Skip to main content

Кукурузы столбики с рыльцами

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КУКУРУЗЫ СТОЛБИКИ С РЫЛЬЦАМИ

STYLI CUM STIGMATIS ZEAE MAYDIS

 

Савдо номи: Кукурузы столбики с рыльцами.

Poaceae оиласига мансуб оддий маккажўхорининг (Zea mays L.), етилиш вақтида йиғилган оналик гулининг устунчаси ва оғизчаси.

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси

Таркибида: ситостерол, стигмастерол, ёғли мойлар, эфир мойлари, сапонинлар, аччиқ гликозидли модда, С, К витаминлари, камедга ўхшаш ва бошқа моддаларни сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сафро хайдовчи воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат сафрони ишлаб чиқарилишини ошишини, унинг қовушқоқлиги ва нисбий зичлигини камайишини, билирубин миқдорини пасайишини, қонда протромбинни ошишини, уни ивишини тезлашишини чақиради.

 

Қўлланилиши

Препарат холециститларда, холангитларда, сафрони ажралиб чиқарилишини секинлаштиришда, гепатитларда, сафро хайдовчи ва сийдик хайдовчи воситаси сифатида, шунингдек К витамини препаратлари билан бир қаторда қонни тўхтатувчи восита сифатида (асосан гипопротромбинемияда) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, қайнатма кўринишида ичиш учун қўлланилади. Қайнатмани тайёрлаш учун 10 г майдаланган маккажўхори гулларининг устунчаси ва оғизчаси ёки хом ашёси бўлган 10 та фильтр-пакет 1/2 стакан (300 мл) стакан совуқ сув қуйилади ва 30 минут унча баланд бўлмаган оловда, қопқоғи ёпилган сирланган идишда қайнатилади, совутилади ва докадан ўтказилиб, қолган хом ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади). Тайёрланган қайнатмани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

Хар 3-4 соатда 1-3 қошиқдан қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.

 

Махсус қўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

 

Чиқарилиш шакли

Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 25 г, 30 г, 40 г, 50 г, 100 г дан қутиларда №20 ёки 25 та 1 г ли фильтр пакетлар.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилиқ муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: