Skip to main content

Контривен

Улашиш:
  Reading time 22 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

КОНТРИВЕН

CONTRYVEN

 

Препаратнинг савдо номи: Контривен 

Таъсир этувчи модда (ХПН): апротинин 

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: апротинин – 10000 КИБ;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки сарғиш тусли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Протеиназалар ингибитори. Апротинин. 

АТХ коди: В02АВ01. 

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси 

Апротинин кенг таъсир доирасига эга бўлган протеазалар ингибитори молекуласидир, антифибринолитик фаолликка эга. Одамда апротинин стехиометрик фермент-ингибитор комплексини ҳосил қилиб, қон плазмасида ва тўқималарда трипсин, плазмин, калликреинни ингибиция қилади, бу ҳолат фибринолизни ингибиция бўлишига олиб келади. 

Бундан ташқари, у фибринолизни коагуляция ва стимуляция жараёнларини ишга соладиган омил ҳисобланган, қон ивиши фаоллашувини контакт босқичини ингибиция қилади. 

Апротинин суньий қон айлантириш шароитларида ўтказиладиган операциялар вақтида қўлланади, чунки у яллиғланиш реакцияларини сусайтиради, бу эса аллоген қон трансфузиясига бўлган эҳтиёжни пасайишига ва қон кетишини камайишига, шунингдек қон кетишини аниқлаш мақсадида кўкс оралиғини такроран текшириш заруриятини пасайишига олиб келади. 

Аортакоронар шунтлаш операцияси ўтказилган пациентларда қон зардобида креатининнинг даражасини ошиш тезлигини дастлабки даражасига нисбатан 0,5 мг/дл га ошиши апротининнинг тўлиқ дозасини олган пациентларда плацебо гуруҳига нисбатан ишонарли даражада юқори бўлган. Кўпчилик ҳолларда буйрак фаолиятини операциядан кейинги бузилишлари қайтувчан характерга эга бўлган ва жиддий бўлмаган; зардобдаги креатининнинг даражасини ошиш тезлигини дастлабки даражасига нисбатан 2 мг/дл ва ундан ортиқ қийматга ошиши апротининнинг тўлиқ дозасини олган пациентлар гуруҳида ва плацебо гуруҳида бир хил бўлган. 

Фармакокинетикаси 

Вена ичига юборилганидан сўнг апротинин ҳужайрадан ташқари барча бўшлиққа тез тақсимланади, бу қон плазмасида апротининнинг концентрациясини тез пасайиши билан кечади, ярим чиқарилиш даври 0,3 соатдан 0,7 соатни ташкил этади. Кейинчалик, ҳусусан юборилгандан сўнг 5 соатдан кейин элиминациянинг терминал босқичи бошланади, бунда ярим чиқарилиш даври 5 соатдан 10 соатгача бўлган вақтни ташкил этади. 

Йўлдош апротинин учун бутунлай ўтказувчан эмас, бироқ пенетрация, эҳтимол жуда секин юз беради. 

Юракда ўтказилган операция вақтида апротинин олган пациентларнинг қон плазмасидаги препаратнинг ўртача мувозанатли концентрацияси операция вақтида қуйидаги схема бўйича қўлланганида 175 дан 281 КИБ/мл ни ташкил этган: 

Вена ичига бирламчи доза сифатида юборилганида 2000000 КИБ; насосни бирламчи тўлдирувчи эритмада 2000000 КИБ ва операция давомида вена ичига узлуксиз инфузия қилинганида соатига 500000 КИБ бўлган. Операция вақтида ушбу дозанинг ярми юборилганидан сўнг қон плазмасида препаратнинг ўртача мувозанатли концентрацияси 110 дан 164 КИБ/мл ни ташкил этган. 

Соғлом кўнгиллиларда, сунъий қон айлантириш шароитларида операция ўтказилган кардиологик пациентларда ва гистерэктомия ўтказилган аёлларда апротининни фармакокинетик текшириш маълумотлари, 50000 КИБ дан 2000000 КИБ гача бўлган дозалар диапазонида препаратнинг фармакокинетик кўрсаткичлари тўғри пропорционал характерга эга эканлигидан далолат беради. 

Плазма оқсиллари билан боғланиши ex vivo шароитларида ўрганилган. Антифибринолитик фаоллигининг тахминан 20% оқсилсиз қисмининг боғланмаган шакли билан боғлиқ бўлган, препаратнинг 80% эса оқсиллар билан боғланган ҳолатда бўлган. 

Мувозанат босқичида тақсимланиш ҳажми тахминан 20 литрни ташкил этган, одам организмидан умумий клиренси эса минутига тахминан 40 мл ни ташкил этган. 

Апротинин буйракларда, камроқ даражада – тоғай тўқимасида тўпланган. 

Препаратни тўпланиши проксимал найчалардаги эпителиал ҳужайраларнинг киприксимон гардиши билан боғланиши, шунингдек ушбу ҳужайраларнинг фаголизосомаларида тўпланишини натижаси ҳисобланади. Тоғайда тўпланиши асосий апротининни кислотали протеогликанларга афинлиги билан ифодаланади. 

Препаратнинг бошқа аъзолардаги концентрацияси қон зардобидаги миқдоридан фарқланмаган. Препаратнинг энг кам концентрацияси бош мияда аниқланган, апротинин орқа мия суюқлигига деярли ўтмаган. 

Апротининнинг жуда кам миқдори йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Йўлдошни апротинин учун бутунлай ўтказувчан бўлмаган тўсиқ деб ҳисоблаш мумкин эмас, бироқ пенетрация тезлиги жуда секин бўлади. 

Апротининни кўкрак сутига ўтиши ўрганилмаган. 

Метаболизми, элиминацияси ва экскрецияси

Буйракларда апротининнинг молекуласи лизосомал ферментлар таъсирида янада қисқа пептидлар ёки аминокислоталарга парчаланади. Одамда апротининнинг юборилган дозасини 5% дан камроқ қисми сийдик билан чиқарилади. Соғлом кўнгиллиларга 131I нишонланган апротинин вена ичига юборилганидан сўнг белгиланган модданинг 25% дан 40% гача бўлган қисми метаболитлар шаклида сийдик билан 48 соат давомида чиқарилади. Ушбу метаболитлари ҳеч қандай ферментни ингибиция қилувчи фаолликка эга бўлмаган. 

Буйрак фаолиятини терминал босқичидаги бузилиши бўлган пациентларга препаратни қўллашга нисбатан маълумотлар йўқ, бироқ буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда клиник аҳамиятли фармакокинетик ўзгаришлар ёки аниқ ножўя самаралар кузатилмаган. Шу сабабли бундай ҳолатларда дозасига махсус тузатиш киритиш шарт эмас. 

 

Қўлланилиши 

Апротинин операциядан кейинги қон кетишини ва изоляция қилинган юрак-ўпка шунтлаш (яъни юракнинг тож артерияларини, бошқа юрак-қон томир аралашувлари билан комбинация қилиб бўлмайдиган шунтлаш) ўтказилганида катта миқдорда қон кетиш хавфи юқори бўлган катта ёшдаги пациентларда гемотрансфузияга бўлган талабни пасайтириш мақсадида олдини олиш учун кўрсатилган. 

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Препаратни юборишни бошлашдан олдин барча пациентларда апротининга специфик бўлган IgG антителоларга синама ўтказиш керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлари”га қаранг). 

Препаратни буюриш ҳусусияти фарқланадиган ҳолатлардан ташқари, катта ёшдаги пациентлар учун препаратнинг қуйидаги дозалари тавсия этилади: 

Синама доза 

Аллергик (анафилактик) реакцияларни ривожланиш ҳавфи борлиги сабабли, барча пациентларда бошланғич дозани юборишдан камида 10 минут олдин, 10000 КИБ (калликреин ингибиция қилувчи бирлик) апротининни (1 мл) вена ичига юбориш керак. Агар 1 мл бошланғич доза аллергик реакция чақирмаган бўлса, у ҳолда терапевтик дозани юбориш мумкин. 

Апротинин билан синама ўтказишдан 15 минут олдин Н1 ва Н2 рецепторларнинг антагонистларини юбориш мумкин. Анафилактик ва аллергик реакцияларни зудлик билан стандарт даволаш учун тиббий жиҳозлар бўлиши керак. 

Очиқ юракда операция (сунъий қон айлантириш аппарати ёрдамида) ўтказиш вақтида қон кетишини ва гемотрансфузияга бўлган талабни пасайтириш учун: 

Дозалаш 

Наркозга кирганидан сўнг (аммо стернотомия ўтказишдан олдин) 1000000 дан 2000000 КИБТ гача бўлган юклама дозани вена ичига секин инъекция ёки 20-30 минутлик инфузия йўли орқали юбориш тавсия этилади. Навбатдаги 1000000-2000000 КИБ дозаларни сунъий қон айлантириш аппарати ишга туширилганидан сўнг юбориш керак. Апротинин ва насосни бирламчи тўлдирувчи эритмага қўшиладиган гепаринни физикавий жиҳатдан номутаносиблигини олдини олиш мақсадида ҳар бир препаратни бирламчи тўлдирувчи эритмага ҳар иккала препаратларни етарли даражада суюлтирилишини таъминлаш учун рециркуляция вақтида, улар бир-бири билан аралашиб кетишидан олдин қўшиш керак. Юқори дозада бошланғич болюс инфузиядан сўнг операция тугагунича узлуксиз инфузия йўли орқали соатига 250000 дан 500000 КИБ гача бўлган дозада юбориш керак. 

Умуман олганда, бутун даволаш цикли давомида юборилган апротининнинг миқдори 6000000 КИБ дан ошмаслиги керак, бу ҳолат инъекцион эритмада бензил спиртини борлиги билан боғлиқ (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). 

Вена ичига юбориш учун апротининни бошқа ҳар қандай дори препаратини юбориш учун ишлатиш мумкин бўлмаган марказий веноз катетер орқали юбориш керак. 

Препаратни фақат ётган ҳолатдаги пациентларга юбориш мумкин; вена ичига инъекция ёки қисқа муддатли инфузия йўли орқали секин (максимал тезлиги – минутига 5 мл дан
10 мл гача) юбориш керак. 

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга: ҳозирги вақтгача тўпланган клиник тажрибага мувофиқ дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ. 

Кекса ёшдаги пациентларга қўлланиши: ҳозирги вақтгача мавжуд бўлган клиник тажрибага мувофиқ, кекса ёшдаги пациентларга дозалаш тартибини ўзгартириш зарурати йўқ. 

Агар ампуланинг ичидаги эритмани хиралашиши аниқланса, препаратни қўллаш мумкин эмас. ампула очилганидан сўнг эритмани дарҳол юбориш керак. 

 

Ножўя таъсирлари 

Апротининни биринчи марта олаётган пациентларда аллергик ёки анафилактик реакцияларни ривожланиш эҳтимоли кам. Такроран юборилганида аллергик (анафилактик) реакцияларни ривожланиш тезлиги 5% га етиши мумкин. Аллергик (анафилактик) реакциялар рекроспектив таҳлил қилинганида, препарат билан бирламчи даволангандан сўнг 6 ой давомида уни такроран юбориш зарурати туғилган бўлса, уларни ривожланиш тезлигини ошиши кўрсатилган (ривожланиш тезлиги 6 ой давомида такроран экспозиция қилинганида 5% ни, 6 ой ўтганидан сўнг такроран экспозиция қилинганида 0,9% ни ташкил этади). Бундан ташқари, ретроспектив таҳлил қилинганида оғир даражадаги анафилактик реакцияларни ривожланиш тезлиги 6 ой давомида апротинин олган пациентларда қўшимча 2 мартага ошиши кўрсатилган. Ҳатто агар пациент апротинин билан такроран даволашни яхши ўзлаштирган бўлса ҳам, препаратни навбатдаги юборилиши оғир даражадаги аллергик реакцияларни, ёки жуда кам ҳолларда ўлим билан тугаши мумкин бўлган анафилактик шокни чақириши мумкин. 

Аллергик ёки анафилактик реакцияларни симптомлари: 

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, пульсни тезлашиши, юрак ритмини бузилиши, лабларни кўкариши; 

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши; 

Нафас тизими томонидан: бронхиал астма (бронхоспазм); 

Тери ва унинг ҳосилалари томонидан: қичишиш, эшакеми, тери тошмаси, терини оқариши; 

Рухий бузилишлар: психозлар, галлюцинациялар, онгни чалкашиши. 

Бошқалар: ҳансираш, кучли терлаш. 

Агар аллергик реакция инъекция ёки инфузия вақтида ривожланса, у ҳолда препаратни юборишни зудлик билан тўхтатиш керак. Стандарт шошилинч ёрдам чораларини қўллаш, шу жумладан – адреналин, кортикостероидларни юбориш, инфузион даволаш ўтказиш керак. 

Юрак-қон томир тизими 

Аорта-коронар шунтлаш операцияси ўтказилган пациентларда, миокард инфарктини ривожланиш ҳолатларини миқдори бўйича, плацебо билан даволашда кузатилган ҳолатларга нисбатан аҳамиятли даражадаги фарқларни намойиш этиш имкони бўлмаган. Баъзи тадқиқотларда апротинин юборилганида миокард инфарктини ривожланиш тезлигини ошишига тенденция бўлган, айни вақтда бошқа тадқиқотларда, аксинча, миокард инфарктини ривожланиш тезлигини камайиши кузатилган. 

Юқорида келтирилган тадқиқотларда миокард инфарктини ривожланиш тезлигида фарқлар аниқланган бўлмаса-да, клиник аҳамиятли ножўя самараларни ривожланиш эҳтимолини ошиши статистик жиҳатдан ишонарли бўлиши мумкин эмас. 

Пациентларда аортокоронар шантлаш операцияси биринчи марта ўтказилган тадқиқотларда, трансплантатни окклюзия ҳавфи апротинин олган пациентларда плацебо гуруҳига нисбатан юқори бўлган. Такроран таҳлил қилинганида, ушбу марказлардан бирида ноадекват гепаринизация ўтказилган, бошқа марказда трансплантатларни маъқулланмаган сақлаш усулидан фойдаланганлигини кўрсатди. Гепаринизацияга тааллуқли мулоҳазалардан ташқари (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг), синама ўтказиш учун асосий веноз тизимидан қон намуналарини олиш тажрибасини мутлоқ тўғри келмаслигини кўрсатиш керак, бу апротининни юбориш учун ишлатилган. Ушбу омилларни инобатга олиб, алоҳида даволаш гуруҳлари ўртасида миокард инфарктини ривожланиш тезлиги ёки ўлим кўрсаткичи бўйича фарқлар аниқланмаган. 

“Тез-тез кузатилади” сифатида белгиланган нохуш реакциялар 2% дан камроқ тезликда кузатилган. 

Айрим тезлик мезонлари чегараларида нохуш реакциялар оғирлик даражасини пасайиши тартибида кўрсатилган. 

 

Клиник таърифиТез-тез
>1% дан <10% гача
Тез-тез эмас
>0,1% дан 

<1% гача

Якка ҳолатлар
>0,01% дан <0,1% гача
Жуда кам ҳолларда
<0,01 %
Тизимли бузилишлар ва юборилган жойдаги реакциялар 
Юборилган жойдаги реакцияларИнъекция ёки инфузия қилинган жойда ривожланган реакциялар

Инфузия қилинган жойда (Тромбо) флебит 

Юрак томонидан 
Миокард томонидан кузатиладиган бузилишларМиокард инфарктиМиокард ишемияси.

Юрак тож артерия-ларининг оклюзияси/ тромбози.

Перикардда суюқлик йиғилиши.Перикардда суюқлик йиғилиши.
Қон-томирлари томонидан 
Эмболиялар ва тромбозлар.Тромбоз.Артериал тромбоз (ва унинг ҳаётий муҳим аъзолар, масалан буйраклар, ўпка, бош мия учун характерли бўлган шакллари).Ўпка артерияси тромбоэмболияси.
Қон ва лимфатик тизим томонидан
Қон ивишини бузилиши.Қон томир ичида қонни диссеми-нацияланган ивиши (ДВС). 

Коагулопатия.

Иммун тизими томонидан
Ўткир ўта юқори сезувчанлик реакциялари.Аллергик реакциялар.

Анафилактик/ анафилактиоид реакциялар.

Анафилактик шок (бу ҳаёт учун потенциал хавф туғдиради).
Буйраклар ва сийдик чиқариш тизими томонидан
Буйрак фаолитиятини бузилиши.Буйрак фолиятини бузилиши. Ўткир буйрак етишмовчилиги

Буйрак найчалари некрози.

Олигурия.

Апротинин қайд этилгандан кейинги даврда қўлланганида қуйидаги қўшимча ножўя реакциялар: терини гиперемияси, қизиб кетиш ҳисси, тахикардия, ҳолсизлик, эт увишиши, гипертермия, бош айланиши, қусиш, қичишиш, ангионевротик шиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар 

Таъсир этувчи моддага ўта юқори сезувчанлик (йирик қорамол оқсили), қон томирлар ичида қонни диссеминацияланган ивиши (ДВС-синдроми) да қўллаш мумкин эмас. Апротининга специфик IgG бўлган пациентларда, апротинин билан даволашда анафилаксияни ривожланиш хавфини ошиши кузатилади. Шу сабабли, бундай пациентларни апротинин билан даволаш мумкин эмас. 

Агар даволашни бошлашдан олдин апротининга қарши специфик IgG антителоларни аниқлашга синама ўтказиш имкони бўлмаса, аммо пациент ўтган 12 ой давомида апротинин билан даволаш олганлиги кўзда тутилмоқда, апротининни юбориш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Препаратни бошқа дори воситалари, шу жумладан бета-лактам антибиотиклар билан аралаштириш мумкин эмас (улар номутаносиб). Препаратни таркибида декстран сақловчи эритмалар, кортикостероидлар, парентерал озиқлантириш учун эритмалар, таркибида аминокислоталар ва липидлар сақловчи эритмалар билан бирга юбориш тақиқланади. 

Дозасига қараб, Контривен стрептокиназа ва урокиназанинг фаоллигини пасайтиради. Қон зардобидаги носпецифик холинэстеразанинг фаоллигини сусайтиради. Носпецифик холинэстеразанинг фаоллиги паст бўлган беморларда апротинин ва суксаметоний бир вақтда қўлланганида апноэ ривожланиши мумкин, бу ҳолат мушакларни релаксацияси билан ифодаланади. 

Апротинин тромболитик препаратлар, шу жумладан стрептокиназа, урокиназа ва альтеплазанинг (р-ПТА – рекомбинант плазминогенни тўқима активатори) таъсирини ингибиция қилади, бунда ингибиция қилиш самараси препаратнинг дозасига боғлиқ. Зарурат бўлганида, 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки камида 500 мл 5% ли глюкоза эритмасида суюлтириш мумкин. Глюкозада суюлтирилган препаратни тахминан 4 соат давомида юбориш керак. 

Препаратни гепарин қўшилган қонга юбориш қон ивиш вақтини узайтиради. 

Номутаносиблиги 

Апротининни бошқа дори воситалари билан деярли номутаносиб деб ҳисоблаш керак. Препаратни аралаштирилган инфузиялар кўринишида юбориш мумкин эмас. Кимёвий номутаносиблик бўлганлиги сабабли, кортикостероидлар, таркибида аминокислоталар ва ёғлар сақловчи озиқлантирувчи эритмалар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. 

 

Махсус кўрсатмалар 

Апротинин билан даволаш, айниқса буйракни шикастланиши мавжуд бўлган пациентларда, буйрак фаолиятини бузилиши билан кечиши мумкин. Аорта-коронар шунтлаш операцияси ўтказилган пациентларда, апротинин олган пациентлар гуруҳида қон зардобида креатининнинг даражасини нормал қийматларга нисбатан 0,5 мг/дл га ошиши кузатилган (“Фармакокинетикаси” бўлимига қаранг).

Демак, буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга ёки буйракларни шикастланиш ҳавфи (масалан, аминогликозидлар билан бир вақтда даволанганда) бўлган пациентларда фойда ва ҳавф нисбатини синчиклаб баҳолаш керак. 

Атопик дерматити бўлган пациентларга апротининни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки сохта аллергик реакциялар ривожланиши мумкин. 

Апротинин қўлланганида, айниқса илгари апротинин олган пациентларда (шу жумладан, пломба учун ишлатиладиган фибринли материал ҳам апротинин сақлайди) препаратни қўллашдан кутилган фойда ва ҳавф нисбатини синчиклаб баҳолаш керак, чунки уларда аллергик реакция ривожланиши мумкин (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Гарчи анафилаксия кўпчилик ҳолларда препаратнинг рухсат этилган дозаси юборилганидан сўнг 12 соат давомида ривожланса-да, анафилактик реакция препарат 12 ойдан кейин такрорий экспозиция қилинганида ҳам ривожланган ҳолатлар юзасидан айрим хабарлар мавжуд. Апротинин билан даволаш ўтказилганида аллергик ҳамда анафилактик реакцияларни даволаш учун шошилинч ёрдам кўрсатиш учун воситалар бўлиши керак. 

Апротинин билан даволанаётган барча пациентларда, аллергик реакцияларга мойиллик борлигини баҳолаш учун дастлаб синама дозани юбориш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Синама дозани пациентга операция хонасида юбориш керак. 

Н1 ва Н2 рецепторларининг антагонистларини апротинин билан синама ўтказишдан 15 минут олдин юбориш мумкин. 

Апротининнинг синама дозаси барча пациентлар учун 1 миллилитр (10000 КИБ) ни ташкил этиши керак, шундан сўнг препаратнинг юклама дозасини юборишдан олдин камида 10 минут давомида пациентларни кузатиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). 

Бироқ ҳатто, 1 мл бошланғич дозаси юборилгандан кейинги даврда асоратлар бўлмаслигига қарамасдан, апротининнинг терапевтик дозаси анафилактик реакцияни чақириши мумкин. Агар анафилактик реакция ривожланса, апротининни инфузия қилишни тўхтатиш ва керакли шошилинч чораларни кўриш керак. 

Ўта юқори сезувчанлик реакцияси ривожланиши мумкинлиги сабабли (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг), препаратни қўллашни бошлашдан олдин апротинин билан даволанган ҳар бир пациентда фойда ва ҳавф нисбатини синчиклаб баҳолаш керак (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). 

Агар пациент апротинин билан аллақачон даволанган ёки такроран даволанган бўлса, эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш тавсия этилади. “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилганидек препаратнинг бошланғич дозасини юборишдан 10 минут олдин барча пациентларга апротининнинг 1 мл (10000 КИБ) ҳажмдаги синама дозани юбориш керак. Бундан ташқари, препаратнинг синама дозасини юборишдан 15 минут олдин Н1-рецепторларнинг антагонисти (масалан, клемастин) ва Н2-рецепторларнинг антагонисти (масалан, циметидин) ни юбориш мумкин. Зарурат бўлганида аллергик (анафилактик) реакцияни даволаш учун стандарт шошилинч ёрдам чораларини қўллаш керак. 

Бироқ, терапевтик доза, ҳатто агар пациент бирламчи 1 мл синама дозани ҳеч қандай нохуш симптомларсиз яхши ўзлаштирса ҳам, аллергик реакцияни чақириши мумкинлигини ёддан чиқариш мумкин эмас. Агар бундай ҳодиса кузатилса, апротининни инфузия қилишни зудлик билан тўхтатиш ва анафилактик реакцияни даволаш учун стандарт шошилинч ёрдам чораларини ўтказишга киришиш керак. 

Апротинин олган пациентларда буйрак фаолиятини бузилиш ва ўлимни ривожланиш тезлигини, ўхшаш тиббий анамнез билан характерланган ва шунингдек чуқур гипотермия фонида қон айланишини тўхтатиш билан сунъий қон айлантириш шароитларида аортанинг кўкрак қисмида операция ўтказилган, ёши бўйича қиёсий назорат гуруҳига нисбатан ошиши кузатилган. Бундай ҳолатларда апротининни жуда эҳтиёткорлик билан буюриш мумкин. Гепарин билан мувофиқ антикоагулянт даволаш ўтказиш керак.

Сунъий қон айлантириш шароитларида препаратни қўллашга нисбатан қўшимча мулоҳаза 

Сунъий қон айлантириш фонида адекват антикоагулянт фаолликни тутиб туриш учун апротинин бир вақтда қўлланганида қуйидаги усулларнинг биридан фойдаланиш тавсия этилади: 

  1. Қон ивиш вақтини фаоллаштириш (ИВФ): ИВФ коагуляцияга нисбатан стандарт синама сифатида қаралиши мумкин эмас; ушбу синаманинг натижаларини изоҳлаш апротининни борлигига боғлиқ. Бундан ташқари, синама натижаларига суюлтириш билан боғлиқ бўлган фарқлар ва сунъий қон айлантириш шароитларида фойдаланиладиган температура таъсир қилади. Коалин ИВФ апротининни таъсири диатом тупроғи (целит) ёрдамида ИВФ га нисбатан камроқ даражада ифодаланганлигини кўрсатди. Протоколларни турли туманлигига қарамасдан, диатом тупроғи ёрдамида 750 секундлик ИВФ синамасини ўтказиш ёки гемодилюция ҳамда гипотермия даражасига қараб, апротинин мавжуд бўлган каолин ёрдамида480 секундлик ИВФ синама ўтказиш тавсия этилади. Апротинин мавжуд бўлган таҳлил натижаларини изоҳлаш бўйича маслаҳат учун ИВФ-синамаларни учун реактивларни ишлаб чиқарувчиларга мурожаат қилиш керак. 
  2. Гепариннинг доимий дозаларини юбориш: юракка қўйилган катетерга юбориладиган гепариннинг стандарт юклама дозаси, шунингдек сунъий қон айлантириш аппаратини бирламчи тўлдирувчи эритмага қўшиладиган гепариннинг миқдори камида тана вазнига 350 ХБ/кг ни ташкил этиши керак. Гепариннинг қўшимча дозаси пациентнинг тана вазни ҳамда сунъий қон айлантириш шароитларида ўтказиладиган аралашувнинг давомийлиги билан аниқланади.
  3. Гепарин/протамин титрлаш: ушбу усулни қўллаш натижаларига апротининни мавжудлиги таъсир қилмайди, шунинг учун гепариннинг даражасини ўлчаш учун маъқул ҳисобланади. Гепариннинг дозаси ва унга нисбатан жавоб реакцияси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик апротининни юборишдан олдин протаминнин титрлаш ёрдамида (гепариннинг юклама дозасини аниқлаш учун) баҳолаш керак. 

Гепариннинг қўшимча миқдорини протамин билан титрлаш ёрдамида аниқланган гепариннинг концентрациясини ҳисобга олган ҳолда юбориш керак. Сунъий қон айлантириш шароитларидаги гепариннинг концентрацияси 2,7 ХБ/мл (2мг/мл) даражадан пасайиши ёки апротининни юборишдан олдин ўтказилган гепариннинг дозасига нисбатан жавоб реакциясига қараб синама ўтказилганида аниқланган дозадан пасайиши мумкин эмас. 

Сунъий қон айлантириш тугаганидан сўнг, агар пациент апротинин инъекциясини олган бўлса, гепаринни протаминни юбориш йўли билан нейтраллаш керак. Протаминнинг миқдорини юборилган гепариннинг миқдори аниқланадиган фиксацияланган нисбатдан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш керак ёки протамин билан титрлаш усули ёрдамида ҳисобланади. 

Муҳим: апротининни қўллаш гепаринга бўлган талаб пасайишини англатмайди, апротининни гепаринни тежовчи восита сифатида қўллаш мумкин эмас. 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши 

Ҳомиладор аёлларда адекват ва яхши назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган. 

Ҳомиладорлик даврида қўлланиши: ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари апротининнинг тератоген ёки эмбриотоксик самараси борлигини кўрсатмайди. Апротининни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас ва ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида қўллаш мумкин эмас, бунда даволашдан кутилган потенциал фойда бўлиши мумкин ҳавфдан устун бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Препаратни қўллашдан кутилган ҳавф ва фойдани баҳолашда улар билан даволаш вақтида ҳам жиддий нохуш реакциялар (анафилактик реакциялар каби, юрак уришини тўхташи) ривожланганида ҳомилага етказилиши мумкин бўлган потенциал ҳавфни эътиборга олиш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). 

Апротининни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши маълум эмас. Эмизиш даврида Контривенни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ. Бироқ, апротинин перорал қабул қилинганида биокираолишмайдиганлиги сабабли, кўкрак сутига тушган препаратнинг ҳар қандай миқдори боланинг организмига таъсир қилмайди. 

Болалар 

Болаларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган. 

Автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш ҳусусияти 

Препаратни фақат стационар шароитларида қўллаш керак. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши 

Дозани ошириб юборилиш ёки интоксикация симптомлари таърифланмаган. Специфик антидоти мавжуд эмас. Симптоматик даволаш ўтказиш тавсия этилади. 

 

Чиқарилиш шакли 

1 мл (10000 КИБ) дан ампулаларда №10 (5х2) блистерларда, 5 мл (50000 КИБ) дан ампулаларда №5 (5х1) блистерларда. 

 

Сақлаш шароити 

Қуёш нурларининг таъсиридан ҳимоя қилиш учун оригинал ўрамда, 2оС дан 8оС гача бўлган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати 

2 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича. 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365