• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Креатон

Home Йўриқномалар Креатон
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КРЕАТОН

CREATON

 

Препаратнинг савдо номи: Креатон

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): креатин фосфат натрий

Дори шакли: вена ичига инъекция қилиш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизатланган кукун.

Таркиби: 

1 флакон қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: креатин фосфат натрий – 1 г.

Таърифи: оқ рангли лиофилизатланган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита. 

АТХ коди: С01ЕВ06

 

Фармакологик хусусиятлари

Кардиопротектор, мембраналарни барқарорлаштирувчи, антиаритмик, метаболик восита. Креатин фосфат организмнинг турли тўқималарида, айниқса миокардда кенг тарқалган эндоген физиологик фаол субстанциядир. Креатин фосфат молекуласидаги фосфор кислотасининг юқори энергияли боғи, миокардни энергия билан таъминлаши мумкин. Экзоген креатин фосфат ҳужайраларда энергия манбаи бўлган фосфорланувчи бирикмаларнинг хужайра ичидаги миқдорини меъёрида тутиб туради. Ушбу препарат 5-нуклеотидазанинг фаоллигини сусайтириши орқали АТФ синтезини ошириши ва фосфолипидазани ингибиция қилиши орқали хужайра мембранасини барқарорлаштириши ва шундай қилиб, хужайраларни эркин радикаллар томонидан чақирилган шикастланишдан ҳимоя қилиши мумкин. Ишемик реперфузия вақтида креатин фосфат энергияга боғлиқ бўлган секин кальций каналларини фаоллаштиради ва кальцийни секин оқимини оширади, қутбсизланишни максимал тезлигини пасайтиради, бу унинг антиаритмик самарасига сабабчи бўлади. Креатин фосфати юқори самарали ва кам заҳарли, юракни ҳимояловчи восита бўлиб, у миокард инфарктида некроз соҳасини анча қисқартириши мумкин, ўткир қоринчалар аритмиясини камайтиради, миокард хужайраларига барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатиб, уларнинг ишемиясини олдини олади. Креатон одатдаги даволаш билан бирга сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ножўя таъсирлар кўрсатмай, юрак фаолиятининг кўрсаткичларини оширади ва уларнинг клиник статусини яхшилайди. Юракда жарроҳлик аралашувлари ўтказилаётган вақтда кардиоплегик эритмага креатин фосфат қўшилганида миокард ишемиясидан самарали ҳимояланишга эришиш мумкин. Бунда юрак фаолиятини тикланиши тезлашади, юрак аритмиялари ва бошқа асоратларнинг ривожланишини олди олинади.

Фармакокинетикаси 

Вена ичига бир марта инфузия қилинганидан сўнг қон плазмасида Cmax 1-3 минутда аниқланади. Энг юқори миқдорларда скелет мушаклари, миокард ва мияда тўпланади, аҳамиятсиз миқдорларда – жигар ва ўпка тўқималарида тўпланади. Т1/2 тез фазасида 30-35 минут; секин фазасида – бир неча соатни ташкил этади. Буйраклар орқали чиқарилади. 

 

Қўлланилиши 

Ўткир миокард инфаркти; сурункали юрак етишмовчилиги; юракдаги операциялар, скелет мушакларини зўриқиш ҳолатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Миокард инфаркти:

Биринчи кунда бошланғич дозаси 2 г, вена ичига оқим билан юборилади (инъекция 4 минутдан кўпроқ вақт давом этиши керак). 2 соат ўтгач 5 г препаратни томчилаб юбориш керак, унинг ҳар грамми 30 мл 5% глюкоза эритмасида суюлтирилади (томчилаб юбориш 1 соат давомида ўтказилади). Иккинчи-бешинчи суткалари препарат 5 г дан вена ичига ҳар куни юборилиши мумкин. Агар бемор критик ҳолатда бўлса ёки препаратнинг терапевтик самараси етарли бўлмаса, дозаси 10 г гача оширилиши мумкин.

Юрак етишмовчилиги:

Биринчи 14 кун давомида препарат 1 г дан кунига икки марта вена ичига юборилади. Препарат аста секин (2 минутдан зиёдроқ вақт давомида) юборилиши керак. 15-44 суткалари препаратни вена ичига юбориладиган дозаси то 0,5-1 г гача, мушак ичига юбориладиган дозаси 0,5 г гача камайтирилиши мумкин. Мушак ичига юбориш учун инъекция қилинган жойдаги оғриқни олдини олиш мақсадида, препарат 40 мг лидокаин сақловчи 4 мл эритувчида эритилади.

Юрак хирургияси:

Операциядан олдинги икки кун давомида 12 мл инъекция учун стерил сувда эритилган 2 г препаратни ҳар куни вена ичига аста секин (камида 4 минут) юбориш тавсия этилади. Сўнгра, аортани қисиш олдидан ва то тўлиқ анестезияга эришгунча, кардиоплегик эритма ишлатилгунича вена ичига соатига 1 г дозада юборилади. Операция вақтида ушбу препарат кардиоплегик эритмага концентрацияси 2,5 г/л га (10 ммоль/л) бўлган эритма ҳосил бўлгунича қўшилади ва сўнгра 40С ҳароратда тана вазнига 15 ммоль/кг бирламчи дозада кейинчалик эса, то аортани қисиб қўйилиши тугамагунича, 10 ммоль/кг/30 минут дозада юборилади. Операция тугаганидан ва аортадан қисқич олинганидан сўнг, препарат ҳар кунлик 8 г дозада (4 г 500 мл 5% ли глюкоза эритмасида эритилиб соатига 40 мл тез билан) узлуксиз 48 соат давомида юборилади. 

 

Ножўя таъсирлари

Ушбу препарат физиологик фаол субстанция ҳисобланади ва ножўя самаралари аниқланмаган. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга бўлган шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Креатин фосфат дигоксин, фуросемид, допамин, максилетин, карнитин, верапамил, гидрокортизон, цитиколин, окситоцин, пропафеном каби препаратлар билан бирга қўлланганида 3-5 соат давомида барқарорлиги сақланади. 

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат 1 г : 6 мл нисбатида инъекция учун сувда эритилиши мумкин, вена ичига юборилиш вақти камида 2 минутни ташкил этади.

Препарат, 5% ли глюкоза эритмаси, инъекция учун сув, физиологик ва кардиоплегик эритмаларда камида 16 соат барқарор бўлади.

Препарат юракни ҳимояловчи воситадир, лекин у кардиокинетик терапия ўрнини боса олмайди.

Қандли диабети бўлган пациентлар учун препарат 5% ли глюкоза эритмасида суюлтирилиши мумкин эмас, лекин инъекция учун сувда ёки физиологик эритмада эритилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши 

Ҳозирги кунгача препаратни фетал заҳарлилиги ёки ҳомиладорликка таъсири хақида ҳеч қандай маълумотлар аниқланган эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

1 г дан кукун флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити 

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
0
50 Views
ОлдингисиКратал21.03.2021
Крезам 1000021.03.2021Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Креатон
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.