Skip to main content

Кордиамин

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОРДИАМИН

CORDIAMINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Кордиамин

Таъсир этувчи модда (ХПН): Никетамид

Чиқарилиш шакли: 25% инъекция учун эритма 1 мл, 2 мл дан ампулаларда ва 20 мл дан флаконларда ёки флакон-томчилагичларда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Аналептиклар.

Фармакологик хусусиятлари

Марказий нерв тизимини, нафас ва томирларни харакатлантирувчи марказларни (айниқса томирларни харакатлантирувчи марказ тонуси пасайганда) рағбатлантиради. Юракка бевосита рағбатлантирувчи таъсири ва томирларни торайтирувчи самараси кузатилмайди. Катта (заҳарли) дозаларда клоник тиришишларни чақириши мумкин.

Фармакокинетикаси

Никетамид қисқа (15-60 мин) таъсир қилади. Организмда никотин кислотасини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Сийдик билан тез чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Ўткир коллапсда ва асфиксияда (шу жумладан чақалоқлар асфиксиясида), жарроҳлик аралашувлари вақтида ва операциядан кейинги даврда пайдо бўладиган шок ҳолатларида, инфекцион касалликлари бўлган ва соғаяётган беморларда томирлар тонусини пасайиши ва нафасни сусайишида, ухлатувчи воситалар, наркотик анальгетиклар ва барбитуратлар билан заҳарланишда қўлланади. 

6-yillik-qizil-jenshen

 

Қўллаш усули ва дозаси

Препаратни ичга овқатдан олдин ва парентерал: тери остига, (т/о) мушак ичига (м/и) ва вена ичига (в/и) буюрилади. Ичга катталар 15-40 томчидан кунига 2-3 марта қабул қиладилар; болаларга ёши нечада бўлса, шунча томчи берилади. 

Катталарга м/и, т/о ёки в/и (секин!) 1,0-2,0 мл дан кунига 1-3 марта, болаларга т/о 0,1-0,75 мл дан ёшига қараб юборилади. Заҳарланишларда катталарга в/и 3-5 мл дан юборилади.

Юқори дозалари: ичга бир марталик доза 2 мл (60 томчи), суткалик доза 6 мл ни (180 томчи) ташкил қилади; парентерал (т/о) юбориш учун худди шундай дозалар буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Безовталик, оғизнинг айлана мушакларидан бошланувчи мушакларни тортишиши, юзни қизариши, тери қопламларини қичиши, қусиш, юрак ритмини бузилиши кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тиришиш реакцияларига бўлган мойиллик, препаратга юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Психостимуляторлар ва антидепрессантларнинг самарасини кучайтиради, наркотик анальгетиклар, ухлатувчи воситалар, нейролептиклар, траквилизаторлар ва тиришишга қарши препаратларнинг таъсирини сусайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар 

Препаратнинг т/о ва м/и инъекциялари оғриқли, баъзида оғриқни камайтириш учун олдиндан инъекция жойига новокаин (0,5-1,0% ли 1 мл эритма) юборилади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида клоник тиришишлар бўлиши мумкин.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

Флаконлар, флакон-томчилагичлар – 3 йил.

Ампулалар – 2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365