Skip to main content

ЛЕМОКС

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

ЛЕМОКС 500 мг, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

 

Ичга қабул қилиш учун.

 

  • Фаол модда: левофлоксацин гемигидрати 512, 46 мг (500 мг левофлоксацинга эквивалент).
  • Ёрдамчи моддалар: кросповидон, гидроксипропилметилцеллюлоза, микрокристалл целлюлоза, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, титан диоксиди (Е171), тальк, полиэтиленгликоль, лецитин, темир (II) оксиди (Е172), темир (III) оксиди (Е172).

Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин бу илова-варақани охиригача ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

 

  • Ушбу илова-варақани сақланг. У Сизга яна керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.
  • Бу препарат шахсан Сизга қабул қилиш учун буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.
  • Агар Сиз даволаш вақтида шифокорга ёки касалхонага борсангиз, илтимос, препаратни қабул қилаётганлигингиз ҳақида шифокорингизга хабар беринг.
  • Илтимос, йўриқномага аниқ риоя қилинг. Тавсиясиз препаратнинг юқори ёки паст дозаларини қабул қилманг.

 

 

Ушбу иловада қуйидаги маълумотлар мавжуд:

  1. Лемокс ўзи нима ва у қандай ҳолатларда қўлланади
  2. Лемоксни қабул қилишни бошлашдан олдин
  3. Лемокс қандай қабул қилинади
  4. Кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
  5. Лемоксни қандай сақлаш керак

  1. ЛЕМОКС ЎЗИ НИМА ВА У ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА ҚЎЛЛАНАДИ

Лемокс оч пушти-тўқ сариқ рангли, фторхинолонлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга синтетик антибактериал препаратдир. Ҳар бир қути плёнка қобиқ билан қопланган 7 таблетка сақлайди. Ўпка, буруннинг ёндош бўшлиқлари, сийдик чиқариш йўллари, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларини даволаш учун мўлжалланган.

Лемокс қуйидаги инфекцияларни даволаш учун мўлжалланган:

  • ўткир бактериал синусит
  • сурункали бронхитни зўрайиши
  • касалхонадан ташқари пневмония
  • нозокомиал пневмония
  • сурункали бактериал простатит
  • сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган ва асоратланмаган инфекциялари, шу жумладан ўткир пиелонефрит
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган ва асоратланмаган инфекциялари
  • куйдиргининг ўпка шакли (постконтакт).

  1. ЛЕМОКСНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ БОШЛАШДАН ОЛДИН

Қандай ҳолатларда Лемоксни қабул қилиш мумкин эмас

  • агар Сизда левофлоксацин, бошқа фторхинолонлар ёки Лемокс препаратининг ҳар қандай бошқа компонентига аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса;
  • хинолонлар билан аввалги даволаганда пайларни шикастланиши;
  • агар Сиз кекса пациент бўлсангиз ёки кортикостероидларни (кортизон ёки шунга ўхшаш) қабул қилаётган бўлсангиз ва даволаш вақтида пайларда оғриқ ва яллиғланиш бўлса;
  • агар Сизда Лемокс билан даволаш вақтида ёки даволагандан кейин жиддий, доимий ва/ёки қон аралаш ич кетиши кузатилса;
  • агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз;
  • агар Сиз ёш бола ёки ўсмир бўлсангиз. Бу дори воситаларини болалар ёки 18 ёшгача бўлган ўсмирларга бериш мумкин эмас.

Қуйидаги ҳолатларда Лемоксни қабул қилганда эҳтиёт бўлинг:

  • агар Сизда юрак билан муаммо ёки оилавий анамнезда юрак ўтказувчанлигини бузилиши бўлса;
  • агар Сизда диабет бўлса ва антидиабетик дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар Сизда тутқаноқ хууржи ва неврологик бузилишлар бўлган бўлса;
  • агар Сизда гглюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлса;
  • агар Сизда буйрак билан муаммолар бўлса;
  • агар Сиз қуёш ва ультрабинафша нурлар таъсири остида бўлсангиз.

Агар юқорида санаб ўтилган муаммолардан биронтаси Сизга тааллуқли деб ҳисобласангиз, шифокорингизга мурожаат этинг.

Лемоксни овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

Лемоксни бутунлигича, чайнамасдан ва етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак. Дозани танлаганда таблеткани синдириш чизиғи бўйлаб бўлиш мумкин. Препаратни овқатланиш вақтида ёки овқатланиш орасида қабул қилиш мумкин.

Ҳомиладорлик

Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Одамларда ҳеч қандай адекват ва яхши назоратланган тадқиқотлар ўтказилмаган. Агар Сизнинг шифокорингиз буни зарур деб ҳисобласа, Сиз Лемоксни қўллашингиз керак.

Агар Сиз препаратни қабул қилаётганда ҳомиладор бўлсангиз, шифокорга мурожаат этинг.

 

Лактация даври

Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Янги туғилган чақалоқда оғир ножўя реакциялар юзага келиши мумкинлиги туфайли, шифокорингиз эмизишни тўхтатиш ёки Лемоксни қабул қилишни тўхтатишни хал қилади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш

Лемокс бош айланиши ёки уйқучанлик каби айрим неврологик самаралар чақириши мумкин. Шунинг учун Сиз автомобилни ҳайдаганда ёки механизмларни бошқарганда эътибор беришингиз керак.

Лемокснинг айрим компонентлари ҳақида муҳим маълумот

Агар Сизда Лемокс препаратининг компонентларига ўта юқори сезувчанлик бўлмаса, организмга салбий таъсир кутилмайди.

Бошқа препаратларни қабул қилиш

  • темир тузлари, таркибида рух бўлган поливитамин препаратлари, магний ёки алюминий сақловчи антацид препаратлар ва сукральфатни Лемокс препаратини қабул қилишдан 2 соат олдин ёки қабул қилгандан кейин 2 соат ўтгач қабул қилиш керак. Акс ҳолда улар Лемоксни сўрилиши ва самарадорлигини камайтириши мумкин.
  • хинолонлар ва теофиллинни бир вақтда қўллаганда қонда теофиллиннинг даражаси ошади. Шунинг учун Лемокс қабул қилаётган пациентларда теофиллиннинг даражасини назорат қилиш керак.
  • теофиллин, фенбуфен ёки шунга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши препаратларни Лемокс билан бир вақтда қўллаш тутқаноқ хуружлари ва тиришишлар хавфини ошириши мумкин
  • Лемокс ва К витамини антагонистини бир вақтда қўллаганда қон кетиши хавфи ошади. К витамини антагонистлари билан даволанаётган пациентларда коагуляцион синамалар натижаси мониторингини олиб бориш керак
  • Лемокс ва ностероид яллиғланишга қарши препаратларни бир вақтда қўллаш церебрал тиришиш бўсағасини яққол пасайишига олиб келиши мумкин
  • Лемокс ва диабетга қарши препаратларни бир вақтда қўллаш қонда глюкоза даражасини ошириши ёки камайтириши мумкин (гипергликмия-гипогликемия). Лемокс ва диабетга қарши препаратларни бирга қабул қилаётган пациентларда қонда глюкоза даражасини назорат қилиш керак.
  • пробенецид ва циметидин буйрак функциясини сусайтиради
  • Лемокс билан бирга қўлланилганда циклоспориннинг ярим чиқарилиш даври узайган.

Қандай препаратлар қабул қилаётганлигингиз ёки яқинда қабул қилганлигингиз ҳақида ҳар доим шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг, ҳатто агар бу препаратлар рецептсиз берилса ҳам.

 

  1. ЛЕМОКС ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Қўллаш усули ва дозалари/даволаш тез-тезлиги ва давомийлиги

  • Шифокорингиз Сизга дозалаш ва даволаш давомийлиги белгилайди.
  • Лемокс суткада 1 марта ичга қабул қилинади.
  • Шифокорингиз инфекциянинг тури ва оғирлик даражаси, шунингдек тахмин қилинаётган қўзғатувчининг сезувчанлигига қараб дозага тузатиш киритади.
  • Даволаш давомийлиги касалликнинг кечишига қараб ўзгаради.
  • Бошқа антибиотикларни қўллагандаги каби Лемокс препарати билан даволашни тана ҳарорати нормаллашганидан ёки қўзғатувчини ишончли эрадикациясидан кейин камида 48-72 соат давом эттириш тавсия этилади.

Қўллаш йўли ва усуллари

  • Лемокс ичга қабул қилинади. Таблеткани бутунлигича, чайнамасдан ва етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.
  • Лемоксни овқатланиш вақтида ёки овқатланиш орасида қабул қилиш мумкин.
  • Таблеткаларни ҳар куни бир вақтда қабул қилинг.

Турли ёш гуруҳлари:

Болалар:

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Кекса ёшдаги пациентлар:

Буйрак функцияси билан боғлиқ бўлган ҳолатлардан ташқари, кекса ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари:

Буйрак функциясини бузилиши:

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда препаратнинг дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилади. Тўпланишини олдини олиш учун, дозани шифокорингиз белгилайди. Гемодиализ ёки доимий амбулатор перитонеал диализ (ДАПД) дан кейин қўшимча дозаларни юбориш талаб этилмайди.

Жигар функциясини бузилиши:

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Агар Сиз Лемокс ҳаддан ташқари кучли ёки етарли таъсир кўрсатяпти деб ҳисобласангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Агар Сиз Лемоксни тавсия этилгандан кўпроқ қабул қилган бўлсангиз:

Агар Сиз кўп таблетка қабул қилган бўлсангиз, дарҳол бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Онгни чалкашиши, бош айланиши, онгни бузилиши ва конвульсив тиришишлар каби нерв тизими томонидан, QT интервалини узайиши, шунингдек кўнгил айниши ва меъда-ичак йўллари шиллиқ қавати эрозияси каби меъда-ичак йўллари томонидан дозани ошириб юборилиши симптомлари.

Агар Сиз Ҳаддан ташқари кўп Лемокс таблеткасини қабул қилган бўлсангиз, яқиндаги шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими билан боғланинг ёки дарҳол бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

Агар Сиз Лемоксни қабул қилишни унутган бўлсангиз:

Агар Лемоксни қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, навбатдаги қабул қилиш вақти яқинлашиб қолмасидан препаратни иложи борича тезроқ қабул қилиш керак. Кейинчалик қабул қилишни керакли вақтда давом эттириш керак.

Унутилган дозани ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилманг.

 

Агар Сиз Лемоксни қабул қилишни тўхтатсангиз:

Шифокор томонидан буюрилган таблеткани қабул қилишни тўхтатиш керак. Ўзингизни яхши ҳис қилсангиз ҳам, даволаш курсини тўхтатманг.

  1. КУЗАТИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАР

Лемокс барча дори препаратлари каби Лемокс препаратининг компонентларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда ножўя самаралар чақириши мумкин.

Агар Сиз бу ножўя самаралардан биронтасини сезсангиз, Лемокс препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва бу ҳақида дарҳол шифокорга хабар беринг ёки яқиндаги тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат этинг:

  • аллергик реакциялар
  • пайларда оғриқ ва яллиғланиш
  • пайларни узайиши
  • мушак ва бўғим оғриқлари
  • мушак кучсизлиги
  • тўсатдан сийишни тўхташи
  • иситма
  • замбуруғли инфекция
  • оғир, давомли ва/ёки қон аралаш ич келиши
  • гипогликемия
  • юрак ритмини бузилиши
  • пациентни ўзига-ўзи шикаст етказиши билан кечувчи психотик реакциялар

Юқорида санаб ўтилган ножўя самаралар жиддийдир.

Агар Сизда санаб ўтилган симптомлар кузатилса, Сизда Лемоксга аллергия мавжуд.

Дарҳол тиббий аралашув ёки госпитализация зарур.

Барча бу жиддий ножўя самаралар жуда кам ҳолларда кузатилади.

Агар Сиз бу ножўя самаралардан биронтасини сезсангиз, дарҳол бу ҳақида шифокорга хабар беринг ёки яқиндаги тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат этинг:

  • психотик бузилишлар, асабийлик, безовталик, таранглик
  • депрессия
  • галлюцинациялар
  • тутқаноқ хуружлари
  • тремор
  • онгни чалкашиши
  • кўришни ва эшитишни бузилиши
  • таъм ва ҳид билишни бузилиши
  • ҳиссиётларни пасайиши
  • юрак уриб кетиши
  • гипотония
  • нафас олишни қийинлашиши
  • анемия
  • диарея
  • қоринда оғриқ
  • қусиш
  • тери тошмаси
  • қичишиш

Юқорида санаб ўтилган ножўя самаралар жиддийдир ва шошилинч тиббий аралашув зарур.

Барча бу жиддий ножўя самаралар жуда кам ҳолларда кузатилади.

Агар Сиз бу ножўя самаралардан биронтасини сезсангиз, дарҳол бу ҳақида шифокорга хабар беринг:

  • бош оғриғи
  • бош айланиши
  • тиннитус (қулоқларда шовқин)
  • уйқусизлик
  • увишиш
  • кўнгил айниши
  • анорексия
  • жиғилдон қайнаши
  • терини қизариши
  • холсизлик.

Юқорида санаб ўтилган ножўя самаралар ўртачадир.

Агар ножўя самаралар жиддий тус олса ёки Сиз ушбу иловада санаб ўтилмаган нохуш самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

 

  1. ЛЕМОКСНИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳона ҳароратида, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Илтимос, яроқлилик муддатига алоҳида эътибор беринг.

Яроқлилик муддати ўтгач Лемокс қабул қилинмасин.

 

Маҳсулот шикастланган ҳолларда шифокорга мурожаат этинг.

 

Улашиш: