Skip to main content

Ксобикс

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КСОБИКС

XOBIX

 

Препаратнинг савдо номи: Ксобикс

Таъсир этувчи модда (ХПН): мелоксикам

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир 7,5 мг Ксобикс таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: мелоксикам – 7,5 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза, Авицель РН 102 (микрокристаллик целлюлоза), магний стеарати, крахмал натрий гликоляти, Повидон К-30, Аэросил 200 (коллоид кремний диоксиди), тозаланган сув.

Бир 15 мг Ксобикс таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 15 мг мелоксикам;

ёрдамчи моддалар: лактоза, Авицель РН 102 (микрокристалл целлюлоза), магний стеарати, крахмал натрий гликоляти, Повидон К-30, Аэросил 200 (коллоид кремний диоксиди), FD ва сариқ № 6 бўёвчиси, тозаланган сув.

Таърифи:

6-yillik-qizil-jenshen

Ксобикс 7,5 мг – думалоқ, оч-сариқ рангли, бир томонида “XX” гравировкали ва бошқа томонида бўлувчи рискаси бўлган таблеткалар.

Ксобикс 15 мг – думалоқ, оч-тўқ сариқ рангли, бир томонида “XО” гравировкали ва бошқа томонида бўлувчи рискаси бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

АТХ коди: М01АС06

Фармакологик хусусиятлари

Яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Яхши сўрилади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, синовиал суюқлигига киради. Фаол бўлмаган метаболитларини ҳосил қилиб биотрансформацияга учрайди. Аҳлат ва сийдик билан тенг пропорцияда чиқарилади.

Фармакокинетикаси

Ичга 30 мг доза қабул қилинганидан кейин мелоксикамнинг биотўпланиши 89% ни ташкил қилади. Ичга бир неча марта қўллаш фармакокинетик кўрсаткичларни 7,5 дан 15 мг гача дозаларга пропорционал ўзгартиради. Ўртача Сmax га мелоксикамнинг 7,5 мг ли таблеткаси қабул қилинганидан кейин 4-5 соат ўтгач эришилади, бу препаратнинг сўрилишини узайтирилишини кўрсатади. Кўп сонли дозалашда турғун ҳолатга 5-куни эришилади. Мелоксикамнинг иккинчи чўққи концентрациясига 12-14 соатдан кейин эришилади.

Қўлланилиши

  • остеоартроз,
  • остеоартрит,
  • бўғимларнинг дегенератив касалликлари,
  • ревматик артрит,
  • анкилозловчи спондилит (Бехтерев касаллиги),
  • посттравматик оғриқлар,
  • альгодисменореяда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга ревматоид артрит ва анкилозловчи спондилитда суткада 15 мг дан буюрилади, ижобий терапевтик самарага эришилганида дозани суткада 7,5 мг гача камайтириш мумкин. Остеоартрозда суткалик доза 7,5 мг, зарурати бўлганида у суткада 15 мг гача оширилади. Максимал суткалик доза – 15 мг. Ножўя самараларининг пайдо бўлишини хавфи юқори бўлган шахсларда даволашни суткада 7,5 мг дозадан бошлаш керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган ёки гемодиализда бўлган пациентларда препарат 7,5 мг суткалик дозада буюрилади.

Ўртача ифодаланган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (креатинин клиренси  минутига 25 мл дан кўпроқ) дозани камайтириш талаб қилинмайди.

Таблеткаларни овқат қабул қилишдан қатъий назар қўллаш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: диспепсия, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, эзофагит, гастродуоденал яралар, қабзият ёки диарея, метеоризм.

Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши, уйқучанлик.

Бошқалар: шишлар, АБ ошиши, юрак уриши, қон зардобида креатинин ва/ёки мочевинани ошиши, анемия, лейкопения, тромбоцитопения, фотосенсибилизация, аллергик реакциялар (тошма, қичишиш, бронхоспазм, эшакеми).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Мелоксикамга ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа НЯҚВ), зўрайиш босқичидаги меъданинг яра касаллиги, оғир жигар ёки терминал буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорлик, эмизиш, ўсмирларда (18 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Билвосита антикоагулянтлар, тиклопидин, гепарин, тромболитлар фонида қон кетишнинг ривожланишини хавфи ошади. Литийни қон плазмасидаги концентрациясини оширади. Метотрексат (цитопения), циклоспоринни (нефротоксик) токсиклигини кучайтиради. Антигипертензив препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Ксобикс кортикостероидларнинг ўрнини алмаштираолмайди ёки уларни етишмовчилигини тиклайолмайди.

Ксобиксни аҳамиятли сувсизланган пациентларда эҳтиёткорлик билан ишлатилиши керак. Бундай пациентларда дастлаб регидратацион даволашни, кейин эса Ксобикс билан даволашни ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

НЯҚВ, шу жумладан мелоксикам қабул қилаётган пациентларда жигар синамаларининг кўрсаткичлари 15% га ошиши мумкин.

Мелоксикам антикоагулянтлар билан ёндош буюрилганида тромбоцитлар фаолиятининг бузилишларини олдини олиш учун пациентларни мониторинг қилиш керак.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя самараларнинг кучайиши.

Даволаш: меъдани ювиш ва симптоматик даволаш, чиқарилишни тезлаштириш учун холестираминни юбориш.

 

Чиқарилиш шакли

7,5 мг ва 15 мг ли 10 таблеткадан бир алюминий блистерда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365