Skip to main content

Купир

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КУПИР

CUPIRUM

 

Препаратнинг савдо номи: Купир

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): купир [дихлорбис (2-метил, 3-окси, 4,5-ди(оксиметил) пиридин мис (II)]; пиридоксин гидрохлориди.

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол моддалар: купир – 1,5 г; пиридоксин гидрохлориди – 0,5 г.

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1 литргача.

Таърифи: оч-яшил рангли, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: псориаз ва витилигони даволаш учун восита.

Код АТХ: D11AX

Фармакологик хусусиятлари

Купир пиридоксин ва мис бирикмаси бўлиб, бу уни модда алмашинув жараёнларига таъсирини белгилайди. Изониазид ҳосилалари бўлган туберкулёзга қарши воситалар билан интоксикацияда, заҳарланишга қарши таъсир кўрсатади. Меланинни синтезини рағбатлантирувчи таъсирга эга (меланинни ишлаб чиқарилиши сусайганда).

 

Қўлланилиши

Купир туберкулёзга қарши препаратларни узоқ  вақт қўлланиши оқибатида чақириладиган токсикоаллергик реакцияларни олдини олиш ва даволаш учун, ҳамда витилигони фотохимиотерапия билан бирга комплекс  даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Туберкулёзга қарши препаратлар томонидан чақирилган токсикоаллергик реакцияларни олдини олиш ва бартараф қилиш учун 0,15% ли купир эритмасидан 2 мл мушак ичига ҳар куни, 15-20 кун давомида юборилади.

Витилигони даволаш учун 0,15% ли купир эритмаси 1-2 мл суткада бир марта 3 ҳафта давомида мушак ичига фотохимиотерапия билан бирга қўлланади. Даволаш кўп курслик бўлиб, курслар орасидаги танаффус бир ойни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Пиридоксинга шахсий юқори сезувчанлик.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача кузатилмаган.

Чиқарилиш шакли

10 ампуладан, ампулани синдириш учун пичоқча ёки ампула скарификатори ҳамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: