Skip to main content

Ликослаб

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИКОСЛАБ

LIKOSLAB

 

Препаратнинг савдо номи: Ликослаб

Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий пикосульфати

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун томчилар.

Таркиби:

100% сувсиз моддага ҳисобланганда натрий пикосульфати

сорбит (Е420)

натрий метилпарабен (Е 219),

1 моль/л рН 6,0 дан 7,0 гача хлорид кислотаси эритмасида,

инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки сарғиш рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: сурги воситаси.

АТХ коди: А06АВ08

 

Фармакологик хусусиятлари

Ликослаб – сурги воситаси гуруҳига мансуб дори препаратидир. Препаратнинг таркибига фаол компонент – натрий пикосульфат киради, у йўғон ичакда фармакологик фаол шакли – дифенолни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Препарат йўғон ичакни шиллиқ қаватини рецепторларига таъсир кўрсатади., буни натижасида перистальтика ва йўғон ичак бўйича ахлат массасини ҳаракатланиши кучаяди. Перорал қўллангандан кейин препарат тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди. Йўғон ичакда бактериал сульфотрансфераз таъсирида метаболизмга учрайди. Қон плазмасида ва сийдикда фармакологик фаол метаболити оз миқдорда аниқланади. Препаратни терапевтик самараси перорал қабул қилингандан кейин 6-12 соат ўтгач ривожланади.

 

Қўлланилиши

Қабзият билан хасталанган пациентларни даволаш учун шунингдек, дефекацияни енгиллаштириш зарур бўлган ҳолларда қўлланади. Препаратни шунингдек онкологик касалликлари бўлган опиод аналгетиклар билан даволанаётган пациентларга сурги воситаси сифатида буюрилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Перорал томчилаб ичиш учун қўлланилади: Препаратни одатда кечқурун қўлланади, овқатга томизиб қўшиш мумкин. Препаратни дозалашни махсус дозатор ёрдамида амалга оширилади. Препаратни даволаш курси давомийлиги ва дозаларни даволовчи шифокор ҳар бир пациент учун индивидуал равишда танлайди. Катталарга ва 10 ёшдан катта ёшдаги пациентларга одатда препаратни 13-27 томчидан суткада 1 мартадан буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратни пациентлар одатда яхши ўзлаштиради. Якка ҳолларда асосан препаратни узоқ қўлланганда пациентларда қуйидаги ножўя самараларини ривожланиши аниқланган.

Меъда-ичак йўллари томонидан: овқат ҳазм қилишниб узилиши, диарея, кўнгил айниши, қусиш, ичак санчиғи, метеоризм, анал тешиги соҳасида оғриқ.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқу ва тетиклик тартибини бузилишлар, тиришилар, юқори толиқиш, тремор.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшаеми, Квинке шиши.

Бошқалар: гипокалиемия, гипонатриемия, дегидратация, препаратни узоқ қўлланганда препаратга ўрганиб қолиш ва “рикошет” самараси чақирган қабзиятлар ривожланиши мумкин. Ножўя самараларни ривожланишини бартараф қилиш учун препаратни бир марта ёки қисқа муддатда қўллаш тавсия қилинади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик. Препаратни перорал қўллаш учун томчи шакли фруктозани ўзлаштираолмаслик билан хасталанган пациентларга қўлланмайди. Препарат таблетка шаклида лактаза етишмовчилиги, глюкозо-галактозни малъабсорбияси ва галактоземияси бўлган пациентларга қўлланмайди. Препаратни ичакни обструктив тутилиши билан хасталанган кўнгил айниши, қусиш, аниқланмаган этиологияли қорин оғриқлари ва оғир дегидратацияси бўлган пациентларга буюрилмайди. Қорин бўшлиғи аъзоларини ўткир жарроҳлик патологиялари бўлган пациентларни шунингдек меъда-ичак йўлларида жарроҳлик аралашувларни ўтказган пациентларни даволаш учун қўлланмайди. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида аёлларни даволаш учун ишлатилмайди. Таблетка шаклидаги препаратни аниқ дозалашни иложи бўлмаганлиги туфайли, 10 ёшдан кичик болаларни даволашда препарат таблетка шаклида қўлланмайди. Препаратни гипокалиемия, гипермагниемия билан хасталанган пациентларга шунингдек кекса ёшдаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни юрак гликозидлари билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препаратни глюкокортикостероидлар ва диуретик дори воситаси билан бир вақтда қўлланганда сув-электролит мувозанатини бузилишни ривожланиш хавфи ошади. Кенг таъсир доирасига эга микробларга қарши препаратларни препарат билан бирга қўлланганда натрий пикосульфатининг сурги самарасини пасайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар оломайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун томчилар 15 мл ва 30 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: