Skip to main content

Корвалтаб

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОРВАЛТАБ

CORVALTAB

 

Препаратнинг савдо номи: Корвалтаб

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): α-бромизовалериан кислотанинг этил эфири, фенобарбитал, ялпиз мойи;

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: α-бромизовалериан кислотанинг этил эфири – 8,2 мг, фенобарбитал –     7,5 мг; ялпиз мойи – 0,58 мг;

ёрдамчи моддалар: β-циклодекстрин, картошка крахмали, лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, доғлари бўлган, думалоқ шаклли, ясси юзали ва фаскали, ўзига хос ҳидли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ухлатувчи ва седатив препаратлар.

АТХ коди: N05CB02.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Седатив, қон томирларни кенгайтирувчи, спазмолитик воситадир. Марказий нерв тизимининг қўзғалувчанлигини камайтиришга ёрдам беради, тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва табиий уйқуга кетишни енгиллаштиради. Препаратнинг таркибига кирувчи α-бромизовалериан кислотанинг этил эфири валериана экстрактига ўхшаб седатив ва спазмолитик таъсир кўрсатади; юқори дозаларда шунингдек енгил ухлатувчи таъсир ҳам кўрсатади. Фенобарбитал седатив ва ўртача спазмолитик таъсир кўрсатади. Ялпиз мойи рефлектор қон томирларни кенгайтирувчи ва спазмолитик самара кўрсатади.

 

Қўлланилиши

  • Юқори таъсирчанлик билан кечувчи неврозлар;
  • уйқусизлик;
  • гипертоник касаллик ва вегетотомир дистонияни мажмуавий даволашда;
  • коронар қон томирларни яққол намоён бўлмаган спазмлари, тахикардия;
  • нейровегетатив бузилишлар билан боғлиқ ичак спазмларида (спазмолитик препарат сифатида) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозаси ва даволаш курсининг давомийлиги ҳар бир бемор учун шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади.

Катталарга одатда 1-2 таблетка препарат суткада 2-3 марта овқатдан олдин буюрилади.

Тахикардия ва коронар қон томирлар спазмида бир марталик дозани 3 таблеткагача ошириш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Корвалтаб, одатда, яхши ўзлаштирилади.

Айрим ҳолларда қуйидаги ножўя самаралар кузатилиши мумкин:

овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қабзият, эпигастрал соҳада оғирлик ҳисси, узоқ вақт қўлланганда – жигар фаолиятини бузилиши, кўнгил айниши, қусиш;

нерв тизими томонидан: ҳолсизлик, атаксия, ҳаракат координациясини бузилиши, нистагм, галлюцинациялар, парадоксал қўзғалиш, диққатни жамлашни пасайиши, толиқиш, реакцияларни тормозланиши, бош оғриғи, когнитив бузилишлар, онгни чалкашиши, уйқучанлик, енгил бош айланиши;

қон яратиш тизими томонидан: анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз;

юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, брадикардия;

иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш, аллергик реакциялар (шу жумладан тери тошмаси, қичишиш, эшакеми);

тери ва шиллиқ қаватлар томонидан: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз;

таянч-ҳаракат аппарати томонидан: фенобарбитал сақловчи воситаларни узоқ вақт қўллаганда остеогенезни бузилиш хавфи мавжуд;

бошқалар: нафас олишни қийинлашиши.

Бром сақловчи препаратларни узоқ вақт қабул қилиш қуйидаги симптомлар: марказий нерв тизимини сусайиши, депрессив кайфият, онгни чалкашиши, атаксия, апатия, конъюнктивит, ринит, кўз ёши оқиши, акне ёки пурпура билан характерланувчи бром билан заҳарланишга олиб келиши мумкин.

Ушбу кўринишлар доза камайирилганда ёки препаратни қабул қилиш тўхтатилганда ўтиб кетади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • жигар ва/ёки буйрак фаолиятини яққол бузилишлари;
  • жигар порфирияси;
  • оғир даражадаги юрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Яққол артериал гипотензия, ўткир миокард инфаркти, қандли диабет, депрессия, миастения, алкоголизм, наркотик ва дорига қарамлик, ҳансираш билан кечувчи респиратор касалликлар, обструктив синдромда фенобарбитал сақловчи дори воситаларини қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Препаратни марказий нерв тизимини сусайтирувчи бошқа дори воситалари билан бир вақтда қабул қилганда ўзаро таъсирни кучайиши кузатилиши мумкин. Вальпроат кислотаси препаратлари, алкоголни қўллаш фонида препаратнинг таъсири кучаяди. Фенобарбитал жигар ферментларини индукция қилади ва мувофиқ равишда жигар ферментлари томонидан метаболизмга учрайдиган айрим дори воситаларининг (шу жумладан билвосита антикоагулянтлар, юрак гликозидлари, микробларга қарши, вирусларга қарши, замбуруғларга қарши, тутқаноққа қарши, тиришишга қарши, психотроп, перорал қанд даражасини пасайтирувчи, гормонал, иммуносупрессив, цитостатик, антиаритмик, антигипертензив дори воситалари ва бошқалар) метаболизмини тезлаштириши мумкин.

Фенобарбитал анальгетиклар ва маҳаллий оғриқсизлантирувчи анестетикларнинг таъсирини кучайтиради.

МАО ингибиторлари фенобарбиталнинг таъсирини узайтиради. Рифампицин фенобарбиталнинг самарасини пасайтириши мумкин.

Фенобарбитални олтин препаратлари билан бир вақтда қабул қилганда буйракни шикастланиш хавфи ошади.

Фенобарбитални ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан узоқ вақт қўлланилганда меъда ярасини пайдо бўлиши ва қон кетиши хавфи мавжуд.

Фенобарбитални зидовудин билан бир вақтда қўллаганда иккала препаратнинг токсиклиги кучаяди.

Препарат метотрексатнинг токсиклигини оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат билан даволаш вақтида диққатни юқори жамлаш, руҳий ва ҳаракат реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи фаолиятлар билан шуғулланиш тавсия этилмайди.

Препаратни қабул қилиш вақтида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Дори воситасининг таркибида фенобарбиталнинг мавжудлиги Стивенс-Джонсон ва Лайелл синдромини пайдо бўлиши хавфига олиб келиши мумкин, бу даволашнинг биринчи хафтасида юзага келиши эҳтимоли юқори. Медикаментоз қарамлик ривожланиши хавфи, организмда тўпланиши ва бром билан заҳарланиш эҳтимоли туфайли, узоқ вақт қўллаш тавсия этилмайди. Препаратни қабул қилгандан кейин юрак соҳасидаги оғриқ ўтиб кетмаган ҳолларда, ўткир коронар синдромни инкор этиш учун шифокорга мурожаат этиш керак. Артериал гипотензия, гиперкинезлар, гипертиреоз, буйрак усти бези гипофункцияси, ўткир ва доимий оғриқ, дори воситалари билан ўткир интоксикацияда препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун лактоза-галактозани наслий ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларда Корвалтабни қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Препарат ҳомиладорлик ва эмизиш даврида буюрилмасин.

Болалар.

Болаларни даволаш тажрибаси йўқ, шунинг учун препарат педиатрик амалиётда қўлланилмайди.

Транспорт воситалари ёки бошқа механизмларни бошқарганда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Корвалтаб уйқучанлик ва бош айланишини чақириши мумкин, шунинг учун даволаш даврида пациентларга хавфли механизмлар билан ишлаш ва транспорт воситаларини бошқариш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратн тез-тез ёки узоқ вақт қўлланганида дозани ошириб юборилиши кузатилиши мумкин, бу унинг таркибидаги моддаларни тўпланиши билан боғлиқ. Узоқ вақт ва доимий қўллаш қарамлик, абстинент синдром, психомотор қўзғалишга олиб келиши мумкин.

Дозани ошириб юборилиши симптомлари: нафасни ҳатто тўхташигача сусайиши; марказий нерв тизимини ҳатто комагача сусайиши; юрак-қон томир фаолиятини сусайиши, шу жумладан ритмни бузилиши, артериал босимни ҳатто коллаптоид ҳолатгача пасайиши; кўнгил айниши, ҳолсизлик, тана ҳароратини пасайиши, диурезни камайиши.

Даволаш: симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда; 2 блистердан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Препарат оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Улашиш: