Skip to main content

Корвал-G

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОРВАЛ-G

KORVAL-G

 

Препаратнинг савдо номи: Корвал-G

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): α-бромизовалериан кислотасининг этил эфири, фенобарбитал, ялпиз мойи 

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 12,42 мг α-бромизовалерианf кислотасининг этил эфири, 100% қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда 11,34 мг фенобарбитал, 0,88 мг ялпиз мойи;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний стеарати, β–циклодекстрин, калий ацесульфам. 

Таърифи: икки томони қавариқ юзали, оқ рангли таблеткалар

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ухлатувчи ва седатив препаратлар. Барбитуратларнинг мажмуавий препаратлари. 

АТХ коди: N05CB02.

 

Фармакологик хусусиятлари 

Корвал-G – тинчлантирувчи ва спазмолитик препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлар билан белгиланади. 

α-бромизовалериана кислотасининг этил эфири рефлектор седатив ва спазмолитик таъсир кўрсатади, бунда оғиз бўшлиғи ва бурун-халқум рецепторларини таъсирланиши шикастланиши, нерв тизимини марказий бўлимларининг рефлектор қўзғалувчанлигини пасайиши ва пўстлоқ нейронларида ва бош миянинг пўстлоқ ости структурасида тормозланиш ҳолатларини кучайиши, шунингдек марказий томир харакатлантирувчи марказларнинг фаолиятини пасайиши ва томирларнинг силлиқ мушакларига бевосита маҳаллий спазмолитик таъсири билан боғлиқ. 

Фенобарбитал бош мия ярим шарлари пўстлоғига ўрта ва узунчоқ миянинг ретикуляр формация марказлари фаолиятини сусайтиради, бунда бош мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости структураларига қўзғатувчи таъсир оқимларини камайтиради. Фаоллаштирувчи таъсирни камайиши дозага қараб, тинчлантирувчи, транквилизатор ёки ухлатувчи самараларини кўрсатади. Корвал-G қон томирларни харакатлантирувчи марказларига, коронар ва периферик қон томирларига қўзғатувчи таъсирини камайтиради, бунда умумий артериал босим пасаяди, қон томирлари, айниқса, юрак-томирлари спазмини бартараф этади ва олдини олади.

Ялпиз мойи кўп миқдорда эфир мойлари, шу жумладан 50% ментол ва 4-9% ментол эфирларини сақлайди. Улар оғиз бўшлиғининг “совуқ” рецепторларини таъсирлаш ва асосан юрак ва мия қон-томирларини рефлектор кенгайтириш хусусиятига эга, бунда силлиқ мушаклар спазмини камайтириб, тинчлантирувчи ва енгил ўт хайдовчи таъсир кўрсатади. Аччиқ ялпиз мойи антисептик ва спазмолитик таъсир кўрсатади, метеоризм ҳолатларини бартараф этиш хусусиятига эга.

Сублингвал қабул қилинганда сўрилиши тил ости соҳасида бошланади, фаол моддаларнинг биокираолишлиги юқори (тахминан 60-80%). Самараси тез (5-10 минутдан сўнг) намоён бўлади. Ичга қабул қилинганида таъсири 15-45 минут ўтгач ривожланади ва 3-6 соат давомида давом этади. Аввал барбитурат кислотаси препаратларини қабул қилган шахсларда препаратнинг таъсир давомийлиги барбитуратлар ферментларининг индукциясини чақирадиган жойда, яъни жигарда фенобарбиталнинг метаболизмини тезлашиши ҳисобига қисқаради. Кекса ёшли шахсларда ва жигар циррози бўлган пациентларда Корвал-G нинг метаболизми сусаяди, шунинг учун уларда ярим чиқарилиш даври узаяди, бу дозани камайтиришни ва препаратларни қабул қилиш орасидаги  интервални узайтиришни талаб этади.  

 

Қўлланилиши

  • Кучли жиззаки билан кечувчи неврозлар;
  • уйқусизлик;
  • гипертония касаллиги ва вегетотомир дистониясини мажмуавий даволаш;
  • коронар томирларнинг кучли намоён бўлмаган спазмлари, тахикардия;
  • нейровегетатив бузилишлар билан боғлиқ ичак спазмларида (спазмолитик препарат сифатида) қўлланилади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Корвал-G катталарга сублингвал (тил остига) ёки ичга 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади.

Зарурат туғилганда (яққол тахикардия ва коронар қон томирлар спазмда) бир марталик дозани 3 таблеткагача ошириш мумкин.

Препаратни қўллаш давомийлиги клиник самарадорликка ва препаратни ўзлаштираолинишига қараб, шифокор аниқлайди.  

 

Ножўя таъсирлари 

Корвал-G, одатда, яхши ўзлаштирилади. Айрим ҳолларда қуйидаги ножўя самаралар кузатилиши мумкин:

овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: меъда ва ичак соҳасида дискомфорт, кўнгил айниши;

нерв тизими томонидан: уйқучанлик, енгил бош айланиши, диққатни жамлашни пасайиши; 

иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар; 

юрак-қон томир тизими томонидан: юрак ритмини секинлашиши.

Ушбу ҳолатлар доза камайганида йўқолади.

Узоқ вақт қўлланганида препаратга қарамлик ва бромизм пайдо бўлиши мумкин. Симптомлари: марказий нерв тизими фаолиятини сусайиши, депрессия, апатия, ринит, конъюнктивит, акне, геморрагик диатез, мувозанатни бузилиши, онгни чалкашиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар 

  • Препаратнинг компонентларига, бромга юқори сезувчанлик;
  • жигар ва/ёки буйрак фаолиятини яққол бузилишлари;
  • жигар порфирияси;
  • оғир юрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

 

Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Спиртли ичимликларни бир вақтда истеъмол қилишдан сақланиш керак. 

Препаратга қарамликни ривожланиши шаклланиши мумкинлиги туфайли, препаратни узоқ муддат қўллаш тавсия этилмайди. 

Артериал гипотензияда препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Марказий нерв тизимини сусайтирувчи препаратлар Корвал-G нинг таъсирини кучайтиради. Препаратни таркибида фенобарбитал борлиги жигар ферментларини кучайтириши мумкин ва бу жигарда метаболизмга учрайдиган препаратлар (кумарин ҳосилалари, гризеофульвин, глюкокортикоидлар, перорал контрацептив воситалар) билан бир вақтда қўллаганда нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин, чунки метаболизмнинг юқори даражаси натижасида уларнинг самараси камайиши мумкин. Корвал-G маҳаллий оғриқсизлантирувчи, оғриқ қолдирувчи ва ухлатувчи воситаларининг таъсирини кучайтиради, бу барбитурат кислотаси ҳосилаларининг мавжудлиги билан боғлиқ. 

Вальпроат кислотаси билан бир вақтда қўлланганда унинг самараси кучаяди.

Метотрексат билан бир вақтда қўлланганда, охиргисининг токсиклиги кучаяди. 

Алкоголь препаратнинг самарасини кучайтиради, шунингдек унинг токсиклигини оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши. Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўллаш мумкин эмас.

Болалар. Болаларда қўллаш тажрибаси йўқ. 

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти. Механизмлар билан ишловчи шахсларга, автотранспорт хайдовчилари ва бошқалар препаратни қўлланмасликлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши 

Препаратни тез-тез ва узоқ вақт қўлланганида дозани ошириб юборилиши кузатилиши мумкин, бу унинг таркибидаги моддаларнинг кумуляциясига боғлиқ. Узоқ вақт ва доимий қўллаш қарамликни, абстинент синдромни, психомотор қўзғалувчанликни чақириши мумкин. Препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш  бекор қилиш синдромини чақириши мумкин. 

Дозани ошириб юборилиш симптомлари: марказий нерв тизимини сусайиши, онгни чалкашиши, бош айланиши, атаксия, чуқур уйқугача бўлган уйқучанлик. Заҳарланишнинг оғир ҳолатларида – нафасни бузилиши, тахикардия, аритмиялар, артериал босимини пасайиши, коллапс, кома кузатилиши мумкин.

Даволаш – симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда. 5 блистердан  қутида.

 

Сақлаш шароити 

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича.

Улашиш: