Skip to main content

Кукумазим® 350 ПБ

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎллаш БЎЙИЧА йЎриҚнома

КУКУМАЗИМ  350 ПБ

CUCUMAZYMUM  350 РU

Препаратнинг савдо номи: Кукумазим® 350 ПБ

Таъсир этувчи модда: Кукумазим – қовун дарахтининг (Carica papaya) сутли ширасидан ажратиб олинадиган протеолитик ферментлари (папаин, химопапаин ва протеиназа III) ва муколитик ферментининг (лизоцим) йиғиндисидир.

Чиқарилиш шакли: 350 ПБ протеолитик фаолликка эга лиофилланган кукун, флаконларда ёки ампулаларда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ферментлар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Ўсимликлардан олинадиган протеолитик восита. Препаратнинг хусусиятлари ўзининг фаол марказларида сульфгидрил гуруҳларини сақловчи учта оқсил табиатига эга некротик тўқималарни парчаловчи протеолитик ферментлар: папаин, химиопапаин ва протеиназа III, шунингдек муколитик фермент-лизоцимнинг фаоллигига боғлиқ.

Препарат тўқималарга кириб, шикастланган умуртқалараро дисклар соҳасида депо ҳосил қилади ва бириктирувчи тўқимага, шу жумладан дискнинг ўзига ва бўртиб чиққан чурра тўқимасига маҳаллий танлаб таъсир кўрсатади. Кукумазим коллаген оқсилининг секрециясини ошишини чақиради, бу дискнинг юмшоқ толали қисмини ўртача чандиқланишга олиб келади. Ҳужайраларнинг бир қисмида хондроитинсульфатларнинг биосинтезини сақланиши, пульпали ядронинг трофик ролини оширади ва дискни эластикроқ қилиб, унинг тургорини тиклайди.

Протеолитик фаолликдан ташқари, препаратнинг таркибига кирувчи ферментлар, кучли шишга қарши ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Улар қон айланишини яхшилайди, фагоцитозни рағбатлантиради, гиалуронидазанинг фаоллигини сусайтиради ва тўқималар регенерациясини кучайтиради.

Фармакокинетикаси

Сиртга қўлланганда препарат сўрилмайди ва организмга тизимли таъсир кўрсатмайди. Электрофорез орқали юборилганида Кукумазим® шикастланган умуртқалар орасидаги дисклар соҳасида тўпланади. Препаратнинг таркибига кирувчи ферментлар парчаланади ва жигарда тўлиқ биотрансформацияга учрайди.

Қўлланилиши

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқиманинг касалликлари, шу жумладан:

  • умуртқа поғонасининг остеохондрози;
  • умуртқалараро диск чурраларининг турли шакллари;
  • дискоген радикулитлар, Шморль чурралари;
  • жароҳатлардан кейинги бармоқларнинг букма контрактуралари;
  • келиб чиқиши турлича бўлган келлоид чандиқлар;
  • йирик бўғимларнинг артроз-артритлари;
  • елка-курак периартрити;
  • III даражали куйишлар (жароҳат битишидаги қўтирларни кўчишини тезлаштириш ва грануляцияланувчи жароҳатларни йирингли некротик тўқима қолдиқларидан тозалаш учун) қўлланади;

Нерв тизимининг касалликлари, шу жумладан:

  • церебрал (шу жумладан оптохиазмал) ва спинал арахноидит;
  • юз нервининг невритида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Кукумазим® 350 ПБ юқорида кўрсатилган таянч-ҳаракат тизимининг патологияларида, келлоид чандиқларда, невритларда электрофоретик усул билан юборилади.

Кукумазим® 350 ПБ электрофоретик юбориш усули:

Препаратни электрофорез усули билан фақат мусбат қутбдан юборилади.

  1. I. Остехондроз ва дискоген радикулитларда умуртқа поғонаси соҳасига Кукумазим® 350 ПБ ни электрофорези.

Курсли даволаш – 3 курсдан иборат (1 курси 20 дан 30 муолажагача). Муолажалар орасида 1-2 кунга танаффус қилинишига йўл қўйилади. Такрорий курслар 30-60 кундан кейин.

1 ёки 1/2 флакон Кукумазим® 350 ПБ 5-10 мл физиологик эритмада бевосита муолажадан олдин суюлтирилади. Эритмага 1-2 томчи Димексид қўшилади. Эритма электроднинг таглигига жойланган фильтр қоғозига қўйилади. Тагликнинг ўлчами 10х15, 15х20 см.

Тагликларнинг жойлашиш вариантлари:

Узунасига:

а) Кукумазим® 350 ПБ бўйин соҳасига (+).

    Эуфиллин бел соҳасига (-);

б) Кукумазим® 350 ПБ бўйин соҳасига (+).

    Эуфиллин елка соҳасига (-);

в) Кукумазим® 350 ПБ бўйин соҳасига (+).

    Эуфиллин иккала елкага иккига ажралган электрод ёрдамида (-);

г) Кукумазим® 350 ПБ бел соҳасига (+).

    Эуфилин қуймич нервини чиқиш нуқтасига (-);

д) Кукумазим® 350 ПБ бел соҳасига (+).

    Эуфиллин сон соҳасига (-) иккига ажралган электрод ёрдамида қўйилади;

Кўндаланг:

а) Кукумазим® 350 ПБ бел соҳасига (+). Эуфиллин қорин соҳасига (-);

Тагликнинг ҳарорати-қатъий 37-390С сувли термометр билан назорат қилинади. Ток кучи 10-15 мА (аста-секин ошириш керак).

Экспозиция вақти 10 дан 20 минутгача бўлиб, у ҳам аста-секин оширилади.

Ушбу параметрларга риоя қилмаслик препаратнинг самарадорлигини кескин пасайишига олиб келади.

Муолажадан кейин дори юборилган жойнинг терисига илиқ, совунли сув билан ишлов берилади. Кукумазим® 350 ПБ ни литий хлориди билан (3% эритма кўринишида) бирга юбориш вариантлари бўлиши мумкин.

Дориларни бир тагликка, бироқ ҳар хил фильтр қоғозларида жойлаштирилади. Юбориш шароити олдингидек, бироқ литий билан даволаш Вольтаренни қўллаш билан бирга қўшилиши мумкин эмас.

  1. Келлоид чандиқлар соҳасига Кукумазим® 350 ПБ ни электрофорези:

а) Кукумазим® 350 ПБ ни бевосита чандиққа (+). Эуфиллин ёки калий йодидини қарама-қарши юзага, яъни кўндаланг (-).

б) Кукумазим® 350 ПБ ни бевосита чандиққа (+). Эуфиллин узунасига, 1-нчи тагликдан (-) 15-20 см масофада.

III. Юз нервининг невритини айрим шаклларида Кукумазим® 350 ПБ электрофорези.

Ток кучи 1 дан 5 мА гача.

Кукумазим® 350 ПБ юзга Берганье ярим ниқоби кўринишида (+). Эуфиллин кураклараро соҳага ёки қарама-қарши елкага (-).

  1. Бош мия (шу жумладан оптохиазмал) арахноидитида Кукумазим® 350 ПБ электрофорези.

Ток кучи 1 дан 2 мА гача.

Кукумазим® 350 ПБ эндоназал (+). Эуфиллин умуртқа поғонасининг юқори кўкрак бўлимига (-).

Куйишлар ва жароҳат инфекциялари:

Кукумазим® 350 ПБ ни куйишларда ва жароҳат инфекцияларида маҳаллий 17,5 ПБ/мл, 35 ПБ/мл ёки 70 ПБ/мл концентрацияли эритмалар кўринишида жароҳат битишидаги қўтирнинг қалинлигига қараб қўлланади.

Эритмалар, қўллаш олдидан 0,5% новокаин эритмасида ёки натрий хлориднинг изотоник эритмасида тайёрланади. 17,5 ПБ/мл концентрацияни олиш учун флаконга 20 мл эритувчини, 35 ПБ/мл концентрацияни олиш учун флаконга 10 мл эритувчини ва 70 ПБ/мл концентрацияни олиш учун флаконга 5 мл эритувчини қўшиш керак. Препарат билан хўлланган салфетка куйган юзасига қўйилади, нам ўтказмайдиган боғлов билан ёпилади. Бир вақтда тананинг умумий юзасини 30% дан кўп бўлмаган юзасига ишлов берилади. Боғлов суткада 1 марта ўзгартирилади, кўчган некротик тўқималар олиб ташланади. Даволаш курси 4 дан 12 кунгача.

Препаратни стационар ёки амбулатор шароитларда қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Юқори сезувчанликда қичишишни пайдо бўлиши, тана ҳароратини ошиши, тери тошмалари бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни вена ичига ва мушак ичига қўллаш мумкин эмас. Тўқималардаги йирингсиз ўткир ва нимўткир яллиғланиш жараёнлари; йўлдош инфекцион касалликлар; тез авж олувчи неврологик бузилишлар, бош мия ўсмалари, амавроз, диск чуррасининг секвестрацияси ва секвестрни фороменал жойлашиши, препаратга юқори сезувчанлик, 15 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат қўлланганида бошқа препаратлар билан дориларнинг салбий ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Металлар билан контакда препарат тез фаолсизланади, шунинг учун эритмани шприц игнасига билан узоқ тегиб туришига йўл қўймаслик лозим. Тайёрланган эритмалар фаоллигини 1-3 соат давомида сақлайди. Препарат 550С дан юқори ҳароратда тўлиқ фаолсизланади.

Аллергик реакциялар пайдо бўлганида аллергияга қарши даволаш ўтказилади (клемастин ёки бошқа антигистамин воситалар қўлланади), кейинги юборишларда препарат эритмасига 2% кальций хлориди эритмасини қўшиш мумкин. Препаратни инактиватори – ЭДТА дир.

Препарат сўрилмайди ва лактацияда тизимли таъсир кўрсатмайди.

Кукумазим® 350 ПБ транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли минимал, чунки препарат фақат сиртга қўлланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: