Skip to main content

Ксимелин

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КСИМЕЛИН

XYMELIN

 

Препаратнинг савдо номи: Ксимелин

Таъсир этувчи модда (ХПН): ксилометазолин

Дори шакли: назал томчилар

Таркиби:

0,05% ли 1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди……………..0,5 мг;

ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати – 0,5 мг, натрий гидрофосфати дигидрати – 2 мг, натрий дигидрофосфати дигидрати – 2 мг, натрий хлориди – 7,4 мг, бензалконий хлориди – 0,1 мг, тозаланган сув – 991,5 мг.

0,1% ли 1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди……………..1,0 мг;

ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати – 0,5 мг, натрий гидрофосфати дигидрати – 2 мг, натрий дигидрофосфати дигидрати – 2 мг, натрий хлориди – 7,3 мг, бензалконий хлориди – 0,1 мг, тозаланган сув – 991,1 мг.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антиконгестив восита – альфа-адреномиметик

АТХ коди: R01AA07.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Бурун шиллиқ қаватига нисбатан α-адреномиметик таъсирга эга бўлган маҳаллий симпатомиметик. Ксилометазолин бурун шиллиқ қавати қон томирларини торайтирувчи таъсир кўрсатади бу бурун шиллиқ қаватининг ўткир шишини бартараф қилиш имконини беради, шу тариқа бурун ва буруннинг қўшимча бўшлиқларини дренажига ёрдам беради, бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради. Юрак ва марказий нерв тизимига таъсир қилишини бироз хавфи мавжуд. Даволаш тўхтатилгандан кейин бир неча кундан сўнг бурун шиллиқ қаватини шиши ва ҳужайраларнинг юқори сезувчанлиги билан боғлиқ гиперсекрециясини юз бериш эҳтимоли (“тескари самара”) мавжуд.

Сурункали даволаниш ҳам бурун шиллиқ қаватини шишини ва гиперсекрециясини чақириши  мумкин.

Таъсири бир неча минутдан кейин бошланади ва 10-12 соат давомида давом этади.

Фармакокинетикаси

Суст сўрилади.

 

Қўлланилиши

Ринит ва синуситда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

2 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун 0,05% ли спрей:

Ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан, кунига кўпи билан 3 марта, максимал 10 кун давомида.

2 ёшдан кичик болаларга фақат шифокор тавсиясига кўра қўлланади.

Катталар ва 10 ёшдан бошлаб болалар учун 0,1% ли томчилар

Ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан, кунига кўпи билан 3 марта, максимал 10 кун давомида қўлланади.

2 ёшдан кичик болаларга фақат шифокор тавсиясига кўра қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Даволаш давомийлигига қараб, ушбу дори препаратини қўллаган 3-8% пациентларда қуйида келтирилган рўйхатдаги бир ёки бир нечта ножўя самаралар пайдо бўлган.

Тез-тезлиги

 

 

 

Организмнинг тизими

Тез-тез

(> 1/100 ва <1/10)

Тез-тез эмас

(> 1/1000 ва <1/100)

Кам ҳолларда

(> 1/10000 ва <1/1000)

Жуда кам ҳолларда (<1/10000, шу жумладан индивидуал ҳолатлар)
Иммун тизими томонидан бузилишлар   Тизимли аллергик реакциялар
Марказий ва пери-ферик нерв тизи-ми томонидан бузилишлар   Безовталаниш, уйқусизлик, чарчоқлик, бош оғриғи
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар   Кўришни вақтинчалик бузилиши
Қон томир (экстракардиал)

бузилишлар

   Тахикардия

ёки аритмик пульс

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишларТомоқ ва бурун-да ачишиш, бу-рун шиллиқ қаватини қури-ши ва таъсирла-ниши, аксириш, ачишиш ҳисси, бурундан ажралмаларБурун битиши

(реактив  гиперемия), айниқса қисман ёки узоқ қўллангандан кейин

  
Меъда-ичак йўл-лари томонидан бузилишлар  Меъда-ичак дискомфорти 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Фаол моддага ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик.

Ёпиқ бурчакли глаукома.

Ксилометазолин гидрохлоридини, бошқа қон томирини торайтирувчи воситалар каби, миянининг қаттиқ қобиғидаги трансвеноидал гипофизэктомиядан кейин ёки трансназал/трансорал жарроҳлик аралашувларидан кейин қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Трициклик ёки тетрациклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўлланганда ксилометазолиннинг тизимли таъсирини бўлиши истисно қилинмайди ва симпатомиметик самара кучайиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат тўғрисидаги ҳамма манбалардаги маълумотларда ушбу дори воситасининг  дозасини ошириб юборилиши ва кейинчалик марказий нерв тизимини сусайиши хавфи туфайли 2 ёшдан кичик болаларда ишлатиш мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилган.

Даволашни 10 кундан ортиқ давом эттириш мумкин эмас, чунки тез-тез ва узоқ вақт давомида қўллаш бурун шиллиқ қаватини яллиғланишига, шунингдек ҳужайраларни юқори сезувчанлиги билан боғлиқ гиперсекрецияси (“тескари самара”) га олиб келиши мумкин.

Адренергик препаратларга сезгир пациентларга ксилометазолин гидрохлоридини буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, у уйқуни бузилишини, бош айланишини, треморни, юрак аритмиясини ёки қон босимини ошишини чақириши мумкин.

Препаратни гипертиреози, қандли диабети, гипертонияси, атеросклерози, аневризмаси, юрак ишемик касаллиги, аритмияси ва тахикардияси бўлган пациентларга, простата безининг гиперплазияси билан боғлиқ сийиш билан боғлиқ муаммолари бўлган пациентларга, МАО ингибиторларини ва бошқа қон босимини оширувчи препаратларни қўллаётган пациентларга, шунингдек феохромjцитомаси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан ишлатиш ва фақат шифокорни кўрсатмаси бўйича қўллаш керак, улар қон босимини ошириши мумкин.

Ҳомиладорликда ва лактацияда қўлланилиши

Препаратни тизимли қон томирларни торайтирувчи самараси туфайли, ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас.

Ксилометезолинни эмизиш вақтида фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича ишлатиш мумкин.

Автотранспортни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Ксимелин транспорт воситаларини ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди ёки деярли таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ёки тасодифан қабул қилинган ҳолларда қуйидаги клиник манзара кузатилган: тана ҳароратини яққол пасайиши, терлаш, бош оғриғи, тез ва номунтазам пульс, қон босимини ошиши билан бўлган марказий нерв тизимини сусайиши ва айниқса болаларда кома бўлиши мумкин.

Гипертензия рикошет гипотензия билан бирга кечиши мумкин.

Даволаш: симптоматик. Махсус даволаш йўқ. Тиббий назорат тавсия қилинади.

 

Чиқарилиш шакли

0,05% ва 0,1% ли назал томчилар.

10 мл препарат паст зичликдаги полиэтилен флакон-томчилагичда. Флакон бураладиган полипропилен қалпоқча билан беркитилган.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

15-25оС ҳароратда. Очилгандан кейин 3 ой давомида ишлатилсин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: