Skip to main content

Левомекдол

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЕВОМЕКДОЛ

LEVOMECDOLUM

 

Препаратнинг савдо номи: Левомекдол

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Хлорамфеникол, метилурацил.

Дори шакли: Суртма

Таркиби:

Фаол моддалар: Левомицетин (Хлорамфеникол) – 0,75 г, метилурацил – 4,0 г.

Ёрдамчи моддалар: полиэтиленоксид (полиэтиленгликоль).

Таърифи: Оқ рангли ёки оқ сарғиш тусли суртма.

Фармакотерапевтик гурухи: Антибиотик (хлорамфеинкол гуруҳи).

АТХ коди: D06АХ02

Фармакологик хусусиятлари

Хлорамфеникол (синоними Левомицетин) микробларга қарши таъсир кўрсатади. Микробларга қарши таъсир механизми микроорганизмларнинг оқсилларини синтезини бузилиши билан боғлиқ. Бактериостатик таъсир кўрсатади. Грамманфий (стафилококклар ва стрептококклар) ва граммусбат (гонококклар, менингококклар) коккларга, кўпчилик бактериялар (ичак, кўк йиринг ва гемофил таёқчалари, сальмонеллалар, шигеллалар, клебсиеллалар, серрациялар, иерсиниялар, протейлар), риккетсиялар, спирохеталар, айрим йирик вирусларга нисбатан фаол. Пенициллин, стрептомицин, сульфаниламидларга чидамли штаммларга нисбатан фаол. Биологик мембраналарни шикастламасдан тўқималарга осон ўтади. Йиринг ва некротик тўқималар мавжудлигида препаратнинг бактерияларга қарши таъсири сақланади.

Метилурацил ҳужайра регенерацияси жараёнларини тезлаштиради, яллиғланишга қарши ва фотохимояловчи таъсир кўрсатади.

Полиэтиленгликоль ош тузининг гипертоник эритмасининг таъсирига қараганда ўн марта кўп дегидратацион таъсирга эга.

Қўлланилиши

Инфекцияланган яралар (шикастланиш жараёнининг биринчи йирингли-некротик босқичида), фурункуллар ва бошқа йирингли тери жароҳатлари, узоқ муддат битмайдиган трофик яралар, II ва III даражадаги куйишларни даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Ярага стандарт ишлов берилгандан кейин (некротик тўқималарни механик олиб ташлаш, водород пероксиди билан ювиш) суртма билан шимдирилган стерил дока салфеткалар билан яра ғовакли тўлдирилади. Препарат катетер (дренаж трубка) орқали йиринг бўшлиғига шприц ёрдамида юборилиши мумкин. Бундай ҳолларда суртма олдиндан 35-360С гача иситилади. Боғловларни ҳар куни яра йирингли – некротик массалардан тоза бўлгунча ўтказилади.

Ножўя таъсирлари

Тери тошмаси каби аллергик реакциялар. Бундай ҳолларда препаратни қўллаш тўхтатилади ва десенсибилизацияловчи даволаш ўтказилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.

 

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Чиқарилиш шакли

Суртма алюмин тубаларда 25, 30 ва 40 г дан. Хар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: