Skip to main content

Латрид

Улашиш:
  Reading time 37 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛАТРИД

LATRID

 

Препаратнинг савдо номи:Латрид

Таъсир этувчи модда (ХПН ): Ламотриджин

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Фаол модда: Ламотриджин

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристаллик целлюлоза, темир гидроксиди (У-172), повидон (К-30), натрий крахмал гликоляти, магний стеарати, тальк, коллоид кремний диоксиди.

Таърифи: Оч сариқ рангли, ясси, думалоқ бир томонида бўлиш учун чизиғи бўлган қобиқсиз таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тиришишга қарши восита.

Фармакологик хусусиятлари

Ламотриджин харакат потенциалига боғлиқ натрий каналларининг блокаторидир. Нейронларда у тўхтовсиз такрорланаётган импульсацияни потенциалга боғлиқ блокадасини чақиради ва глютамин кислотасини (тутқаноқ хуружларини ривожланишида асосий ролни ўйновчи аминокислота), патологик ажралиб чиқишини сусайтиради шунингдек глютамат чақирган деполяризацияни сусайтиради.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин ламотриджин меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади, тизимолди биринчи ўтиш метаболизмига деярли учрамайди. Препарат қабул қилинганидан кейин тахминан 2,5 соат ўтгач, плазмада максимал концентарцияга (Сmax) эришилади. Овқат қабул қилинганидан кейин Сmax га эришиш вақти бироз ошади, аммо сўрилиш даражаси ўзгармайди. 450 мг доза (энг катта текширилган доза) бир марта қабул қилинганидан сўнг ламотриджиннинг фармакокинетикаси тўғри пропорционал характерга эга. Сmax мувозанат ҳолатида шахслар орасида аҳамиятли ўзгариши кузатилади, бироқ ҳар бир алоҳида одамда ўзгаришлар кам бўлади.

Ламотриджин плазма оқсиллари билан тахминан 55% га боғланади. Препаратни оқсил билан боғидан ажралиб чиқишининг токсик самарасини ривожланишига олиб келиши мумкинлигини эҳтимоли кам. Тақсимланиш ҳажми (Vd) 0,92-1,22 л/кг ни ташкил қилади.

Ламотриджиннинг метаболизмида уридиндифосфат глюкуронилтрансфераза (УДГ-глюкуронилтрансфераза) ферменти иштирок этади.

Соғлом катталарда ламотриджиннинг клиренси концентрацияларининг мувозанат ҳолатида ўртача 39±14 мл/минутни ташкил қилади. Ламотриджин глюкуронидларгача метаболизмга учрайди, улар буйрак орқали чиқарилади. Препаратнинг 10% дан камроғи буйрак орқали ўзгармаган ҳолда, тахминан 2% – ичак орқали чиқарилади. Клиренси ва ярим чиқарилиш даври (Т1/2) дозага боғлиқ эмас. Соғлом катта одамларда препаратнинг Т1/2ўртача 24 соатдан 35 соатгачани ташкил қилади. Жильбер синдроми бўлган беморларда препаратнинг клиренсини, назорат гуруҳига нисбатан 32% га пасайиши кузатилган, аммо бу умумий популяция учун нормал қийматлар чегараларидан четга чиқмаган.

Ламотриджиннинг Т1/2 кўрсаткичига бирга қабул қилинаётган дори препаратлари катта таъсир кўрсатади. Глюкуронизацияни рағбатлантирувчи препаратлар карбамазепин ва фенитоин билан бир вақтда қабул қилинганида, ўртача Т1/2 тахминан 14 соатгача қисқаради пасаяди, ва вальпроат билан бирга қабул қилинганида ўртача 70 соатгача узаяди.

Махсус клиник ҳоллардаги фармакокинетикаси

Болаларда ламотриджиннинг клиренси тана вазнига ҳисоблаганда катталардагига қараганда юқори; у 5 ёшгача бўлган болаларда энг юқори. Болаларда ламотриджиннинг Т1/2 одатда катталарникидан кам. Унинг ўртача қиймати, карбамазепин ва фенитоин каби глюкуронизацияни рағбатлантирувчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида тахминан 7 соатга тенг ва вальпроат билан бирга қабул қилинганида ўртача 45-50 соатгача ошади.

Ёш пациентлар билан солиштирганда кекса ёшдаги пациентларда ламотриджиннинг клиренсида клиник аҳамиятли фарқ аниқланмаган.

Буйракларнинг фаолияти бузилганида ламотриджиннинг бошланғич дозаси тутқаноққа қарши препаратларни буюришнинг стандарт тартибига мувофиқ ҳисобланади. Дозани пасайтириш буйрак фаолиятини фақат аҳамиятли пасайишида талаб қилиниши мумкин. Бошланғич, ошиб борувчи ва бир маромда ушлаб турувчи дозалари буйрак етишмовчилигининг ўртача даражаси (Чайлд-Пью бўйича В синфи) бўлган пациентларда тахминан 50% га ва оғир даражали буйрак етишмовчилиги (Чайлд-Пью бўйича С синфи) бўлган пациентларда 75% га камайтирилиши керак. Дозани ва самарани бир маромда ушлаб турувчи дозани клиник самарага қараб оширилиши керак. Ламотриджин суткада 100 мг дозада бирга буюрилганда, сувсиз литий глюконатнинг (2 г дан суткада 2 марта 6 кун давомида) фармакокинетикасини бузилишини чақирмайди. Бупропионни ичга кўп марта қабул қилинганда ламотриджинни бир марталик дозада буюрилгандаги фармакокинетикасига статистик аҳамиятли таъсир кўрсатмайди ва ламотриджин глюкуронидни “концентрация-вақт” (AUC) эгри чизиқ остидаги майдонини аҳамиятли ошишини чақирмайди.

Оланзапин 15 мг дозада ламотриджиннинг AUC ва Сmax кўрсаткичларини ўртача 24% ва 20% га мувофиқ пасайтиради, бу клиник аҳамиятсиздир. Ламотриджин 200 мг дозада оланзапиннинг фармакокинетикасини ўзгартирмайди.

Ламотриджинни амитриптиллин, бупропион, клоназепам, флуоксетин, галоперидол ёки лоразепам томонидан сусайтирилиши, ламотриджиннинг бирламчи метаболити ламотриджин 2-1 глюкуронидини ҳосил бўлишига минимал таъсир кўрсатади.

Гормонал контрацептивларни ламотриджинни фармакокинетикасига таъсири

30 мкг этинилэстрадиол ва 150 мкг левоноргестрелни сақлаган перорал контрацептивларни қабул қилиш ламотриджиннинг клиренсини тахминан (уни ичга қабул қилингандан кейин) икки марта ошишини чақиради, бу AUC ва Сmax ни ўртача 52% ва 39% га мувофиқ пасайишига олиб келади.

 

Қўлланилиши

Тутқаноқ

Катталар ва 12 ёшдан катта болалар:

– тутқаноқ (парциал ва ёйилган хуружлар, шу жумладан тоник-клоник тиришишлар, шунингдек Леннокс-Гасто синдромидаги хуружлар) мажмуавий даволаш таркибида ёки монотерапияда қўлланади.

Болалар (2 дан 12 ёшгача):

– тутқаноқ (парциал ва ёйилган хуружлар, шу жумладан тоник-клоник тиришишлар, шунингдек Леннокс-Гасто синдромидаги хуружлар) мажмуавий даволаш таркибида (мажмуавий даволаш фонида тутқаноқни назоратига эришилгандан кейин ёндош тутқаноққа қарши препаратлар бекор қилиниши ва ламотриджинни монотерапия сифатида қабул қилишни давом эттириш мумкин).

– типик абсансларни монотерапия.

Биполяр бузилишлар

Катталар (18 ёш ва ундан катта):

– кайфиятни бузилишларини (депрессия, маниялар, гипоманиялар, аралаш эпизодлар) олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткаларини кўп бўлмаган ҳажмдаги сувда эритиш (бутун таблеткани қоплаш учун етарли миқдордаги)/ёки бутунлигича сув билан ютиш лозим.

Тутқаноқни монотерапияда дозалаш

Катталар ва 12 ёшдан катта болаларни монотерапияси учун препаратни бошланғич дозаси биринчи икки ҳафта давомида, суткада бир марта 25 мг ни ташкил қилади, кейинчалик доза навбатдаги икки ҳафта давомида суткада бир марта 50 мггача оширилади. Сўнгра доза ҳар бир-икки ҳафтада максимум 50-100 мг гача, оптимал самарага эришилгунича оширилиши керак. Оптимал терапевтик самарани сақлаш учун, стандарт бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 100-200 мг ни ташкил қилади, 1-2 қабулда. Айрим пациентларга терапевтик самарага эришиш учун препаратни суткада 500 мг дозада буюриш талаб қилинади.

Тошмани ривожланиш хавфи туфайли, препаратнинг бошланғич дозасини ва тавсия қилинган дозалар тартибини оширмаслик керак.

Тутқаноқни мажмуавий даволашда дозалаш

Мажмуавий даволаш таркибида препаратни вальпроат кислотаси препаратлари билан бирга бошқа тутқаноққа қарши препаратлар (ТҚП) билан қўшиб ёки уларсиз қўллаганда, препаратнинг бошланғич дозаси биринчи икки ҳафта давомида кунора 25 мг ни ташкил қилади; кейинчалик – навбатдаги икки ҳафта давомида 25 мг дан суткада бир марта. Сўнгра дозани ҳар 1-2 ҳафтада суткада максимал 25-50 мг га, оптимал терапевтик самарага эришилгунича ошириш керак. Оптимал терапевтик самарани сақлаш учун стандарт самарани бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 100-200 мг ни ташкил қилади, 1-2 марта қабул қилинади.

ТҚП ва ламотрижинни глюкурон кислотаси билан бирикишини қўзғатувчи бошқа препаратлар билан бирга ёки бошқа ТҚП ларсиз (вальпроат кислотаси препаратларидан ташқари) ёндош даволашнинг мажмуавий даволаш таркибида, препаратни бошланғич дозаси биринчи икки ҳафта давомида суткада бир марта 50 мг ни ташкил қилади, кейинчалик навбатдаги икки ҳафта давомида суткада 100 мг ни ташкил қилади, 2 марта қабул қилинади. Сўнгра доза ҳар 1-2 ҳафтада оптимал терапевтик самарага эришилгунича 100 мг га оширилади. Стандарт самарани бир маромда ушлаб турувчи доза 2 марта қабулда суткада 200-400 мг ни ташкил қилади. Айрим пациентларга терапевтик самарага эришиш учун суткада 700 мг доза талаб қилиниши мумкин.

Оксакарбазепин билан мажмуавий даволаш таркибида ламотриджинни глюкурон кислотаси билан бирикишининг индукторлари ёки ингибиторлари билан бирга ёки уларсиз, биринчи икки ҳафта давомида препаратнинг бошланғич дозаси суткада бир марта 25 мгни ташкил қилади, кейинчалик – навбатдаги икки ҳафта давомида бир марта қабулда суткада 50 мг. Сўнгра доза ҳар 1-2 ҳафтада оптимал терапевик дозага эришилгунича, доза максимал 50-100 мг га оширилаи. Стандарт самарани тутиб турувчи доза 1 ёки 2 марта қабул қилиш учун суткада 100-200 мг ни ташкил қилади.

Тошмани ривожланиш хавфи туфайли, препаратнинг бошланғич дозасини ва тавсия қилинган дозалар тартибини оширмаслик керак.

ТҚП ни қабул қилаётган беморларда уларни ламотриджин билан фармакокинетик ўзаро таъсирлари ҳозирги вақтгача номаълум, бунда ламотриджинни вальпроат кислотаси препаратлари билан мажмуада буюрилганда тавсия қилинадиган тартибда ишлатиш керак.

2 дан 12 ёшгача бўлган ёшдаги болалар (1 жадвалга қаранг).

Жадвал 1.

Тутқаноғи бўлган 2 дан 12 ёшгача бўлган болаларни даволашда (умумий суткалик доза мг/кг тана вазнигада) мажмуавий дорилар билан даволаш таркибида

тавсия этилган дозалаш тартиби.

 

Буюриш тартиби1-2

ҳафта

3-4

ҳафта

Тутиб турувчи доза
Бошқа йўлдош даволашдан қатъий назар, ламотриджин ва вальпроат кислотаси билан мажмуавий даволаш0,15 мг/кг* суткада 1 марта0,3 мг/кг суткада 1 мартаҲар 1-2 ҳафтада суткада 1-5 мг/кг (1 ёки 2 марта қабулга буюриладиган) бир маромда ушлаб турувчи дозага эришилгунича дозани 0,3 мг/кг га ошириш, суткада 200 мг максимал дозагача оширилади.
Вальпроат кислотасининг препаратларисиз мажмуавий даволашфенитоин, карбамазепин, фенобарбитал, примидон ёки ламотриджинни глюкурон кислотаси билан бирикишининг бошқа индук-торлари билан0,6 мг/кг

(2 қабулда)

1,2 мг/кг (2 қабул.)ҳар 1-2 ҳафтада суткада 5-15 мг/кг (1 ёки 2 қабулда буюриладиган) тутиб турувчи дозага эришилгунича дозани 1,2 мг/кг га ошириш, суткада 400 мг максимал дозагача оширилади.
оксарбазепин билан ламо-триджинни глюкурон кислотаси билан бирикишининг индукторлари ёки ингиби-торларисиз қўлланиши.0,3 мг/кг (1 ёки 2 қабулда)0,6 мг/кг (1 ёки 2 қабулда)ҳар 1-2 ҳафтада суткада 1-10 мг/кг (1 ёки 2 қабулда буюриладиган) тутиб турувчи дозага эришил-гунича дозани 0,6 мг/кг га ошириш, суткада 200 мг максимал дозагача оширилади.
Ҳозирги вақтда ламотриджин билан фармакокинетик ўзаро таъсири номаълум бўлган ТҚПларни қабул қилаётган беморларда, ламотриджинни вальпроат кислотаси препаратлари билан бирга буюриш учун тавсия қилинган дозалаш тартиби ишлатилиши керак.
Агар вальпроат кислотаси препаратларини қабул қилаётган пациентларда ҳисобланган суткалик доза 1-2 мг ни ташкил қилса ва 2 мг ли таблеткалар бор бўлган энг кичик дозаси бўлса, унда 2 мг ламотриджинни кунора биринчи икки ҳафта давомида қабул қилиш мумкин. Агар вальпроат кислотаси препаратларини қабул қилаётган пациентларда ҳисобланган суткалик доза 1 мг дан камни ташкил қилса, Латридни буюриш мумкин эмас.

Агар вальпроат кислотаси препаратларини қабул қилаётган пациентларда ҳисобланган суткалик доза 2,5-5 мгни ташкил қилса ва 5 мг ли таблеткалар бор бўлган энг кичик дозаси бўлса, унда 5 мг ламитриджинни кунора биринчи икки ҳафта давомида қабул қилиш мумкин. Агар вальпроат кислотаси препаратларини қабул қилаётган пациентларда ҳисобланган суткалик доза 2,5 мгдан камни ташкил қилса, ламотриджинни буюриш керак эмас.

Агар боланинг тана вазни 17 килограммдан камни ташкил қилса, 5 мгли ламотриджин таблеткалари билан бошланғич даволашни таклиф қилинган дозалаш тартиби бўйича аниқ ўтказишни иложи йўқ.

2 дан 6 ёшгача бўлган болаларга энг юқори етарли самарани бир маромда ушлаб турувчи дозаларни керак бўлиш эҳтимоли бор.

Мажмуавий даволаш таркибида ламотриджинни вальпроат кислотаси препаратлари билан бирга бошқа ТҚП билан қўшиб ёки уларсиз қўллашда, препаратнинг бошланғич дозаси биринчи икки ҳафта давомида тана вазнига 0,15 мг/кг ни ташкил қилади; кейинчалик – навбатдаги икки ҳафта давомида 0,3 мг/кгдан суткада бир марта буюрилади. Сўнгра дозани ҳар 1-2 ҳафтада суткада 0,3 мг/кгга, оптимал терапевтик самарага эришилгунича ошириш керак. Бунда стандарт бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 1-5 мг/кг ни ташкил қилади, 1-2 марта қабул қилинади. Максимал суткалик доза – 200 мг ни ташкил қилади.

ТҚП ёки ламотриджинни глюкурон кислотаси билан бирикишини қўзғатувчи бошқа препаратлар билан бирга ёки бошқа ТҚП ларсиз (вальпроат кислотаси препаратларидан ташқари) ёндош даволашнинг мажмуавий даволаш таркибида, Ламотриджиннинг бошланғич дозаси биринчи икки ҳафта давомида суткада бир марта 0,6 мг/кг ни ташкил қилади, кейинчалик навбатдаги икки ҳафта давомида суткада 2 марта қабул қилишга 1,2 мг/кг буюрилади. Сўнгра доза ҳар 1-2 ҳафтада оптимал терапевтик самарага эришилгунича, суткада 1,2 мг/кг га оширилади. Максимал терапевтик самарага эришиладиган стандарт бир маромда ушлаб турувчи доза 2 марта қабул қилиш учун суткада 5-15 мг/кг ни ташкил қилади. Максимал суткалик доза – 400 мг ни ташкил қилади.

Окскарбазепин билан мажмуавий даволаш таркибида ламотриджинни глюкурон кислотаси билан бирикишини хар қандай бошқа индукторлари ёки ингибиторларисиз, биринчи икки ҳафта давомида препаратни бошланғич дозаси суткада 1 ёки 2 мартадан 0,3 мг/кг ни ташкил қилади, кейинчалик – навбатдаги икки ҳафта давомида бир қабулда суткада 0,6 мг/кг ни ташкил қилади. Сўнгра доза ҳар 1-2 ҳафтада оптимал терапевик самарага эришилгунича максимал 0,6 мг/кг га оширилади.

Стандарт бир маромда ушлаб турувчи доза 1 ёки 2 қабул қилиш учун суткада 1-10 мг/кг ни ташкил қилади. Максимал суткалик доза – 200 мг ни ташкил қилади.

Терапевтик дозага риоя қилинаётганига ишонч ҳосил қилиш учун боланинг тана вазнини назорат қилиш ва у ўзгарганида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Тошмани ривожланиш хавфи туфайли, препаратнинг бошланғич дозасини ва тавсия қилинган дозалар тартибини оширмаслик керак.

2 ёшдан кичик болалар

Ламотрижджинни 2 ёшдан кичик болаларда қўлланилиши тўғрисида етарли маълумотлар йўқ.

Биполяр бузилишлар

18 ёшдан ошган пациентлар:

Тошмани ривожланиш хавфи туфайли, препаратнинг бошланғич дозасини ва тавсия қилинган дозалар тартибини оширмаслик керак.

Препаратни қўллаш кейинги депрессив эпизодларни пайдо бўлиш хавфи бўлган биполяр бузилишлари бўлган пациентларга тавсия этилади.

Депрессив эпизодларни қайталанишини олдини олиш учун дозалашнинг қуйидаги ўтиш тартибига амал қилиш керак. Дозалашнинг ўтиш тартиби ламотриджиннинг дозасини 6 ҳафта давомида тутиб турувчи дозагача оширишни ўз ичига олади (Жадвал 2), шундан кейин кўрсатмалар бўлганида бошқа психотроп ва/ёки тутқаноқ қақарши препаратларни бекор қилиш мумкин (Жадвал 3).

Жадвал 2.

Биполяр бузилишларда катталар учун (18 ёшдан катта) бир маромда ушлаб турувчи суткалик барқарорлаштирувчи дозага эришиш учун дозаларни оширишни

тавсия қилинган схемаси

Буюриш тартиби1-2

ҳафта

3-4

ҳафта

5

ҳафта

Бир маромда ушлаб турувчи барқарорлаштирувчи доза (6 ҳафта)**
Ламитриджинни глюкурон кислотаси билан бирикишининг ингибиторлари (масалан, вальроат кислотаси препаратлари) билан мажмуавий даволаш12,5 мг

(25 мг кунора)

25 мг суткада 1 марта50 мг

(1 ёки 2 қабулда) суткада

100 мг

(1 ёки 2 қабулда) суткада, максимал суткалик доза 200 мг ни ташкил қилади.

Вальпроат кислотаси препаратлари каби ингибиторларни қабул қилмаётган пациентларда, ламотриджинни кислотаси билан бирикишининг глюкурон ингибиторлари билан мажмуавий даволаш.

Бу тартиб фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал, примидон ёки ламотриджинни глюкурон кислотаси билан бирикишининг бошқа ингибиторлари билан ишлатилмаслиги керак

50 мг суткада 1 марта100 мг (2 қабулда) суткада200 мг (2 қабулда) суткадаДаволашнинг 6 ҳафтасида 300 мг, зарурати бўлганида даволашнинг 7-чи ҳафтасида доза суткада 400 мггача оширилади (2 қабулда)

 

Ламотриджин билан монотерапия ёки ламотриджинни глюкурон кислотаси билан бирикишининг аҳамиятли қўзғатувчи ёки сусайтирувчи таъсир кўрсатмайдиган бошқа препарат-ларни қабул қила-ётган пациентлар-даги қўшимча даволаш25 мг суткада 1 марта50 мг

(1 ёки 2 қабулда) суткада

100 мг (1 ёки 2 қабулда) суткада200 мг

(100 мг дан 400 мг гача) суткада 1 ёки 2 қабулда

Изоҳ:

Ламотриджин билан фармакокинетик ўзаро таъсири ўрганилмаган ТҚПларни қабул қилаётган беморларда ламотриджин учун вальпроат кислотаси препаратлари билан қўшганда тавсия этилган дозаларни ошириш тартибидан фойдаланиш керак.

** Клиник самарасига қараб, эришилган самарани бир маромда ушлаб турувчи барқарорлаштирувчи доза ўзгаради.

Мажмуавий даволаш таркибида препарат ва жигар ферментларини сусайтирувчи бошқа ТҚП (масалан, вальпроат кислотаси препаратлари) билан бирга қўлланганида, биринчи 2 ҳафта давомида Латрид 25 мг дозада кунора буюрилади, сўнгра кейинги икки ҳафта давомида – 25 мг суткада 1 марта, 5-чи ҳафтада дозани суткада 50 мг гача ошириб, 1-2 марта қабул қилиш керак. Барқарорлаштирувчи доза 6-чи ҳафтада суткада 100 мг ни ташкил қилади, 1-2 қабул қилиш учун буюрилади; бироқ у клиник самарасига қараб 200 мг максимал суткалик дозагача оширилиши мумкин.

Мажмуавий даволаш таркбида Латрид ва жигар ферментларини қўзғатувчи бошқа ТҚП (масалан, карбамазепин, фенобарбитал) бирга қўлланганида, вальпроат кислотасини олмаётган пациентларда, биринчи 2 ҳафта давомида Латрид 50 мг дозада суткада 1 марта буюрилади, 3-4 ҳафтасида – суткада 100 мг 2 марта қабулга, 5-ҳафтада – суткада 200 мг 2 қабулга буюрилади. 6-чи ҳафтада доза суткада 300 мггача оширилиши мумкин, лекин оптимал терапевтик самарага эришиш учун барқарорлаштирувчи доза суткада 400 мг ни ташкил қилади, 2 марта қабул қилишга буюрилади ва 7 ҳафтасидан бошлаб буюрилади.

Латрид билан монотерапияда ёки мажмуавий даволаш таркибида Латрид литий препаратлари, бупропион, оланзапин, окскарбазепин билан бирга, ламотриджинни глюкурон кислотаси билан бирикишининг индукторлари ёки ингибиторларисиз қўлланганида, биринчи 2 ҳафта давомида препаратни 25 мг дозада суткада 1 марта буюрилади, 3-4 ҳафтасида – суткада 50 мг 1-2 қабул қилишга, 5-ҳафтада – суткада 100 мг 1-2 қабул қилишга буюрилади. Барқарорлаштирувчи доза 6-ҳафтада суткада 200 мгни ташкил қилади, 1-2 марта қабул қилишга буюрилади. Бироқ, клиник синовларда 100 дан 400 мг гача диапазондаги дозалар қўлланган.

Суткалик бир маромда ушлаб турувчи барқарорлаштирувчи дозага эришилганидан кейин бошқа психотроп препаратлар бекор қилиниши мумкин (Жадвал 3 га қаранг).

Жадвал 3.

Ёндош психотроп ва тутқаноққа қарши воситалар бекор қилинганидан кейин биполяр бузилишларни даволаш учун эришилган самараларни бир маромда ушлаб турувчи барқарорлаштирувчи умумий суткалик доза

 

Дозалаш тартиби1

ҳафта

2

ҳафта

3

ҳафта

а) Ламитриджиннинг глюкурон кислотаси билан бирикишини ингибиторларини, масалан, вальпроат кислотасини препаратларини бекор қилгандан кейинҳафдада 100 мг дан оширмасдан барқарорлаштирувчи доза иккилансин, яъни суткада 100 мг бир маромда ушлаб турувчи доза 1-нчи ҳафтада суткада 200 мг гача ошириладиСуткада 200 мг доза 2 қабулда сақлансин
б) Дастлабки дозага қараб, Ламитриджинни глюкурон кислотаси билан бирикишини индукторлари бекор қилинганидан кейин. Бу тартиб фенитоин, карбамазепин, фенобар-битал, пиримидон ёки ламотриджин глюкурон кислотаси билан бирикишини бошқа индукторлари қўлланганида ишлатилиши керак.400 мг300 мг200 мг
 

300 мг

 

225 мг

 

150 мг

 

200 мг

 

150 мг

 

100 мг

с) Ламотриджиннинг глюкурон кислотаси билан бирикишини индукторлари ёки ингибиторларини (шу жумладан литий препаратлари, бупропион, оланзапин, оксарбазепин) қабул қилмаётган пациентларда бошқа психотроп ёки тутқаноққа қарши препаратлар бекор қилинганидан кейин.Ошириш тартиби жараёнида эришилган барқарорлаштирувчи дозани бир маромда ушлаб туринг (суткада 200 мг 2 марта қабул қилишга буюрилади; дозалар диапазони 100 мг дан 400 мг гача)

Изоҳ:

Ҳозирги вақтда ламотриджин билан фармакокинетик ўзаро таъсирининг характери маълум бўлмаган ТҚП ларни қабул қилаётган пациентларга, Латридни вальпроат кислотаси препаратлари билан қабул қилишдаги каби дозалаш тартиби тавсия қилинади

* Зарурати бўлганида доза суткада 400 мг гача оширилиши мумкин.

а) Ламотриджинни глюкуронизация ингибиторлари, (масалан, вальпроат кислотасининг препаратлари) билан қўшимча даволаш бекор қилинганидан кейин, ламотридиннинг барқарорлаштирувчи дастлабки дозаси икки баробар оширилади ва шу даражада тутиб турилади.

б) Ламотриджинни глюкуронизация индукторлари шу жумладан (фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал, пиримидон) билан қўшимча даволаш бекор қилинганидан кейин, ламотриджиннинг дозаси дастлабки тутиб турувчи дозага қараб, 3 ҳафта давомида аста-секин пасайтирилади.

с) Ламотриджин билан аҳамиятли фармакокинетик ўзаро таъсирга эга бўлмаган йўлдош психотроп ва тутқаноққа қарши препаратлар (масалан, литий препаратлари, бупропион, оланзапин, оксарбазепин) бекор қилинганидан кейин, дозалаш тартиби жараёнида эришилган препаратнинг барқарорлаштирувчи дозаси сақлаб қолиниши керак.

Биполяр бузилишлари бўлган пациентларда бошқа препаратлар қўшилганидан кейин Латриднинг суткалик дозасини тўғрилаш

Биполяр бузилишлари бўлган беморларда бошқа препаратлар қўшилганидан кейин препаратнинг суткалик дозасига тузатиш киритиш бўйича клиник тажриба йўқ. Бироқ, препаратларнинг ўзаро таъсири бўйича текширишлар асосида қуйидаги тавсияларни бериш мумкин (Жадвал 4).

Жадвал 4.

Биполяр бузилишлари бўлган пациентларда даволашга бошқа препаратлар қўшилганидан кейин Латриднинг суткалик дозаларига тузатиш киритиш

Буюриш тартибиЛатриднинг барқарорлаштирувчи дозаси (мг/сут)1

ҳафта

2

ҳафта

3 ҳафта ва кейин
а) Латриднинг дастлабки дозасига қараб, ламотриджинни глюкуронизация ингибиторларини қўшиш, масалан, вальпроат кислотаси препаратларини қўшиш 

200 мг

 

 

100 мг

Суткада 100 мг доза сақлансин
 

300 мг

 

 

150 мг

Суткада 150 мг доза сақлансин
 

400 мг

 

200 мг

Суткада 200 мг доза сақлансин
б) Латриднинг дастлабки дозасига қараб, вальпроат кислотаси препаратларини олмаётган па-циентларда ламо-триджинни глюкуронизация индукторларини (шу жумладан фенитоинни, карбамазепинни, фенобарбитални, примидонни) қўшиш 

200 мг

 

 

200 мг

 

300 мг

 

400 мг

 

150 мг

 

 

150 мг

 

225 мг

 

300 мг

 

 

100 мг

 

 

100 мг

 

 

150 мг

 

 

200 мг

с) Ламотриджиннинг глюкуронизациясига бироз таъсири бўлган бошқа психотроп ёки тутқаноққа қарши препаратларни қўшишОшириш тартиби жараёнида эришилган мақсадли дозани тутиб туринг (суткада 200 мг; дозалар диапазони 100 мг дан 400 мг гача)
Изоҳ:

Ҳозирги вақтда ламотириджин билан фармакокинетик ўзаро таъсирининг характери номаълум бўлган ТҚП ларни қабул қилаётган пациентларга, Латридни вальпроат кислотаси препаратлари билан қабул қилгандаги дозалаш тартиби тавсия қилинади.

 

Биполяр бузилишлари бўлган пациентларда препаратни бекор қилиш

Биполяр бузилишларда ламотриджинни қўллашни клиник синовлари вақтида ламотриджинни кескин бекор қилиш, плацебо билан солиштирганда ножўя таъсирларини тез-тезлиги, оғирлигини ошиши ва характерини ўзгаришини чақирмаган. Шундай қилиб, Латридни дозасини аста-секин пасайтирмай, бирдан бекор қилиш мумкин.

  • Болалар ва ўсмирлар (18 ёшдан кичик)

Препарат биполяр бузилишларда болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда қўлланмайди. Бу ёш гуруҳидаги пациентларда биполяр бузилишларда ламотриджиннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги баҳоланмаган.

Махсус гуруҳ пациентларда препаратни дозалаш бўйича умумий тавсиялар

Гормонал контрацептивларни олаётган аёллар

а) Гормонал контрацептивларни олаётган аёлларга Латридни буюришда ламотриджиннинг дозасини оширишни махсус тартиби ишлаб чиқилмаган (гормонал контрацептивларни ламотриджиннинг клиренсини оширишига қарамасдан). Дозаларни ошириш тартиби ламотриджин ламотриджиннинг глюкуронизация ингибитори, масалан вальпроат кислотасининг препаратига қўшилаяптими; ламотриджин ламотриджиннинг глюкуронизация индукторлари, масалан карбамазепинга, фенитоинга, фенобарбиталга, примидонга, рифампицинга ёки лопинавир/ритонавир йўқлигида буюрилаяптими, шунга қараб, дозани ошириш тартиби тавсия этилган кўрсатмаларга мос келиши керак (тутқаноқ учун Жадвал 1. ва биполяр бузилишлар учун Жадвал 2 га қаранг).

б) Латридни тутиб турувчи дозаларини олаётган ва ламотриджинни глюкуронизация индукторларини олмаётган пациенткаларга гормонал контрацептивларни буюришда, ламотриджиннинг бир маромда ушлаб турувчи дозасини ошириш талаб қилиниши мумкин, лекин шахсий клиник самарасига қараб, кўпи билан 2 мартага ошириш керак.

с) Латриднинг бир маромда ушлаб турувчи дозаларини олаётган ва ламотриджиннинг глюкурон кислотаси билан бирикишини индукторларини олмаётган пациенткаларда гормонал контрацептивларни қабул қилишни тўхтатилишида, шахсий клиник самарасига қараб, Латриднинг дозасини икки марта (50%) пасайтириш талаб қилиниши мумкин.

  • Кексалар (65 ёшдан катта)

Кекса ёшдаги пациентларда (65 ёшдан катта) дозалаш тартибини тўғрилаш талаб қилинмайди (чунки ушбу ёш гуруҳидаги фармакокинетикаси катталардагидан фарқ қилмайди).

  • Жигар етишмовчилиги

Жигар фаолиятининг ўртача (Чайлд-Пью шкаласи бўйича В синфи) ва оғир (Чайлд-Пью шкаласи бўйича С синфи) даражали бузилишларини бошланғич, ошиб борувчи ва бир маромда ушлаб турувчи дозаларни мувофиқ тахминан 50% ва 70% га камайтириш керак. Ошиб борувчи ва бир маромда ушлаб турувчи дозалари клиник самарасига қараб тўғриланиши керак.

  • Буйрак етишмовчилиги

Буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида ламотриджиннинг бошланғич дозаси тутқаноққа қарши препаратларни буюришни стандарт тартибига мувофиқ ҳисобланади. Буйрак фаолиятини аҳамиятли пасайиши бўлган пациентлар учун бир маромда ушлаб турувчи дозани пасайтириш тавсия қилиниши мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Нохуш реакцияларнинг тез-тезлигини қуйидаги шартли таснифи ишлатилган:

– жуда тез-тез (>1/10)

– тез-тез (>1/100, <1/10)

– баъзида (>1/1000, <1/100)

– кам (>1/10000, <1/1000)

– жуда кам (<1/10000)/

Тутқаноқ

Дерматологик реакциялар: монотерапияда: жуда тез-тез – тери тошмалари; мажмуавий даволаш таркибида: жуда тез-тез – тери тошмалари, кам – Стивенс-Джонсон синдроми, жуда кам – токсик эпидермал некролиз.

Қон яратиш тизими томонидан: жуда кам – нейтропения, лейкопения, анемия, тромбоцитопения, панцитопения, апластик анемия, агранулоцитоз.

Иммун тизими томонидан: жуда кам – ўта юқори сезувчанлик реакциялари** (шу жумладан, иситма, лимфаденопатия, юзни шиши, қон ва жигар томонидан бузилишлар, ДВС – синдром, кўп аъзоли бузилишлар).

Рухият томонидан: тез-тез – қўзғалувчанлик, баъзида – агрессивлик, жуда кам – тиклар, галлюцинациялар, онгни чалкашиши.

Марказий нерв тизими томонидан: монодаволашда: жуда тез-тез – бош оғриғи, тез-тез – уйқучанлик, уйқусизлик, бош айланиши, тремор, баъзида атаксия.

Мажмуавий даволаш таркибида: жуда тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, тез-тез – нистагм, тремор, атаксия, уйқучанлик, уйқусизлик, жуда кам ҳолларда – ажитация, ҳаракат бузилишларининг турғун эмаслиги, Паркинсон касаллигининг симптомларини ёмонлашиши, экстрапирамид бузилишлар, хореоатетоз, тиришиш хуружлари тез-тезлигини ошиши. Ламотриджинни Паркинсон касаллиги бўлган беморларда паркинсонизмнинг симптомларини ёмонлаштириши, якка ҳолларда эса, илгари бундай бузилишлари бўлмаган беморларда экстрапирамид симптомлар ва хореоатетоз чақириши мумкинлиги ҳақида хабарлар бор.

Сезги аъзолари томонидан: жуда тез-тез – диплопия, кўришни ноаниқлиги, кам ҳолларда – конъюнктивит.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: монодаволашда: тез-тез – кўнгил айниши, мажмуавий даволаш таркибида: тез-тез – диспепсия (кўнгил айниши ва диареяни ҳам қўшиб).

Гепатобилиар бузилишлар: жуда кам – жигар ферментлари даражасини ошиши, жигар фаолиятини бузилиши, жигар етишмовчилиги.

Суяк-мушак тизими томонидан: жуда кам: югириксимон синдром.

Бошқалар: тез-тез – толиқиш.

Биполяр бузилишлар

Дерматологик реакциялар: жуда тез-тез – тери тошмалари; кам ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми.

Марказий нерв тизими томонидан: монотерапияда: жуда тез-тез – бош оғриғи, тез-тез – ажитация, уйқучанлик, бош айланиши.

Суяк-мушак тизими томонидан: тез-тез – артралгия.

Бошқалар: тез-тез – белда оғриқ.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ламотриджинга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ламотриджинни жигарнинг оксидловчи ферментларини клиник аҳамиятли индукциясини ёки сусайишини чақириш хусусияти ҳақида маълумотлар йўқ. Шу боисдан, ламотриджин ва цитохром Р450 фермент тизими томонидан метаболизмга учрайдиган препаратлар орасида ўзаро таъсирининг эҳтимоли кам. Ламотриджин ўзининг хусусий метаболизмини рағбатлантириши мумкин, бироқ бу самараси ўртача ифодаланган ва клиник аҳамиятли асоратга эга эмас.

Жадвал 5.

Ламотриджиннинг глюкуронизациясига бошқа препаратларни таъсири

Ламотриджинни глюкуронизациясига яққол бостирувчи таъсир кўрсатадиган препаратларЛамотриджиннинг глюкуронизациясига  рағбатлантирувчи таъсир кўрсатадиган препаратларЛамотриджиннинг глюкуронизациясига аҳамиятли бостирувчи ёки рағбатлантирувчи таъсир кўрсатмайдиган препаратлар
Вальпроат кислотасининг препаратларикарбамазепин,

фенитоин,

примидон,

фенобарбитал,

рифампицин, лопинавир/ритонавир. Мажмуавий препарат этинилэстрадиол/левоноргестрел*

литий препаратлари,

бупропионат,

оланзапин,

окскарбазепин

* Бошқа перорал контрацептивлар ва гормонал ўринбосар даволаш учун препаратларнинг таъсири гарчи улар ламотриджиннинг фармакокинетик параметрларига ўхшаш таъсир кўрсатишлари мумкин бўлса ҳам, таъсири ўрганилмаган.

  • Бошқа ТҚП лар билан ўзаро таъсири

Ламотриджиннинг глюкуронизациясини сусайтирувчи вальпроат кислотаси препаратлари, унинг метаболизмини тезлигини пасайтиради ва унинг ўртача Т1/2ни деярли 2 марта узайтиради.

Жигарнинг метаболизмда қатнашувчи фермент тизимини рағбатлантирувчи айрим тутқаноққа қарши препаратлар (фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал ва примидон каби) ламотриджиннинг глюкуронизацияси ва метаболизмини тезлаштиради.

Бир вақтда ламотриджин 200 мг дозада ва окскарбазепин 1200 мг дозада буюрилганида, на окскарбазепин, на ламотриджин бир-бирларининг метаболизмини бузмайди.

Тадқиқотлар ламотриджинни йўлдош ТҚП ларнинг қон плазмасидаги концентрациясига таъсир қилмаслигини кўрсатди. In vitro тадқиқотларнинг натижалари, ламотриджинни қон плазмаси оқсиллари билан боғидан бошқа тутқаноққа қарши препаратларни сиқиб чиқармаслигини кўрсатади.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат билан даволаш бошланганидан кейин одатда биринчи 8 ҳафта давомида аниқланган тери тошмаларини ривожланиши тўғрисида маълумотлар мавжуд. Кўпчилик ҳолатларда тери тошмлари аҳамиятсиз намоён бўлиб, ўз-ўзидан ўтиб кетади, аммо шу билан бирга баъзида пациентни госпитализациясини ва препаратни бекор қилинишини талаб қиладиган жиддий ҳоллари (масалан, Стивенс-Джонсон синдроми (СДС) ва токсик эпидермал некролиз) аниқланган.

Биполяр бузилишлари бўлган пациентларда клиник текширишларнинг маълумотлари бўйича оғир тери реакцияларининг тез-тезлиги тахминан 1000 бемордан 1 ни ташкил қилади.

Оғир тери тошмалари ривожланишининг хавфи болаларда, катта

пациентлардагига қараганда юқоридир. Мавжуд маълумотлар бўйича тутқаноғи бўлган бемор болаларда госпитализацияни талаб қилувчи тери тошмаларининг тез-тезлиги 300 дан 1 холатдан то 100 боладан 1 ҳолат ташкил қилган.

Болаларда тошманинг бошланғич кўринишлари янглишиб, инфекция сифатида қабул қилиниши мумкин, шунинг учун болаларни препаратга даволашнинг биринчи 8 ҳафтасида тошма ва иситма билан намоён бўлувчи реакциясини юз бериши эҳтимолини эътиборга олиш керак.

Бундан ташқари, тошмани ривожланишининг умумий хавфи аҳамиятли даражада препаратнинг юқори бошланғич дозаси ва дозани оширишнинг тавсия этилган тезлигини ошириш, ҳамда вальпроат кислотаси препаратларини қўшиб қўллашга ҳам боғлиқ.

Анамнезида бошқа тутқаноққа қарши препаратлар қабул қилинганида аллергия ёки тери реакциялари бор бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки бундай беморларда ламортриджин қабул қилинганидан кейин жиддий тери реакциялари пайдо бўлишини тез-тезлиги тахминан 3 марта ошади.

Тошма аниқланганида барча пациентлар (катталар ва болалар) дарҳол шифокор кўригидан ўтишлари керак. Ламотриджинни қабул қилиш, тошмани ривожланиши препаратни қабул қилиш билан боғлиқ эмаслиги аниқ бўлган ҳоллардан ташқари, дарҳол тўхтатилиши керак. Ламотриджинни қабул қилишни қайтадан бошлаш, уни олдинги буюрилиши тери реакцияларини ривожланиши муносабати билан бекор қилинган ҳолларда тавсия этилмайди, агар фақат препаратни қўллашдан кутиладиган самара, ножўя самаралари пайдо бўлишини хавфидан юқори бўлса. Тошма турли тизимли кўринишлар, шу жумладан иситма, лимфаденопатия, юзни шиши ва қон ва жигар томонидан бузилишлар билан боғлиқ бўлган ўта юқори сезувчанлик синдромининг бир қисми бўлиши мумкинлиги хабар қилинган. Синдромни намоён бўлишини оғирлиги кенг чегараларда ўзгариб туради ва кам ҳолларда ДВС-синдроми ривожланишига ва кўп аъзоларнинг етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, ўта юқори сезувчанликнинг эрта кўринишлари (яъни иситма, лимфаденопатиялар), ҳатто агар тошманинг аниқ кўринишлари бўлмаса ҳам кузатилиши мумкин. Бундай симптомлар ривожланганида пациент дарҳол шифокор кўригидан ўтиши ва агар симптомларнинг бошқа сабаби аниқланмаса, ламотриджин бекор қилиниши керак.

Клиник ёмонлашиши ва суицид хавфи

Биполяр бузилишлари бўлган 25-50% беморлар, ҳеч бўлмаганда бир марта жонига қасд қилишга уриниб кўради, ва улар биполяр бузилишларни даволаш учун улар препаратларни, шу жумладан ламотриджинни қабул қиладими йўқми, бундан қатъий назар, депрессия симптомларини ёмонлашишини ва/ёки суицидал фикрларни ва ҳатти ҳаракатни (ўз жонига қасд қилиш фикри) пайдо бўлишини сезишлари мумкин. Шунингдек тутқоноғи бўлган беморларда ўз жонига қасд қилишнинг юқори хавфи борлигига исботлар бор.

Бундай беморларни кузатишда клиник ёмонлашишни (шу жумладан янги симптомларни пайдо бўлишини) ва ўз жонига қасд қилиш симптомларини, айниқса даволаш курсини бошида ва дозани ўзгартириш вақтида синчиклаб мониторлаш керак. Юқори хавф гуруҳи пациентлари (анамнезида суицидал фикрлар ва ҳатти-ҳаракати бўлган ёш пациентлар, даволашни бошланиши билан солиштирганда, суицидал фикрларни ошиб бориши бўлган пациентлар, суицидал фикрларни ёки суицидал уринишларни амалга ошириш хавфи бўлган пациентлар) даволаниш вақтида диққат билан кузатув остида бўлишлари керак.

Пациентлар (ва пациентларни парвариш қилаётган шахслар) пациентларнинг ҳолатини ҳар қандай ёмонлашиши юзасидан кузатиш кераклиги ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак (шу жумладан янги симптомларни пайдо бўлиши) ва/ёки суицидал фикрлар/ҳатти-ҳаракатни ёки ўзига зарар етказиш фикрларининг пайдо бўлиши юзасидан ва агар бу сиптомлар бўлса, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилиши керак.

Бунда вазиятни баҳолаш ва даволаш тартибига мувофиқ ўзгартиришлар киритиш лозим, шу жумладан клиник ёмонлашишни (шу жумладан янги симптомларни пайдо бўлишини) сезаётган ва/ёки суицидал фикрлар/ҳатти-ҳаракатни пайдо бўлишида, айниқса агар бу симптомлар оғирлиги, тўсатдан бўладиган хуружлар билан ифодаланса ва олдин бўлмаган бўлса, пациентларда препаратни бекор қилиш.

Гормонал контрацептивлар

Этинилэстрадиол/левоноргестрел (30 мкг/150 мкг) мажмуавий препаратни ламотриджиннинг клиренсини тахминан 2 марта ошириши кўрсатилган, бу унинг плазмадаги даражасини пасайишига олиб келади. У буюрилганида максимал терапевтик самарага эришиш учун ламотриджиннинг бир маромда ушлаб турувчи дозаларини ошириш керак, бироқ кўпи билан 2 марта ошириш керак.

Агар препаратни қўллаш фонида пациенткалар гормонал контрацептивларни қабул қилишни бошласалар ёки тўхтатсалар, ламотриджиннинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.

Бошқа перорал контрацептивлар ва гормонал ўринбосар даволаш ўрганилмаган, аммо улар ламотриджиннинг фармакокинетик параметрларига шунга ўхшаш таъсир қилишлари мумкин.

Бироқ ламотриджин ва гормонал контрацептивларни олаётган айрим пациенткаларда, бу ўзгаришларни контрацептивларнинг самарадорлигини пасайишини чақириши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Пациенткалар ҳайз кўриш циклининг характеридаги ўзгаришлар, яъни тўсатдан қон кетишлар ҳақида шифокорга хабар бериш кераклиги ҳақида хабардор бўлишлари керак.

Дигидрофолатредуктаза

Ламотриджин дигидрофолатредуктазанинг кучсиз ингибиторидир, ва шунинг учун препарат узоқ муддатли даволашда фолатларнинг метаболизмига таъсир қилиши мумкин. Бироқ, Ламотриджин ҳатто узоқ муддат қўлланганида ҳам гемоглобин миқдорини, эритроцитларнинг ўртача ҳажмини, зардобдаги фолатларнинг концентрациясини (1 йилгача давомийликдаги қабул қилишда) ёки эритроцитларни (5 йилгача давомийликдаги қабул қилишда) жиддий ўзгаришлар чақирмайди.

Буйрак етишмовчилиги

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга ламотриджинни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Буйрак етишмовчилигининг охирги босқичида ламотриджиннинг бир дозаси қўлланганида, унинг плазмадаги концентрацияси аҳамиятли ўзгармайди, лекин ламотриджин глюкурониди метаболитини тўпланиши мумкин.

Тутқаноқ

Ламотриджинни қабул қилишни кескин бекор қилиш, бошқа ТҚП каби тиришишлар ривожланишини қўзғатиши мумкин. Агарда даволашни кескин тўхтатиш хавфсизликнинг талаби бўлмаса (масалан, тошма пайдо бўлганида), ламотриджиннинг дозасини аста-секин 2 ҳафта давомида пасайтириш керак. Оғир тиришиш хуружлари, тутқаноқ статусини ҳам қўшиб, рабдомиолиз, кўп аъзоли бузилишлар ва ДВС-синдромини ўлим билан якунланадиган ривожланишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар бор.

Биполяр бузилишлар

Болалар ва ўсмирлар (18 ёшгача)

Антидепрессантлар билан даволаш болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда жиддий депрессив бузилишлари ва бошқа психиатрик бузилишлар бўлганидаги суицидал фикрлар ва ҳатти-ҳаракатнинг хавфини ошиши билан боғлиқ.

Ҳомиладорликда ривожланадиган физиологик ўзгаришлар, ламотриджиннинг даражасига ва/ёки унинг терапевтик самарасига таъсир кўрсатиши мумкин.

Ҳомиладорлик вақтида ламотриджиннинг концентрациясини пасайиши ҳақида хабарлар бор.

Препаратни ҳомиладорликда, фақат агар кутилаётган терапевтик фойда потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолдагина буюрилиши керак.

Лактация даврида ламотриджинни қўллаш бўйича маълумотлар чекланган. Дастлабки маълумотлар бўйча, ламотриджин кўкрак сути билан она плазмасидаги концентрациясидан тахминан 40-60% га тўғри келувчи концентрацияларда чиқарилади. Кўкрак сути билан боқишнинг потенциал фойдаси ва чақалоқлардаги ножўя самараларни ривожланишини потенциал хавфи нисбатини қиёслаш керак.

Ламотриджиннинг бош айланиши ва диплопия каби неврологик характерга эга ножўя самаралари ҳақида хабарлар бор. Шунинг учун юқори диққатни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи ишларни бажаришга киришишдан олдин, Латридни қабул қилишга пациентнинг шахсий реакциясини баҳолаш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ламотриджинни максимал терапевтик дозадан 10-20 марта юқори бўлган дозасини бир марта юборилгани ҳақида хабар берилган.

Симптомлар: нистагм, атаксия, онгни бузилиши ва кома кузатилган.

Даволаш: госпитализация ва мувофиқ бир маромда ушлаб турувчи даволашни ўтказиш. Препарат яқинда қабул қилинган ҳолида (2 соатдан кам) меъдани ювишни ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

25 мг, 50 мг ва 100 мг дан таблеткалар.

10 та таблеткадан блистерда. 5 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 300С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: