Skip to main content

Космофер®

Улашиш:
  Reading time 14 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КосмоФер®

CosmoFer

 

Препаратнинг савдо номи: КосмоФер®.

Таъсир этувчи модда (ХПН): декстраннинг темир (III) – гидроксиди.

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: 312,5 мг/мл декстраннинг темир (III) – гидроксиди мажмуаси 50 мг/мл элементар темирга  эквивалент;

ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси ёки натрий гидроксиди рН 5,5 гача, инъекция учун сув.

Таърифи: тўқ жигарранг рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: темир препаратлари

АТХ коди: В03АС06

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Инъекция учун КосмоФер эритмаси вена ичига ва мушак ичига юбориш учун, шунингдек умумий дозани вена ичига томчилаб юборишга ҳам яроқли бўлган кўринишида декстраннинг темир (III) – гидроксидининг барқарор мажмуаси кўринишида темир сақлайди. Препаратнинг муҳим афзаллиги шундан иборатки, мажмуадаги темир сувда эрувчи ноион кўринишда келтирилган ва жуда паст токсикликка эга. Декстраннинг темир (III) – гидроксиди мажмуаси ўзининг кимёвий тузилишига кўра ферритиннинг темир (III) – гидроксиди билан физиологик мажмуасини аналогидир. Организмда ферритин Fe (III) гидроксидини боғлаб, токсик темир ионларининг зарарсизлантирилишини таъминлайди. 

Фармакокинетикаси

Организмда темир заҳирасини тўлдириш ва гемоглобинни синтези учун темирни ўзлаштирилиши декстраннинг темир (III) – гидроксиди мажмуасини юборилгандан кейин дарҳол бошланади. Вена ичига юборилган, декстран темири кўринишидаги темир, фагоцитловчи макрофаглар тизими (ФМТ) томонидан, айниқса жигар, талоқ ва суяк кўмиги томонидан тезда сўрилади. ФМТ ҳужайралари декстраннинг темир (III) – гидроксидини қамраб олади ва темирни декстраннинг углеводли боғидан ажратиб олиб, организм учун ўзлаштиришга осон қилиб қўяди. Элементар темир плазмага қайтади, трансферрин билан боғланади ва темирнинг физиологик шакллари бўлган – ферритин ёки гемосидерин шаклларида тўпланади, суяк кўмигига тушиб эса, гемоглобин синтезида иштирок этади. 

Қон зардобидаги ферритиннинг миқдори максимумига вена ичига юборилгандан кейин тахминан 7-9 кунлари етади ва дастлабки даражага тахминан 3 ҳафтадан сўнг қайтади.

Гематопоэзни кейинги ошишини 6-8 ҳафта давомида кузатиш мумкин.

 

Қўлланилиши

Оғир даражали темир танқислиги анемияси. Перорал темир препаратларини ўзлаштираолмаслик. Темир заҳирасини тезда тўлдириш зарурати туғилганда.

 

Қўллаш усули ва дозалари

КосмоФер вена ичига томчилаб юбориладиган инфузиялар ёки вена ичига секин юбориладиган ёки мушак ичига инъекциялар кўринишида қўлланади. КосмоФер препаратини қўлланиши фақат реанимация шароити бўлган стационарда ва шокка қарши даволаш воситалари мавжудлигида ўтказилиши мумкин. Препаратни юбориш вақтида ва бевосита ундан кейин 1 соат давомида пациентлар шифокорнинг синчков кузатуви остида бўлишлари керак.  

Юбориш вақтида ўта юқори сезувчанликнинг ёки ўзлаштираолмасликнинг ҳар қандай реакциялари аниқланганда КосмоФерни қўллаш дарҳол тўхтатилиши керак.

КосмоФернинг одатда тавсия қилинадиган дозаси: гемоглобиннинг миқдорига қараб 100-200 мг темирни (2-4 мл препаратга) ҳафтада 2-3 марта мувофиқ келади.

Бироқ, клиник вазият темирни тезда тўлдиришни талаб этса, КосмоФерни беморнинг 1 кг тана вазнига 20 мг гача умумий дозасини вена ичига томчилаб юбориш мумкин.

Препаратни биринчи марта қўлланганида тавсия қилинадиган бошланғич дозаси 25 мг темир ёки 0,5 мл эритма. Агар кейинги 60 минут давомида ҳеч қандай салбий реакциялар пайдо бўлмаса, қолган дозани юбориш мумкин. 

Вена ичига томчилаб юбориладиган инфузиялар:

Биринчи 25 мг темирни 15 минут ичида бир маромда қуйиш керак, агар бу вақт давомида ҳеч қандай салбий реакциялар пайдо бўлмаса, қолган дозасини 30 минут ичида 100 мл дан кўп бўлмаган тезлик билан юбориш мумкин. 

КосмоФер фақат 0,9% натрий хлориди эритмасида ёки 5% глюкоза эритмасида суюлтирилиши мумкин. 100-200 мг (2-4 мл) темир дозаси 100 мл эритмада суюлтирилади.

Вена ичига юбориладиган инъекциялар:

КосмоФерни вена ичига секин (0,2 мл/мин) 100-200 мг (2-4 мл) темир дозасида юбориш мумкин, 10-20 мл 0,9% натрий хлорид эритмасида ёки 5% глюкоза эритмасида суюлтирилгани афзал. 

Препаратни бошланғич дозаси, 25 мг темир ёки 0,5 мл эритмани ташкил қилади, у вена ичига секин 1-2 минут давомида юборилади. Агар 15 минут ичида ҳеч қандай ножўя реакциялар пайдо бўлмаса, препаратнинг қолган дозасини юборишни давом эттириш мумкин. 

КосмоФернинг умумий дозаси жадвал бўйича ёки формула ёрдамида ҳисобланади. Бевосита қўллашдан аввал препаратнинг умумий дозаси натрий хлориди ёки 5% глюкозанинг стерил эритмасини талаб этилаётган ҳажмига (одатда 500 мл) асептик шароитда қўшилади. КосмоФер препаратининг умумий миқдори (тана вазни 1 кг га 20 мг гача) вена ичига томчилаб 4-6 соат давомида юборилади.

Юбориш тезлиги минутига 45-60 томчигача оширилиши мумкин. Юбориш тезлиги оширилганда инъекциядан сўнг 1 соат давомида беморни кузатиб туриш зарур. 

Диализатор орқали инъекциялар: 

КосмоФерни гемодиализ муолажаси вақтида қўллаш мумкин. Препарат бевосита диализаторнинг веноз контурига юборилади. Юбориш муолажаси худди вена ичига қўллангани каби амалга оширилади.

Мушак ичига юбориладиган инъекциялар:

Мушак ичига юбориладиган инъекциялар учун инъекциялар сериялари кўринишидаги суюлтирилмаган препарат (2,0 мл, максимал – 4,0 мл) қўлланади: ҳар бир сериянинг ҳажми одатда пациентнинг тана вазни билан аниқланади. Ўртача фаол турмуш тарзига эга пациентлар учун, инъекциялар ҳар куни, галма галдан ҳар хил думбага юборилади. Фаол бўлмаган турмуш тарзига эга пациентларга ёки ётиб қолган беморларга инъекциялар сонини: ҳафтада бир ёки икки мартагача камайтирилади. КосмоФерни мушакка чуқур юбориш зарур. Препаратни фақат думбанинг ташқи юқори квадрантининг мушагига юбориш лозим, КосмоФерни қўлга ёки тананинг бошқа ташқи соҳасига юбориш мумкин эмас. Катталар учун 20-21G, ҳеч бўлмаганда, 50 мм узунликдаги игна ишлатилиши керак; семизлик билан хасталанган пациентлар учун узунлиги 80-100 мм бўлган игналар, ўсмирлар учун эса, кичикроқ ўлчамдаги ва калтароқ (23Gх32 мм) игналар қўлланади. Пациент ёнбошда, инъекция жойини юқори тарафга қилиб ёки турган ҳолатда, тана вазнини инъекциядан ҳоли бўлган оёққа юклаган ҳолда туриши керак.

Препаратни тери ости тўқимага ўтишини олдини олиш учун, инъекциядан олдин, терини Z-симон бураш техникаси тавсия этилади. КосмоФер секин ва эҳтиёткорлик билан юборилади. Игнани чиқаришдан олдин, мушак массаси юборилган препарат ҳажмига мослашиши учун бир неча секунд кутиб туриш муҳимдир. Инъекция жойини ишқалаш тавсия қилинмайди.

Препаратни вена ичига, томчилаб юборган афзалроқ, чунки артериал гипотензияни юз бериш хавфи камаяди.

Дозани ҳисоблаш:

А) Темир танқислиги анемияси бўлган пациентлар учун:

Талаб этилаётган дозаси, формула бўйича ҳисобланган умумий темир танқислигига идеал тўғри келиши керак:

Тана вазни кг ларда • (зарурий Hb г/л – амалдаги Hb г/л ) • 0,24 + заҳирани қоплаш учун зарур бўлган мг темир.

0,24 омили қуйидагича ҳосил бўлади:

а) Қон ҳажми 70 мл/кг тана вазни ≈ 7% тана вазни

б) Гемоглобиндаги темир миқдори 0.34%

0,24 омили = 0,0034 • 0,07 • 1000 (г дан мг га ўтиш).

Қуйида келтирилган жадвал турли даражали темир танқислиги анемияларида қўлланиши мумкин бўлган инъекция учун КосмоФер эритмасининг миллилитрлар миқдорини кўрсатади.

Қуйида келтирилган жадвалдаги натижалар, тана вазни 35 кг дан ортиқ бўлганда темир заҳираси 500 мг ва гемоглабини 150 г/л миқдоргача етказилганига асосланган. 

Темир танқислиги анемиясида КосмоФернинг умумий дозаси миллилитрларда:

 

Тана вазни (кг)Гемоглобин миқдори
60 г/л75 г/л90 г/л105 г/л120 г/л135 г/л
35252320181512,5
40272422191613
452926232016,513
50322824211713,5
55343026221814
603632272318,514,5
653833292419,514,5
70403530252015
75423732262115,5
804539332721,516
85474134282216
90494236292316,5

 

Изоҳ: Жадвал ва келтирилган формула фақат темир танқислиги анемияси бўлган пациентларда дозани аниқлаш учун қўллаш мумкин. Жадвал ва формула темирнинг ўрнини тўлдирилиши қон йўқотилиши билан боғлиқ бўлган пациентларда дозасини аниқлаш учун қўлланмаслиги керак. 

Агар талаб этилаётган умумий доза рухсат этилган максимал суткалик дозадан ошса, юборишни бир неча қабулга бўлиб амалга ошириш керак. 

Б) Қон йўқотган пациентлар учун:

Қон йўқотган пациентлар учун темир билан даволаш, йўқотилган қондаги темир миқдорига тенг бўлган темир миқдорини тўлдиришга қаратилиши лозим. Юқорида келтирилган жадвал ва формула темирни тезда тўлдиришга ярамайди. Одамда қон кетиши вақтида қон йўқотилиши ва гематокритни миқдорий баҳолаш талаб этилаётган темир дозасини ҳисоблашнинг энг қулай усулидир.

КосмоФерни темир танқислигини ўрнини босиш учун талаб этилаётган дозаси қуйидаги формулага асосан ҳисобланади:

Агар йўқотилган қоннинг ҳажми маълум бўлмаса:

вена ичига темирни 200 мг қабул қилиш (4 мл КосмоФер) гемоглобинни қоннинг 1 таъсир бирлиги самарасига тенг (= 400 мл 150 г/л Hb сақланиши билан, 0,4 • 150 ёки 204 мг дан 0,34% темирга тенг келувчи) ошишига олиб келади.

Ўрнини босиш учун керак бўлган темир (мг) = йўқотилган қон бирлигининг миқдори таъсир • 4.

Агар Hb пасайган бўлса: темир заҳирасини тиклашни талаб этмайдиган аввалги формулани қўлланг.

Ўрнини босиш учун талаб этилган темир миқдори мг = тана вазни (кг) • 0,24 • (зарурий Hb г/л ларда – амалдаги Hb г/л).

Масалан: тана вазни = 60 кг, танқислик Hb = 10 г/л.

Ўрнини босиш учун талаб этилган темир = 60*  0,24 • 10 = 143 мг (* КосмоФернинг 3 миллилитри).

 

Ножўя таъсирлари

Тахминан 5% пациентларда ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин. 

Тез-тез учраб турадиган ножўя таъсирлар – терини қичишиши, ҳансираш. 

Жуда кам ҳолларда: артериал босимни пасайиши, кўнгил айниши, диспептик бузилишлар, бош оғриғи, бўғим ва мушаклардаги оғриқ, лимфатик тугунларни катталашиши, билирубин даражасини ошиши ва қон зардобидаги кальций миқдорини камайиши юз бериш мумкин.

Маҳаллий реакциялар – инъекция жойида оғриқ ва яллиғланишлар, бундан ташқари вена ичига юборилганда – флебит, тромбофлебит. Темир декстранининг катта дозалари (5 мл ва ундан кўп), препарат қўлланганидан кейин 4 соат ўтгач олинган қон зардобини жигаррангга бўяйди.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Темир танқислиги бўлмаган анемия, (шу жумладан гемолитик, сидеробласт, қўрғошинли).
  • Темирни кўпайиб кетишида (гемохроматоз, гемосидероз).
  • Бронхиал астма, экзема ёки терининг бошқа аллергик касалликлари.
  • Темир ва декстраннинг моно – ёки дисахаридли мажмуаларини сақлаган препаратларга юқори сезувчанлик.
  • Декомпенсацияланган жигар циррози ва гепатит.
  • Инфекцион касалликлар.
  • Ўткир буйрак етишмовчилиги.
  • Фаол яллиғланиш симптомлари бўлган ревматоид артрит.
  • Ҳомиладорлик I уч ойлиги.
  • 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Парентерал қўллаш учун КосмоФер перорал темир препаратлари билан бирга буюрилмайди. КосмоФерни парентерал қўллаш ва темирнинг перорал шаклларини қўллашни бошлаш орасидаги интервал камида 5 кунни ташкил қилиши керак.

КосмоФерни фақат 0,9% натрий хлориди эритмаси ёки 5% глюкоза эритмалари билан аралаштириш лозим. Бошқа дори воситаларининг эритмалари билан аралаштирилмасин.

 

Махсус кўрсатмалар 

Бошқа темируглеводородли мажмуаларни қўлланганда бўлгани каби, КосмоФерни қўлланиши ҳам анафилактик реакциялар хавфини олиб келади.

Препаратни юбориш вақтида ва бевосита қабул қилингандан кейин пациентлар шифокор кузатуви остида бўлишлари керак.

Аниқланган аллергияси бўлган пациентлар учун юқори хавф мавжуд. Ўткир анафилактик реакциялари жуда кам учрайди. Улар қўллашнинг биринчи минутлари давомида намоён бўлади ва одатда тўсатдан юзага келадиган нафаснинг қийинлашиши хуружи ва/ёки юрак-томир коллапси билан ифодаланади. Шокка қарши даволашни ўтказиш имконияти (0,1% эпинефрин (адреналин) эритмаси, антигистамин ва/ёки кортикостероид препаратлар) бўлиши керак.

Анафилактик реакцияларнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида КосмоФерни қўлланиши дарҳол тўхтатилиши лозим.

Аутоиммун касалликлари ёки яллиғланиш ҳолатлари (тизимли қизил югурик, ревматоид артрити) бўлган пациентларда КосмоФерни қўллаш III турдаги аллергик реакцияларни чақириши мумкин. Артериал гипотензия ҳолатлари вена ичига инъекциялар хаддан ташқари тез юборилганда юз бериши мумкин.

Ўта юқори сезувчанликнинг кечиккан реакциялари артралгия, анафилактик миалгия ва баъзида иситма билан ифодаланиши мумкин, улар препарат юборилганидан кейин бир неча соатдан 4 кунгача давом этади. Симптомлар одатда 2-4 кун давомида намоён бўлади.

Ишлатишдан олдин ампулаларни чўкмаси ёки шикастлари борлиги юзасидан кўриб чиқинг. Фақат чўкмасиз гомоген эритма сақловчи ампулаларни ишлатинг.

Темир танқислиги ташҳиси тегишли лаборатория тестлари (қон зардоби ферритини, қон зардобидаги темир, трансферринни темир билан тўйиниши) га асосланиши керак. Ҳомиладорлик ва лактация

КосмоФерни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида буюриш мумикн эмас, бироқ ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Гемосидероз кўринишида намоён бўлиши мумкин бўлган темир миқдорини ўткир ошиб кетиш ҳолларида темирни боғловчи препаратларни (хелаторлар) буюриш керак.

Темирни катта дозаларда доимий равишда такрор қабул қилинганда ортиқча темир жигарда тўпланади ва фиброзга олиб келиши мумкин бўлган яллиғланиш жараёнини чақиради.

 

Чиқарилиш шакли

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун 50 мг/мл эритма, 2 мл дан ампулаларда. 

5 ёки 10 ампуладан уяли полимер ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутиларларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлашига йўл қўйилмасин. 

 

Яроқлилик муддати

2,5 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: