Skip to main content

Ксизал® таблеткалар

Улашиш:
  Reading time 29 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КСИЗАЛ®

XYZAL®

 

Препаратнинг савдо номи: Ксизал®

Таъсир этувчи модда (ХПН): левоцетиризин дигидрохлориди

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар;

                         ичга қабул қилиш учун томчилар (эритма)

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: левоцетиризин дигидрохлориди 5,0 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза 30,0 мг, лактоза моногидрати 63,5 мг, коллоид крмений диоксиди 0,5 мг, магний стеарати 1,0 мг;

таблетканинг плёнка қобиғи таркиби: Опадрай Y-1-7000 3,0 мг (гипромеллоза (Е464) 62,5%, титан диоксиди (Е171) 31,25%, макрогол 400 6,25%).

1 мл эритма (20 томчига эквивалент) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: левоцетиризин дигидрохлориди 5,0 мг;

6-yillik-qizil-jenshen

ёрдамчи моддалар: натрий ацетати 5,70 мг, сирка кислотаси 0,53 мг, пропиленгликоль 3350,0 мг, глицерол 85% 294,10 мг, метилпарагидроксибензоат 0,3375 мг, пропилпарагидроксибензоат 0,0375 мг, натрий сахаринати 10,0 мг, тозаланган сув 1,0 мл гача.

Таърифи:

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар: оқ ёки деярли оқ рангли, овал шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Таблетканинг бир томонида “Y” маркировкаси кўринади.

Ичга қабул қилиш учун томчилар: деярли рангсиз, кучсиз товланувчи эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли қўллаш учун антигистамин препаратлари, пиперазин ҳосилалари, левоцетиризин.

АТХ коди: R06АЕ09

 

Фармакологик хусусиятлари

Таъсир механизми/Фармакодинамик самаралари

Левоцетиризин, цетиризиннинг (R) энантиомери периферик Н1-рецепторларнинг кучли селектив антагонисти ҳисобланади.

Боғланишини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар левоцетиризин одамнинг
Н1-рецепторларига юқори яқинликка (Ki = 3,2 нмоль/л) эга эканлигини намойиш қилган. Н1-рецепторларига яқинлик цетиризинга нисбатан левоцетиризинда 2 марта юқори
(Ki = 6,3 нмоль/л). Левоцетиризин 115±38 минутлик ярим чиқарилиш даври билан Н1-рецепторларидан диссоциацияга учрайди.

Левоцетиризинни бир марта қабул қилгандан 4 соат ва 24 соатдан кейин рецептор билан боғланиш даражаси мувофиқ равишда 90% ва 57% ни ташкил қилган.

Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган фармакодинамик тадқиқотларда левоцетиризиннинг ярим дозаси қўлланганида унинг фаоллиги терига суртилганда ҳам, бурун ичига юборилганда ҳам, цетиризиннинг фаоллиги билан бир хиллигини намоён бўлган. Левоцетиризиннинг фармакодинамик фаоллиги рандомизацияланган, назоратли тадқиқотларда ўрганилган.

Гистамин томонидан чақирилган тошма ва терини қизаришига 5 мг дозада левоцетиризин, 5 мг дезлоратадин ва плацебонинг таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотларда, плацебо ва дезлоратадинни қўллашга нисбатан, левоцетиризин билан даволаш қизариш ва тошма элементларини ҳосил бўлишини аҳамиятли камайишига олиб келган, бунда максимал самара биринчи 12 соат давомида кузатилган ва 24 соат давомида сақланган (р<0.001).

Аллерген билан провокация қилиш камераси моделида ўтказилган плацебо назоратли тадқиқотларда чанг таъсирида чақирилган симптомларни енгиллаштириш юзасидан левоцетиризин таъсирининг бошланиши препаратни 5 мг доза қабул қилингандан сўнг 1 соатдан кейин кузатилиши аниқланган.

In vitro шароитда (Бойден камераси ва хужайралар қатлами технологияси) ўтказилган тадқиқотлар левоцетиризин тери хужайралари орқали ҳам, ўпка хужайралари орқали ҳам эотаксин чақирган эозинофилларнинг трансэндотелиал миграциясини ингибиция қилишини намойиш қилган. 14 нафар соғлом пациентларда ўтказилган in vivo шароитдаги (“тери дарчалари” усули) фармакодинамик экспериментал тадқиқотларда, чанг индукция қилган реакциянинг биринчи 6 соатида плацебога нисбатан 5 мг дозада левоцетиризиннинг учта асосий ингибиция қилувчи самарасини: VCAM-1 (1 тип қон томир эндотелийсини адгезия молекуласи) ни ажралиб чиқишини сусайиши, қон томирларни ўтказувчанлигини ўзгариши ва эозинофилларни жалб этилишини камайишини намойиш қилган.

Фармакокинетикаси

Левоцетиризиннинг фармакокинетикаси пациентлар орасида паст ўзгарувчанлик билан пропорционал ва доза ҳамда вақтга боғлиқ бўлмаган характерга эга. Ягона энантиомер сифатида юборилганда ёки цетиризин кўринишида қўлланилганда фармакокинетик профили бир хил. Сўрилиш ва чиқарилиш жараёнида хирал инверсия кузатилмайди.

Сўрилиши

Левоцетиризин ичга қабул қилингандан кейин тез ва жадал сўрилади. Катталарда қон плазмасидаги максимал концентрациясига препарат қабул қилингандан кейин 0,9 соат ўтгач кузатилади. Мувозанат концентрациясига 2 суткадан кейин эришилади. Суткада бир марта 5 мг дозада бир марта ёки кўп марта қабул қилингандан кейин максимал концентрациялари одатда мувофиқ равишда 270 нг/мл ва 308 нг/мл ни ташкил қилади. Сўрилиш даражаси доза ва овқат қабул қилишга боғлиқ эмас, лекин максимал концентрацияси пасаяди ва унга кечроқ эришилади.

Тақсимланиши

Левоцетиризинни одам организмининг тўқималарида тақсимланиши ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиши тўғрисидаги маълумот йўқ. Каламуш ва итларда препаратнинг юқори даражалари жигарда ва буйракларда, пастроқ даражалари – марказий нерв тизимида аниқланган. Левоцетиризин одамда қон плазмасидаги оқсиллар билан 90% боғланади. Левоцетиризиннинг тақсимланиши чекланган характерга эга, тақсимланиш хажми 0,4 л/кг ни ташкил қилади.

Метаболизми

Одам организмида левоцетиризиннинг қабул қилинган дозасининг 14% дан камроғи метаболизмга учрайди, шунинг учун генетик полиморфизм ёки ферментлар ингибиторларини ёндош қўллаш оқибатида юзага келувчи фарқ аҳамиятсиз деб тахмин қилинади. Метаболик йўллар ароматик оксидланиш, N- и О-деалкилизация ва таурин билан бирикишни ўз ичига олади. Деалкилизация асосан CYP ЗА4 га боғлиқ, ароматик оксидланишда эса CYP нинг кўп сонли ва/ёки идентификация қилинмаган изоформалари иштирок этади. Левоцетиризин, препарат 5 мг дозада ичга қабул қилингандан кейин эришиладиган максимал концентрациялардан аҳамиятли даражада юқори концентрацияларда CYP 1А2, 2С9, 2С19, 2D6, 2Е1 ва ЗА4 изоферментларининг фаоллигига таъсир кўрсатмаган.

Метаболизмнинг даражасини пастлиги ва метаболик ингибиция қилиш потенциалининг йўқлиги туфайли, левоцетиризинни бошқа моддалар билан ўзаро таъсири ёки аксинча вазиятнинг эҳтимоли кам.

 

 

Чиқарилиши

Катталарда ярим чиқарилиш даври 7,9±1,9 соатни ташкил қилади. Катталарда тахминий умумий клиренсининг ўртача кўрсаткичи минутига 0,63 мл/кг ни ташкил қилади. Левоцетиризин ва унинг метаболитларини чиқарилиши асосан буйрак орқали амалга оширилади, унинг улуши препаратнинг дозасини тахминан 85,4% ни ташкил қилади. Ичак орқали қабул қилинган дозанинг фақатгина 12,9% чиқарилади. Левоцетиризин буйрак калавалари фильтрацияси йўли билан ҳам, фаол каналчалар секрецияси йўли билан ҳам чиқарилади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Болалар

5 мг дозада левоцетиризинни бир марта ичга қабул қилган тана вазни 20 кг дан 40 кг гача бўлган 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган 14 нафар болалар иштирокида ўтказилган фармакокинетик тадқиқотлар жараёнида олинган маълумотлар, болаларда Сmax ва AUC кўрсаткичи кесишган қиёсий тадқиқотда катта ёшдаги соғлом кўнгиллилардаги кўрсаткичга нисбатан тахминан 2 марта юқори бўлган. Болаларнинг ушбу гуруҳида ўртача Сmax 450 нг/мл ни ташкил қилган, унга ўртача 1,2 соатда эришилган, тана вазни бўйича нормаллаштирилган умумий клиренс катталарга нисбатан 30% га юқори, ярим чиқарилиш даври эса 24% га қисқа бўлган. 6 ёшдан кичик болаларда йўналтирилган фармакокинетик тадқиқотлар ўтказилмаган. Левоцетиризинни 1,25 мг дан 30 мг гача дозаларда бир марта ёки кўп марта қабул қилган 324 нафар пациентлар (1-5 ёшдаги болалар 181 нафар, 6-11 ёшдаги болалар 18 нафар ва 18-55 ёшдаги катталар 124 нафар) иштирокида ретроспектив популяцион фармакокинетик таҳлил ўтказилган. Бу таҳлил натижасида олинган маълумотларга кўра, препарат 1,25 мг дозада суткада бир марта қабул қилингандан кейин 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларда левоцетиризиннинг плазмадаги концентрацияси, катталар томонидан 5 мг дозада суткада бир марта қабул қилингандаги концентрацияга ўхшаш бўлиши кутилади.

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентларда препаратнинг фармакокинетик кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар чекланган. Ёшроқ пациентларга нисбатан, 9 нафар кекса ёшдаги (65-74 ёш) пациентларда левоцетиризин 30 мг дозада суткада бир марта 6 кун давомида кўп марта қабул қилингандан кейин умумий клиренси тахминан 33% га паст бўлган. Цетиризинни рацемик тақсимланиши пациентнинг ёшига эмас, балки буйрак фаолиятига боғлиқ эканлиги намойиш қилинган. Бу маълумотлар левоцетиризин учун ҳам қўлланиши мумкин, чунки левоцетиризин ҳам, цетиризин ҳам организмдан сийдик билан чиқарилади. Шунинг учун кекса ёшдаги пациентлар учун буйрак функциясига мувофиқ левоцетиризиннинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Левоцетиризиннинг тахминий умумий клиренси креатинин клиренси билан мос келади. Шунинг учун буйрак функциясини ўртача ёки оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда креатинин клиренси асосида левоцетиризинни қабул қилиш орасидаги интервалларни мувофиқлаштириш тавсия этилади. Буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида анурияси бўлган пациентларда клиренси соғлом пациентларга нисбатан тахминан 80% га пасаяди. Стандарт 4-соатлик гемодиализ муолажасида левоцетиризинни қабул қилинган дозасининг 10% дан камроғи чиқарилади.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда левоцетиризиннинг фармакокинетикаси баҳоланмаган. 10 мг ёки 20 мг дозада цетиризиннинг рацемик бирикмасини бир марта қабул қилган жигарнинг сурункали касалликлари (гепатоцеллюляр, холестатик ва билиар циррози) бўлган пациентларда соғлом шахсларга нисбатан, клиренсни 40% га пасайиши билан бир қаторда ярим чиқарилиш даврини 50% га ошиши кузатилган.

 

 

Пациентларнинг бошқа характеристикалари

Жинс

Пациент жинсининг потенциал таъсирини ўрганиш учун 77 нафар пациентларда (40 нафар эркак, 37 нафар аёлларда) фармакокинетик натижаларни баҳолаш ўтказилган. Ярим чиқарилиш даври аёлларда, эркакларга (8,62±1,84 соат) нисбатан бироз қисқароқ (7,08±1,72 соат) бўлган; шунга қарамай, тана вазни бўйича мувофиқлаштирилган клиренси ичга қабул қилинганда аёлларда (минутига 0,67±0,16 мл/кг) эркакларда (минутига 0,59±0,12 мл/кг) кузатиладиган кўрсаткич билан бир хил бўлган. Препаратнинг бир хил суткалик дозалари ва қабул қилиш орасидаги интервални буйрак фаолияти нормал бўлган эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам қўллаш мумкин.

Ирқий мансублик

Ирқий мансубликни препаратнинг фармакокинетикасига таъсири ўрганилмаган. Левоцетиризин асосан буйрак орқали чиқарилиши ва ирқий мансублик билан боғлиқ креатинин клиренсидаги аҳамиятли фарқлар йўқлиги туфайли, турли ирқ вакиллари орасида фармакокинетик характеристикаларида фарқлар бўлиши кутилмайди. Цетиризиннинг турли рацемик шаклларининг кинетикасида ирқий мансублик билан боғлиқ фарқлар аниқланмаган.

Клиник тадқиқотлар

Левоцетиризиннинг самарадорлиги ва хавфсизлиги мавсумий аллергик ринит, доимий аллергик ринит ёки вақти-вақти билан зўраядиган аллергик ринити бўлган пациентларда ўтказилган икки томонлама яширин, плацебо-назоратли бир неча клиник тадқиқотларда намойиш қилинган. Бир қатор тадқиқотларда кўрсатилганидек, левоцетиризинни қўллаш аллергик ринит симптомларини, шу жумладан бурунни битишини сезиларли яхшиланишига олиб келган.

Вақти-вақти билан зўраядиган аллергик ринити (симптомлари ҳафтада 4 кун, камида кетма-кет 4 ҳафта мавжуд бўлган) ва маиший чанг бургалари ва ўтларнинг чангларига сенсибилизацияси бўлган 551 нафар пациентлар (шу жумладан левоцетиризин билан, даволанган 278 нафар пациентлар) иштирокида ўтказилган 6-ойлик клиник тадқиқотлар 5 мг дозада левоцетиризин плацебога нисбатан тадқиқотнинг бутун даври давомида тахифилаксия белгиларисиз симптомларнинг умумий шкаласи бўйича аллергик ринитни кечишини клиник ва статистик аҳамиятли даражада самаралироқ камайтирганлигини намойиш қилган. Тадқиқотнинг бутун даври давомида левоцетиризинни қўллаш пациентларнинг ҳаёт сифатини сезиларли яхшиланишига олиб келган.

Таблетка шаклидаги левоцетиризиннинг болалардаги хавфсизлиги ва самарадорлиги мувофиқ равишда мавсумий ва доимий аллергик ринити бўлган 6 ёшдан 12 ёшгача пациентларни ўз ичига олган плацебо-назоратли иккита клиник тадқиқотларда ўрганилган. Иккала тадқиқотларда левоцетиризинни қўллаш симптомларни сезиларли яхшиланишига ва соғлиқ билан боғлиқ ҳаёт сифатини яхшиланишига олиб келган.

Сурункали идиопатик эшакеми бўлган 166 нафар пациентларни ўз ичига олган плацебо-назоратли клиник тадқиқотда 85 нафар пациент плацебо, 81 нафар пациентлар эса – 5 мг дозада суткада бир марта олти ҳафтадан ортиқ вақт давомида левоцетиризин қабул қилган. Левоцетиризин билан даволаш плацебога нисбатан даволашнинг биринчи ҳафтаси ва бутун даври давомида қичишишнинг яққоллигини сезиларли камайишига олиб келган. Ҳаёт сифатининг Дерматологик индексини баҳолашга мувофиқ, левоцетиризинни қўллаш плацебога нисбатан соғлиқ билан боғлиқ ҳаёт сифатини ҳам яққолроқ яхшиланишини таъминлаган.

Сурункали идиопатик эшакеми билан боғлиқ ҳолатлар модели сифатида ўрганилган. Гистаминни ажралиб чиқиши эшакеми билан боғлиқ касалликларнинг сабаб омили бўлганлиги туфайли, левоцеритизин сурункали идиопатик эшакемидан ташқари, эшакеми билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатларда ҳам симптомларни самарали енгиллашишини таъминлайди деб тахмин қилинади.

Фармакокинетика/фармакодинамиканинг ўзаро боғлиқлиги:

Гистамин томонидан чақириладиган тери реакцияларига таъсири препаратнинг қон

плазмасидаги концентрациясига боғлиқ эмас.

ЭКГ ўтказилганда левоцетиризиннинг QT интервалига сезиларли таъсири аниқланмаган.

Ичга қабул қилиш учун томчилар юзасидан болаларда ўтказилган тадқиқотлардан олинган маълумотлар

6 ёшгача бўлган болаларда клиник хавфсизлиги бир нечта қисқа муддатли ёки узоқ муддатли терапевтик тадқиқотларда ўрганилган:

  • 4 ҳафта давомида суткада икки марта 1,25 мг дозада левоцетиризин билан даволанган аллергик ринити бўлган 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган 29 нафар болалар иштирок этган бир клиник тадқиқот
  • 2 ҳафта давомида суткада икки марта 1,25 мг дозада левоцетиризин билан даволанган аллергик ринити ёки сурункали идиопатик эшакеми бўлган 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган 114 нафар болалар иштирок этган бир клиник тадқиқот
  • 2 ҳафта давомида суткада икки марта 1,25 мг дозада левоцетиризин билан даволанган аллергик ринити ёки сурункали идиопатик эшакеми бўлган 6 ойликдан 11 ойликкача бўлган 45 нафар болалар иштирок этган бир клиник тадқиқот
  • левоцетиризин билан даволанган, атопияси бўлган, тадқиқотга киритиш вақтида 12 ойликдан 24 ойликкача бўлган 255 нафар пациентлар иштирокидаги бир узоқ муддатли (18 ой) клиник тадқиқот.

Хавфсизлик профили 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда ўтказилган қисқа муддатли тадқиқотларда кузатилгандаги каби бўлган.

Клиника олди маълумотлари

Фармакологик хавфсизлик, кўп марта қўлланилгандаги токсиклик, генотоксиклик, канцероген потенциал, репродуктив тизимга нисбатан токсиклик юзасидан стандарт тадқиқотлар натижалари асосида, хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлари одам учун алоҳида хавфни аниқламади.

Қўлланилиши

Ксизал® препарати қуйидагиларни:

  • аллергик ринит (шу жумладан доимий кечувчи аллергик ринит);
  • эшакемини симптоматик даволаш учун кўрсатилган.

Қўллаш усули ва дозалари

Қўллаш усули

Ичга қабул қилиш учун буюрилади.

Ксизал® 5 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларни ичга, чайнамасдан, суюқлик билан қабул қилиш керак. Таблеткаларни овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Суткалик дозани бир мартада қабул қилиш тавсия этилади.

Ксизал® ичга қабул қилиш учун томчилари, 5 мг/мл эритма

Томчиларни қошиқда ўлчаш ёки сувда эритиш ва қабул қилиш керак. Томчиларни сувда эритилганда, айниқса болаларга, сувнинг шундай хажмини ишлатиш керакки, уни пациент қабул қила олиши керак. Эритмани суюлтирилгандан сўнг дарҳол қабул қилиш керак.

Томчиларни санаганда флаконни вертикал ҳолатда ушлаш керак (тубини юқорига қаратиб). Агар томчилар етарли миқдорда ўлчанмаган бўлса, томчилар тушиши тўхтаган бўлса, флаконни вертикал ҳолатга айлантириш керак, кейин яна бўйнини пастга айлантириб, томчиларни санашни давом эттириш лозим.

Препаратни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Қўллаш давомийлиги

Вақти-вақти билан зўрайувчи (даврий) аллергик ринитда (симптомлари <4 кун/ҳафтада ёки йилига 4 ҳафтадан камроқ давомийликда) даволаш давомийлиги касалликнинг характери ва оғирлик даражасига боғлиқ; симптомлар йўқ бўлгандан кейин дарҳол даволаш тўхтатилиши ва улар такроран пайдо бўлганида қайта бошланиши мумкин.

Доимий давом этувчи аллергик ринитда (симптомлар >4 кун/ҳафтада ёки йилига 4

ҳафтадан узоқроқ давомийликда) узлуксиз даволаш аллергенларни таъсир этишини бутун даври давомида тавсия этилиши мумкин.

Левоцетиризинни камида 6-ойлик даволаш даврида клиник қўллаш тажрибаси мавжуд. Бир йилгача давомийликда сурункали эшакеми ва сурункали аллергик ринитни даволаш учун рацемик аралашмани клиник қўллаш тажрибаси мавжуд.

Катталар ва 12 ёш ва ундан катта ўсмирлар

Ксизал® 5 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар,

Тавсия этилган суткалик дозаси 5 мг (плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка) ни ташкил қилади.

Ксизал® ичга қабул қилиш учун томчилари, 5 мг/мл эритма

Тавсия этилган суткалик дозаси 5 мг (20 томчи) ни ташкил қилади.

Болалар

2 ёшдан кичик болалар

Ксизал® препаратини чақалоқлар ва 2 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия этилмайди (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар

Ксизал® 5 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Препаратни плёнка қобиқ билан қопланган таблетка кўринишида қўлланилганда 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларда дозага тузатиш киритиш имкони йўқ. Препаратни болаларда қўллаш учун тўғри келадиган шаклда қўллаш тавсия этилади (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

Ксизал® ичга қабул қилиш учун томчилари, 5 мг/мл эритма

Тавсия этилган суткалик доза 2,5 мг ни ташкил этади, у 1,25 мг дан (5 томчи суткада икки марта) 2 марта қабул қилиш учун буюрилади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар

Ксизал® 5 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Тавсия этилган суткалик доза 5 мг (плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка) ни ташкил қилади.

Ксизал® ичга қабул қилиш учун томчилари, 5 мг/мл эритма

Тавсия этилган суткалик доза 5 мг (20 томчи) ни ташкил қилади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Кекса ёшдаги пациентлар

Буйрак функциясини Ўртача ва оғир даражадаги бузилишлари бўлган кекса ёшдаги пациентлар учун препаратнинг дозасига тузатиш киритиш тавсия этилади (Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентлар бўлимига қаранг).

Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентлар

Буйрак функциясига қараб, препаратни қабул қилишлар орасидаги интервални индивидуал равишда танлаш керак. Қуйидаги жадвалдан фойдаланиб, кўрсатмаларга мувофиқ дозага тузатиш киритилади. Дозалаш бўйича ушбу жадвалдан фойдаланиш учун пациентнинг креатинин клиренсини (КК) мл/минутда баҳолаш керак. КК (мл/минут) қуйидаги формула бўйича зардобдаги креатинин (мг/дл) асосида ҳисоблаш мумкин:

     [140 – ёш (йил)] × тана вазни (кг)

КК (мл/мин) = ——————————————————- (х 0,85 аёллар учун)

                             72 × зардобдаги креатинин (мг/дл)

Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш

Буйрак етишмовчилигиКК (мл/мин)Дозалаш тартиби
Норма≥80суткада 5 мг 1 марта
Енгил даражали бузилишлар50-79суткада 5 мг 1 марта
Ўртача даражали бузилишлар30-49суткада 5 мг 2 кунда 1 марта
Оғир даражали бузилишлар<30суткада 5 мг 3 кунда 1 марта
Буйрак касалликларининг терминал босқич – Гемодиализдаги пациентлар 

<10

Қўллаш мумкин эмас

 

Буйрак етишмовчилиги бўлган болаларда дозани пациентнинг буйрак клиренси ва тана вазнига қараб, индивидуал равишда танлаш керак. Буйрак функциясини бузилиши бўлган болаларда махсус маълумотлар йўқ.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Фақат жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Жигар функциясини бузилиши ва буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш тавсия этилади (Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентлар бўлимига қаранг).

Ножўя таъсирлари

Клиник тадқиқотлар маълумотлари

12 ёшдан 71 ёшгача бўлган аёллар ва эркаклар иштирок этган терапевтик тадқиқотларда левоцетиризин 5 мг дозада қабул қилган гуруҳидаги 15,1% пациентларда плацебо гуруҳидаги 11,3% га нисбатан, камида битта дори билан боғлиқ нохуш реакциялар аниқланган. Бу нохуш реакциялар орасида 91,6% енгил ёки ўртача характерга эга бўлган.

Терапевтик тадқиқотларда нохуш реакциялар ривожланиши сабабли тадқиқотда иштирок этишни барвақт тўхтатишлар сони  левоцетиризин 5 мг дозада қўлланганда 1% (9/935) ва плацебо гуруҳида 1,8% (14/771) ни ташкил этган. Левоцетиризиннинг клиник терапевтик тадқиқотларга препаратнинг тавсия қилинган дозада ҳар куни 5 мг дозада қабул қилган 935 нафар пациент киритилган.

Препаратни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган нохуш реакциялар қуйида MedDRA аъзолар тизимлари синфлари ва учраш тезлиги бўйича санаб ўтилган:

жуда тез-тез (≥1/10),

тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача),

тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача),

кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача),

жуда кам ҳолларда (<1/10000),

тез-тезлиги номаълум (олинган маълумотларга асосланиб баҳолаб бўлмайди).

Нерв тизими томонидан: 

Тез-тез: бош оғриғи, уйқучанлик

Меъда-ичак йўллари томонидан:

Тез-тез: оғизни қуриши.

Тез-тез эмас: қоринда оғриқ.

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар

Тез-тез: толиқиш

Тез-тез эмас: астения

Уйқучанлик, толиқиш ва астения каби седатив ножўя дори реакциялари келиб чиқиш тез-тезлиги, умуман олганда 5 мг дозада левоцетиризин қабул қилганда (8,1%), плацебо қўлланилганига қараганда юқори бўлган(3,1%).

Ксизал® ичга қабул қилиш учун томчилари, 5 мг/мл эритма

Болалар

6-11 ойлик ва 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган пациент болаларда ўтказилган плацебо-назоратли иккита тадқиқотда, 159 нафар пациент мувофиқ равишда 2 ҳафта давомида левоцетиризинни суткада 1,25 мг дозада ва 1,25 мг дан суткада икки марта қабул қилишган. Левоцетиризин қўлланилганда нохуш дори реакцияларининг қуйидаги учраш тезлиги қайд этилган.

Руҳият томонидан бузилишлар

Тез-тез:         уйқуни бузилиши

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез:         уйқучанлик

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез:         диарея, қабзият

Тез-тез эмас: қусиш

Левоцетиризин 5 мг дозада 1 ҳафтадан 13 ҳафта давомида ҳар хил вақт давомида қабул қилган 6-12 ёшдаги 243 нафар болалар иштирок этган икки томонлама яширин плацебо-назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилган. Нохуш дори реакцияларининг қуйидаги учраш тезлиги қайд этилган.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез:         уйқучанлик

Тез-тез эмас: бош оғриғи

Шу бўлимда келтирилган, 6 ойликдан 12 ёшгача бўлган болалардаги клиник маълумотлар борлигига қарамай, препаратни чақалоқлар ва 2 ёшдан кичик болаларга тавсия қилиш тўғрисида етарли маълумотлар йўқ.

Постмаркетинг маълумотлар

Клиник тадқиқотларда қайд қилинган ва юқорида санаб ўтилган нохуш реакцияларга қўшимча, постмаркетинг кузатиш жараёнида жуда кам ҳолларда учрайдиган қуйидаги нохуш дори реакциялари қайд этилган.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилаксия

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: тана вазнини ошиши, иштаҳани кучайиши.

Руҳият томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: тажовузкорлик, қўзғалиш, галлюцинациялар, депрессия, уйқусизлик, ўз жонига қасд қилиш фикри.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: тиришишлар, парестезия, бош айланиши, синкопе (ҳушдан кетиш), тремор, дисгевзия (таъмни билишни бузилиши).

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: кўришни бузилиши, кўришни ноаниқлиги

Эшитиш аъзоси томонидан ва лабиринт бузилишлари

Тез-тезлиги номаълум: вертиго

Юрак томонидан бузилишлар:

Тез-тезлиги номаълум: юрак уришини тезлашиши, тахикардия.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: диспноэ

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: кўнгил айниши, қусиш, диарея

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: гепатит, жигар функционал синамаларини натижаларини нормадан оғиши

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги томонидан: ангионевротик шиш, турғун дори эритемаси, қичишиш, тошма, эшакеми

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: миалгия, артралгия

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан

Тез-тезлиги номаълум: дизурия, сийдикни тутилиши

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: шиш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ксизал® препаратини қуйидаги ҳолатларда:

  • левоцетиризин, цетиризин, гидроксизин, пиперазиннинг ҳар қандай ҳосилаларига, шунингдек препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).
  • креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлган буйрак функциясини оғир даражадаги бузилишларида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Левоцетиризин бошқа препаратлар (шу жумладан CYP3A4 индукторлари билан) билан ўзаро таъсир тадқиқотлари ўтказилмаган; цетиризиннинг рацемик бирикмалар билан тадқиқотлари (антипирин, сохтаэфидрин, циметидин, кетоконазол, эритромицин, азитромицин, глипизид ва диазепам билан) клиник аҳамиятга эга бўлган салбий ўзаро таъсири йўқлигини намойиш қилган.

Теофиллин

Теофиллинни (400 мг дан суткада бир марта) кўп марта қўлланганда цетиризиннинг клиренсини бироз камайиши (16%) кузатилган; айни вақтда цетиризинни ёндош қўллаганда теофиллинни тақсимланиши ўзгармаган.

Ритонавир

Ритонавирнинг кўп марталик дозалари (600 мг суткада 2 марта) ва цетиризин (суткада
10 мг) қўлланилгандаги тадқиқотларда, цетиризиннинг экспозицияси тахминан 40% ошган, айни вақтда цетиризин бирга қабул қилинганда ритонавирнинг тақсимланиши аҳамиятсиз (-11%) ўзгарган.

Овқат қабул қилиш

Левоцетиризинни сўрилиш даражаси овқат қабул қилишга боғлиқ эмас, лекин сўрилиш тезлиги пасаяди.

Алкоголь

Сезгир пациентларда цетиризинни ёки левоцетиризинни ва алкоголни ёки марказий нерв тизимини сусайтирувчи бошқа воситалар билан бирга вақтда қабул қилиш, диққатни қўшимча пасайишини ва ишлаб чиқариш кўламини ёмонлашишини чақириши мумкин.

Номутаносиблиги

Тегишли маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Алкоголь

Алкоголни истеъмол қилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг).

Сийдик тутилиши хавфи

Ксизал® препаратини сийдикни тутилишига мойил омиллари (масалан орқа мияни шикастланиши, простата бези гиперплазияси) бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки левоцетиризинни қўллаганда сийдикни тутилиш хавфи ошиши мумкин.

Чақалоқлар ва 2 ёшдан кичик болалар

6 ойликдан 12 ёшгача бўлган болалардаги айрим клиник маълумотларни мавжудлигига қарамай (Ножўя таъсирлари; Фармакодинамикаси бўлимларига қаранг), бу маълумотлар препаратни чақалоқлар ва 2 ёшдан кичик болаларда қўллашга тавсия қилиш учун етарли ҳисобланмайди. Шунинг учун Ксизал® препаратини чақалоқлар ва 2 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Ксизал® 5 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

6 ёшдан кичик болалар

6 ёшдан кичик болаларда Ксизал® препаратини плёнка қобиқ билан қопланган таблетка кўринишида қўллаш тавсия этилмайди, чунки ушбу дори шакли дозага тегишли равишда мувофиқлаштириш имконини бермайди. Ушбу ёшдаги пациентлар гуруҳида Ксизал® препаратини ичга қабул қилиш учун томчи кўринишида қўллаш тавсия этилади.

Лактоза

Ксизал® плёнка қобиқ билан қопланган таблетка препарати лактоза сақлайди. Ушбу дори препаратини галактозани наслий ўзлаштираолмаслик, туғма лактаза етишмовчилиги ёки глюкозо-галактоз мальабсорбция синдроми бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.

Метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат

Ксизал® ичга қабул қилиш томчи препарати метилпарагидроксибензоат ва пропилпарагидроксибензоат сақлайди, улар аллергик реакциялар (эҳтимол секин авж олувчи типдаги) чақириши мумкин (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлимига қаранг).

Ҳомиладорлик ва лактация

Фертиллик

Тегишли маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик

Агар зарурати бўлса, Ксизал® препаратини ҳомиладорлик вақтида қўллаш масаласини кўриб чиқиш керак. Левоцетиризинни ҳомиладор аёлларда қўллаш ҳақидаги маълумотлар йўқ ёки чекланган (300 дан камроқ ҳомиладорлик натижалари). Шунга қарамай, цетиризин, левоцетиризин рацемати учун ҳомиладор аёлларда қўллаш тўғрисидаги туғма нуқсонларни ривожланиши билан кечувчи ёки ҳомилага/янги туғилган чақалоққа токсик таъсир йўқлигини кўрсатган кўп миқдорда маълумотлар мавжуд (1000 дан кўпроқ ҳомиладорлик натижалари), улар.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда препаратнинг ҳомиладорлик, эмбрион/ҳомилани ривожланиши, туғруқ ёки постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита зарарли таъсирини аниқланмаган.

Лактация даври

Ксизал® препаратини эмизикли аёлларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Цетиризин, левоцетиризин рацемати одам организмидан ажралиб чиқиши намойиш қилинган. Демак, левоцетиризин кўкрак сути билан ажралиб чиқиши мумкин. Эмизикли чақалоқларда левоцетиризин билан боғлиқ нохуш реакциялар кузатилиши мумкин.

Диққатни жамлаш, психомотор реакцияларнинг тезлиги ва когнитив кўникмаларни талаб этувчи вазифаларни бажариш қобилиятига таъсири

Қиёсий клиник тадқиқотларда левоцетиризин тавсия этилган дозаларда ақлий фаолликни, реакция тезлигини ёки транспорт воситаларини бошқариш қобилиятини ёмонлаштириши белгилари аниқланмаган. Лекин, Ксизал® препарати билан даволанганда айрим пациентларда уйқучанлик, толиқиш ва астения ривожланиши мумкин. Шунинг учун транспорт воситаларини бошқаришни, потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишни ёки механизмлар билан ишлашни режалаштирган пациентлар, дори препаратига ўзларининг реакцияларини эътиборга олишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари ва белгилари

Дозани ошириб юборилиши симптомлари катталарда уйқучанликни ва болаларда бирламчи қўзғалиш ва безовталик, кейинчалик уйқучанликни ўз ичига олиши мумкин.

Даволаш

Левоцетиризин учун специфик антидот маълум эмас. Доза ошириб юборилганда симптоматик ёки тутиб турувчи даволашни ўтказиш тавсия этилади. Левоцетиризинни бартараф этиш учун гемодиализ ўтказиш самарасиз.

Кейинги тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари клиник кўрсатмалар ёки агар мавжуд бўлса, миллий токсикологик марказ тавсияларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

Чиқарилиш шакли

Ксизал® 5 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

10 таблеткадан ПВХ-алюмин фольгали блистерда

1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

 

 

Ксизал® ичга қабул қилиш учун томчилари, 5 мг/мл эритма

10,0 мл дан эритма паст зичликдаги полиэтилен томчилагич билан таъминланган, болалардан ҳимояланган оқ рангли полипропилен бураладиган қопқоқли сиғими 15 мл бўлган тўқ рангли шиша (Евр.Ф. бўйича III тип.) флаконларда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Ксизал® 5 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Қуруқ жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Ксизал® ичга қабул қилиш учун томчилари (эритма), 5 мг/мл

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

Яроқлилик муддати

Ксизал® 5 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

48 ой

Ксизал® ичга қабул қилиш учун томчилари (эритма), 5 мг/мл

Оригинал ўрамида 36 ой. Флакон биринчи марта очилгандан кейин – 3 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365