Skip to main content

Кортексин®

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОРТЕКСИН®

CORTEXINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Кортексин®

Таъсир этувчи модда (ХПН): қорамол бош мия пўстлоғининг полипептидлари

Дори шакли: мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат 5 мг (болалар учун).

Таркиби:

Бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 5 мг Кортексин (сувда эрувчан полипептид фракцияларининг мажмуаси);

ёрдамчи модда: 6 мг глицин (стабилизатор).

Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли лиофилизация қилинган кукун ёки ғовак масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ноотроп восита.

АТХ коди: N06BX.

Характеристикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Кортексин – молекуляр массаси 10 000 Да гача бўлган сувда эрувчан полипептид фракцияларининг комплексидир.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кортексин® гематоэнцефалик тўсиқ орқали бевосита нерв ҳужайраларига кирувчи қуйимолекуляр сувда эрувчан полипептид фракцияларнинг комплексини сақлайди. Препарат ноотроп, нейропротектор, антиоксидант ва тўқима-специфик таъсир кўрсатади.

Ноотроп таъсири – бош миянинг энг юқори фаолиятларини, таълим олиш ва хотира жараёнлари, диққатни жамлаш, турли стресс таъсирларида чидамлиликни оширади.

Нейропротектор таъсири – нейронларни турли эндоген нейротоксик омиллар (глутамат, кальций ионлари, эркин радикаллар) таъсири остида шикастланишдан ҳимоя қилади, психотроп моддаларнинг токсик самараларини камайтиради.

Антиоксидант таъсири – нейронларда липидларни перикисли оксидланишини ингибиция қилади, оксидатив стресс ва гипоксия шароитларида нейронларни яшаб қолиш қобилиятини оширади.

Тўқима-специфик таъсири – марказий ва периферик нерв тизимида нейронларнинг метаболизмини, репаратив жараёнларни фаоллаштиради, бош мия пўстлоғи фаолиятини ва нерв тизимининг умумий тонусини яхшиланишига ёрдам беради.

Кортексин® нинг таъсир механизми нейронларнинг пептидлари ва бош миянинг нейротрофик омилларини фаоллашиши; қўзғатувчи ва тормозловчи аминокислоталар, дофамин, серотонин мувозанатини оптимизацияси; ГАМКергик таъсир; бош миянинг пароксизмал тиришиш фаоллигини пасайиши, унинг биоэлектрик фаоллигини яхшиланиши; эркин радикалларни (липидларнинг перикисли оксидланиши маҳсулотлари) ҳосил бўлишини олдини олиш билан боғлиқ.

Фармакокинетикаси

Таъсир этувчи моддаси полипептид фракцияларнинг комплекси ҳисобланган Кортексин® нинг таркиби алоҳида компонентларнинг оддий фармакокинетик таҳлилини ўтказиш имконини бермайди.

 

Қўлланилиши

Бош мияда қон айланишини бузилиши, бош мия жароҳати ва унинг оқибатларини, турли генезли энцефалопатиялар, когнитив бузилишлар (хотира ва фикрлашни бузилишлари), ўткир ва сурункали энцефалитлар ва энцефаломиелитлар, тутқаноқ, астеник ҳолатлар (сегмент устки вегетатив бузилишлар), таълим олиш қобилиятини пасайиши, болаларда психомотор ва нутқ ривожланишини орқада қолиши, болалар церебрал фалажининг турли шаклларини мажмуавий даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат мушак ичига юборилади.

Инъекциядан олдин флакон ичидагиси 1-2 мл 0,5% ли прокаин (новокаин), инъекция учун сув ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасида (кўпик ҳосил бўлишидан сақланиш учун игнани флакон деворига қаратиб) эритилади ва ҳар куни бир марта юборилади: катталарга 10 мг дозада 10 кун давомида; болаларга тана вазни 20 кг гача бўлганда 0,5 мг/кг дозада, тана вазни 20 кг дан юқори бўлганда – 10 мг дозада 10 кун давомида.

Зарурати бўлганида 3-6 ойдан кейин такрорий курс ўтказилади.

 

Ножўя таъсирлари

Жуда кам ҳолларда (0,01% дан кам ёки 1:10000) препаратнинг нерв тизимига қўзғатувчи таъсири аниқланган, бу қуйидаги симптомлар билан намоён бўлиши мумкин: психомотор қўзғалиш, ҳаракат координациясини бузилиши, уйқусизлик, хавотирлик ҳисси, тахикардия (юрак қисқаришлари сонини ошиши).

Жуда кам ҳолларда (0,01% дан кам ёки 1:10000) ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин, улар қуйидаги клиник кўринишларга эга бўлиши мумкин: анафилаксия реакциялари (анафилактик шок, ҳиқилдоқни ангионевротик шиши), тери тошмаси, тери қичишиши, тери гиперемияси (қизариши), юбориш жойида гиперемия (қизариш).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратнинг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Кортексин® ни фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланг!

Кортексин® препарати учун эритувчи сифатида 0,5% ли прокаин (новокаин) эритмаси ишлатилганда прокаин (новокаин) ни қўллаш бўйича йўриқномасида таърифланган қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар, эҳтиёткорлик чоралари ва ёш бўйича чекловлар бўйича маълумотга риоя қилиш керак.

Кортексин® дори препаратининг эритмасини тайёрлаш учун эритувчи сифатида Лидокаин маҳаллий анестетикни қўллаш тавсия этилмайди.

Эритилган дори препаратини сақловчи флаконни сақлаш ва сақлагандан кейин қўллаш мумкин эмас. Кортексин® эритмасини бошқа эритмалар билан аралаштириш тавсия этилмайди.

Дори препаратини биринчи марта ёки уни бекор қилгандаги таъсирининг ўзига хослиги мавжуд эмас.

Инъекция ўтказиб юборилган ҳолларда дозани икки марта юбориш тавсия этилмайди, кейинги дозани одатдаги режалаштирилган куни ўтказиш керак.

Ишлатилмаган дори препаратини йўқ қилганда махсус эҳтиёткорлик чоралари талаб этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас (клиник тадқиқотларнинг маълумотлари йўқлиги туфайли). Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак (клиник тадқиқотларнинг маълумотлари йўқлиги туфайли).

Тиббиётда қўллаш учун дори препаратининг транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Қўзғатувчи таъсир симптомлари (“Ножўя таъсири” бўлимига қаранг) юзага келган ҳолларда препарат дииқатни юқори жамлаш ва реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турларига (автотранспортни бошқариш, ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш) таъсир кўрсатиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабар берилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат, 5 мг, 11 мг дан 3 мл сиғимли флаконларда, 5 флакондан ПВХ ёки полиэтилентерефталат плёнкали ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: