Skip to main content

Ламиктал

Улашиш:
  Reading time 70 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛАМИКТАЛТМ

LAMICTAL™

 

Препаратнинг савдо номи: Ламикталтм

Таъсир этувчи модда (ХПН): ламотриджин

Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ламотриджин – 25,0 мг; 50,0 мг ёки 100,0 мг

ёрдамчи моддалар: 24,7 мг; 49,4 мг ёки 98,8 мг лактоза моногидрати; 24,7 мг; 49,4 мг ёки 98,8 мг микрокристалл целлюлоза; 2,5 мг; 5,0 мг ёки 10,0 мг натрий крахмал гликолати, А типи; 2,5 мг; 5,0 мг ёки 10,0 мг повидон; 0,4 мг; 0,8 мг ёки 1,6 мг магний стеарати; 0,2 мг; 0,4 мг ёки 0,8 мг темир II оксиди Е172.

Таърифи:

Таблеткалар 50 мг: оч-сариқ-жигарранг, қиррали, эллипсоид бўртмалари бўлган, бир томонида «GSEC7» бошқа томонида «25» маркировкаси бўлган таблеткалар.

Таблеткалар 25 мг: оч-сариқ-жигарранг, қиррали, эллипсоид бўртмалари бўлган, бир томонида «GSEЕ1» бошқа томонида «50» маркировкаси бўлган таблеткалар.

Таблеткалар 100 мг: оч-сариқ-жигарранг, қиррали, эллипсоид бўртмалари бўлган, бир томонида «GSEЕ5» бошқа томонида «100» маркировкаси бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тутқаноққа қарши препаратлар.

АТХ коди: N03AX09.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Фармакологик тадқиқотларнинг натижалари ламотриджин потенциалга боғлиқ натрий каналларининг блокатори эканлигини намойиш этди. Нейронлар культурасида у тўхтовсиз такрорланаётган импульсацияни потенциалга боғлиқ блокадасини чақиради ва глютамин кислотасининг (тутқаноқ хуружларини ривожланишида асосий ролни ўйновчи аминокислота) патологик ажралиб чиқишини сусайтиради, шунингдек глютамат томонидан чақирилган деполяризация (қутбсизланишни) ни ингибиция қилади.

Фармакодинамик самаралар

Препаратнинг марказий нерв тизимига таъсирини баҳолашга йўналтирилган тадқиқотлар давомида олинган натижалар, соғлом кўнгиллиларга ламотриджинни 240 мг дозада ва плацебони буюрилиши орасида фарқларни намойиш қилмаган, айни пайтда 1000 мг фенитоин ва 10 мг диазепам эса кўриш координацияси ва кўзларни ҳаракатини, ҳаракат координациясини сезиларли даражада ёмонлаштиради ва айрим пациентларга седатив таъсир кўрсатади.

Бошқа тадқиқотда карбамазепин 600 мг орал дозада бир марта қўллаганида кўриш координациясини ва кўзларни ҳаракатини, ҳаракат координациясини ва юрак ритмини аҳамиятли даражада ёмонлашиши намоён бўлган, айни пайтда ламотриджинни 150 мг ва 300 мг дозаларда қўллаш натижалари эса, плацебога нисбатан хеч қандай фарқлар намойиш этмаган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганидан кейин ламотриджин меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тез ва тўлиқ сўрилади, биринчи ўтиш жараёнида тизимолди метаболизмига деярли дучор бўлмайди. Плазмадаги максимал концентрациясига Сmax препарат ичга қабул қилинганидан кейин тахминан 2,5 соатдан сўнг эришилади. Сmax га эришиш вақти овқат қабул қилинганидан кейин бироз ошади, аммо сўрилиш даражаси ўзгармайди. 450 мг доза (энг катта текширилган доза) бир марта қабул қилинганида ламотриджиннинг фармакокинетикаси тўғри пропорционал характерга эга. Мувозанат ҳолатида максимал концентрациясининг аҳамиятли индивидуал ўзгаришлари кузатилади, бироқ ҳар бир алоҳида пациентда ўзгаришлари кам учрайди.

Тақсимланиши

Ламотриджин плазма оқсиллари билан тахминан 55% га боғланади. Препаратни оқсил билан боғидан ажралиб чиқишини заҳарли самарани ривожланишига олиб келиши мумкинлигининг эҳтимоли кам.

Тақсимланиш хажми 0,92-1,22 л/кг ни ташкил қилади.

Метаболизми

Ламотриджиннинг метаболизмида уридиндифосфатглюкуронилтрансфераза (УДГ-глюкуронилтрансфераза) ферменти иштирок этади.

Ламотриджин дозасига қараб, катта бўлмаган даражада ўзининг хусусий метаболизмини оширади. Бироқ ламотриджин, ламотриджин бошқа тутқаноққа қарши препаратларнинг фармакокинетикасига таъсир қилиши ва метаболизми цитохром Р450 фермент тизими иштирокида юз берадиган бошқа препаратлар ва ламотриджин орасида ўзаро таъсир бўлишини исботловчи хеч қандай маълумотлар йўқ.

Чиқарилиши

Соғлом катталарда ламотриджиннинг ўртача мувозанатли клиренси ўртача минутига 39±14 мл ни ташкил қилади. Ламотриджин глюкуронидлар ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди, улар буйрак орқали чиқарилади. Препаратнинг 10% дан камроғи буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Фақат препарат билан боғлиқ материалнинг тахминан 2% ичак орқали чиқарилади. Клиренси ва ярим чиқарилиш даври (Т1/2) дозага боғлиқ эмас. Соғлом катта одамларда препаратнинг ярим чиқарилиш даври ўртача 24 соатдан 35 соатгачани ташкил қилади. Жильбер синдроми бўлган беморлар иштирокидаги тадқиқотда препаратнинг клиренсини, назорат гуруҳига нисбатан 32% га пасайиши кузатилган, бироқ бу умумий популяция учун нормал қийматлар чегараларидан ташқарига чиқмаган.

Ламотриджиннинг ярим чиқарилиш даврига бир вақтда қабул қилинаётган дори препаратлари катта таъсир кўрсатади. Карбамазепин ва фенитоин каби глюкуронизацияни рағбатлантирувчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан 14 соатгача камаяди ва вальпроатлар билан бир вақтда қабул қилинганида эса ўртача 70 соатгача ошади (Қўллаш усули ва дозалари ва Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимларига қаранг).

Махсус пациентлар гуруҳи

Болалар

Болаларда ламотриджиннинг клиренси тана вазнига ҳисоблаганда катталардагига қараганда юқори; у беш ёшгача бўлган болаларда энг юқоридир. Болаларда ламотриджиннинг Т1/2 кўрсаткичи одатда катталарникидан кам. Унинг ўртача қиймати, карбамазепин ва фенитоин каби глюкуронизацияни рағбатлантирувчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида тахминан 7 соатга тенг ва вальпроатлар билан бирга қабул қилинганида ўртача 45-50 соатгача ошади (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг).

Кекса ёшдаги пациентлар

Бир тадқиқотда иштирок этган тутқаноғи бўлган ёш пациентлар ва кекса ёшдаги пациентларни ўз ичига олган популяцион фармакокинетик таҳлил натижалари, ламотриджиннинг клиренси клиник аҳамиятли кўрсаткичгача ўзгармаслигини намойиш этди. Ламотриджиннинг бир марталик дозалари қабул қилингандан кейин тахминий клиренс 20 ёшли пациентлар учун минутига 35 мл дан 12% га пасайган, 70 ёшли пациентларда минутига 31 мл гача пасайган. 48 ҳафта даволангандан кейин пасайиш ёш ва кекса пациентлар гуруҳлари орасида минутига 41 дан 37 мл гача 10% ни ташкил этган. Қўшимча равишда ламотриджиннинг фармакокинетикаси ламотриджиннинг 150 мг ли бир марталик дозасини қабул қилган кекса ёшдаги 12 нафар соғлом кўнгиллиларда ўрганилган. Кекса ёшдаги пациентларда клиренсининг ўртача қиймати (минутига
0,39 мл/кг), кекса ёшдаги пациентлар иштирокисиз ўтказилган 9 та тадқиқот вақтида 30 дан 450 мг гача бўлган бир марталик дозалар қабул қилингандан кейин олинган ўртача клиренс қийматлари (минутига 0,31-0,65 мл/кг) чегараларида бўлган.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган ўн икки нафар кўнгилли ва гемодиализда бўлган олти нафар пациент ҳар бири 100 мг ли бир марталик дозада ламотриджин қабул қилишган. Тахминий клиренснинг ўртача қийматлари соғлом кўнгиллилардаги минутига 0,58 мл/кг қийматга нисбатан, минутига минутига 0,42 мл/кг ни (сурункали буйрак етишмовчилигида), минутига 0,33 мл/кг ни (гемодиализ сессиялари орасида) ва минутига 1,57 мл/кг ни (гемодиализ вақтида) ташкил қилган. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври – Т½ соғлом кўнгиллилардаги 26,2 соатга нисбатан, 42,9 соатни (сурункали буйрак етишмовчилигида), 57,4 соатни (гемодиализ сессиялари орасида) ва 13,0 соатни (гемодиализ вақтида) ташкил қилган. Ўртача организмда бўлган ламотриджиннинг миқдорини тахминан 20% (диапазон = 5,6 дан 35,1 гача) организмдан 4-соатлик гемодиализ сессияси давомида чиқарилган. Мазкур пациентлар гуруҳи учун Ламиктал™ препаратининг бошланғич дозасини аниқлаш пациент томонидан тутқаноққа қарши препаратларни қабул қилиш тартибига асосланган бўлиши лозим; самарани бир маромда сақлаб турувчи дозани пасайтириш сезиларли функционал буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун самарали бўлиши мумкин.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Бир марталик дозанинг фармакокинетик тадқиқоти турли даражадаги жигар етишмовчилиги 24 нафар пациент ва назорат гуруҳининг 12 соғлом пациенти иштирокида ўтказилди. Ламотриджиннинг тахминий клиренсининг ўртача қийматлари назорат гуруҳининг соғлом пациентларидаги минутига 0,34 мл/кг кўрсаткичга нисбатан жигар етишмовчилигининг А, В, ёки С (Чайлд-Пью таснифи бўйича) даражалари бўлган пациентларда мувофиқ равишда минутига 0,31; 0,24 ёки 0,10 мл/кг ни ташкил этган. Бошланғич, ошиб борувчи ва самарани бир маромда сақлаб турувчи дозалари ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (Чайлд-Пью таснифи бўйича В даража) бўлган пациентларда тахминан 50% га ва оғир даражали буйрак етишмовчилиги (Чайл-Пью таснифи бўйича С даража) бўлган пациентларда 75% га камайтирилиши керак. Дозани ошириш ва самарани бир маромда сақлаб турувчи дозага клиник жавобга қараб тузатиш киритилиши лозим.

Қўлланилиши

ТУТҚАНОҚ

Катталар (12 ёшдан ошган пациентлар)

Ламиктал™ тутқаноқни, парциал ва ёйилган хуружларни, шу жумладан тоник-клиник тиришишлар, шунингдек Леннокс-Гасто синдромидаги хуружларни мажмуавий даволаш таркибида ва монотерапияда даволаш учун қўлланилади.

Болалар (2 ёшдан 12 ёшгача)

Ламиктал™ тутқаноқни, парциал ва ёйилган хуружларни, шу жумладан тоник-клиник тиришишлар, шунингдек Леннокс-Гасто синдромидаги хуружларни мажмуавий даволаш таркибида даволаш учун қўлланилади.

Мажмуавий даволаш фонида тутқаноқнинг назоратига эришилганидан сўнг, тутқаноққа қарши ёндош препаратлар бекор қилиниши ва Ламиктал™ ни монотерапияда қабул қилиш давом эттирилиши мумин.

Ламиктал™ типик абсансларни монотерапиясида қўлланилиши мумкин.

БИПОЛЯР БУЗИЛИШЛАР

Катталар (18 ёш ва ундан катта пациентлар)

Ламиктал™ биполяр бузилишлари бўлган беморларда кайфиятни ўзгаришларини олдини олиш учун, асосан депрессия хуружларини олдини олиш учун қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозаларии

Ламиктал™ таблеткаларини чайнамай ва синдирмай, бутунлигича қабул қилиш керак.

Агар Ламиктал™ нинг ҳисобланган дозаси (масалан болаларга (фақат тутқаноқда) ёки жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга буюрилганда) кичикроқ дозали бутун таблеткаларнинг миқдорига бўлиш мумкин бўлмаса, унда пациентга кичикроқ дозали бутун таблетканинг энг яқин қийматига тўғри келадиган доза буюрилиши керак.

Препаратни қабул қилишни қайта бошлаш

Ламиктал™ препаратини қўллашни қайта бошлаш ҳолларида, шифокорлар бирон-бир сабабларга кўра препаратни қабул қилишни тўхтатган беморларда самарани бир маромда сақлаб турувчи дозани ошириш лозимлигини баҳолашлари лозим, чунки юқори бошланғич дозалар ва тавсия қилинган дозаларни ошириш кучли тошмани ривожланиш хавфи билан ассоциацияланган бўлади (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг). Препаратни сўнгги марта қабул қилингандан кейинги вақт интервали қанчалик катта бўлса, дозани самарани бир маромда сақлаб турувчи дозагача шунчалик катта эҳтиёткорлик билан ошириш керак. Агар Ламиктал™ препаратини қабул қиилиш тўхтатилганидан кейин интервал бешта ярим чиқарилиш даврларидан ортиқ бўлса (Фармакокинетикаси бўлимига қаранг), унда Ламиктал™ нинг дозаси тешишли схемага мувофиқ самарани бир маромда сақлаб турувчи дозагача оширилиши керак.

Ламиктал™ билан даволашни, Ламиктал™ билан олдинги даволашда тошма пайдо бўлганлиги туфайли даволашни тўхтатган пациентларда, потенциал фойда хавфдан аниқ устун бўлмаган ҳоллардан ташқари ҳолларда, бошлаш тавсия этилмайди.

ТУТҚАНОҚ

Тутқаноқни монотерапиясида дозалаш

Катталар (12 ёшдан ошганлар) (1 жадвалга қаранг)

Монотерапияда Ламиктал™ препаратининг бошланғич дозаси, кейинчалик дозани кейинги 2 ҳафта давомида суткада бир марта 50 мг гача оширилиши билан 2 ҳафта давомида, суткада бир марта 25 мг ни ташкил қилади. Сўнгра дозани, оптимал самарага эришилмагунича ҳар 1-2 ҳафтада максимум 50-100 мг гача ошириш лозим. Одатда оптимал терапевтик самарага эришиш учун стандарт тутиб турувчи доза бир ёки икки марта қабул қилиш учун суткада 100-200 мг ни ташкил қилади. Айрим пациентларга исталган терапевтик самарага эришиш учун Ламиктал™ нинг суткада 500 мг гача дозаси талаб қилинади.

Болалар (2 ёшдан 12 ёшгача) (2 жадвалга қаранг)

Типик абсанслари бўлган беморларни монотерапиясида Ламиктал™ препаратининг бошланғич дозаси, кейинчалик дозани кейинги 2 ҳафта давомида суткада бир ёки икки марта қабул қилиш учун суткада тана вазнига 0,6 мг/кг гача гача оширилиши билан 2 ҳафта давомида, суткада бир ёки икки марта қабул қилиш учун тана вазнига 0,3 мг/кг ни ташкил қилади. Сўнгра дозани, оптимал самарага эришилмагунича ҳар 1-2 ҳафтада кўпи билан 0,6 мг/кг га ошириш керак. Одатда оптимал терапевтик самарага эришиш учун стандарт тутиб турувчи доза бир ёки икки марта қабул қилиш учун суткада 1 мг/кг дан 10 мг/кг гачани ташкил қилади. Типик абсанслари бўлган айрим пациентларга исталган терапевтик самарага эришиш учун янада юқорироқ дозалар талаб қилинади.

Тошма ривожланишининг хавфи туфайли, препаратнинг бошланғич дозасини ва дозани титрлашнинг тавсия қилинган тартибини оширмаслик керак (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

Тутқаноқни мажмуавий даволашда дозалаш

Катталар (12 ёшдан ошганлар) (1 жадвалга қаранг)

Вальпроат кислотасининг препаратини бошқа тутқаноққа қарши препаратлар (ТҚП) билан бирга қўшиб ёки уларсиз қабул қилаётган пациентларда, Ламиктал™ препаратининг бошланғич дозаси биринчи 2 ҳафта давомида кунора 25 мг ни ташкил қилади; кейинчалик кейинги 2 ҳафта давомида доза 25 мг дан суткада бир марта қабул қилинади. Сўнгра дозани ҳар 1-2 ҳафтада суткада максимал 25-50 мг га, оптимал терапевтик самарага эришилгунича ошириш керак. Одатда оптимал терапевтик самарага эришиш учун самарани тутиб турувчи доза, бир ёки икки марта қабул қилиш учун суткада 100-200 мг ни ташкил қилади.

Тутқаноққа қарши препаратлар билан ёндош даволаш ва ламотрижиннинг глюкуронизациясини индукция қилувчи бошқа препаратларни (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг), бошқа тутқаноққа қарши препаратлар (вальпроатдан ташқари) билан бирга ёки уларсиз қабул қилаётган пациентларда, Ламиктал™ препаратининг бошланғич дозаси 2 ҳафта давомида суткада бир марта 50 мг ни ташкил қилади, кейинчалик кейинги 2 ҳафта давомида суткада икки марта қабул қилиш билан суткада
100 мг ни ташкил қилади.

Сўнгра доза ҳар 1-2 ҳафтада оптимал терапевтик самарага эришилгунича кўпи билан
100 мг га оширилади. Одатда самарани бир маромда сақлаб турувчи доза икки марта қабул қилиш учун суткада 200 мг дан 400 мг гачани ташкил қилади. Айрим пациентларга терапевтик самарага эришиш учун суткада 700 мг доза талаб қилиниши мумкин.

Ламотрижиннинг глюкуронизациясини сезиларли ингибиция қилмайдиган ва индукция қилмайдиган препаратларни қабул қилаётган беморларда (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг), Ламиктал™ препаратининг бошланғич дозаси 2 ҳафта давомида суткада бир марта 25 мг ни ташкил қилади, кейинчалик кейинги 2 ҳафта давомида суткада икки марта қабул қилиш билан суткада 50 мг ни ташкил қилади. Сўнгра доза ҳар 1-2 ҳафтада оптимал терапевтик самарага эришилгунича кўпи билан 50-100 мг га оширилади. Одатда самарани бир маромда сақлаб турувчи доза икки марта қабул қилиш учун суткада 100 мг дан 200 мг гачани ташкил қилади.

1 жадвал. ТУТҚАНОҚНИ даволашда 12 ёшдан ошган катталарга Ламиктал™ препаратининг тавсия қилинадиган дозалаш тартиби

Буюриш тартиби 1-2

ҳафта

3-4

ҳафта

Самарани бир маромда сақлаб турувчи доза
 

 

 

Монотерапия

 

 

25 мг суткада 1 марта

 

 

50 мг суткада 1 марта

100-200 мг (суткада 1 марта 1 ёки 2 марта қабул қилиш учун).

Терапевтик самарага эришиш учун ҳар 1-2 ҳафтада доза

50-100 мг га оширилиши мумкин

 

Бошқа ёндош даволашдан қатъий назар ЛамикталТМ ва вальпроат кислотаси препаратлари билан мажмуавий даволаш

 

12,5 мг (ёки 25 мг кунора)

 

25 мг суткада 1 марта

100-200 мг (суткада 1 марта 1 ёки 2 марта қабул қилиш учун).

Терапевтик самарага эришиш учун ҳар 1-2 ҳафтада доза

25-50 мг га оширилиши мумкин

 

 

 

 

 

Вальпроат кислотаси препаратларисиз мажмуавий даволаш

Ушбу тартиб қуйидаги:

фенитоин, карбама-зепин, фенобарбитал, примидон билан

ёки ламотриджиннинг глюкуронизациясининг бошқа индукторлари билан ишлатилиши лозим («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг)

50 мг суткада 1 марта 100 мг суткада 1 марта 200-400 мг (2 марта қабул қилиш учун). Терапевтик самарага эришиш учун ҳар 1-2 ҳафтада доза 100 мг га оширилади
Ушбу тартиб

ламотрижиннинг глюкуронизациясини сезиларли ингибиция қилмайдиган ва индукция қилмайдиган препаратлар билан ишлатилиши лозим («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг)

 

25 мг суткада 1 марта

 

50 мг суткада 1 марта

100-200 мг (1 ёки 2 марта қабул қилиш учун)

Терапевтик самарага эришиш учун ҳар 1-2 ҳафтада доза 50-100 мг га оширилиши мумкин

Ҳозирги вақтда ламотриджин билан фармакокинетик ўзаро таъсири номаълум бўлган тутқаноққа қарши препаратларни («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг) қабул қилаётган беморларда, Ламиктал™ препаратини вальпроат кислотасининг препаратлари билан бирга буюриш учун тавсия қилинган дозалаш тартиби ишлатилиши керак.

Тошмани ривожланиш хавфи туфайли препаратнинг бошланғич дозасини ва оширишни тавсия этилган дозалар тартибини оширмаслик керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар (2 жадвалга қаранг).

Вальпроат кислотасининг препаратини бошқа тутқаноққа қарши препаратлари билан бирга қўшиб ёки уларсиз қўлланганда, Ламиктал™ препаратининг бошланғич дозаси 2 ҳафта давомида суткада тана вазнига 0,15 мг/кг ни ташкил қилади; кейинчалик – кейинги икки ҳафта давомида 0,3 мг/кг дан суткада бир марта буюрилади. Сўнгра дозани оптимал терапевтик самарага эришилгунича ҳар 1-2 ҳафтада суткада 0,3 мг/кг га ошириш керак. Бунда одатдаги самарани бир маромда сақлаб турувчи доза суткада 1-5 мг/кг ни ташкил қилади, 1-2 қабулда. Максимал суткалик доза – суткада 200 мг ни ташкил қилади.

Тутқаноққа қарши препаратларни ёки ламотриджиннинг глюкуронизациясини индукция қилувчи бошқа препаратларни (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг), бошқа тутқаноққа қарши препаратлар билан бирга ёки уларсиз (вальпроат кислотаси препаратларидан ташқари) қабул қилаётган болаларда, Ламиктал™ препаратининг бошланғич дозаси биринчи икки ҳафта давомида суткада бир марта тана вазнига суткада 0,6 мг/кг ни ташкил қилади, кейинчалик – навбатдаги 2 ҳафта давомида суткада 1,2 мг/кг икки марта қабул қилишга буюрилади. Сўнгра доза ҳар 1-2 ҳафтада оптимал терапевтик самарага эришилгунича суткада 1,2 мг/кг га оширилади. Оптимал терапевтик самарага эришиладиган одатдаги самарани бир маромда сақлаб турувчи доза икки марта қабул қилишга суткада 5-15 мг/кг ни ташкил қилади. Максимал суткалик доза суткада 400 мг ни ташкил этади.

Ламотрижиннинг глюкуронизациясини сезиларли ингибиция қилмайдиган ва индукция қилмайдиган препаратларни қабул қилаётган беморларда (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг), Ламиктал™ препаратининг бошланғич дозаси биринчи 2 ҳафта давомида суткада бир марта тана вазнига суткада 0,3 мг/кг ни ташкил қилади, кейинчалик – навбатдаги 2 ҳафта давомида суткада 0,6 мг/кг икки марта қабул қилишга буюрилади. Сўнгра доза ҳар 1-2 ҳафтада оптимал терапевтик самарага эришилгунича суткада 0,6 мг/кг га оширилади. Оптимал терапевтик самарага эришиладиган одатдаги самарани бир маромда сақлаб турувчи доза бир ёки икки марта қабул қилишга суткада 1-10 мг/кг ни ташкил қилади. Максимал доза суткада 200 мг ни ташкил этади.

Икки ёшдан олти ёшгача бўлган пациентларда тавсия қилинган диапазоннинг юқори чегараси даражасидаги самарани бир маромда сақлаб турувчи доза талаб этилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

2 Жадвал. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда ТУТҚАНОҚНИ даволашда Ламиктал™ препаратининг тавсия этилган дозалаш тартиби (умумий суткалик доза тана вазнига мг/кг да)

Буюриш тартиби 1-2

ҳафта

3-4

ҳафта

Самарани бир маромда сақлаб турувчи доза
Типик абсансларни

монотерапияси

 

 

 

 

 

 

0,3 мг/кг

(суткада 1 ёки 2 марта қабул қилиш учун)

 

 

 

 

0,6 мг/кг

(суткада 1 ёки 2 марта қабул қилиш учун)

 

 

Суткада 200 мг ли максимал дозагача суткада 1-10 мг/кг ли самарани бир маромда сақлаб турувчи дозага эришилгунича дозани ҳар 1-2 ҳафтада

0,6 мг/кг га ошириш

Бошқа ёндош даволашдан қатъий назар, Ламиктал™ препарати ва вальпроат кислотаси препаратлари билан мажмуавий даволаш 0,15 мг/кг* (суткада 1 марта қабул қилиш учун) 0,3 мг/кг (суткада 1 марта қабул қилиш учун) Суткада 200 мг ли максимал дозагача суткада 1-5 мг/кг ли самарани бир маромда сақлаб турувчи дозага эришилгунича дозани ҳар 1-2 ҳафтада

0,3 мг/кг га ошириш

Вальпроат кислотаси препаратларисиз мажмуавий даволаш Ушбу тартиб қуйидаги:

фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал, примидон билан

ёки ламотриджиннинг глюкуронизациясининг бошқа индукторлари билан ишлатилиши лозим (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг)

0,6 мг/кг

(2 марта қабул қилиш учун)

1,2 мг/кг (2 марта қабул қилиш учун) Суткада 400 мг ли максимал дозагача суткада 5-15 мг/кг ли самарани бир маромда сақлаб турувчи дозага (суткада 1 марта 1 ёки 2 марта қабул қилиш учун) эришилгунича дозани ҳар 1-2 ҳафтада

1,2 мг/кг га ошириш

 

 

Ушбу тартиб

ламотрижиннинг глюкуронизациясини сезиларли ингибиция қилмайдиган ва индукция қилмайдиган препаратлар билан ишлатилиши лозим

0,3 мг/кг (1 ёки 2 марта қабул қилиш учун) 0,6 мг/кг (1 ёки 2 марта қабул қилиш учун) Суткада 200 мг ли максимал дозагача суткада 1-10 мг/кг ли самарани бир маромда сақлаб турувчи дозага (суткада 1 марта 1 ёки 2 марта қабул қилиш учун) эришилгунича дозани ҳар 1-2 ҳафтада

0,6 мг/кг га ошириш

 

Ҳозирги вақтда ламотриджин билан фармакокинетик ўзаро таъсири номаълум бўлган тутқаноққа қарши препаратларни (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг) қабул қилаётган беморларда, Ламиктал™ препаратини вальпроат кислотаси препаратлари билан бирга буюриш учун тавсия қилинган дозалаш тартиби ишлатилиши керак.
* Агар вальпроат кислотасининг препаратларини қабул қилаётган пациентларда ҳисобланган суткалик доза 1-2 мг ни ташкил қилса ва 2 мг ли таблеткалар бор бўлган энг кичик дозаси бўлса, унда 2 мг Ламиктал™ препаратини кунора биринчи икки ҳафта давомида қабул қилиш мумкин. Агар вальпроат кислотасининг препаратларини қабул қилаётган пациентларда ҳисобланган суткалик доза 1 мг дан камни ташкил қилса, Ламиктал™ препаратини буюрмаслик керак.

Тошмани ривожланиш хавфи туфайли препаратнинг бошланғич дозасини ва тавсия қилинган дозалаш тартибини ошириш мумкин эмас (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

Терапевтик дозага риоя қилинаётганига ишонч ҳосил қилиш учун боланинг тана вазнини назорат қилиш ва у ўзгарганида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

 

Тутқаноқни монотерапия ва мажмуавий даволаш

2 ёшдан кичик болалар

Ламиктал™ препаратини 2 ёшдан кичик болаларда монотерапия сифатида ёки 1 ойликдан кичик болаларда қўшимча даволаш воситаси сифатида қўллаш ўрганилмаган. 1 ойликдан 2 ёшгача бўлган болаларда парциал хуружларни мажмуавий даволаш сифатида Ламиктал™ препаратининг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган (Клиник тадқиқотлар бўлимига қаранг). Шунинг учун Ламиктал™ препаратини 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Тутқаноқни даволашда Ламиктал™ препаратини дозалаш бўйича умумий тавсиялар

Ламиктал™ препарати билан монотерапияга ўтиш учун ёндош тутқаноққа қарши препаратларни бекор қилинганда ёки Ламиктал™ препаратини қабул қилиш фонида бошқа тутқаноққа қарши препаратларни ёки дори препаратларини буюришда, бу ламотриджиннинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатиши мумкинлигини эътиборга олиш лозим (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).

БИПОЛЯР БУЗИЛИШЛАР

Катталар (18 ёш ва ундан катта пациентлар)

Тошмани ривожланиш хавфи туфайли препаратнинг бошланғич дозасини ва тавсия қилинган дозалар тартибини оширмаслик керак (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

Ламиктал™ препаратини депрессив эпизодларни ривожланиш хавфига дучор бўлган биполяр бузилишлари бўлган пациентларда қўллаш тавсия этилади.

Ламиктал™ препаратининг дозасини 6 ҳафта давомида самарани бир маромда сақлаб турувчи барқарорлаштирувчи дозагача оширишни ўз ичига олувчи дозалашнинг ўтувчи тартибига амал қилиш керак (3 жадвал), шундан сўнг, кўрсатмалар бўлганида бошқа психотроп ва/ёки тутқаноққа қарши препаратларни бекор қилиш мумкин (4 жадвал). Маниакал эпизодларни олдини олиш учун қўшимча даволашни қўллашни кўриб чиқиш керак, чунки маниакал ҳолатларни даволаш учун Ламиктал™ препаратининг  самарадорлиги ишончли даражада аниқланмаган.

3 Жадвал. БИПОЛЯР БУЗИЛИШЛАРДА катталар (18 ёш ва ундан катта) учун самарани бир маромда сақлаб турувчи суткалик барқарорлаштирувчи дозага эришиш учун Ламиктал™ препаратининг дозаларини оширишнинг тавсия қилинган тартиби

Буюриш тартиби 1-2

ҳафта

3-4

ҳафта

5

ҳафта

Мақсадли барқарорлашти-рувчи доза (6 ҳафта)**
а) Ламитриджиннинг глюкуронизациясини ингибиторлари (масалан, вальроат кислотаси препарат-лари) билан мажмуавий даволаш

 

12,5 мг

(25 мг кунора)

25 мг суткада 1 марта 50 мг

(суткада 1 марта 1 ёки 2 марта қабул қилиш учун)

100 мг

(суткада 1 марта 1 ёки 2 марта қабул қилиш учун), максимал суткалик доза 200 мг

b) Вальпроат кислота-си препаратлари каби ингибиторларни қабул қилмаётган пациент-ларда, ламотриджин-нинг глюкуронизация-сини ингибиторлари билан мажмуавий даволаш.

Бу тартиб фенитоин, карбамазепин, фенобар-битал, примидон ёки ламотриджиннинг глюкуронизациясини бошқа ингибиторлари билан ишлатилмаслиги керак (Дориларнинг ўзаро таъсири га қаранг)

50 мг (суткада 1 марта қабул қилиш учун) Суткада 100 мг (2 марта қабул қилиш учун) Суткада 200 мг (2 марта қабул қилиш учун) Даволашнинг 6 ҳафтасида 300 мг, зарурати бўлганида даволашнинг 7 ҳафтасида доза суткада 400 мг гача оширилади (2 марта қабул қилиш учун)

 

с) Ламиктал™ препа-рати билан монотерапия ёки ламотриджиннинг глюкуронизациясига аҳамиятли индукция қилувчи ёки ингибиция қилувчи таъсир кўрсатмайдиган бошқа препаратларни қабул қилаётган пациентларда қўшимча даволаш (Дориларнинг ўзаро таъсири га қаранг) 25 мг суткада 1 марта Суткада 50 мг

(1 ёки 2 марта қабул қилиш учун)

Суткада

100 мг (1 ёки 2 марта қабул қилиш учун)

200 мг

(100 мг дан 400 мг гача) суткада 1 ёки 2 марта қабул қилиш учун

Изоҳ: тутқаноққа қарши препаратларни қабул қилаётган пациентларда ламотриджин билан фармакокинетик ўзаро таъсири ҳозирги вақтгача номаълум (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг), Ламиктал™ препаратини вальпроат кислотаси препаратлари билан мажмуада буюриш учун тавсия этилган дозаларни ошириш тартибидан фойдаланиш керак.

** Мақсадли барқарорлаштирувчи доза клиник самарага қараб ўзгаради.

а) Ламотриджиннинг глюкуронизациясини ингибиторлари (масалан, вальпроат кислотаси препаратлари билан) билан мажмуавий даволаш.

Глюкуронизацияни ингибиция қилувчи вальпроатлар каби препаратларни қўшимча равишда қабул қилаётган беморларда Ламиктал™ препаратининг бошланғич дозаси 2 ҳафта давомида кунора 25 мг ни ташкил қилади, сўнгра 25 мг суткада бир марта 2 ҳафта давомида қўлланади. Дозани 5-чи ҳафтада суткада бир марта (ёки икки марта қабулга) 50 мг гача ошириш керак. Оптимал терапевтик самарага эришиш учун одатдаги мақсадли доза бир ёки икки марта қабул қилиш учун суткада 100 мг ни ташкил этади. Бироқ доза  клиник самарасига қараб, 200 мг ли максимал суткалик дозагача оширилиши мумкин.

б) Ламотриджиннинг глюкуронизациясини вальпроат кислотаси препаратлари каби ингибиторларини қабул ҚИЛМАЁТГАН пациентларда ламотриджиннинг глюкуронизациясини ингибиторлари билан мажмуавий даволаш. Бу дозалаш тартиби фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал, примидон ва ламотриджиннинг глюкуронизациясини бошқа ингибиторлари билан бирга ишлатилиши керак (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг). Ламотриджиннинг глюкуронизациясини рағбатлантирувчи препаратларни бир вақтда қабул қилаётган ва вальпроатларни қабул қилмаётган пациентларда Ламиктал™ препаратининг бошланғич доза 2 ҳафта давомида суткада бир марта 50 мг ни ташкил қилади, сўнгра 100 мг суткада икки марта қабул қилиш учун 2 ҳафта давомида буюрилади. 5-нчи ҳафтада дозани икки марта қабул қилишда суткада 200 мг гача ошириш мумкин. 6-нчи ҳафтада доза суткада 300 мг гача оширилиши мумкин, бироқ оптимал терапевтик самарага эришиш учун одатдаги мақсадли доза икки марта қабул қилишда  суткада 400 мг ни ташкил қилади ва 7-нчи ҳафтасидан бошлаб буюрилади.

с) Ламиктал™ препарати билан монотерапия ёки ламотриджиннинг глюкуронизациясига аҳамиятли индукция қилувчи ёки ингибиция қилувчи таъсир кўрсатмайдиган бошқа препаратларни қабул қилаётган пациентларда қўшимча даволаш (Дориларнинг ўзаро таъсири га қаранг). Ламотриджиннинг глюкуронизациясини индукторлари ёки ингибиторларини қабул қилмаётган ёки Ламиктал™ препаратини монотерапия кўринишида қабул қилаётган пациентларда Ламиктал™ препаратининг бошланғич дозаси 2 ҳафта давомида суткада бир марта 25 мг ни ташкил этади, сўнгра 2 ҳафта давомида суткада (бир ёки икки марта қабул қилиш учун) 50 мг ни ташкил қилади. Дозани 5-чи ҳафтада 100 гача ошириш керак. Оптимал терапевтик самарага эришиш учун одатдаги мақсадли доза бир ёки икки марта қабул қилишда суткада 200 мг ни ташкил қилади. Бироқ клиник тадқиқотларда 100 мг дан 400 мг гача бўлган диапазондаги дозалар қўлланган.

Суткалик мақсадли самарани бир маромда сақлаб турувчи барқарорлаштирувчи дозага эришилганидан кейин бошқа психотроп препаратлар бекор қилиниши мумкин (4 жадвалга қаранг).

4 Жадвал. Ёндош психотроп ва тутқаноққа қарши воситалар бекор қилинганидан кейин катталарда (18 ёш ва ундан катта пациентларда) БИПОЛЯР БУЗИЛИШЛАРНИ даволаш учун Ламиктал™ препаратининг самарани бир маромда сақлаб турувчи барқарорлаштирувчи умумий суткалик дозаси

 

Дозалаш тартиби

1

ҳафта

2

ҳафта

3

ҳафта ва

кейинчалик*

(а) Ламотриджиннинг глюкуронизациясини ингибиторларини, масалан, вальпроат кислотаси препаратлари бекор қилингандан кейин Барқарорлаштирувчи дозани ҳафтада 100 мг дан оширмасдан икки баробар ошириш, яъни суткада 100 мг ли мақсадли барқарор-лаштирувчи доза 1-нчи ҳафтада суткада 200 мг гача оширилади  

 

Суткада 200 мг доза 2 марта қабул қилишда сақлансин

(б) Ламитриджиннинг глюкуронизациясини индукторларини, дастлабки дозага қараб, бекор қилинганидан кейин.

Бу тартиб фенитоин, карбама-зепин, фенобарбитал, пирими-дон ёки ламотриджиннинг глюкуронизациясини бошқа индукторлари қўлланганида ишлатилиши керак

(Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг)

 

400 мг

 

300 мг

 

200 мг

 

 

300 мг

 

 

225 мг

 

 

150 мг

 

 

200 мг

 

 

150 мг

 

 

100 мг

(с) Ламотриджиннинг глюкуронизациясига сезиларли индукция қилувчи ёки ингибиция қилувчи таъсир кўрсатмайдиган бошқа препаратлар бекор қилинганидан кейин

(Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг)

 

 

 

 

Ошириш тартиби жараёнида эришилган барқарорлаштирувчи дозани тутиб туриш керак (суткада

200 мг 2 марта қабул қилишда; дозалар диапазони 100 мг дан 400 мг гача)

ИЗОҲ: Ҳозирги вақтда ламотриджин билан фармакокинетик ўзаро таъсири маълум бўлмаган тутқаноққа қарши препаратларни қабул қилаётган пациентларда, Ламиктал™ препарати билан даволашга клиник жавоб асосида тузатиш киритишни ўтказиш ва жорий дозани тутиб туриш тавсия қилинади.

* Зарурати бўлганида доза суткада 400 мг гача оширилиши мумкин.

(а) Ламитриджиннинг глюкуронизациясини ингибиторлари, масалан, вальпроат кислотасининг препаратлари бекор қилинганидан кейин.

Вальпроатлар бекор қилинганидан кейиноқ, Ламиктал™ препаратининг мақсадли барқарорлаштирувчи дозаси икки баробар оширилади ва шу даражада тутиб турилади.

(b) Ламитриджиннинг глюкуронизациясини индукторларини, дастлабки дозага қараб, бекор қилинганидан кейин. Бу тартиб фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал, пиримидон ёки ламотриджиннинг глюкуронизациясини бошқа индукторлари қўлланганида ишлатилиши керак (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).

Ламиктал™ препаратининг дозаси глюкуронизация индукторлари бекор қилинганидан кейин, 3 ҳафта давомида аста-секин пасайтирилади.

(с) Ламотриджиннинг глюкуронизациясига сезиларли индукция қилувчи ёки ингибиция қилувчи таъсир кўрсатмайдиган бошқа препаратлар  бекор қилинганидан кейин (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).

Ёндош препаратларни бекор қилиш вақтида, дозалаш тартиби жараёнида эришилган Ламиктал™ препаратининг барқарорлаштирувчи дозаси сақлаб қолиниши керак.

БИПОЛЯР БУЗИЛИШЛАРИ бўлган пациентларда бошқа препаратлар қўшилганидан кейин Ламиктал™ препаратининг суткалик дозасига тузатиш киритиш

Бошқа препаратлар қўшилганидан кейин Ламиктал™ препаратининг суткалик дозасига тузатиш киритиш юзасидан клиник тажриба йўқ. Бироқ, препаратларнинг ўзаро таъсири бўйича тадқиқотлар асосида қуйидаги тавсияларни бериш мумкин (5 жадвалга қаранг).

5 жадвал. БИПОЛЯР БУЗИЛИШЛАРИ бўлган пациентларда даволашга бошқа препаратлар қўшилганидан кейин Ламиктал™ препаратининг суткалик дозаларига тузатиш киритиш

Буюриш тартиби Ламиктал™ препаратининг жорий барқарорлаштирувчи дозаси (мг/сут) 1

ҳафта

2

ҳафта

3 ҳафта ва ундан кейин
а) Ламиктал™ препара-тининг дастлабки дозасига қараб, ламотриджиннинг глюкуронизацияси ингибиторларини масалан, вальпроат кислотаси препаратларини қушиш  

200 мг

 

 

100 мг

Суткада 100 мг доза сақлансин
 

300 мг

 

 

150 мг

Суткада 150 мг доза сақлансин
 

400 мг

 

200 мг

Суткада 200 мг доза сақлансин
b) Ламиктал™ препара-тининг дастлабки дозасига қараб, вальпроат кислотаси препаратларини олмаётган пациентларда ламотриджиннинг глюкуронизацияси индукторларини қўшиш.

Бу тартиб фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал, пиримидон ёки ламотриджиннинг глюкуронизациясини бошқа индукторлари қўлланганида ишлатилиши керак

(Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг)

 

200 мг

 

 

200 мг

 

300 мг

 

400 мг

 

150 мг

 

 

150 мг

 

225 мг

 

300 мг

 

 

100 мг

 

 

100 мг

 

 

150 мг

 

 

200 мг

с) Ламотриджиннинг глюкуронизациясига сезиларли индукция қилувчи ёки ингибиция қилувчи таъсир кўрсатмайдиган бошқа препаратларни қўшиш (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг)  

 

Ошириш тартиби жараёнида эришилган мақсадли дозани тутиб туринг (суткада 200 мг; дозалар диапазони 100 мг дан 400 мг гача)

ИЗОҲ: Ҳозирги вақтда ламотриджин билан фармакокинетик ўзаро таъсири маълум бўлмаган тутқаноққа қарши препаратларни қабул қилаётган пациентларда (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг), Ламиктал™ ни вальпроат кислотасининг препаратлари билан мажмуада буюриш учун тавсия қилинган дозалаш тартибидан фойдаланиш лозим.

Биполяр бузилишлари бўлган пациентларда Ламиктал™ препаратини бекор қилиш

Клиник тадқиқотлари вақтида Ламиктал™ препаратини кескин бекор қилиш, плацебога нисбатан, ножўя таъсирларининг тез-тезлигини, оғирлигини ошиши ва характерини ўзгаришини чақирмаган. Шундай қилиб, Ламиктал™ нинг дозасини аста-секин пасайтирмасдан, уни дарҳол бекор қилиш мумкин.

Болалар ва ўсмирлар (18 ёшдан кичик)

Ламиктал™ препарати болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирларга биполяр бузилишларни даволаш учун қўлланилмайди (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг). Ушбу ёш гуруҳидаги пациентларда биполяр бузилишларда Ламиктал™ препаратини қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган, шунинг учун дозалаш тартиби юзасидан тавсиялар йўқ.

АЛОҲИДА ГУРУҲ ПАЦИЕНТЛАРИДА ЛАМИКТАЛ™ ПРЕПАРАТИНИ ДОЗАЛАШ БЎЙИЧА УМУМИЙ ТАВСИЯЛАР

Гормонал контрацептивларни қабул қилаётган аёллар

(а) Гормонал контрацептивларни олдиндан қабул қилаётган аёлларга Ламиктал™ препаратини буюриш.

Гормонал контрацептивлар ламотриджиннинг клиренсини оширишига қарамай (Махсус кўрсатмалар ва Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимларига қаранг), Ламиктал™ препаратининг дозасини ошириш бўйича махсус тартиби фақат гормонал контрацептивлар қабул қилинган ҳолларда ишлаб чиқилмаган. Дозаларни ошириш тартиби Ламиктал™ вальпроат кислотаси (ламотриджиннинг глюкуронизацияси ингибитори) билан ёки вальпроат кислотасининг индуктори билан бирга буюриляптими ёки йўқми; ёхуд Ламиктал™ препарати вальпроат кислотаси ёки ламотриджиннинг глюкуронизацияси индукторлари йўқлигида буюрилаяптими, шунга қараб, тавсия этилган кўрсатмаларга мос келиши лозим (тутқаноқ учун 1 жадвал ва биполяр бузилишлар учун 3 жадвал  га қаранг).

(б) Ламиктал™ нинг самарани бир маромда сақлаб турувчи дозаларини олдиндан қабул қилаётган ва ламотриджиннинг глюкуронизацияси индукторларини қабул ҚИЛМАЁТГАН пациентларга гормонал контрацептивларни буюриш.

Кўпчилик ҳолларда Ламиктал™ препаратининг тутиб турувчи дозасини 2 марта ошириш талаб қилинади (Махсус кўрсатмалар ва Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимларига қаранг). Гормонал контрацептивларни буюришда шахсий клиник жавобга қараб, Ламиктал™ нинг дозасини хар хафтада суткада 50-100 мг га ошириш тавсия қилинади. Агар пациентканинг клиник холати Ламиктал™ нинг дозасини янада оширишни талаб қилмаса, кўрсатилган дозалар даражасини ошириш тавсия этилмайди.

(в) Ламиктал™ нинг самарани бир маромда сақлаб турувчи дозаларини қабул қилаётган ва ламотриджиннинг глюкуронизациясини индукторларини қабул ҚИЛМАЁТГАН пациентларда гормонал контрацептивларни қабул қилишни тўхтатилиши.

Кўпчилик ҳолларда Ламиктал™ нинг самарани бир маромда сақлаб турувчи дозасини 50% га пасайтириш талаб этилади (Махсус кўрсатмалар ва Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимларига қаранг). Клиник манзарага қараб, 3 хафтадан кўпроқ вақт давомида Ламиктал™ нинг суткалик дозасини хар хафтада 50-100 мг га (хафтада суткалик дозанинг кўпи билан 25% га пасайтириш) аста-секин пасайтириш тавсия этилади.

 

 

Атазанавир/ритонавир билан бирга  қўллаш

Атазанавир/ритонавир билан бирга қўлланганида плазмада ламотриджиннинг концентрациясини пасайиш ҳолатига қарамай (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг), фақат атазанавир/ритонавир қабул қилинганида Ламиктал™ нинг тавсия қилинган дозасини ошириш талаб этилмайди. Ламиктал™ нинг дозасини ошириш, Ламиктал™ вальпроат кислотаси (ламотриджиннинг глюкуронизациясини ингибитори) билан даволашга ёхуд ламотриджиннинг глюкуронизациясини индуктори билан даволашга қўшиляптими ёхуд Ламиктал™ вальпроат кислотаси ёки ламотриджиннинг глюкуронизациясини индуктори йўқлигида қўлланяптими, шундан келиб чиқиб, тавсиялар асосида ўтказилиши лозим.

Ламиктал™ нинг самарани бир маромда сақлаб турувчи дозаларини олдиндан қабул қилаётган ва ламотриджиннинг глюкуронизациясини индукторларини қабул қилмаётган пациентларда, эхтимол, атазанавир/ритонавир буюрилганда Ламиктал™ нинг дозасини ошириш, атазанавир/ритонавир бекор қилинганида эса, эхтимол Ламиктал™ нинг дозасини пасайтириш керак бўлиши мумкин.

Кекса ёшли (65 ёшдан ошган) пациентлар

Ушбу ёш гуруҳида Ламиктал™ нинг фармакокинетикаси бошқа катта пациентларнинг худди шундай кўрсаткичидан деярли фарқ қилмайди, шунинг учун препаратнинг дозасини танлаш схемасини ўзгартириш талаб қилинмайди.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини ўртача (Чайлд-Пью шкаласи бўйича В синфи) ва оғир (Чайлд-Пью шкаласи бўйича С синфи) даражали бузилишлари бўлган пациентларда бошланғич, ошиб борувчи ва самарани бир маромда сақлаб турувчи дозаларни мувофиқ тахминан 50% ва 70% га камайтириш керак. Ошиб борувчи ва самарани бир маромда сақлаб турувчи дозаларига клиник самарага қараб, тузатиш киритиш керак.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга Ламиктал™ ни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга Ламиктал™ препаратининг бошланғич дозаси тутқаноққа қарши препаратни буюришнинг стандарт схемасига мувофиқ ҳисобланади; буйрак фаолиятини сезиларли пасайиши бўлган пациентлар учун самарани бир маромда сақлаб турувчи дозани пасайтириш тавсия қилиниши мумкин (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг). Препаратнинг фармакокинетикаси бўйича янада батафсил маълумот олиш учун Фармакокинетикаси бўлимига қаранг.

Ножўя таъсирлари

Тутқаноқни ва биполяр бузилишларни даволаш юзасидан ўтказилган клиник тадқиқотларда олинган маълумотлар бўйича аниқланган ножўя реакциялар қўллаш бўйича кўрсатмаларга мувофиқ алоҳида бўлимларга бўлинган. Қўллаш бўйича иккала кўрсатма бўйича пострегистрацион кузатув вақтида аниқланган қўшимча ножўя реакциялар, пострегистрацион кузатув бўлимига киритилган. Ламиктал™ препаратининг умумий хавфсизлик профилини кўриб чиқилганда барча учта бўлимдаги маълумотлар билан танишиб чиқиш лозим. Ноҳуш самараларнинг таснифи учун қуйидаги тоифалар ишлатилади:

– жуда тез-тез (>1/10)

– тез-тез (>1/100, лекин <1/10)

– баъзида (>1/1000, лекин <1/100)

– кам ҳолларда (>1/10000, лекин<1/1000)

– жуда кам ҳолларда (<1/10000)

ТУТҚАНОҚ

Қуйидаги ножўя реакциялар тутқаноқни даволаш юзасидан ўтказилган клиник тадқиқотларда аниқланган бўлиб, Ламиктал™ препаратининг умумий хавфсизлик профилини аниқлашда биполяр бузилишларни даволаш юзасидан ўтказилган клиник тадқиқотлар ва пострегистрацион кузатув вақтида аниқланган ноҳуш реакциялар билан бирга кўриб чиқилиши лозим.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан

Жуда тез-тез:                      тери тошмалари

Кам ҳолларда:                      Стивенс-Джонсон синдроми

Жуда кам ҳолларда:             токсик эпидермал некролиз.

Мажмуавий даволаш сифатида Ламиктал™ препарати қўлланган икки томонлама яширин клиник тадқиқотларда, Ламиктал™ ни қабул қилган пациентларда тери тошмаларининг ривожланиш тез-тезлиги 10% ташкил қилган, плацебо қабул қилган пациентларда эса – 5%. 2% ҳолларда тери тошмасининг пайдо бўлиши Ламиктал™ ни бекор қилишга сабаб бўлиб хизмат қилган. Одатда макулопапулёз характерли тошма, асосан даволаш бошланган вақтдан бошлаб биринчи 8 ҳафта давомида пайдо бўлади ва Ламиктал™ препарати бекор қилинганидан сўнг ўтиб кетади (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

Оғир, ҳаёт учун потенциал хавфли терининг шикастланишларини, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдромини ва токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) ривожланишини камдан-кам ҳоллари ҳақида хабарлар бор. Кўпчилик ҳолларда препарат бекор қилинганида симптомларни ортга ривожланиши юз беришига қарамай, айрим беморларда қайтмас чандиқлар қолган, камдан-кам ҳолларда эса, препаратни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ўлим билан якунланган ҳолатлар қайд қилинган (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

Тошма ривожланишини умумий хавфи аҳамиятли даражада қуйидагилар:

  • Ламиктал™ нинг юқори бошланғич дозаси ва Ламиктал™ нинг дозаларини кўпайтиришни тавсия этилган темпларини ошириш билан (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг);
  • вальпроат кислотасини ёндош буюриш билан боғлиқ бўлган (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг).

Тошмани ривожланиши шунингдек турли тизимли кўринишлар билан боғлиқ ўта юқори сезувчанлик синдромининг кўринишлари сифатида ҳам кўрилган (Иммун тизими томонидан бузилишлар ** бўлимига қаранг).

Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: гематологик бузилишлар (шу жумладан нейтропения, лейкопения, анемия, тромбоцитопения, панцитопения, апластик анемия, агранулоцитоз), лимфаденопатия.

Гематологик бузилишлар ва лимфаденопатия ўта юқори сезувчанлик синдроми билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин, бўлмаслиги ҳам мумкин (Иммун тизими томонидан бузилишлар ** бўлимига қаранг).

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари** (шу жумладан, иситма, лимфаденопатия, юзни шиши, қон ва жигар томонидан бузилишлар, диссеминацияланган қон томир ички қон ивиш синдроми (ДВС – синдром), кўп аъзоларда бузилишлар).

** Тошма шунингдек турли тизимли кўринишлар, шу жумладан иситма, лимфаденопатия, юзни шиши ва қон томонидан ва жигар фаолиятини бузилишлари билан боғлиқ ўта юқори сезувчанлик синдромининг бир қисми сифатида ҳам кўрилади. Синдром турли оғирлик даражасида кечиши мумкин ва кам ҳолларда диссеминацияланган қон томир ички қон ивиш синдроми (ДВС – синдром), кўп аъзоларда бузилишларга олиб келиши мумкин. Ўта юқори сезувчанликнинг илк кўринишлари (яъни иситма, лимфаденопатия) тошманинг аниқ белгиларисиз хам бўлиши мумкинлигини таъкидлаш муҳим. Бундай симптомлар ривожланганида пациент дарҳол шифокорга мурожаат қилиши керак ва агар симптомларнинг бошқа сабаби аниқланмаса, Ламиктал™ препаратини бекор қилиш керак.

Рухият томонидан

Тез-тез:                     тажавузкорлик, жиззакилик.

Жуда кам ҳолларда: тиклар, галлюцинациялар, онгни чалкашиши.

Клиник амалиёт жараёнида:

Жуда кам ҳолларда: тунги даҳшатли туш кўришлар.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез:          бош оғриғи.

Тез-тез:                     уйқучанлик, уйқусизлик, бош айланиши, тремор.

Тез-тез эмас:            атаксия.

Кам ҳолларда:           нистагм.

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас:            диплопия, кўришни ноаниқлиги.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез:                     кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: «Жигар» ферментлари даражасини ошиши, жигар фаолиятини бузилиши, жигар етишмовчилиги.

Жигар фаолиятини бузилишлари одатда ўта юқори реактивлик симптомлари билан бирга ривожланади, бироқ якка ҳолларда ўта юқори сезувчанликнинг аниқ белгилари бўлмаганида ҳам аниқланган.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: югириксимон синдром.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар

Тез-тез:                     толиқиш.

БИПОЛЯР БУЗИЛИШЛАР

Қуйидаги ножўя реакциялар биполяр бузилишларни даволаш юзасидан ўтказилган клиник тадқиқотларда аниқланган бўлиб, Ламиктал™ препаратининг умумий хавфсизлик профилини аниқлашда тутқаноқни даволаш юзасидан ўтказилган клиник тадқиқотлар ва пострегистрацион кузатув вақтида аниқланган ноҳуш реакциялар билан бирга кўриб чиқилиши лозим.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез:          Тери тошмалари.

Кам:                           Стивенс-Джонсон синдроми.

Биполяр бузилишлари бўлган пациентларда Ламиктал™ препаратини қўллашни ўрганиш юзасидан барча тадқиқотларни (назоратли ва назоратсиз тадқиқотларни) баҳолашда тери тошмалари Ламиктал™ препаратини қабул қилган 12% пациентларда пайдо бўлган, айни пайтда фақат назоратли клиник синовларнинг ўзида эса, тери тошмасининг тез-тезлиги Ламиктал™ препаратини қабул қилган беморларда 8% ни, плацебо қабул қилган беморларда 6% ни ташкил қилган.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез:          Бош оғриғи.

Тез-тез:                     Қўзғалувчанлик, уйқучанлик, бош айланиши.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

Тез-тез:                     Артралгия.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар

Тез-тез:                     Оғриқ, белда оғриқ.

ПОСТРЕГИСТРАЦИОН КУЗАТУВЛАР

Ушбу бўлим қўллаш бўйича иккала кўрсатма бўйича пострегистрацион кузатувлар вақтида аниқланган ноҳуш реакцияларни ўз ичига олади. Ламиктал™ препаратининг умумий хавфсизлик профилини аниқлашда мазкур ноҳуш реакциялар тутқаноқни даволаш юзасидан ўтказилган клиник тадқиқотлар ва пострегистрацион кузатув вақтида аниқланган ноҳуш реакциялар билан бирга кўриб чиқилиши лозим.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: алопеция.

Руҳият томонидан

Жуда кам ҳолларда: даҳшатли туш кўришлар.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: уйқучанлик, атаксия, бош оғриғи, бош айланиши.

Тез-тез: нистагм, тремор, уйқусизлик.

Кам ҳолларда: асептик менингит (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг)

Жуда кам ҳолларда: қўзғалиш, беқарорлик, ҳаракатларни бузилиши, Паркинсон касаллигини кечишини ёмонлашиши, экстрапирамид самаралар, хореоатетоз.

Ламотриджин анамнезида паркинсон касаллиги бўлган пациентларда паркинсонизм симптомларини ёмонлаштириши мумкинлиги тўғрисида хабарлар ва мазкур фон касаллиги бўлмаган пациентларда экстрапирамид самаралар ва хореоатетоз тўғрисида алоҳида хабарлар олинган.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: диплопия, ноаниқ кўриш.

Кам ҳолларда: конъюнктивит.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: кўнгил айниши ва қусиш.

Тез-тез: диарея.

Тутқаноқда қўлланилиши

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: хуружларни сонини ошиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ламотриджинга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

УДФ-глюкуронилтрансфераза ламотриджиннинг метаболизми учун масъул бўлган асосий ферментдир. Ламиктал™ ни жигарнинг оксидловчи ферментларини клиник аҳамиятли индукциясини ёки ингибициясини чақириш хусусияти ҳақида маълумотлар йўқ. Шунинг боисдан Ламиктал™ ва метаболизми цитохром Р450 тизими ферментлари иштирокида рўй берувчи препаратлар орасида ўзаро таъсирининг эҳтимоли кам. Ламиктал™ препарати ўзининг хусусий метаболизмини рағбатлантириши мумкин, бироқ бу самараси ўртача ифодаланган ва клиник аҳамиятли оқибатларга олиб келмайди.

6 жадвал Бошқа препаратларни ламотриджиннинг глюкуронизациясига таъсири

(«Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг)

Ламотриджиннинг глюкуронизациясига яққол ингибиция қилувчи таъсир кўрсатадиган препаратлар Ламотриджиннинг глюкуронизациясига яққол индукция қилувчи таъсир кўрсатадиган препаратлар Ламотриджиннинг глюкуронизациясига аҳамиятли ингибиция қилувчи ёки индукция қилувчи таъсир кўрсатмайдиган препаратлар
Вальпроат кислотаси препаратлари Карбамазепин

Фенитоин

Примидон

Фенобарбитал

Рифампицин Лопинавир/ритонавир

Атаназавир/ритонавир*

Этинилэстрадиол/левоноргестрел** мажмуавий препарати

Литий

Бупропионат

Оланзапин

Окскарбазепин

Флебамин

Гапабентин

Леветирацетам

Преглабин

Топирамат

Зонизамид

Арипразол

* Дозалаш бўйича тавсиялар Қўллаш усули ва дозалари – Махсус гуруҳ пациентларида Ламиктал™ препаратини дозалаш бўйича умумий тавсиялар бўлимида келтирилган

** Бошқа перорал контрацептивлар ва ўринбосар гормонал даволаш учун препаратларнинг таъсири ўрганилмаган, лекин улар Ламиктал™ препаратининг фармакокинетик параметрларига ўхшаш таъсир кўрсатишлари мумкин; Қўллаш усули ва дозаларии – Махсус гуруҳ пациентларида Ламиктал™ препаратини дозалаш бўйича умумий тавсиялар бўлимига (перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёллар учун дозалаш бўйича йўриқномалар) ва Махсус кўрсатмалар – Гормонал контрацептивлар бўлимига қаранг.

Бошқа тутқаноққа қарши препаратлар билан ўзаро таъсири (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг)

Ламотриджиннинг глюкуронизациясини сусайтирувчи вальпроат кислотаси препаратлари, унинг метаболизми тезлигини пасайтиради ва унинг ўртача Т1/2 (ярим чиқарилиш даврини) ни деярли 2 марта узайтиради.

Жигарнинг метаболизмда қатнашувчи фермент тизимини рағбатлантирувчи айрим тутқаноққа қарши препаратлар (фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал ва примидон каби препаратлар) ламотриджиннинг глюкуронизацияси ва метаболизмини тезлаштиради.

Ламиктал™ билан даволаш фонида карбамазепин қабул қилишни бошлаган пациентларда бош айланиши, атаксия, диплопия, кўришни ноаниқлиги ва кўнгил айнаши каби марказий нерв тизими томонидан нохуш самараларни ривожланиши ҳақида хабар берилган. Бу симптомлар одатда карбамазепиннинг дозаси пасайтирилганидан кейин ўтиб кетган. Худди шундай самара Ламиктал™ ва окскарбазепин соғлом катта кўнгиллиларга буюрилганида кузатилган, дозани пасайтириш натижаси ўрганилмаган.

Ламиктал™ ни 200 мг дозада ва окскарбазепин 1200 мг дозада бир вақтда буюрилганида, на окскарбазепин, на Ламиктал™ бир-бирларининг метаболизмини бузмайди.

Флебаматни (1200 мг дозада суткада 2 марта) ва Ламиктал™ ни (100 мг дозада суткада 2 марта 10 кун давомида) бирга қўллаш, соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотда ламотриджиннинг фармакокинетикасини клиник ахамиятли ўзгаришларига олиб келмаган.

Ламиктал™ ни габапентин билан ёки усиз қўллаган пациентларда плазмадаги даражаларнинг ретроспектив тахлил натижалари бўйича, габапентин ламотриджиннинг тахминий клириенсини ўзгартирмаслиги аниқланган.

Леветирацетам ва ламотриджиннинг мумкин бўлган дориларнинг ўзаро таъсири плацебо-назоратли клиник тадқиқотлар давомида иккала препаратларнинг зардобдаги концентрацияларини бахолаш ёрдамида текширилган, бу маълумотлар ламотриджин ва леветирацетамнини бир бирининг фармакокинетикасига таъсир қилмаслигини кўрсатади.

Ламотриджиннинг қон плазмасидаги мувозанат қолдиқ концентрациялари прегабалин (200 мг дозада суткада 3 марта) биланбирга қўлланганда ўзгармаган. Ламотриджин ва прегабалин ўртасида фармакокинетик ўзаро таъсир кузатилмайди.

Топираматни қўллаш ламотриджиннинг плазмадаги концентрациясини ўзгаришига олиб келмаган. Бироқ Ламиктал™ ни қабул қилиш топираматнинг концентрациясини 15% га ошишига олиб келган.

Тутқаноғи бўлган пациентлар иштирокида ўтказилган клиник тадқиқотлар вақтида зонисамидни (суткада 200-400 мг дозада) Ламиктал™ билан (суткада 150-500 мг дозада) бирга қабул қилиш, ламотриджиннинг фармакокинетик параметрларини аҳамиятли ўзгаришига олиб келмаган.

Назоратли тадқиқотлар вақтида бошқа тутқаноққа қарши препаратларнинг қон плазмасидаги концентрациясида ўзгаришлар тўғрисида хабар берилмаганлигига қарамай, ламотриджинни ёндош тутқаноққа қарши препаратларнинг қон плазмасидаги концентрациясига таъсир қилиши юзасидан далиллар олинмаган. In vitro тадқиқотларнинг натижалари, ламотриджин бошқа тутқаноққа қарши препаратларни қон плазмаси оқсиллари билан боғидан сиқиб чиқармаслигини кўрсатди.

Бошқа психотроп воситалар билан ўзаро таъсири (Қўллаш усули ва дозаларии бўлимига қаранг)

Ламотриджин ва сувсиз литий глюконатини бирга буюрилганда Ламиктал™ суткада 100 мг дозада сувсиз литий глюконатини 6 кун давомида 2 г дан суткада 2 марта қабул қилган 20 нафар соғлом кўнгиллиларда сувсиз литий глюконатининг фармакокинетикасини бузилишини чақирмаган.

Бупропионнинг кўп марталик перорал дозаларини 12 нафар пациентлар томонидан қабул қилиниши Ламиктал™ нинг бир марталик дозасининг фармакокинетикасига статистик аҳамиятли таъсир кўрсатмайди ва ламотриджин глюкуронидининг AUC кўрсаткичини озгина ошишини чақиради.

Соғлом катта ёшдаги кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотлар вақтида оланзапин 15 мг дозада ламотриджиннинг AUC ва Сmax кўрсаткичини ўртача мувофиқ равишда 24% ва 20% га пасайтиргаи, бу клиник аҳамиятли эмас. Ламиктал™ 200 мг дозада оланзапиннинг фармакокинетикасини ўзгартирмайди.

Ламиктал™ нинг суткада 400 мг ли кўп марталик перорал дозаларини қабул қилиниши 14 нафар катта ёшдаги соғлом кўнгиллилар томонидан рисперидонни 2 мг бир марталик дозаси қабул қилинганидан кейин рисперидоннинг фармакокинетикасига клиник ахамиятли таъсир қилмаган. 2 мг рисперидон ламотриджин бирга қўлланганда 14 кўнгиллидан 12 нафарида, фақат рисперидонни қабул қилгандаги 20 дан 1 ҳолатга нисбатан уйқучанлик аниқланган ва фақат Ламиктал™ қабул қилинганида бунга ўхшаш самара бўлмаган.

Белгиланган схемалар бўйича ламотриджинни суткада 100 мг ва ундан ортиқ дозада қабул қилган биполяр бузилишлари бўлган пациентларда ўтказилган тадқиқотда, арипипразолнинг дозалари суткада 10 мг дан мақсадли кўрсаткич суткада 30 мг гача 7 кунлик давр давомида оширилган ва кейинчалик даволашни препаратни яна 7 кун давомида суткада бир марта қабул қилиб давом эттирганлар. Ламотриджиннинг AUC ва Cmax кўрсаткичини ўртача 10% га пасайиши кузатилган. Эҳтимол, бундай таъсири клиник ахамият касб этмаса керак.

In vitro тадқиқотларнинг натижалари ламотриджиннинг таъсирини амитриптилин, бупропион, клоназепам, флуоксетин галоперидол ёки лоразепам томонидан ингибиция қилиниши, ламотриджиннинг бирламчи метаболити 2-N-глюкуронидининг ҳосил бўлишига минимал таъсир кўрсатишини намойиш этди. Одамдан ажратиб олинган жигарнинг микросомал ферментлари томонидан буфуралолнинг метаболизмини ўрганиш, ламотриджин, чиқарилиши асосан CYP2D6 изоферментлари томонидан амалга ошириладиган препаратларнинг клиренсини пасайтирмаслиги ҳақида хулоса қилиш имконини беради. In vitro тадқиқотларнинг натижалари ҳам, клозапин, фенелзин, рисперидон, сертралин ёки тразадонни ламотриджиннинг клиренсига таъсир кўрсатиши гумонлигини тахмин қилиш имконини беради.

Гормонал контрацептивлар билан ўзаро таъсири

Гормонал контарцептивларни ламотриджиннинг фармакокинетикасига таъсири

16 нафар аёл кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотда 30 мкг этинилэстрадиол ва 150 мкг левоноргестрел сақловчи мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш, ламотриджиннинг клиренсини тахминан икки марта ошишини чақирган (у ичга қабул қилинганидан кейин), бу ламотриджиннинг AUC ва Сmax кўрсаткичини ўртача мувофиқ равишда 52% ва 39% га пасайишига олиб келган. Фаол препаратни қабул қилишдан ҳоли бўлган ҳафта давомида, ламотриджиннинг плазмадаги концентрациясини аста-секин ошиши кузатилган, бунда навбатдаги дозасини юбориш олдидан шу ҳафтанинг охирида ўлчанган ламотриджиннинг концентрацияси, фаол даволаш давридагига қараганда ўртача 2 марта юқори бўлган – Қўллаш усули ва дозаларии – Махсус гуруҳ пациентларида Ламиктал™ препаратини дозалаш бўйича умумий тавсиялар бўлимига (перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёллар учун дозалаш бўйича йўриқномалар) ва Махсус кўрсатмалар – Гормонал контрацептивлар бўлимига қаранг.

Ламотриджинни гормонал контрацептивларнинг фармакокинетикасига таъсири

16 нафар аёл кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотда мувозанат концентрациялари даврида Ламиктал™ 300 мг дозада мажмуавий перорал контрацептивнинг компоненти – этинилэстрадиолнинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди. Перорал контрацептивнинг иккинчи компоненти – левоноргестрелнинг клиренсини бироз ошиши кузатилади, бу левоноргестролнинг AUC ва Сmax кўрсаткичини мувофиқ равишда 19% ва 12% га пасайишига олиб келади. Шу тадқиқот вақтида ФСГ, ЛГ ва эстрадиолнинг плазмадаги даражасини ўлчаш, гарчи прогестероннинг плазмадаги даражасини ўлчаш 16 аёлдан биттасида ҳам овуляциянинг гормонал тасдиқланишини аниқламаган бўлсада, айрим аёлларда тухумдонларнинг гормонал фаоллигини бироз сусайишини аниқлаган. Левоноргестеролнинг клиренсини ўртача ошишини ва ФСГ, ЛГ нинг плазмадаги даражасини ўзгаришини тухумдонларнинг овуляцион фаоллигига таъсир аниқланмаган (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг). Ламотриджиннинг бошқа (суткада 300 мг дан ташқари) дозаларини таъсири ўрганилмаган ва бошқа гормонал препаратларни қўшиш билан тадқиқотлар ўтказилмаган.

Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири

16 нафар эркак-кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тадқиқотда, рифампицин глюкуронизацияга масъул бўлган жигар ферментларини индукцияси туфайли, ламотриджиннинг клиренсини оширади ва унинг ярим чиқарилиш даврини пасайтиради. Ёндош даволаш сифатида рифампицин қабул қилаётган пациентларда, Ламиктал™ ни буюриш тартиби, Ламиктал™ ни ва глюкуронизацияни индукция қилувчи воситаларни бирга буюришда тавсия қилинадиган тартибга мувофиқ келиши керак (Қўллаш усули ва дозаларии бўлимига қаранг).

Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотда лопинавир/ритонавир қўлланганида, эхтимол глюкуронизациянинг индукцияси оқибатида, плазмада ламотриджиннинг концентрациясини тахминан 50% га пасайиши кузатилган, Лопинавир/ритонавир билан ёндош даволаш қабул қилаётган пациентларда, Ламиктал™ ни дозалашни глюкуронизациянинг индукторлари билан ёндош схемасини тавсия қилиш керак (Қўллаш усули ва дозаларии бўлимига қаранг).

Соғлом катта ёшдаги кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотда атазанавир/ритонавирни (300 мг/100 мг) қабул қилиш ламотриджиннинг (100 мг бир марталак дозада) AUC ва Cmax қийматларини мувофиқ 32% ва 6% га камайишига олиб келган (Қўллаш усули ва дозалари – Махсус гуруҳ пациентларида Ламиктал™ препаратини дозалаш бўйича умумий тавсиялар бўлимига қаранг).

In vitro тадқиқотларнинг натижалари, N(2) глюкуронид метаболити эмас, балки айнан ламотриджин потенциал клиник ахамиятли концентрацияларда органик субстратларнинг катион олиб ўтувчиларининг ингибитори эканлигини кўрсатди. Бу маълумотлар ламотриджинни, циметидинга нисбатан органик субстратларнинг катион олиб ўтувчиларининг кучлироқ ингибитори эканлигини кўрсатади (IC50 мувофиқ равишда 53,8 дан 186 нМ гача ўзгаради).

Лаборатор тахлилларнинг натижаларига таъсири

Хабар берилишича, Ламиктал™ ман этилган препараларни аниқлаш мақсадида сийдик тахлилининг айрим экспресс тестларини ўтказилишига таъсир қилиши мумкин, улар  айниқса сийликда фенциклидинни (диссоциатив анестетик) аниқлашда сохтамиусбат реакция бериши мумкин. Тестнинг ижобий натижасини тасдиқлаш учун анча специфик бўлган муқобил кимёвий усул ишлатилиши керак.

Номутаносиблик.

Хабар берилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Тери тошмаси

Ламиктал™ билан даволаш бошланганидан кейинги одатда биринчи 8 ҳафта давомида аниқланган тери тошмаларининг ривожланиши бўйича маълумотлар бор.

Кўпчилик тошмалар енгил характерга эга бўлади ва мустақил ўтиб кетади, бироқ баъзида пациентни госпитализациясини ва Ламиктал™ ни бекор қилишни талаб қилувчи жиддий ҳолатлар тўғрисида хабарлар бор. Улар Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз каби потенциал ҳаётга хавф солувчи тери реакцияларини ўз ичига олган (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг).

Ламиктал™ ни умумий қабул қилинган тавсияларга мувофиқ қабул қилган ва клиник тадқиқотларда иштирок этган катталарда оғир тери реакциялари, тутқаноғи бўлган беморларнинг 500 нафаридан тахминан 1 тасида каби тез-тезликда ривожланади. Бу ҳолларнинг тахминан ярмида Стивенс-Джонсон синдроми (1000 бемордан 1 нафарида) қайд этилган.

Биполяр бузилишлари бўлган пациентларда клиник тадқиқотларнинг маълумотлари бўйича оғир тери реакцияларининг тез-тезлиги тахминан 1000 бемордан 1 нафарини ташкил қилади.

Болаларда оғир тери тошмаларини ривожланиш хавфи, катта пациентлардагига қараганда юқоридир.

Ламиктал™ нинг қатор тадқиқотлари жараёнида олинган мавжуд маълумотларига кўра, тутқаноғи бўлган бемор болаларда госпитализацияни талаб қилган тери тошмаларининг тез-тезлиги 300 нафаридан 1 дан то 100 нафаридан 1 болани ташкил қилган.

Болаларда тошманинг бошланғич кўринишлари янглиш инфекция сифатида қабул қилиниши мумкин, шунинг учун болаларни препаратга даволашнинг биринчи саккиз ҳафтасида тошма ва иситма билан намоён бўлувчи реакцияси эҳтимолини эътиборга олиш керак.

Бундан ташқари, тошмани ривожланишининг йиғинди хавфи аҳамиятли даражада:

– Ламиктал™ нинг юқори бошланғич дозаси ва Ламиктал™ нинг дозасини оширишнинг тавсия этилган тезлигини ошириш (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг);

– вальпроатлар билан бир вақтда қўллаш билан боғлиқдир (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг).

Эҳтиёткорлик шунингдек анамнезида бошқа тутқаноққа қарши препаратларни қабул қилинишига жавобан аллергик реакциялари ёки тошмалари бўлган пациентларга буюрилганда зарурдир, чунки тошмани ривожланиш тез-тезлиги жиддий деб таснифланмайди, бундай анамнези бўлган пациентларда Ламиктал™ буюрилганда, анамнезида реакциялар бўлмаган пациентларга нисбатан уч марта кўпроқ кузатилган.

Тошма аниқланганида барча пациентлар (катталар ва болалар) дарҳол шифокор кўригидан ўтишлари керак. Ламиктал™ ни қабул қилиш, тошмани ривожланиши препаратни қабул қилиш билан боғлиқ эмаслиги аниқ бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда дарҳол тўхтатилиши керак. Ламиктал™ ни қабул қилишни қайтадан бошлаш, уни олдинги буюрилиши тери реакцияларини ривожланиши туфайли бекор қилинган ҳолларда тавсия этилмайди, агар фақат препаратни қўллашдан кутиладиган самара ножўя самаралари пайдо бўлиш хавфидан юқори бўлса, бошлаш мумкин.

Тошма турли тизимли кўринишлар, шу жумладан иситма, лимфаденопатия, юзни шиши ва қон ва жигар томонидан бузилишлар, асептик менингит билан боғлиқ бўлган ўта юқори сезувчанлик синдромининг бир қисми бўлиши мумкинлиги хусусида хабар берилган (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг). Синдромни намоён бўлиш оғирлик даражаси кенг миқёсларда ўзгариб туради ва кам ҳолларда ДВС синдромини ривожланишига ва кўп аъзолар етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, ўта юқори сезувчанликнинг илк кўринишлари (яъни иситма, лимфоденопатиялар), ҳатто агар тошманинг аниқ кўринишлари бўлмаса ҳам кузатилиши мумкин. Бундай симптомлар ривожланганида пациент дарҳол шифокорга мурожаат қилиши ва агар симптомларнинг бошқа сабаби аниқланмаса, Ламиктал™ ни бекор қилиш керак.

Асептик менингитни ривожланиши кўпчилик холларда препарат бекор қилинганида қайтувчан бўлади ва қатор холларда такроран буюрилганида қайта бошланади. Такрорий буюриш симптомларни тез қайтишига олиб келади, улар кўпинча оғирроқ бўлади. Даволашни тўхтатиш асептик менингит билан ассоциацияланган пациентларга ламотриджин такроран буюрилмайди.

Суицид (ўз жонига қасд қилиш) хавфи

Депрессия ва/ёки биполяр бузилишларнинг симптомлари тутқаноғи бўлган пациентларда аниқланиши мумкин. Тутқаноғи ва ёндош биполяр бузилишлари бўлган пациентлар суициднинг юқори хавф гурухида бўладилар.

Биполяр бузилишлари бўлган 25-50% пациентларда ҳеч бўлмаганда бир марта суицидал уриниш кузатилган; бундай пациентларда суицидал фикрларнинг ва суицидал хатти-харакатни (суицидалликни) оғирлашиши, биполяр бузилишларни даволаш учун препаратларни, шу жумладан Ламиктал™ ни қабул қилиш фонида, шунингдек даволаш ўтказилмаганда хам аниқланиши мумкин.

Суицидал фикрлар ва суицидал хатти-харакатлар тутқаноққа қарши препаратларни бир нечта кўрсатмалар, шу жумладан тутқаноқ ва биполяр бузилишлар юзасидан қабул қилган пациентларда аниқланган. Тутқаноққа қарши препаратлар (шу жумладан ламотриджин) қўлланган рандомизацияланган плацебо-назоратли тадқиқотларнинг мета-тахлили хам суицидал хавфни бироз ошишини кўрсатди. Бу таъсирининг механизми номаълум, ва мавжуд бўлган маълумотлар Ламиктал™ қўлланганида суицид хавфини ошиши мумкинлигини инкор этмайди.

Шундай қилиб, пациентлар суицидал фикрлар ва ҳатти-ҳаракатлар пайдо бўлиши юзасидан синчиков кузатув остида бўлишлари керак. Пациентлар (ва пациентларни парвариш қилувчи шахслар) бундай симптомлар пайдо бўлганида тиббий маслахат кераклиги хақида хабардор бўлишлари керак.

Биполяр бузилишлари бўлган пациентларда аҳволни клиник ёмонлашиши

Биполяр бузилишлари бўлган Ламиктал™ ни қабул қилаётган пациентларда клиник ёмонлашишни (шу жумладан янги симптомларни пайдо бўлишини) ва суицидликнинг симптомларини, айниқса даволаш курсини бошида ва дозани ўзгартириш вақтида синчиклаб назорат қилиш лозим. Анамнезида суицидал фикрлар ёки суицидал ҳатти-ҳаракати бўлган пациентлар, ёш пациентлар ва даволаш бошланишидан олдин суицидал фикрлар аҳамиятли даражада юз бериши мумикнлиги аниқланган пациентлар, суицидал фикрлар ёки суицидал хатти-ҳаракатларни юз бериши юзасидан юқори хавф гуруҳига кирадилар ва бундай пациентлар даволаниш вақтида синчков кузатув остида бўлишлари керак.

Пациентлар (ва пациентларни парвариш қилаётган шахслар) пациентларнинг ҳолатини ҳар қандай ёмонлашиши устидан кузатиш кераклиги ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак (шу жумладан янги симптомларни пайдо бўлиши) ва/ёки суицидал фикрлар/ҳатти-ҳаракатни ёки ўзига зарар етказиш фикрларини пайдо бўлиши юзасидан ва агар бу симптомлар бўлса, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари лозимлиги юзасидан огоҳлантирилган бўлишлари керак.

Бунда вазиятни баҳолаш ва даволаш тартибига мувофиқ ўзгартиришлар киритиш, шу жумладан клиник ёмонлашишни сезаётган (шу жумладан янги симптомларни пайдо бўлиши) ва/ёки суицидал фикрлар/ҳатти-ҳаракатни пайдо бўлишида, айниқса агар бу симптомлар оғирлиги, тўсатдан бўладиган хуружлар билан ифодаланса ва олдин бўлмаган бўлса, пациентларда препаратни бекор қилиш имкониятини кўриб чиқиш керак..

Гормонал контрацептивлар

Гормонал контрацептивларни Ламиктал™  нинг самарадорлигига  таъсири

30 мкг этинилэстрадиол ва 150 мкг левоноргестрел сақловчи мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиниши, ламотриджиннинг клиренсини тахминан 2 марта ошишини чақирган (ичга қабул қилингандан кейин), бу ламотриджиннинг AUC ва Cmax кўрсаткичларини ўртача мувофиқ равишда 52% ва 39% га пасайишига олиб келди (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг). Доза титрлангандан кейин максимал терапевтик жавобга эришиш учун кўпчилик ҳолларда ламотриджиннинг анча юқорироқ (икки марта юқори дозага қадар) самарани бир маромда сақлаб турувчи дозалари талаб этилади. Ламотриджиннинг глюкуронизациясини индукторларини қабул қилмаётган ва даволаш тартиби контрацептив препаратлар қўлланмаган бир ҳафтани (масалан, “таблеткасиз бир ҳафта”) ўз ичига олган гормонал контрацептивларни қўллаётган аёлларда, контрацептивлар қўлланмаган ҳафта давомида ламотриджиннинг концентрациясини аста-секин транзитор ошиши кузатилади. Концентрацияни бундай ошиши контрацептивларни қўлламай ўтказилган ҳафтадан бир неча кун олдин ёки ўша ҳафта давомида ламотриджиннинг дозасини ошиши ҳолларида анча яққол намоён бўлади. Дозалаш бўйича йўриқнома «Махсус гуруҳ пациентларда Ламиктал™ препаратини дозалаш бўйича умумий тавсиялар. Қўллаш усули ва дозалари» бўлимида келтирилган.

Ламиктал™ билан даволаш вақтида гормонал контрацептивларни қўллашни бошлаган ёки тўхтатган аёлларни шифокорлар мувофиқ равишда клиник олиб боришни амалга оширишлари керак ва кўпчилик ҳолларда ламотриджиннинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилади.

Бошқа перорал контрацептивларни ва ўринбосар гормонал даволашни (ЎГД) қўлланилиши ўрганилмаган, лекин ушбу препаратларни қўлланилиши ламотриджиннинг фармакокинетик параметрларига худди шундай таъсир кўрсатиши мумкин.

Ламиктал™ ни гормонал контрацептивларнинг самарадорлигига таъсири

16 нафар аёл кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотда ламотриджин ва гормонал контрацептивнинг (этинилэстрадиол ва левоногестрелнинг мажмуаси) мажмуаси қўлланганда левоноргестрелнинг клиренсини бироз ошиши ва ФСГ, ЛГ нинг зардобдаги концентрацияларини ўзгариши аниқланган (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).

Бу ўзгаришларни тухумдонларнинг овуляцион фаоллигига таъсири маълум эмас. Бироқ айрим пациентларда гормонал контрацептивларни ва Ламиктал™ ни бир вақтда қабул қилиш контрацептивларнинг самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкинлиги инкор этилмайди. Шунинг учун Ламиктал™ ни қабул қилаётган пациентлар ҳайз кўриш циклидаги ўзгаришлар тўғрисида, масалан, тўсатдан қон кетишлари юз берганлиги тўғрисида кечиктирмай хабар беришлари лозим.

Органик субстратларни катионли олиб ўтувчиларига ламотриджиннинг таъсири

Ламотриджин оқсилларни катионли олиб ўтувчиларига таъсири туфайли буйрак найчалари секрециясининг ингибитори ҳисобланади (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг). Бу, асосан шу йўл билан чиқариладиган айрим дори воситаларнинг плазмадаги концентрацияларини ошишига олиб келиши мумкин. Ламиктал™ ни ва терапевтик индекси паст бўлган ОСТ2 субстратларни, масалан, дофетилидни бирга буюрилиши тавсия қилинмайди.

Дигидрофолатредуктаза

Ламотриджин дигидрофолатредуктазанинг кучсиз ингибитори ҳисобланади, шунинг учун препарат узоқ муддатли даволашда фолатларнинг метаболизмига таъсир қилиш эҳтимоли мавжуд. Бироқ, Ламиктал™ ҳатто узоқ муддат қўлланганида ҳам гемоглобин миқдорини, эритроцитларнинг ўртача ҳажми, зардобдаги фолатларнинг концентрацияси ёки препарат билан 1 йилгача бўлган узоқ муддатли даволашда эритроцитлардаги концентрациясида жиддий ўзгаришлар чақирмаган ва препарат билан 5 йилгача бўлган узоқ муддатли даволашда эритроцитлардаги фолатларнинг концентрациясини пасайтирмаган.

Буйрак етишмовчилиги

Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар томонидан Ламиктал™ ни бир марта қабул қилиш юзасидан ўтказилган тадқиқотларда қон плазмасида ламотриджиннинг  концентрациясини сезиларли ўзгаришлари аниқланмаган. Бироқ глюкуронидли метаболитини тўпланиш эҳтимоли бор, шунинг учун буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларни даволашда эҳтиёткорликни намоён этиш лозим.

Ламотриджин сақловчи бошқа препаратларни қабул қилаётган пациентлар

Агар пациент ламотриджин сақловчи ҳар қандай бошқа препарат қабул қилаётган бўлса, унда у Ламиктал™ ни шифокорнинг маслаҳатисиз қабул қилмаслиги керак.

ТУТҚАНОҚ

Ламиктал™ ни қабул қилишни кескин бекор қилиш, бошқа тутқаноққа қарши препаратлар билан бўлгани каби тиришишларни ривожланишини қўзғатиши мумкин. Агар даволашни кескин тўхтатиш хавфсизликнинг талаби бўлмаса (масалан, тошма пайдо бўлганида), Ламиктал™ нинг дозасини аста-секин 2 ҳафта давомида пасайтириш керак.

Адабиётларда оғир тиришиш хуружлари, шу жумладан тутқаноқ статуси, рабдомиолизга, кўп аъзолардаги бузилишларга ва баъзида ўлим билан якунланувчи қон томир ичидаги диссеминацияланган қон ивишига (ДВС-синдромига) олиб келиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар мавжуд. Бунга ўхшаш ҳолатлар пациентларни Ламиктал™ препарати билан даволаганда хам кузатилган.

БИПОЛЯР БУЗИЛИШЛАР

Болалар ва ўсмирлар (18 ёшдан кичик)

Антидепрессантлар билан даволаш, жиддий депрессив бузилишлари ва бошқа психиатрик бузилишлари бўлган болалар ва ўсмирларда суицидал фикрлар ва ҳатти-ҳаракатлар хавфини ошиши билан боғлиқдир.

ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ЛАКТАЦИЯ

Фертиллик

Ҳайвонларда репродуктив фаолиятни ўрганиш юзасидан тадқиқотларда, ламотриджинни қўлланилиши фертилликка таъсир қилмаган.

Ламиктал™ препаратини одамнинг фертиллигига таъсири юзасидан маълумотлар мавжуд эмас.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорликнинг якунларига оид бир нечта проспектив реестрларда олинган пострегистрацион маълумотлар ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги давомида Ламиктал™ препарати билан монотерапия қабул қилган 8700 дан ортиқ аёлларда ҳомиладорликнинг якунларини хужжатлар билан тасдиқлаган. Умуман олганда, бу маълумотлар ривожланишнинг жиддий туғма нуқсонларини пайдо бўлиш хавфини сезиларли ошишига ишора қилмайди. унча катта бўлмаган регистрларнинг маълумотлари оғиз бўшлиғининг алоҳида ёриғини пайдо бўлиш хавфини ошишини кўрсатишига қарамай, “ҳолат-назорат” усули бўлйича якунланган тадқиқот ламотриджиннинг таъсиридан сўнг ривожланишнинг бошқа жиддий туғма нуқсонларига нисбатан, оғиз бўшлиғини ёриқларини ривожланиш хавфини ошишини кўрсатмаган.

Ламиктал™ препаратини мажмуавий даволашнинг турли препаратлари билан мажмуада қўллаш бўйича маълумотлар, бошқа препаратлар қўлланганда ва Ламиктал™ препарати ёндош қўлланганда ривожланиш нуқсонларини пайдо бўлиш хавфи орасида боғлиқлик борлигини баҳолаш учун етарли эмас.

Бошқа дори препаратлари каби, Ламиктал™ ни хам ҳомиладорликда, фақат агар кутилаётган фойда потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш керак.

Ҳомиладорликда юз берадиган физиологик ўзгаришлар, ламотриджиннинг концентрациясига ва/ёки унинг терапевтик самарасига таъсир қилиши мумкин. Ҳомиладорлик вақтида ламотриджиннинг концентрациясини пасайиши ҳақида хабарлар олинган. Ламиктал™ билан даволаш вақтида ҳомиладорлар аёлларни яхши клиник олиб борилишини таъминлаш керак.

Лактация даври

Ламотриджин юқори ўзгарувчан концентрацияларда кўкрак сутига ўтади, чақалоқларда ламотриджиннинг умумий концентрацияси, ламотриджиннинг онада қайд қилинган концентрациясидан тахминан 50% га етиши мумкин. Шундай қилиб, айрим эмизикли болаларда, ламотриджиннинг зардобдаги концентрациялари, фармакологик самаралари намоён бўладиган даражаларгача етиши мумкин.

Кўкрак сути билан боқишнинг потенциал фойдасини боладаги нохуш самараларни ривожланишининг потенциал хавфига нисбатини баҳолаш керак.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига ва когнитив кўникмаларга таъсири

Соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган иккита тадқиқот, Ламиктал™ нинг нозик кўриш-мотор координациясига, кўзларни ҳаракатига, тананинг мувозанатига таъсири ва субъектив седатив самараси, плацебо қўлланганидаги худди шундай кўрсаткичлардан фарқ қилмаган. Ламиктал™ нинг клиник тадқиқотлари вақтида бош айланиши ва диплопия каби неврологик характерга эга нохуш реакциялари ҳақида хабарлар олинган. Шунинг учун транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлашга киришишдан аввал, пациентлар Ламиктал™ нинг ўз холатларига таъсирини баҳолашлари керак.

Тутқаноқ

Тутқаноққа қарши воситалар билан даволашга жавобни шахсий ўзгарувчанлиги мавжудлиги туфайли, пациентлар, тутқаноқда транспорт воситаларини бошқариш билан боғлиқ конкрет масалалар бўйича ўз даволовчи шифокорлари билан маслаҳатлашишлари лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ламотриджиннинг максимал терапевтик дозасидан 10-20 марта юқори бўлган дозалари ичга бир марта қабул қилинганлиги тўғрисида, шу жумладан ўлим якунланган ҳолатлари ҳақида хабарлар олинган. Дозани ошириб юборилиши нистагм, атаксия, онгни бузилиши, катта тутқаноқ хуружи ва комани ўз ичига олувчи симптомларни пайдо бўлишига олиб келган. Шунингдек препаратнинг дозаси ошириб юборилган пациентларда ЭКГда QRS комплексни кенгайиши (юрак қоринчалари ичра ўтказувчанликни секинлашиши) кузатилган.

Доза ошириб юборилган ҳолларда пациентни госпитализация қилиш ва клиник кўрсатмалар ёки миллий токсикологик марказнинг тавсияларига мувофиқ тутиб турувчи даволашни ўтказиш лозим.

Чиқарилиш шакли:

25 мг, 50 мг ва 100 мг ли таблеткалар

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва ПВХ ни қоплаш учун винил лак билан қопланган елимланган алюмин фольга контур уяли ўрамда (блистерда).

3 блистер (3х10) дан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 30˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

36 ой.

Яроқлилик муддатини ўтиш санаси ўрамида кўрсатилган.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: