Skip to main content

Левотон

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЕВОТОН

LEVOTONUM

Препаратнинг савдо номи: Левотон

Таъсир қилувчи модда (ХПН): левофлоксацин

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: левофлоксацин гемигидрати левофлоксацин кўринишида – 0,5 г;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.

Таърифи: оч сариқ ёки сарғиш-яшил рангли тиниқ ёки бироз товланувчан суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

АТХ коди: J01MA12

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фторхинолонлар гуруҳига мансуб микробларга қарши препарат. Кенг антибактериал (бактерицид) таъсир доирасига эга.

Препарат микроорганизмларни кўпчилик штаммларига нисбатан фаол:

– аэроб граммусбат бактериялар: Сorynebacterium diphtheriae, Enterococcus faecalis, Listeria monocytogenes, Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, Viridans group streptococci;

аэроб грамманфий бактериялар: Acinetobacter spp. (шу жумладан Acinetobacter baumanii, Acinetobacter calcoaceticus, Acinetobacter anitratus), Acinobacilus actinomycetemcomitans, Bordetella pertussis, Citrobacter freundii, Citrobacter diversus, Eikenella corrodens, Enterobacter cloacae, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter sakazakii, Escherichia coli, Gardenella vaginalis, Haemophilus ducrey, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, Klebsiella oxytoca, Legionella pneumoniae, Moraxella catarrhalis, Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Pasteurella dogmatis, Pasterella multocida, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia stuartii, Providencia retgeri, Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas fluorescens, Salmonella spp., Serratia spp. (шу жумладан Serratia marcescens);

– анаэроб граммусбат бактериялар: Clostridium perfringens, Peptostreptococcus, Propionibacterium spp.;

– анаэроб грамманфий бактериялар: Bacteroides fragillis, Bartonella spp. Bifidobacterium spp., Fusobacterium spp., Veillonella spp.;

– ҳужайра ички паразитлар: Chlamydia pneumoniae, Chlamydia psittaci, Chlamydia trachomatis, Mycoplasma pneumoniae

 

Қўлланилиши

Левофлоксацинга сезгир микроорганизмларнинг штаммлари чақирган енгил, ўртача ва оғир инфекцияларни даволаш:

– Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis чақирган ўткир синусит;

– Бактериал инфекциялар (Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Moraxella catarrhalis) билан боғлиқ бўлган сурункали бронхитни зўрайиши;

Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae (шу жумладан пенициллинга чидамли штаммлари, пенициллинни МБК си ≥2 мкг/мл), Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, Legionella pneumophila, Moraxella catarrhalis, Chlamydia pneumoniae ёки Mycoplasma pneumoniae чақирган касалхонадан ташқари пневмония;

Staphylococcus aureus, Streptococcus pyogenes, Enterococcus faecalis, Proteus mirabolisнинг метициллинга сезгир штаммлари чақирган тери ва унинг қўшимчаларини асоратланган инфекциялари;

Streptococcus aereus ёки Streptococcus pyogenes чақирган тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланмаган инфекциялари (енгил ва ўрта оғирлик даражасидаги), шу жумладан абсцесс, флегмона, фурункул, импетиго, пиодермия, жароҳат инфекцияси;

Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Stрahilococcus saprophyticus чақирган сийдик-чиқариш йўлларининг асоратланмаган (енгил ва ўртача оғирлик даражадаги) инфекциялари;

Enterococcus faecalis, Enterobacter cloacae, Escherichia coli, Klebsiella pneeumoniae, Proteus mirabilis, Pseudomonas aeruginosa чақирган сийдик-чиқариш йўлларининг ва буйракларнинг асоратланган (енгил ва ўрта даражадаги) инфекциялари;

Escherichia coli чақирган ўткир пиелонефритда (енгил ва ўртача оғирлик даражадаги) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат вена ичига томчилаб аста-секин ҳар 24 соатда 250-750 мг дан (250-500 мг доза 60 минут давомида, 750 мг – 90 минут давомида) юборилади. Кейинчалик худди шу дозада перорал қабулга ўтиш мумкин. Даволаниш давомийлиги қўллашга кўрсатмалар, шунингдек тахмин қилинган қўзғатувчининг сезгирлигига боғлиқ. Тавсия қилинган дозалаш тартибига қатъий риоя қилиш лозим. Тана ҳарорати меъёрлашганидан кейин 2-3 кун давомида препаратни қўллашни давом эттириш тавсия қилинади. Препарат билан даволашни мустақил узиш ёки муддатидан олдин тўхтатишга йўл қўйилмайди.

Пневмонияда вена ичга 500 мг дан суткада 1-2 марта 7-14 кун давомида юборилади.

Сийдик-чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекцияларида – вена ичига 250 мг дан суткада 1 марта 3 кун давомида. Сийдик-чиқариш йўлларининг ва буйракларнинг оғир инфекцияларида вена ичига юбориш учун доза ва даволаниш муддати оширилиши мумкин.

Тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекцияларида вена ичига 500 мг дан суткада 2 марта 7-14 кун давомида қўлланади.

Пневмококклар ва госпитал инфекция чақирган, Pseudomonas aeruginosa қўзғатувчиси чақирган оғир пневмонияда, препаратни қўллаш етарли даражада самарали бўлмаслиги мумкин ва мажмуавий даволаш талаб қилиниши мумкин.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинади. Креатинин клиренсининг кўрсаткичига боғлиқ ҳолда препаратни қуйидаги схема бўйича буюриш лозим:

– креатинин клиренси минутига 50-20 мл бўлганида биринчи суткада одатдаги доза юборилади, (креатинин клиренси меъёрида бўлган пациентлар учун тавсия қилинган), иккинчи суткадан бошлаб – препаратнинг дозаси икки мартага камайтирилади.

– креатинин клиренси минутига 19-10 мл бўлганида биринчи суткада одатдаги доза юборилади, (креатинин клиренси меъёрида бўлган пациентлар учун тавсия қилинган), иккинчи суткадан бошлаб – препаратнинг дозаси тўрт мартага камайтирилади.

– креатинин клиренси минутига 10 мл дан камлигида (шу жумладан гемодиализ ва узоқ муддатли перитонеал диализда) биринчи суткада одатдаги доза юборилади (креатинин клиренси меъёрида бўлган пациентлар учун тавсия қилинган). Суткада 500 мг дан юқори бўлмаган дозаларда иккинчи суткадан бошлаб препаратнинг дозаси тўрт мартага камайтирилади.

Суткада 500 мг дан 1000 мг гача бўлган дозалар буюрилган пациентларга, иккинчи суткадан бошлаб препаратнинг дозаси саккиз мартага камайтирилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: баъзида – терини қичишиши ва қизариши; кам ҳолларда – анафилактик ёки анафилактоид реакциялар (эшакеми, юзни шиши каби белгилар билан намоён бўладиган), жуда кам ҳолларда – АБ ни тўсатдан пасайиши ва шок; айрим ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) ва эксудатив кўп шаклли эритема.

Маҳаллий реакциялар: вена ичига юборилганида – юбориш жойида оғриқ ва яллиғланиши, белда ва кўкракда оғриқ, кўп терлаш.

Нерв тизими томонидан: баъзида – бош оғриғи, бош айланиши, толиқиш, таъм сезишни бузилиши; кам ҳолларда – қўл-бармоқларда парестезиялар, қалтираш, безовталик, қўрқув ҳисси, тиришиш хуружлари ва онгни чалкашиши; жуда кам ҳолларда – кўришни ва эшитишни бузилиши, таъм сезиш ва ҳид билишни бузилиши, тактил сезувчанликни пасайиши, диққатни жамлашни пасайиши, галлюцинациялар ва депрессиялар каби психотик реакциялар, координацияни бузилиши (шу жумладан юришдаги).

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, диарея (жуда кам ҳолларда қон билан, бу ичакни яллиғланиши ёки сохтамембраноз колитнинг белгилари бўлиши мумкин), баъзида – иштаҳани йўқолиши, қусиш, қорин оғриқлари, овқатни ҳазм бўлишини бузилиши, кам ҳолларда – оғизни қуриши, меъда-ичак қон кетишлари; жуда кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши (гепатит, холелитиаз).

Қон-яратиш аъзолари томонидан: баъзида – эозинофилия, лейкопения; кам – нейтропения, тромбоцитопения (қон қуйилишларига ёки қон кетишига мойилликда); жуда кам – яққол агранулоцитоз (тана ҳароратини турғун ёки қайталанувчи ошиши; бодомсимон безларни яллиғланиши ва ҳолатни турғун ёмонлашиши билан бирга кечувчи); алоҳида ҳолларда – гемолитик анемия, панцитопения.

Юрак-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, гипотензия ва гипертензия; жуда кам ҳолларда – кардиограммада QT интервални узайиши, томирли коллапс, юрак қоринчаларини титраши – липиллаши.

Суяк-мушак тизими томонидан: кам ҳолларда – пайларни шикастланиши (шу жумладан тендинит), бўғим ва мушак оғриқлари; жуда кам ҳолларда – ахиллов пайини узилиши (икки томонлама характерга эга ва даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида намоён бўлади), мушак заифлиги (миастенияли беморлар учун муҳим аҳамиятга эга); алоҳида ҳолларда – рабдомиолиз.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: баъзида – вагинит, жуда кам ҳолларда – буйрак фаолиятини ўткир буйрак етишмовчилигигача ёмонлашиши (масалан, аллергик реакциялар оқибатидаги – интерстициал нефрит).

Бошқалар: баъзида – астения; жуда кам ҳолларда – гипогликемия, иситма, аллергик пневмонит, васкулит.

Лаборатория кўрсаткичлари: баъзида – АЛТ, АСТ фаоллигини ошиши, қон зардобида креатининнинг даражасини ошиши; кам ҳолларда – ЛДГ ошиши, глюкозанинг миқдорини ошиши ёки камайиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Левофлоксацинга ёки бошқа хинолонларга ўта юқори сезувчанлик; тутқаноқ, анамнездаги хинолонларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган пайларни шикастланиши; ҳомиладорлик, лактация даври, болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фенбуфен билан ва унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситалар, теофиллин билан мажмуавий даволашда, препарат тиришишга тайёрлик поғонасини камайтириши мумкин.

Сукральфат темир тузлари ва алюминий сақловчи антацид воситалари левофлоксациннинг самарасини камайтиради (препаратларни қабул қилиш орасидаги интервал 2 соатдан кам бўлмаслиги керак).

Варфарин билан бир вақтда қўлланганида протромбин вақти ва қон кетишининг хавфи (МНО, протромбин вақти ва коагуляциянинг бошқа кўрсаткичларини синчков чуқур мониторинги, шунингдек қон кетишини мумкин бўлган белгиларини  мониторинги зарур) ошади.

Циметидин ва пробенцид таъсири остида Левофлоксацинни чақирлиши бироз секинлашади. Левофлоксацин қон плазмасидан циклоспориннинг Т1/2 бироз ошишини чақиради.

Глюкокортикоидлар пайларни узилиш хавфини оширади (айниқса кексаларда).

Алкоголь марказий нерв тизими томонидан ножўя самараларини (бош айланиши, карахтлик, уйқучанлик) кучайтириши мумкин.

Диабети бўлган, перорал гипогликемик воситаларни ёки инсулинни қабул қилаётган беморларда, левофлоксациннинг фонида гипо- ёки гипергликемик ҳолатлар бўлиши мумкин (глюкозанинг қондаги даражасини синчиклаб мониторинг қилиш тавсия қилинади).

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг инфузион эритмаси қуйидаги эритмалар билан мутаносиб: физиологик эритма, 5% ли дектроза эритмаси, 2,5% ли Рингернинг дектроза билан эритмаси, парентерал юбориш учун мажмуавий эритмалар (аминокислоталар, углеводлар, электролитлар). Препаратнинг инфузион эритмасини гепарин ва ишқорий реакцияли эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.

Автомобилни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: даволаш даврида бош айланиши, уйқучанлик, танглик ва кўришни бузилишини пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, автомобиль ва потенциал хавфли механизмларни бошқаришдан сақланиш керак, чунки психомотор реакцияларнинг тезлигини секинлашиши ва диққатни жамлашни пасайиши мумкин.

Эҳтиёткорлик чоралари: илгари бош мияни шикастланиши бўлган беморларда (инсульт ёки оғир жароҳат) тиришишларни ривожланиши мумкинлиги туфайли эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Бир вақтда перорал гипогликемик воситаларини (инсулин ёки глибенкламид) қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларда препаратни қўллашда, левофлоксацинни гипогликемия чақириши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

Тери қопламаларини шикастланишидан сақланиш учун (фотосенсибилизация) пациентларга қуёш ёки сунъий ультрабинафша нурланишга (масалан, узоқ вақт тўғри қуёш нурида бўлиши ёки солярийга бориш) дучор бўлмаслик тавсия қилинади, фототоксик самаралари (тери тошмалари) пайдо бўлганида препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда эритроцитларнинг гемолизи ривожланиши мумкин. Оғир, турғун қон билан ёки қонсиз диарея пайдо бўлганида, дарҳол шифокорни хабардор қилиш керак. Диарея антибиотикотерапия чақирган энтероколит сабаби бўлиши мумкин. Сохтамембраноз колитга шубҳа бўлганида препаратни дарҳол бекор қилиш ва мувофиқ даволашни бошлаш лозим. Бундай ҳолларда ичак моторикасини сусайтирувчи дори воситаларини қўллаш мумкин эмас.

Кекса ёшли пациентлар препаратни қўллаш тендинитни ривожланишга (энг аввало ахиллов пайларини) ва уларни узилишига олиб келиши мумкин. Тендинитга шубҳа бўлганида препаратни бекор қилиш ва шикастланган пайларни, уларнинг иммобилизациясини таъминлаб, даволашни бошлаш лозим.

Даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: онгни чалкашиши, бош айланиши ва тиришиш хуружлари, кўнгил айниши, шиллиқ қаватларини эрозив шикастланиши.

Даволаш: симптоматик даволаш (махсус антидоти йўқ), диализ орқали чиқарилмайди.

Чиқарилиш шакли

100 мл дан бутилкаларда. Инфузия учун эритма 5 мг/мл.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +10 дан +25оС гача юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатишга йўл қўйилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: