Skip to main content

Левомерем

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЕВОМЕРЕМ®

LАEVOMEREM

 

Препаратнинг савдо номи: Левомерем®

Таъсир этувчи модда (ХПН): Хлорамфеникол, метилурацил

Дори шакли: Суртма

Таркиби:

Фаол моддалар: Хлорамфеникол – 0,75 г, метилурацил – 4 г.

Ёрдамчи моддалар: полиэтиленоксид (полиэтиленгликоль) – 100 г гача.

Таърифи: Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи восита.

АТХ коди: D06С

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамика

Хлорамфеникол (синоними Левомицетин) микробларга қарши таъсир кўрсатади. Микробларга қарши таъсир механизми микроорганизмлар оқсиллари синтезини бузилиши билан боғлиқ. Бактериостатик таъсир кўрсатади. Граммусбат (стафилококклар ва стрептококклар) ва грамманфий (гонококклар, менингококклар) коккларга, кўпчилик бактериялар (ичак, кўк йиринг ва гемофил таёқчалари, сальмонеллалар, шигеллалар, клебсиеллалар, серрациялар, иерсиниялар, протейлар), риккетсиялар, спирохеталар, айрим йирик вирусларга нисбатан фаол. Пенициллин, стрептомицин, сульфаниламидларга чидамли штаммларга нисбатан фаол. Биологик мембраналарни шикастламасдан тўқималарга осон ўтади. Йиринг ва некротик тўқималар мавжудлигида препаратнинг бактерияларга қарши таъсири сақланади.

Метилурацил ҳужайра регенерацияси жараёнларини тезлаштиради, яллиғланишга қарши ва фотоҳимояловчи таъсир кўрсатади.

6-yillik-qizil-jenshen

Полиэтиленгликоль ош тузининг гипертоник эритмасининг таъсирига қараганда ўн марта кўп дегидратацион таъсирга эга.

 

Фармакокинетика

Препарат биологик мембраналарни шикастламасдан тўқималарга осон ўтади. Препаратнитерига, яраларга ва шиллиқ қаватга қўллангандан сўнг тизимли сўрилиш даражаси аниқ эмас.

Қўлланилиши

Инфекцияланган яралар (шикастланиш жараёнини биринчи йирингли-некротик босқичида), фурункуллар ва бошқа йирингли тери жароҳатлари, узоқ муддат битмайдиган трофик яралар, II ва III даражадаги куйишларни даволашда қўлланилади.

Қўллаш усуллари ва дозалари

Сиртга. Ярага стандарт ишлов берилгандан кейин (некротик тўқималарни механик олиб ташлаш, водород пероксиди билан ювиш) суртма билан шимдирилган стерил дока салфеткалар билан яра ғовакли тўлдирилади. Катетер (дренаж трубка) орқали йиринг бўшлиғига шприц ёрдамида препарат юборилиши мумкин. Бундай ҳолларда суртма олдиндан 35-360С гача иситилади. Ҳар куни яра йирингли-некротик массалардан тоза бўлгунча боғлов ўтказилади.

Ножўя таъсирлари

Тери тошмаси каби аллергик реакциялар. Бундай ҳолларда препаратни қўллаш тўхтатилади ва десенсибилизацияловчи даволаш ўтказилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига бўлган шахсий юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири:

Дорларнинг ўзаро таъсири холатлари хозирги вақтгача кузатилмади.

 

Махсус кўрсатмалар

Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Препаратни қўллаш автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Хомиладорлик ва эмизиш даврида агар она учун кутилаётган фойда хомила учун потенциал хавфдан юқорибўлган холатларда қўлланилади.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Хозирги вақтда дозани ошриб юборилиш холатлари кузатилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Суртма тубаларда ёки банкаларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: