Skip to main content

Кордал Мв

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОРДАЛ МВ

CORDAL MВ

 

Препаратнинг савдо номи: Кордал МВ

Таъсир этувчи модда (ХПН): триметазидин дигидрохлориди.

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган, ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар.

Таркиби: 

фаол модда: триметазидин дигидрохлориди (100% модда миқдорига қайта ҳисобланганда) – 35 мг.

ёрдамчи моддалар: маннит, микрокристалл целлюлоза, монтан гликол муми, аммоний-метакрилат сополимери, магний стеарати, қобикқа суртиш учун қоплама Opadry II Pink (темир (III) оксиди (Е172), полиэтиленгликоль, темир (II) оксиди (Е172), поливинил спирти, тальк, титан диоксиди (Е171), темир (II, III) оксиди (Е172)).

Таърифи: думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесилганда икки қават кўринади. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: Стенокардия хуружларини олдини олиш учун восита.

АТХ коди: С01DX17 

 

Фармакологик хусусиятлари

Антиангинал, ишемияга қарши восита.

Фармакодинамикаси

Гипоксия ёки ишемияга дучор бўлган ҳужайраларнинг энергетик метаболизмни нормаллаштиради, ҳужайра ичидаги АТФ миқдорининг камайишини олдини олади. Шундай қилиб, препарат мембрана ион каналларининг нормал фаолиятини, калий ва натрий ионларининг мембраналараро ташилишини ва ҳужайра гомеостазининг сақланишини таъминлайди.

Юракда триметазидин ёрдамида энергетик метаболизмини оптималланиши узун занжирли 3-кетоацил СоА тиолазани (3-КАТ) ингибиция қилиниши ҳисобига ёғ кислоталарининг оксидланишини қисман сусайишининг натижаси ҳисобланади. Бу глюкозанинг оксидланишини кучайишини ва гликолизни глюкозанинг оксидланиши билан бирга яхшиланишини чақиради, бу ишемияда юракнинг ҳимоясини таъминлайди. Триметазидин бир вақтда фосфолипидларнинг алмашинувини ва уларнинг мембранага киритилишини оширади, шу билан мембраналарни шикастланишлардан ҳимояланишини таъминлайди Триметазидиннинг антиангинал хусусиятларини ёғ кислоталарининг оксидланиши билан бўлган энергетик алмашинувини асосан глюкозанинг оксидланиши ҳисобига энергияни ҳосил бўлишига ўтиши билан тушунтириш мумкин, бу айниқса гипоксия ва ишемия шароитида хужайраларда янада энергетик самаралироқ механизм бўлиб ҳисобланади. 

Кардиологияда. Триметазидин стенокардияли беморларда:

  • коронар заҳирани оширади, шу сабабли даволашни 15 кундан бошлаб юклама чақирган ишемиянинг ривожланишини кечиктиради;
  • артериал босимини ҳеч қандай ишонарли ўзгаришларсиз кескин тебранишларини чеклайди;
  • стенокардия хуружлари тез-тезлигини аҳамиятли камайтиради;
  • тринитроглицеринни қўллаш заруратини аҳамиятли камайишига ёрдам беради.

Отоларингологияда. Триметазидин бош айланишлар даражасини, давомийлигини ва тез-тезлигини ишемияга қарши самараси туфайли ва эксцитотоксик аминокислоталарини ҳаддан зиёд миқдорини токсик таъсирларидан вестибуляр нейронларнинг ҳимояси ҳисобига самарали камайтиради.

Триметазидин вестибулосупрессор ҳисобланмайди ва шундай қилиб, вестибуляр компенсация механизмига ёрдам беради; қулоқларда шовқиннинг жадаллиги ва вақти-вақти билан пайдо бўлишини қисқартиради ва қайталанишларни олдини олади. Перцептив карликда триметазидин децибелаларда қабул қилишнинг диапазонини ошишини таъминлайди ва эшитиш билан бўлган муаммоларни камайтиради.

Офтальмологияда. Триметазидин:

  • ишемияга сезгир электроретинограмманинг b-тўлқинлари амплитудасини, шунингдек тўр парда фаолиятининг функционал тикланишини яхшилайди;
  • кўриш ўткирлигини ва кўриш майдонини яхшилайди, бу ижобий анатомик ўзгаришлар билан боғлик Бу тўр парданинг патологиясининг функционал симптомларини, айниқса сариқ доғни кексалик дегенерациясида сусайишини чақиради. 

 

Фармакокинетикаси

Триметазидиннинг қондаги максимал концентрацияси таблетка қабул қилинганидан кейин 5 соат ўтгач кузатилади Сутка давомида плазмадаги концентрацияси барқарор бўлиб қолади: таблетка қабул қилинганидан кейин 11 соат давомида триметазидиннинг плазмадаги концентрацияси максимал концентрациядагига тенг ёки ундан 75% юқори.

Барқарор концентрация ҳолати энг кечи билан 60 соатда аниқланади.

Овқат қабул қилиш Кордал MB фармакокинетик характеристикасига таъсир қилмайди. Тақсимланиш хажми 4,8 л/кг ни ташкил қилади, оксиллар билан боғланиши паст ва 16% ни ташкил қилади. Триметазидин асосан сийдик билан, кўпроқ қисми ўзгармаган шаклда чиқарилади. 65 ёшдан ошган шахслар учун препаратнинг ярим чиқарилиш даври 12 соатни ташкил қилади Триметазидиннинг тўлиқ чиқарилиши буйрак клиренсининг натижаси ҳисобланади, у креатинин клиренси билан тўғридан-тўғри ва кам даражада жигар клиренси билан боғлик, у ёшга қараб камаяди. 

 

Қўлланилиши

– ЮИК ни узоқ муддатли даволаш: стенокардия хуружларини олдини олиш (монотерапия ёки мажмуавий даволаш таркибида);

– ишемик кохлео-вестибуляр бузилишларини даволаш (бош айланиши, қулоқларда шовқин, эшитишни бузилиши каби);

– ишемик компонентли хориоретинал томирли бузилишларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга 1 таблеткадан суткада 2 марта эрталаб ва кечқурун, овқатланиш вактида, етарли миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади. Препарат узоқ вақт қўллаш учун буюрилади. Даволаш давомийлиги касалликнинг характери ва кечишига қараб шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади. Зарурати бўлганида даволаш схемаси 3 ойдан кейин қайта кўриб чиқилиши мумкин. 

 

Ножўя таъсирлари

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ, диспепсия.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши.

Қон-томир бузилишлари: баъзида – ортостатик гипотензия, юзни қизариши.

Тери қопламлари ва тери ости тўқималари томонидан: тошма, қичишиш, эшакеми.

Умумий бузилишлар: астения.

Жуда кам ҳолларда: экстрапирамид симптомлари (тремор, ригидлик, акинезия, беқарор ҳолат), хусусан Паркинсон касаллиги бўлган пациентларда бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– буйрак етишмовчилиги (КК<15 мл/минут);

– жигар фаолиятининг яққол бузилишлари;

– ҳомиладорлик;

– лактация (эмизиш) даври;

– 18 ёшгача бўлган болалар;

– препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида хабар қилинмаган. Триметазидин, гепарин, кальципарин, К витаминининг антагонистлари, перорал липидларни пасайтирувчи препаратлар, ацетилсалицил кислотаси, бета-блокаторлар, кальций антагонистлари, дигиталис (ангишвонагул) препаратлари (триметазидин қон плазмасидаги дигоксиннинг даражасига таъсир қилмайди), бошқа антиангинал препаратлар билан мажмуада буюриш мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат стенокардияни базис даволаш учун мўлжалланган ва стенокардия хуружларини бартараф қилиш учун қўлланмайди.

Препаратни кекса ёшдаги пациентларни даволашда қўлланганида дозани ўзгартириш талаб қилинмайди.

Кордал MB ни буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга (креатинин клиренси минутига 15 мл дан кам), шунингдек жигар фаолиятининг яққол бузилишлари бўлган пациентларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Фаол модданинг модификацияланган (секинлашган) ажралиб чиқарилишига эришиш учун таблетканинг махсус структураси (тузилиши) матрица ишлаб чиқилган. Кордал MB нинг терапевтик самарасини таъминловчи таъсир этувчи модда, таблеткадан у овқат ҳазм қилиш тизими орқали ўтганида аста-секин ажралиб чиқади. Аммо айрим ҳолларда матрицани каркас структураси одам организмидан таблетка кўринишида чиқарилиши мумкин. Ушбу ҳолат препаратни терапевтик хусусиятларига таъсир қилмайди.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда бош айланиши қаби ножўя реакциянинг пайдо бўлиш эҳтимолини ҳисобга олиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Катта терапевтик диапазони жиддий интоксикация холларининг эхтимолини камайтиради. Дозани ошириб юборилиши ҳолларида (препарат кўп миқдорда қабул қилинганида) қон томирларнинг периферик қаршилигини пасайиши ва бунинг оқибатида артериал гипотензия ва юзни қизариши пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан ПВХ/алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

1, 3 ёки 6 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутили ўрамларга жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: