Skip to main content

Левоксимед кўз/қулоқ томчилари

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЕВОКСИМЕД

LEVOXIMED

 

Препаратнинг савдо номи: Левоксимед

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): левофлоксацин

Дори шакли: кўз/қулоқ томчилари

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: левофлоксацин (яримгидрати шаклида) – 5 мг;

Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, бензалконий хлориди, хлорид кислотаси, натрий гидроксиди, тозаланган сув.

Таърифи: оч-сариқ рангдан яшил тусли оч-сариқ ранггача бўлган, механик заррачалар бўлмаган, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

АТХ коди: S01AX19

Фармакологик ҳусусиятлари

Левоксимедфторхинолонлар гуруҳи мансуб бўлган микробларга қарши препарат.

Левофлоксацин – офлоксациннинг рацемик дори субстанциясини L-изомеридир. Офлоксациннинг антибактериал фаоллиги, асосан L-изомерига тааллуқли. Левофлоксацин ДНК-гираза ва топоизомераза IV ни блоклайди, узилган ДНК ни тикланиши ва суперспирализациясини бузади, ДНК синтезини бостиради, бактерияларнинг цитоплазмасида, хужайра деворида ва мембраналарида чуқур морфологик ўзгаришлар чақиради.

Левоксимед грамманфий аэроблар: Branhamella (Moraxella) catarrhalis, Haemophilus infuenzae, Neisseria gonorrhoeae, Pseudomonas aeruginosa га нисбатан фаол;

Граммусбат аэроблар: метициллинга сезгир, Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, хужайра ичи паразитлари: Chlamydia trachomatis га нисбатан фаолдир.

Фармакокинетикаси

Кўзга томизилганидан кейин левофлоксацин кўз ёши суюқлигида яхши сақланади. Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотларда левофлоксацин маҳаллий қўлланганидан кейин 4 ва 6 соат ўтгач кўз ёши суюқлигидаги левофлоксациннинг ўртача концентрацияси мувофиқ 17,0 мкг/мл ва 6,6 мкг/мл ни ташкил этганлиги кўрсатилган. Синалаётганларнинг олтитасидан бештасида левофлоксациннинг концентрацияси, томизилганидан (инстилляциядан) сўнг 4 соат ўтгач 2 мкг/мл ва ундан кўпроқни ташкил этган. Синалаётганларнинг олтитасидан тўрттасида бу концентрациялар препарат томизилганидан сўнг 6 соат ўтганидан кейин ҳам сақланиб турган.

15 та катта ёшдаги соғлом кўнгиллиларга левофлоксацин кўз/қулоқ томчилари 15 кун давомида қўлланганида, қон плазмасида левофлоксациннинг ўртача концентрацияси ўлчанган. Плазмада левофлоксациннинг ўртача концентрацияси қўлланганидан сўнг бир соат ўтгач, 1-суткада 0,80 нг/мл дан, 15-суткага келиб 2,05 нг/мл гача қийматни ташкил этган. Плазмада левофлоксацинни 2,25 нг/мл тенг бўлган максимал концентрацияси, препарат ҳар 2 соатда суткада 8 мартагача икки кун давомида қўлланганидан кейин 4-суткада аниқланган. Левофлоксацинни 15-кунда эришилган максимал концентрацияси, левофлоксациннинг стандарт дозалари оғиз орқали қабул қилинганидан сўнг аниқланадиган концентрациясига нисбатан 1000 марта паст бўлган.

Қўлланилиши

Офтальмологияда:

  • 1 ёшдан бошлаб ва ундан ошган пациентларда, кўзни левофлоксацинга сезгир микроорганизмлар чақирган, юзаки бактериал инфекцияларини даволашда;
  • бактериал конъюнктивитда;
  • шох пардани йирингли ярасида;
  • катталарда кўзларни гонореяси ва хламидияли касалликларида;
  • Кўзда ўтказилган жарроҳлик ва лазерли аралашувлардан кейинги асоратларни олдини олишда қўлланади.

Отологияда:

  • ташқи қулоқ отитида;
  • ўткир ва сурункали ўрта қулоқ отитида;
  • жарроҳлик аралашувларидан олдин ва кейин, қулоқ жароҳатларида, ташқи эшитиш йўлидан, қулоқ тўқималарини шикастланиши билан кечувчи, ёт жисмларни чиқариб олишда ривожланадиган инфекцион отитларни олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.

Офтальмологияда:

Катталар ҳамда 1 ёш ва ундан ошган болалар.

Эритма биринчи 2 сутка давомида 1-2 томчидан бир/иккала шикастланган кўзга хар 2 соатда, суткада 8 мартагача томизилади.

3-7 сутка давомида хар 4 соатда (суткада 4 мартагача) томизилади.

Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлигига ҳамда клиник ва бактериологик зарарланишнинг ривожланиш даражасига боғлиқ бўлиб, одатда 7 суткани ташкил этади. Маҳаллий қўлланадиган бир неча офтальмологик препаратлар бир вақтда ишлатилганида, томизишлар орасидаги 15 минутлик интервалга риоя қилиш керак.

Эритмани ифлосланишдан сақлаш учун, томизгичнинг учини қовоқларга ва кўз атрофидаги тўқималарга текказиш мумкин эмас.

Отология:

Ташқи қулоқ отитларида:

Катталар

Шикастланган қулоққа 10 томчидан кунига 1 марта 7 кун давомида томизилади.

1 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар

Шикастланган қулоққа 5 томчидан кунига 1 марта 7 кун давомида томизилади.

Сурункали йирингли ўрта қулоқ отитларида (ноғора пардани тешилиши билан бирга):

12 ёшли ва ундан ошган пациентлар

Шикастланган қулоққа 10 томчидан кунига 2 марта 14 кун давомида томизилади.

Инфекцион отитларни олдини олиш учун:

Шикастланган қулоққа 5 томчидан кунига 2 марта 10 кун давомида томизилади.

Левоксимед томчиларини қулоққа томизишдан олдин ташқи эшитиш йўлини тозалаш керак.

Эритма эшитиш йўлига юборилиши керак. Пациент касал қулоғини юқорига қаратиб ётиши ва препарат юборилганидан кейин камида 5 минут шу ҳолатда қолиши керак. Томизилганидан кейин қулоқ супрасини пастга ва орқага тортиб, томчиларни эшитиш йўлига оқиб киришини таъминлаш керак. Ташқи қулоқ йўлига пахта турундани киритиш мумкин.

Томизишдан олдин флаконни қўлда 1-2 минут давомида ушлаб туриб, эритмани илитиш тавсия этилади.

Ножўя таъсирлари

3% гача ҳолларда – кўзда қисқа муддатли ачишиш, кўриш ўткирлигини пасайиши, чўзилувчан шилимшиқни пайдо бўлиши; 1% дан камроқ ҳолларда – қовоқларни ёпишиши, хемоз, папилляр конъюнктивит, қовоқларни шиши, кўзда нохушлик хисси, қичишиш, оғриқ, конъюнктивани қизариши, конъюнктивада фолликулларни пайдо бўлиши, “қуруқ кўзлар” синдроми, қовоқларда эритема, кўз ёшини оқиши, ёруғликдан қўрқиш бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • левофлоксацинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда;
  • хинолон қатори препаратларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Левофлоксацин маҳаллий қўлланганидан сўнг плазмадаги максимал концентрацияси перорал қабул қилингандагига нисбатан 1000 марта кам, шунинг учун бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсир қилиш эхтимоли кам.

Левоксимед кўз/қулоқ томчиларини ўзаро таъсири юзасидан махсус текширишлар ўтказилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Левоксимед кўз/қулоқ томчиларини субконъюктивал юбориш мумкин эмас, бевосита кўзнинг олдинги камерасига томизишдан сақланиш керак.

Тизимли қўлланадиган фторхинолонлар хатто бир марта қўлланганидан кейин ҳам яққол аллергик реакцияларни чақириши мумкин. Левофлоксацинга аллергик реакциялар пайдо бўлганида кўз/қулоқ томчиларини қўллашни тўхтатиш керак.

Левофлоксацинни кўз/қулоқ томчилари кўринишида узоқ муддат қўллаш чидамли микроорганизмларни, шунингдек замбуруғларни ҳам ўсишига олиб келиши мумкин. Клиник манзараси ёмонлашганида ёки яхшиланиши кузатилмаганида дори воситасини бекор қилиш ва муқобил даволашни бошлаш керак.

Кўз/қулоқ томчилари консервант сифатида бензолконий хлоридини сақлайди. Гидрофил (юмшоқ) контакт линзаларни тақиш вақтида препаратни қўллаш мумкин эмас, чунки ушбу концервант улар томонидан ютилиши ва кўзнинг таъсирланишини чақириши мумкин.

Бактериал конъюнктивитнинг симптомлари бўлганида ҳар қандай турдаги контакт линзаларни тақиш мумкин эмас.

Ижобий даволаш самарасига эришиш учун кўз томчиларини тизимли микробларга қарши препаратлар билан бирга қўллаш керак (енгил ҳоллардан ташқари).

Эритма ва томизгични ифлосланишдан сақлаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш бўйича клиник тадқиқотларнинг маълумотлари йўқлиги туфайли, левофлоксацин кўз/қулоқ томчиларини препаратни қўллашдан кутилаётган фойда хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Лактация

Лактация даврида Левоксимед препаратини эхтиёткорлик билан қўллаш кеарак.

Педиатрияда қўлланиши

1 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат томизилган заҳоти кўриш ўткирлигини бузилиши мумкинлиги туфайли, кўриш нормаллашгунича автомобилни ва потенциал хавфли механизмларни бошқаришдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни кўз/қулоқ томчилари дори шаклида дозасини оширилиб юборилиш эхтимоли кам. Дозани оширилиб юборилиш симптомлари препаратнинг ножўя самаралари билан ўхшаш. Левоксимед кўз/қулоқ томчиларининг ортиқча дозаси маҳаллий қўлланганидан сўнг кўзларни тоза (водопровод) хона ҳароратидаги сув билан ювиш керак. Яққол ножўя самаралари кузатилганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Препарат атайлаб ёки бехосдан ичга қабул қилинганида кузатиладиган симптомлар ножўя самаралари билан бир ҳил бўлиши мумкин. Кўз/қулоқ томчиларининг бир флаконидаги левофлоксациннинг умумий миқдори (25 мг), хатто бехосдан ичга қабул қилинганида ҳам, захарли реакцияларни чақириш учун жуда камдир.

Чиқарилиш шакли

Левоксимед кўз/қулоқ томчилари 5 мл дан тиқин томизгичли ва ҳимоя халқаси билан таъминланган буралувчи ҳимоя қопқоқли полиэтилен флаконда чиқарилади. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган хароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Флакон очилганидан сўнг препарат 4 ҳафта давомида ишлатилсин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: