Skip to main content

Кордиамин-Дарница

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОРДИАМИН-ДАРНИЦА

KORDIAMIN-DARNITSA

 

Препаратнинг савдо номи: Кордиамин-Дарница

Таъсир этувчи модда (ХПН): никотин кислотасининг диэтиламиди (никетамид)

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: никотин кислотасининг диэтиламиди (никетамид) – 250 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш, ўзига хос хидли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Нафас аналептиклари. Никетамид.

АТХ коди: R07AB02.

Фармакологик хусусиятлари.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Аралаш таъсирга эга аналептик. Таъсир механизми икки компонентдан иборат: марказий ва периферик. Биринчиси, узунчоқ миянинг қон томирларни ҳаракатлантирувчи марказга бевосита таъсири билан боғлиқ бўлиб, уни қўзғалишига ва тизимли артериал босимни билвосита (айниқса ушбу марказни бирламчи сусайишида) ошишига олиб келади. Периферик компоненти каротид синусининг хеморецепторларини қўзғалиши билан боғлиқ бўлиб, бу нафас ҳаракатларининг сонини ва чуқурлигини ошишига олиб келади. Препарат вена ичига юборилганда юрак ритми тезлашади, нафас олиш сони ва чуқурлиги ошади, артериал босим бироз ва қисқа муддатга ошади. Препарат юракка тўғридан-тўғри рағбатлантирувчи таъсир кўрсатмайди ва тўғридан-тўғри рағбатлантирувчи қон томирларни торайтирувчи самарани намоён этмайди.

Фармакокинетикаси

Кордиамин барча юбориш усулларида қонга яхши сўрилади, нисбатан тез парчаланади, қисқа таъсир этади (15-60 минут). Организмда никотинамид, никотин кислотасининг моноэтиламиди, никетамид-N-оксидни ҳосил бўлиши билан жигарда метаболизмга учрайди. Фаол бўлмаган метаболитлар кўринишида сийдик билан тез чиқарилади.

 

Қўлланилиши

  • Коллапс ва асфиксия (шу жумладан янги туғилган чақалоқларнинг);
  • жарроҳлик операцияларидаги ва операциядан кейинги даврдаги шок ҳолати;
  • қон айланишини ўткир ва сурункали бузилишлари;
  • қон томирлар тонусини сусайиши, инфекцион касалликлардаги ва соғайиш давридаги нафасни сусайиши,;
  • ухлатувчи ва анальгетик воситалар билан заҳарланишда (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Бир марталик ва суткалик доза, юборишлар сони кўрсатмалар ва беморнинг ёшига қараб, шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади.

Препарат тери остига, мушак ичига, вена ичига юборилади. Катталарга ва 14 ёшдан ошган болаларга 1-2 мл дан суткада 1-3 марта буюрилади.

Вена ичига юбориш учун препаратнинг бир марталик дозаси 0,9% натрий хлориди эритмасининг 10 мл да суюлтирилади; 1-3 минут ичида юборилади.

Катталар учун юқори дозалари тери остига: бир марталик – 2 мл, суткалик – 6 мл. Заҳарланишларда катталар учун тери остига ва вена ичига юқори бир марталик доза –
5 мл.

Болаларга тери остига, ёшига қараб, қуйидаги бир марталик дозалар буюрилади:

1 ёшгача – 0,1 мл;

1-4 ёш – 0,15-0,25 мл;

5-6 ёш – 0,3 мл;

7-9 ёш – 0,5 мл;

10-14 ёш – 0,75 мл буюрилади.

Суткада 1-3 марта юборилади.

 

Ножўя таъсирлари

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: безовталик, юқори жиззакилик, хавотирлик.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш.

Юрак-қон томир тизими томонидан: аритмиялар, артериал гипертензия, тахикардия.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: оғизнинг айлана мушакларидан бошланадиган мушак тортишишлари, тремор, мушаклар ригидлиги.

Дерматологик бузилишлар: қизариш, юзни бироз шиши, терини қичишиши, терини қипиқланиши.

Бутун организм томонидан бузилишлар: гипертермия, кучли терлаш.

Аллергик реакциялар: юқори сезувчанлик реакциялари, эшакеми, ангиневротик шиш, тарқоқ папулёз тошмалар.

Юбориш жойида реакциялар: инфильтрация, юбориш жойида оғриқ, гиперемия, қичишиш, ачишиш ҳисси.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Кордиаминга ёки препаратнинг компонентларидан бирига ўта юқори сезувчанлик, тиришишларга мойиллик, тутқаноқ, тутқаноқ ҳуружлари (анамнездаги); порфирия, болалардаги гипертермияда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кордиаминнинг аналептик таъсири ПАСК, салюзид, фенотиазин ҳосилаларининг (аминазин ва бошқ.) таъсири остида пасаяди. Аминазин ва резерпин кордиаминнинг тириштирувчи таъсирини кучайтириши мумкин. Препаратнинг прессор таъсири МАО ингибиторларининг таъсири остида ошиши мумкин. Кордиамин фтивазидни ўзлаштираолмасликни ривожланишига олиб келади. Психостимуляторлар ва антидепрессантларнинг самараларини кучайтиради. Наркотик анальгетиклар, ухлатувчи, антипсихотик воситалар, анксиолитиклар, тиришишга қарши воситаларнинг таъсирини пасайтиради.

Чуқур наркоз фонида кордиамин таъсир қилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат фақат шифокорнинг кузатуви остида стационар шароитларда қўлланади. Вена ичига юборилганида қисқа вақт таъсир қилади. Кордиаминнинг тери остига ва мушак ичига инъекциялари оғриқли бўлганлиги туфайли, оғриқни камайтириш учун, инъекция жойига олдиндан новокаин юборилади (катталарга – 1 мл 0,5% ли эритма, болаларга – ёшга боғлиқ дозаларга мувофиқ юборилади). Новокаинни юборишдан олдин синамани ўтказиш лозим. Новокаинни қўллаганда новокаинни хавфсизлиги бўйича маълумотларни ҳисобга олиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.

Препаратни ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Болалар.

Препарат педиатрия амалиётида ёш бўйича тавсия қилинган дозаларда қўллаш учун руҳсат берилган. Гипертермияда қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ва диққатни жамлаш хамда психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини зарурати билан боғлиқ потенциал хавфли фаолият турларини бажаришдан сақланиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирини кучайиши; препарат юқори дозаларда тарқоқ тонико-клоник тиршишлар, онг ва нафасни бузилиши, тиришиш вақтида апноэ чақириши мумкин, ўлим билан тугаши ҳам истисно қилинмайди.

Даволаш: тиришишга қарши воситаларни қўллаш, жадаллаштирилган диурез; зарурати бўлганида сунъий нафас берилади.

Чиқарилиши шакли

2 мл дан ампулада; 10 ампуладан қутида;

5 ампуладан контур уяли ўрамда;

2 контур уяли ўрамдан қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365