Skip to main content

Кверцетин

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КВЕРЦЕТИН

QUERCETIN

 

Препаратнинг савдо номи: Кверцетин 

Таъсир қилувчи модда (ХПН): кверцетин 

Дори шакли: гранулалар

Таркиби:

1 г препарат сақлайди:

Фаол модда: кверцетин (100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) – 0,04 г;

Ёрдамчи моддалар: олма пектини, глюкоза моногидрати, қанд.

Таърифи: яшил тусли сариқ рангли гранулалар

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ангиопротекторлар. Капиллярларни барқарорлаштирувчи воситалар. 

АТХ коди: С05СХ

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Кверцетин флавоноиди кўпчилик ўсимлик флавоноид гликозидларининг, шу жумладан рутиннинг агликони бўлиб, Р гуруҳи витамин препаратларига мансубдир. 

Антиоксидант, мембраналарни барқарорлаштирувчи таъсирлари билан боғлиқ бўлган капиллярларни барқарорлаштирувчи хусусияти туфайли, препарат капиллярлар ўтказувчанлигини пасайтиради. Кверцетин арахидон кислотасининг метаболизмини липооксигеназа таъсиридаги йўлини блоклаши натижасида яллиғланишга қарши самарага эга, лейкотриенлар, серотонин ва бошқа яллиғланиш медиаторлари синтезини пасайтиради. 

Кверцетин яллиғланишга қарши дори воситаларини қўллаш оқибатидаги меъда ярасига қарши таъсир намоён этади, шунингдек радиопротектор фаолликка ҳам эга (рентген- ва гамма-нурланишларда).

Квертециннинг кардиопротекторлик хусусиятлари уни антиоксидантлик таъсири ва қон айланишини яхшилаш хусусиятлари туфайли кардиомиоцитларнинг энергетик таъминланишини ошириши билан боғлиқ. 

Кверцетиннинг регенератив хусусиятлари жароҳатларни битишини тезлаштириши билан намоён бўлади. Препарат суяк тўқималарини ремоделланиш жараёнларига таъсир этиши мумкин, препарат турғун иммуномодулловчи фаоллик намоён қилади.

Шунингдек экспериментда препаратни диуретик, спазмолитик, антисклеротик хусусиятлари аниқланган. Кверцетин артериал босимини меъёрлаштириши ва инсулинни ажралиб чиқишини рағбатлантириши, тромбоцитлар агрегациясини тезлаштириши, тромбоксан синтезини сусайтириши мумкин.

Кверцетин шунингдек эстрогенлар рецепторлари билан ҳам боғланади. Эстрогенсимон хусусиятлари туфайли (пролингидроксилазага таъсири, ўсмаларнинг некрози омилини ва интерлейкинлар синтезини сусайтириши), препарат проостеокласт самараларига эга.

 

Қўлланилиши

Қуйидагиларни комплекс даволашда қўлланади:

  • ностероид яллиғланишга қарши воситалар томонидан чақирилган овқат ҳазм қилиш йўлларининг юқори бўлимларини эрозив-ярали шикастланишларини олдини олиш учун; 
  • рентген- ва гамма-нурланишли даволашдан сўнг маҳаллий нурлааниш оқибатидаги шикастланишларни олдини олиш ва даволаш учун; 
  • пародонтоз, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг эрозив-ярали касалликлари; 
  • юмшоқ тўқималарнинг йирингли-яллиғланиш касалликлари; 
  • климактерик, вертебрал–оғриқ синдроми, умуртқа остеохондрозининг нейрорефлектор кўринишлари; 
  • сурункали гломерулонефрит; 
  • нейроциркулятор дистония, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардиясининг II-III функционал синфи.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Кверцетин гранулалари катталар ва 12 ёшдан катта болаларга ҳам маҳаллий қўллаш учун ва ичга қўллаш учун буюриш мумкин.

Маҳаллий қўллаш учун: 2 г Кверцетин гранулалари ҳарорати 45-50°С бўлган 10 мл сувда эритилади ва то бир хил қовушқоқ масса (гель) ҳосил бўлгунича тиндирилади. 

Ичга қабул қилиш учун: кверцетин гранулаларининг 1 г (1/2 чой қошиқ) 100 мл илиқ сувда эритилади.

Парадонтоз ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг эрозия-ярали касалликларида олдиндан гелни стерил салфеткага қўйиб, ҳар куни бир марта аппликация қилинади.

Юмшоқ тўқималарнинг йирингли-яллиғланиш касалликларини комплекс даволашда Кверцетинни сиртга ва ичга кўрсатилган дозаларда қўлланади: маҳаллий – 2 г кверцетин гранулалари билан суткада 2 марта аппликация, ичга – 1 г дан (1/2 чой қошиқда) гранулалар суткада 2 марта қабул қилинади.

Нурланиш касаллигида маҳаллий шикастланишларни олдини олиш ва даволаш учун препаратни маҳаллий қўллашга буюриш мумкин – тананинг шикастланган соҳаларига  суткада 2-3 марта аппликация қилинади; ичга – 1 г дан кверцетин гранулалари овқатдан 30 минут олдин суткада 3-4 марта буюрилади. 

Радионуклидлар билан ифлосланган ҳудудларда яшовчи пациентларга кверцетин ичга 1 г дан (1/2 чой қошиқ) гранулалар суткада 2 марта буюрилади, овқатдан 30 минут олдин қабул қилинади.

Умуртқа поғонаси остеохондрозининг нейрорефлектор кўринишларини, сурункали грамерулонефритни, юрак ишемик касаллигини комплекс даволашда, шунингдек ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларининг ульцероген таъсирини бартараф этиш учун препаратни ичга 1 г дозада суткада 3 марта буюриш мумкин. Ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида катталарга кверцетин ичга 2 г дозада суткада 3 марта қўлланиши мумкин.

Нейроциркулятор дистонияда препаратни ичга 2 г дан кверцетин гранулаларини кунига 2 марта бир ой давомида буюрилади.

Климактерик, вертебрал-оғриқ синдромни комплекс даволашга кверцетин гранулаларини 1 г дан суткада 3 марта қабул қилиш киритиш керак. Даволаш муддати 6 ойни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Бош оғриғи, қўл-оёқларда санчиқ ҳисси, кўнгил айниши, ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан қичишиш, тошма бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Кверцетинга ва препаратнинг бошқа компонентларига, шунингдек Р-витамин фаолликка эга бўлган препаратларга юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кверцетин қуйидагилар билан қўлланганда:

  • аскорбин кислотаси препаратлари билан – самараларни жамланиши кузатилади;
  • ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) билан – НЯҚВнинг ульцероген таъсирини камайтириб, яллиғланишга қарши таъсирини кучайтиради;
  • дигоксин билан – дигоксиннинг қон зардобида максимал концентрацияси ва «концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги умумий майдони ошади;
  • циклоспорин билан – қонда циклоспориннинг биокираолишлиги ва концентрацияси ошади;
  • паклитаксел билан – паклитакселнинг метаболизмига таъсир қилади;
  • верапамил билан  верапамилнинг биокираолишлиги ошади; 
  • тамоксифен билан – тамоксифеннинг метаболизми ва чиқарилиши пасаяди, биокираолишлиги ошади.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг таркибига сахароза ва глюкоза кирганлиги туфайли, фруктозани, глюкоза-галактозани, сахароза-изомальтозани наслий ўзлаштира олмаслиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Кверцетинни олинадиган тиш протезларидан фойдаланувчи пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратни қандли диабети билан хасталанган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Препаратни эмизиш даврида қўллаш зарурати туғилганида, даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар. Кверцетинни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун ушбу ёш гуруҳида препаратни қўллаш тавсия қилинмайди.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Кверцетиннинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар тушмаган. Ножўя реакцияларнинг кўринишлари кучайиши мумкин. Даволаш симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли  

1 г ёки 2 г дан пакетларда; 20 пакетдан ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365