Skip to main content

Куросурф®

Улашиш:
  Reading time 15 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КУРОСУРФ®

CUROSURF

 

Препаратнинг савдо номи: Куросурф®

Халқаро патентланмаган номи: табиий фосфолипидлар.

Дори шакли: эндотрахеал юбориш учун суспензия 80 мг/мл.

Таркиби:

1,5 мл ли 1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

Фаол компонент: Альфа Порактант – 120 мг.

Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.

3,0 мл ли 1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

Фаол компонент: Альфа Порактант – 240 мг.

Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.

1 мл суспензиянинг таркиби:

Фаол модда: Альфа Порактант – 80 мг (фосфолипидларнинг умумий миқдорини тахминан 74 мг га мувофиқ келади).

Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.

Таърифи:

Ишлаб чиқаришдаги норма: оқдан деярли оқ ранглигача бўлган суспензия.

Сақлашдаги норма: оқдан сариқ ранглигача бўлган суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Респиратор тизим касалликларини даволаш учун бошқа воситалар. Ўпка сурфактантлари.

АТХ коди: R07AA02.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ўпка сурфактанти альвеолаларнинг ички юзасини қоплаб турувчи ва ўпкада сирт таранглигини пасайтириш қобилиятига эга бўлган, субстанциялар, асосан фосфолипидлар ва специфик протеинларнинг аралашмаси ҳисобланади. Бу самара альвеолаларни барқарорлаштириб, экспиратор фазасининг охирида альвеолаларни ёпишиб қолишини бартараф қилади, бутун нафас цикли давомида бир маромда ушлаб туриладиган адекват газ алмашинувига ёрдам беради. In vitro шароитида Куросурф минимал сирт таранглигини Wilhelmy услуби бўйича ўлчанганда ≤4 mN/m гача пасайтиради. Ўпка сурфактантининг ҳар қандай сабабларга кўра танқислиги чала туғилган болаларда респиратор дистресс синдроми (РДС) ёки гиалин қобиғи касаллиги (ГҚК) номи билан юритиладиган оғир респиратор етишмовчиликка олиб келади. РДС чала туғилган чақалоқларнинг ўткир ўлими ва ўткир касалланиши асосий сабаби ҳисобланади ва у узоқ респиратор ва неврологик асоратларга олиб келиши мумкин. Куросурф экзоген сурфактантни эндотрахеал юбориш йўли билан ўпканинг эндоген сурфактанти танқислигини тўлдириш учун ишлаб чиқилган. Куросурфнинг сирт фаоллиги унга ўпкада ва ҳаво-суюқлик бўлимлари юзасида бир ҳил тақсимланиш имконини беради. Ҳайвонларда чақирилган сурфактант танқислигининг турли моделларида Куросурфнинг физиологик ва терапевтик самаралари таърифланган. In vivo шароитидаги бир нечта фармакодинамик тадқиқотларда Куросурф ўпка комплаенсини, ўпкадаги газ алмашинувини, чала туғилган қуёнларни яшаб қолиш кўрсаткичини яхшилаган.

Гистерэктомия қилинган ва дарҳол ўлдирилган чала туғилган қуёнларда Куросурфни қўллаш ўпка ҳажмини сезиларни даражада ошишини чақирган.

Чала туғилган қуёнларда трахеал катетер орқали Куросурфни юборилгандан кейин кислород билан 100% вентиляция қилиниши ўпканинг даврий хажмини ва ўпка-кўкрак қафаси комплаенсини назорат гуруҳи ҳайвонлари билан солиштирилганда аҳамиятли даражада ошишига олиб келган.

Фармакокинетикаси

Янги туғилган қуёнларда эндотрахеал юборилгандан кейин Куросурф ярим чиқарилиш даври 67 соат атрофида бўлган14С-нишонланган дипальмитоил-фосфатидилхолин кўринишида асосан ўпкада ушланиб қолган. Юборилгандан кейин 48 соатдан сўнг сурфактант липидларини фақат қолдиқларигина ўпкадан бошқа зардоб ва аъзоларда аниқланиши мумкин.

Куросурфни тўғридан-тўғри мақсадли аъзога биофизик самаралар юз берадиган альвеола юзасида юборилади. Катта ва янги туғилган қуёнларда 14С-ДРРС ни (дипальмитоил-фосфатидил-холин-Куросурф) бир марта эндотрахеал юборилгандан кейин биринчи уч соатда радионишонланган компонентнинг тахминан 50% тезда чиқариб ташланади. 24 соатдан кейин, янги туғилган қуёнлардаги 20% чиқарилишига нисбатан, катта қуёнларнинг ўпкасидан радионишонланган ДРРС нинг тахминан 45%чиқарилади. Янги туғилган қуёнларда Куросурф-14С-ДРРС альвеоляр бўшлиқдан ўпканинг паренхимасига ўтади ва кейин яна альвеолага чиқарилади, айни пайтда катта қуёнларда ДРРС нинг катта қисми бу циклни ўтмайди. Ўпкадан ярим чиқарилиш даври катта қуёнларда 25 соатни ва янги туғилган қуёнларда 67 соатни ташкил қилади. 14С-ДРРС нинг альвеоляр макрофаглардаги концентрацияси янги туғилган ва катта қуёнларнинг ўпкасидаги концентрациясини ≤2% ни ташкил қилади. Янги туғилган қуёнларни зардоби, жигари, буйраклари ва миясидаги 14С-ДРРС нинг 48 соатдан кейин аниқланадиган миқдори, умумий юборилган 14С-ДРРС нинг 0,32% дан 0,52% гачани ташкил қилади. Куросурф препаратида сурфактант билан боғлиқ протеинларнинг метаболик даражаси тўғрисида маълумотлар йўқ. Одамларда Куросурфни сўрилиши, биотрансформацияси ёки чиқарилишини аниқлаш учун фармакокинетик тадқиқот ўтказилмаган. Куросурфда фосфолипидларни борлигини баҳолаш учун клиника олди тадқиқотлари ўтказилган.

Қўлланилиши

Чала туғилган чақалоқларда респиратор дистресс-синдромини (РДС) даволаш. Ҳомила пардалари ёрилгандан кейин узоқ вақт оралиғидан (3 ҳафтадан ортиқ) сўнг туғилган РДС бўлган болалар даволашга оптимал жавоб бермайди. Туғилганида тана вазни 600 г дан кам бўлган болаларда дори воситасини қўллаш тажрибаси йўқ. РДС ривожланиш хавфи ёки сурфактант танқислиги маълум бўлган гестацион ёши 24-31 ҳафталик чала туғилган болаларда профилактик қўллаш учун буюрилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш

Шошилинч терапия

Тавсия қилинадиган бошланғич 100-200 мг/кг (1,25-2,5 мл/кг) дозани РДС ташхиси қўйилгандан кейин, иложи борича тезроқ бир марталик доза кўринишида юборилади. Қўшимча доза 100 мг/кг (1,25 мл/кг) 12 соатлик интервал билан юборилади; қўшимча доза шунингдек, агар РДС ни сабабчиси янги туғилган болаларда авж олмайдиган ёки оғирлашувиреспиратор ҳолат ҳисобланса (максимал умумий доза 300-400 мг/кг) ҳам қўлланади.

Профилактика

Бир марталик 100-200 мг/кг дозани туғилгандан кейин иложи борича тезроқ (асосан биринчи 15 минут давомида) юбориш лозим. Кейинчалик биринчи дозадан кейин ҳар 6-12 соатда 100 мг/кг юборилади, сўнгра РДС нинг доимий давом этувчи персистиция белгилари бўлган ва ўпка сунъий вентиляцияси ҳолатида бўлган болаларда (максимал умумий доза 300-400 мг/кг) юборилади.

Қўллаш усули

Препарат фақат стационар шароитида, чала туғилган болаларни даволаш ва реанимацияси бўйича тажрибага эга бўлган шифокор томонидан қўлланиши керак. Ўпканинг сунъий вентиляцияси ҳолатида (ЎСВ) бўлган интубация қилинган болаларда эндотрахеал юборишни янги туғилган чақалоқлар учун ихтисослаштирилган бўлимларда юрак қисқаришлари сонини (ЮҚС) мунтазам мониторинги, артериал қон томир ҳавзасида қислороднинг концентрациясини ёки қонни кислород билан таъминланишини доимий мониторинги билан ўтказилади. Куросурф қўллашга тайёр препарат кўринишида флаконларда келтирилади, уни совутгичда 2-8оС бўлган ҳароратда сақланади. Препаратни қўллашдан олдин хона ҳароратигача иситилади, масалан қўлда бир неча минут ушлаб, эҳтиёткорлик билан бураб, чайқатмасдан бир хил суспензия ҳосил бўлгунича илитилади.

Флакондан Куросурфни стерил шприц билан тортиб олинади.

Куросурфни:

 а. болани ЎСВ аппаратидан чиқариб олиб юбориш мумкин.

Болани ЎСВ аппаратидан шу заҳоти чиқариб олиш ва суспензияни эндотрахеал катетер орқали тўғридан-тўғри трахеянинг пастки қисмига 1,25 мг/кг дан 2,5 мл/кг гача (100-
200 мг/кг) бир марталик болюс кўринишида юбориш керак. Нафас берувчи қопи ёрдамида тахминан бир минут давомида ўпка вентиляцияси ўтказилади, кейин болани яна препаратни юборишдан олдинги кўрсаткичларга кўра, ЎСВ аппаратига уланади. Зарурат бўлганида кейинги дозани (1,25 мг/кг) худди шундай тарзда; ёки

  1. болани ЎСВ аппаратидан чиқариб олмасдан юборилади.

Суспензияни 1,25 дан 2,5 мл/кг гача (100-200 мг/кг) бўлган дозада катетернинг аспирация порти орқали ва эндотрахеал трубкадан ўтказиб тўғридан-тўғри бир марталик болюс кўринишида юборилади. Зарурат бўлганида кейинги дозани (1,2 мл/кг) худди шундай тарзда юборилади.

с. учинчи юбориш йўли эндотрахеал трубка орқали туғруқ залида механик вентиляцияни бошлашдан аввал бундай ҳолларда экстубациядан кейин нафас берувчи қопча ёрдамида билан вентиляция қўлланади ва кейинчалик туғруқ залида ёки кечроқ янги туғилганлар учун бўлимга жойлаштирилгандан кейин бир вариант каби СРАР га ўтилади (Intubation SURfactant Extubation-INSRE).

 

Ножўя таъсирлари

Клиник тадқиқотларда ва постмаркетинг даврида кузатиладиган нохуш ножўя самаралар қуйидаги жадвал сифатида тизим аъзоларисинфи ва намоён бўлиш тез-тезлигига мувофиқ жамланган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 ва <1/10); тез-тез эмас (≥1/1,000 дан <1/100 га); кам ҳолларда (≥1/10,000 дан <1/1,000); жуда кам ҳолларда (<1/10,000); ноъмалум (мавжуд маълумотлар асосида бахолаш мумкин эмас).

Гуруҳлар бўйича тизимлашНожўя реакциялар Тез-тезлиги
Инфекциялар ва инвазияларСепсистез-тез эмас
Нерв тизими бузилишларибошмияга қон қуйилишитез-тез эмас
Юрак томонидан бузилишларбрадикардиякам ҳолларда
Қон томирлари томонидан бузилишлар гипотензиякам ҳолларда
Нафас тизими, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан бронх ўпка дисплазиякам ҳолларда
пневмоторакстез-тез эмас
ўпкадан қон кетишикам ҳолларда
гипероксияномаълум
чақалоқлар цианозиномаълум
апноэномаълум
Лаборатория ва инструментал тадқиқотлар натижаларига таъсирикислород билан тўйинишни пасайишикам ҳолларда
ЭКГ даги ўзгаришларномаълум
Жароҳатлар, интоксикациялар ва манипуляция асоратлариэндотрахеал интубация асоратлариномаълум

Апноэ ва сепсис чақалоқларни ривожланиб етилмаганлиги оқибати бўлиши мумкин.

Куросурф юборилгандан кейин интракраниал қон қуйилиши ҳоллари ўртача артериал қон босимини пасайиши ва артериал қон томир ҳавзасида оксигенациянинг илк чўққиси (РаО2) билан боғлиқ. Препарат юборилгандан кейин дарҳол РаО2 нинг юқори чўққисини, ЎСВ аппаратини кўрсаткичларини мувофиқлаштириш орқали бартараф этиш тавсия қилинади. Ўтказилган клиник тадқиқотларда Куросурфни (бошқа сурфактантлар каби) қабул қилган болаларда артериал йўлни очиқ қолиш ҳоллари сонини ошишига бироз тенденцияни бўлиши кузатилган.

Куросурфнинг оқсил компонентларига нисбатан антителаларни ҳосил бўлиш ҳолатлари кузатилган бўлиб, ҳозирги вақтгача бу ҳолат клиник аҳамиятга эга бўлмаган. Чала туғилган чақалоқларда церебрал қон кетишлар ва церебрал ишемия ҳолатларини нисбатан кўпроқучраш ҳолатлари мавжуд, ўтказилган жадал даволанишга қарамай,перивентикуляр лейкомаляция ва артериал йўлни очиқ қолиши ва ҳомила циркуляциясини персистенцияси каби гемодинамик бузилишлар тўғрисида хабар қилинган. Бундай болаларда шунингдек пневмония ва бактериемия (ёки септицемия) каби инфекцияларни ривожланишининг юқори хавфи мавжуд.

Перинатал даврда тиришишлар бўлиши мумкин. Чала туғилган болаларда шунингдек кўпинча гематологик ва электролит бузилишлар ривожланади, улар касалликни оғирлиги ва механик вентиляцияга қараб чуқурлашиши мумкин. Муддатдан олдинги туғруқ асоратлари манзарасини касалликни оғирлашуви ва механик вентиляцияни қўлланиши, қайта вентиляцияни зарурати билан боғлиқ қуйидаги бузилишлар: пневмоторакс, интерстициал ўпка эмфиземаси ва ўпкадан қон кетиши тўлдиради. Ва ниҳоят кислородни узоқ вақт юқори концентрацияларда қўллаш ва механик вентиляция муддатдан олдин туғруқларда бронхўпка дисплазиясини ва ретинопатияни ривожланишига  олиб келади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнининг фаол субстанциясига ёки тўлдирувчиларига ўта юқори сезувчанлик.

Специфик қарши кўрсатмалари номаълум.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Куросурф препарати билан даволашни бошлашдан олдин боланинг умумий ҳолатини барқарорлаштириш керак. Ацидоз, гипотензия, анемия, гипогликемия ва гипотермияни мувофиқлаштириш тавсия қилинади.

Рефлюкс ҳолларида Куросурфни юборишни тўхтатиш ва зарурати бўлганида ЎСВ аппаратида чўққи инспиратор босимини эндотрахеал трубкани тозалаш учун зарур бўлган даражагача ошириш лозим.

Болаларда шиллиқни тўпланиб қолиш оқибатида эндотрахеал трубкани тиқилиб қолиш ҳолларида препаратни юборилганда ёки юборгандан кейин дарҳол вентиляция сезиларди даражада ёмонлашади, бу препаратни юборишдан олдин болада ўпкада шиллиқ секрецияси бўлганида юз беради. Препаратни юборишдан олдин шиллиқни сўриб олиниши эндотрахеал трубкани тиқилиб қолиш эҳтимолини пасайтириши мумкин. Эндотрахеал трубкада обструкцияни бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолларда трубкани дарҳол алмаштириш зарур.

Препарат юборилгандан кейин, ҳаёт учун хавф туғдирувчи шароитдан ташқари ҳолларда, камида 6 соат давомида трахеобронхиал секретни аспирациясини ўтказиш тавсия қилинмайди.

Брадикардия, артериал гипотензия ва қонни кислород билан тўйинишини пасайиши ҳоллари пайдо бўлганда Куросурфни юборишни тўхтатиш ва ЮҚС нормаллаштириш бўйича зарурий чораларни ўтказиш керак, ундан кейин даволашни давом эттириш мумкин. Боланинг ҳолати барқарорлашгандан кейин ҳаётий муҳим фаолиятларни мониторинги зарур.

Куросурфни қўллангандан кейин ўпка комплаенси (кўкрак кафасини ҳажмини ошиши) ва оксигенация тезда мувофиқлаштириш яхшиланиши мумкин, шунинг учун ЎСВ аппарати кўрсаткичларини тезда талаб қилинади.

Альвеолаларда газ алмашинувини яхшиланиши артериал тармоқда кислород концентрациясини тезда ошишига олиб келиши мумкин; шунинг учун гипероксиядан сақланиш учун ютиладиган кислороднинг концентрациясини тезда мувофиқлаштириш талаб қилинади. Қонда оксигенацияни тегишли кўрсаткичларини бир маромда ушлаб туриш учун қонда даврий газ таҳлилига қўшимча РаО2 ёки кислород билан тўйинишини узоқ вақт мониторинг қилиш тавсия қилинади.

Кейинги даволаниш учун бундай қурилмалар бўлган бўлимларда узоқ вақт назал позитив босимни (nCPAP)ишлатиш мумкин.

Сурфактант қабул қиладиган болалар инфекцияси белгиларини борлигича синчков назорат қилинишлари керак. Инфекциянинг илк белгилари пайдо бўлганида болага антибиотиклар билан мувофиқ даволаш буюрилиши керак.

Куросурф билан даволанишга қониқарсиз жавоб бўлган ҳолларда ёки ҳолатни тезда ортга қайтишида, препаратнинг кейинги дозасини қўллашдан олдин очиқ артериал йўл ёки ўпканинг пневмония каби бошқа касалликларига ўхшаш организмни етилиши асоратларига эътиборни қаратиш тавсия қилинади.

Ҳомила пардаси ёрилгандан кейин узоқ вақт ўтгач (3 ҳафтадан кўп) туғилган болалар препарат билан ўринбосар даволанишни ёмон қабул қиладилар, бу эса ўпка гипоплазияси билан боғлиқ бўлиши мумкин ва экзоген сурфактантга оптимал жавоб намоён этмаслиги мумкин.

Препаратни юбориш РДС оғирлигини ёки уни пайдо бўлишини пасайтириши мумкин, аммо даволаш ўлимни ва муддатдан олдинги туғруқ билан боғлиқ касалликларни тўлиқ бартараф қилишини тахмин қилиш мумкин эмас, чунки муддатдан олдин туғилган тўлиқ етук бўлмаган болалар бошқа асоратларга учраши мумкин. Куросурф қўллангандан кейин 2 дан 10 минутгача давом этадиган миянинг электрик фаоллигини транзитор депрессия ҳолатлари аниқланган. Бу фақат битта текширишда кузатилган бўлиб, унинг таъсири аниқ эмас.

Препаратни туғруқ залида мос қурилмалар бўлганида профилактик мақсадда қўллашни қуйидаги тавсияларга мувофиқ ўтказиш лозим.

  • 27 ҳафтадан кичик гестацион ёшдаги деярли ҳамма чақалоқларни профилактика (туғилгандан кейин 15 минут давомида) қилиш тавсия қилинади.
  • 26 ва <30 ҳафтадан катта гестацион ёшдаги чақалоқларда, агар туғруқ залида интубацияга зарурат бўлса ва она пренатал даврда кортикостероидларни қабул қилмаган бўлса, профилактика қилиш тавсия қилинади:
  • Кортикостероидларни пренатал даврда қўлланганда сурфактантни фақат РДС ривожланганда қўллаш лозим.

Чала туғилган чақалоқларда хавф омилларини эътиборга олган ҳолда, профилактика қилиш шунингдек қуйидаги омиллар бўлганида: онада перинатал асфиксия, қандли диабетни бўлиши, болани эркак жинсида, РДС га оилавий мойилликни, кесарево кесиши операцияси, кўп ҳомилалик ҳомиладорликда ҳам профилактика тавсия этилади. Муддатдан олдин туғилишнинг қолган ҳамма ҳолларида иложи борича сурфактантни эрта ёки ҳаётий кўрсатмалар бўйича селектив қўллаш тавсия қилинади.

100-200 мг/кг дан бошқа бошланғич дозаларни самаралар тўғрисида, ҳар 12 соатда қўллашга нисбатдан тез-тез қўлланиши ёки Куросурфни РДС ташхиси қўйилгандан кейин 15 соатдан сўнг қўлланиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Куросурфни муддатдан олдин туғилган оғир гипотензияси бўлган болаларда қўлланиши текширилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача Куросурф препаратини қўлланганда дозани ошириб юборилиш ҳолатлари аниқланмаган.

Шунга қарамай, дозани ошириб юборилиш ҳолларида ва фақат аниқ клиник кўринишларида (нафас, вентиляция ёки оксигенация томонидан) мумкин қадар максимал суспензияни аспирациясини ўтказиш керак, бир маромда ушлаб турувчи тадбирлар, хусусан сув-электролит мувозанатини бир маромда ушлаб туриши лозим.

 

Чиқарилиш шакли

Препарат 1,5 мл дан хлорбутилли тиқин билан беркитилган, алюмин қопқоқ билан ёпилган ва пластик қопқоқ билан беркитилган рангсиз шиша флаконда. Бир флакон пенопластли футлярда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қоронғи жойда, 2 дан 8оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

18 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Стационар шароитида махсус клиникаларда қўллаш учун.

Улашиш: