Skip to main content

Квинакс®

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КВИНАКС®

QUINAX®

 

Препаратнинг савдо номи: КВИНАКС®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): азопентацен

Дори шакли: стерил офтальмологик эритма 

1 мл эритма таркиби:

Фаол модда:

Азопентацен натрий полисульфонати – 0,15 мг.

Ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, тиомерсал, метилпарабен, пропилпарабен, дистилланган сув.

Таърифи: тўқ қизил рангли, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: катарактани даволаш учун восита.

АТХ коди: S01XA.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Азапентацен кўз гавҳари сульфигидрил гуруҳларини оксидланишдан сақлайди ва кўз гавҳарининг хира оқсилларини сўрилишини кучайтиради. Кўзнинг олд камераси суюқлиги сақлайдиган протеолитик ферментларни фаоллаштирувчи таъсирга эга.

 

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганида тизимли сўрилиши паст.

 

Қўлланилиши 

Катаракталар:

  • кексалик;
  • травматик;
  • туғма;
  • иккиламчи катарактада қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

1-2 томчидан пастки конъюнктива бўшлиғига кунига 3-5 марта томизилади.

 

Ножўя таъсирлари 

Маълум эмас.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори индивидуал сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳозирги вақтда номаълум.. 

 

Махсус кўрсатмалар

КВИНАКС® узоқ муддатли даволаш учун мўлжалланган. Ҳаттоки тез тузалиш ҳолатларида ҳам даволанишни бирданига тўхтатиш тавсия этилмайди. 

Контакт линзалардан фойдаланадиган пациентлар КВИНАКС® ни линзани олганларидан кейин қўллашлари лозим ва уларни препарат томизилгандан 15 минутдан кейин тақишлари мумкин.

Инстилляциядан кейин вақтинчалик кўриш аниқлиги йўқолувчи пациентларга машина ҳайдаш ёки мураккаб техника, дастгоҳ ёки препарат томизилган заҳоти кўриш аниқлигини талаб этувчи ҳар қандай бошқа мураккаб ускуналар билан ишлаш тавсия этилмайди. 

Флаконни ҳар гал ишлатилганидан сўнг ёпиш лозим. Пипеткани учини кўзга теккизмаслик керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши:

Препаратни ҳомиладорлик, эмизиш вақтида ва болаларда қўллаш бўйича етарлича тажриба йўқ. КВИНАКС® препаратини кутилаётган даволаш самараси, мумкин бўлган ножўя самара ривожланиши хавфидан устун бўлган ҳолатларда болалар, ҳомиладорлар ва эмизикли оналарда даволовчи шифокор кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Беҳосдан препаратни ичга қабул қилиб қўйиш ножўя таъсирлар ривожланиши хавфини юзага келтирмайди.

 

Чиқарилиш шакли  

Стерил офтальмологик эритма 15 мл дан Drop-Tainer® флакон-томчилатгичларида.

 

Сақлаш шароити

8º-24ºС ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. Флакон очилгандан кейин препарат1 ой давомида қўлланилиши лозим.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

Улашиш: