) келтириб чиқариши мумкин бўлган сут оқсиллари изларини сақлаши мумкин.

 

  1. ЛИНЕКС ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Тўғри қўллаш, дозалаш ва қабул қилиш давомийлиги бўйича қуйида келтирилган тавсияларга аниқ риоя қилинг.

Тўғри қўллаш бўйича тавсиялар

  • Линекс овқатланиш вақтида (кислотали меъда ширасининг cут-кислотали бактерияларга салбий таъсиридан сақланиш мақсадида) ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.
  • Алкоголь ёки иссиқ ичимликлар билан бир вақтда қабул қилинмасин.
  • Агар бола капсулани ютишни билмаса ёки юта олмаса, капсулани очиш, ичидагини (кукунни) қошиққа солиш ва бола уни юта олиши учун етарли бўлган суюқлик миқдори билан аралаштириш зарур.

Дозалаш ва қабул қилиш давомийлиги

Эмизикли ва 2 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан суткада 3 марта.

2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 1–2 капсуладан суткада 3 марта.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 2 капсуладан суткада 3 марта.

Линексни симптомлар енгиллашмагунча қўллаш мумкин.

Агар Линексни қабул қилишдан 2 кун ўтгач диарея тўхтамаса, шифокорга мурожаат қилинг.

Диареяни мустақил даволашда йўқотилган суюқлик ва электролитларни ўрнини тиклаш биринчи ва бош тадбир бўлиб ҳисобланади.

 

Дозани ошириб юборилиши

Агар доза ошириб юборилганидан кейин ножўя таъсирлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Дозани ошириб юборилиши ҳоллари ҳақидаги хабарлар йўқ.

 

Қабул қилишни ўтказиб юборилиши

Қабул қилиш ўтказиб юборилган дозани ўрнини босиш учун икки дозани қўлламанг.

Препаратни кейинги дозани қабул қилиш вақти келганида қабул қилинг, сўнгра препаратни одатдаги схема бўйича қабул қилишни давом эттиринг.

 

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАРИ

Барча дори препаратлари каби, Линекс ҳам ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин, аммо улар ҳаммада ҳам пайдо бўлавермайди.

Сут-кислотали бактериялар қўлланганида ножўя таъсирлар жуда кам ҳолларда учрайди (10 000 пациентдан биттасидан кам ҳолларда юзага келади). Юқори сезувчанлик реакциялари юз бериши мумкин.

Агар бирор-бир ножўя самаралар оғирлиги кучайса ёки ушбу йўриқномада келтирилмаган ножўя таъсирлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

  1. САҚЛАШ ШАРОИТИ

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

25°C юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.

Яроқлилик муддати: 2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Улашиш: