• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Кондилин®

Home Йўриқномалар Кондилин®
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОНДИЛИН® 

CONDYLINE

 

Препаратнинг савдо номи: Кондилин®

Таъсир этувчи модда (ХПН): подофиллотоксин (podophyllotoxin)

Дори шакли: сиртга қўллаш учун эритма

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 

подофиллотоксин 5,00 мг;

ёрдамчи моддалар:

сут кислотаси 51,6 мг;

натрий лактати 7,79 мг;

96% ли этанол 762,00 мг;

тозаланган сув 3,8 мг.

Таърифи: рангсиз, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: микробларга қарши восита.

АТХ коди: D06BB04

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кондилиннинг фаол моддаси – подофиллотоксин – ўсимликларнинг экстрактидан олинадиган подофиллиннинг энг фаол компонентидир. Кондилин тозаланган  стандартланган подофиллотоксин бўлиб, унинг препаратдаги тозалиги 99% ни ташкил қилади.

Цитостатик таъсир кўрсатади. Маҳаллий қўлланганида ташқи кандиломаларнинг некрозини чақиради, куйдирувчи ва мумиёловчи таъсирга эга. 

Фармакокинетикаси

0,5% ли 0,01-0,05 мл подофиллотоксин эритмасини аппликацияси, уни қўллагандан кейин 30-60 минут ўтгач зардобда фаол модданинг сезиларли даражадаги миқдорини пайдо бўлишига олиб келади. 

0,1 мл қўлланганда (4 см2 дан катта кондиломалар) подофиллотоксиннинг қон зардобидаги даражаси 1-2 соатдан кейин 5 нг/мл га етади ва аппликациядан кейин 4 соат ўтгач 3 нг/мл гача камаяди.

0,15 мл қўлланганида подофиллотоксиннинг фармакокинетик кўрсаткичлари аввалги дозадан секинроқ чиқарилиши билан фарқ қилади (12 соатдан кейин зардобда 1 нг/мл дан кам аниқланади).

Подофиллотоксиннинг ярим чиқарилиш даври 1 соатдан 4,5 соат оралиғида ўзгариб туради. Фаол модданинг тўпланиш ҳоллари таърифланмаган.

 

Қўлланилиши

  • ўткир учли кондиломалар (Condylomata acuminata) ни маҳаллий даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни керакли жойга қўйиш учун ундаги пластик аппликаторли препаратга ботирилади ва халқа тешиги суюқлик билан тўлдирилади. Халқа ёрдамида эритма кондиломага қўйилади. Сўнгра қолган барча кондиломаларни препарат сақловчи суюқлик билан ҳўллаб, аппликацияни такрорлаш лозим, аммо 50 мартадан ошмаслиги керак. Кондилин фақат кондиломаларга тушиши керак, чунки препаратни терининг соғлом соҳаларига ва шиллиқ қаватларга тушиши кучли таъсирланишга ва яра пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Аппликациядан кейин кондиломага тегиб турган соғлом терини таъсирланишига йўл қўймаслик учун эритма қўйилган жой аниқ қуриниши керак. Кондилин суткада 2 марта 3 кун давомида қўйилади, сўнгра 4 кун танаффус қилинади; даволашни яна 3 кунлик даволаш курси билан такрорлаш мумкин. Даволанишнинг умумий давомийлиги 5 ҳафтадан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: қизариш, кучсиз оғриқ, хамда кондиломанинг эпителиал қопламасида яра ҳосил бўлиши мумкин (одатда даволашнинг бошида, кўпинча препаратни қўллашнинг 2-3 куни). Препуциал соҳада катта кондиломалар мавжудлигида шиш ва жинсий олатда баланопостит ривожланиши мумкин.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ҳомиладорлик;
  • лактация;
  • болалар (12 ёшгача);
  • подофиллотоксинни сақловчи бошқа препаратларни қўллаш;
  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кондилин препаратининг дорилар билан ўзаро таъсири таърифланмаган. 

 

Махсус кўрсатмалар

Кондилинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препарат кўзга тушганида яққол таъсирланишдан сақланиш учун зудлик билан кўзни кўп миқдордаги сув билан ювиш лозим. 

Кондилинни қўллашдан олдин шикастланган жойларни совун ва сув билан ювиб, яхшилаб қуритиш керак. 

Кондилинни қўллашда, уни кондиломани ўраб турган соғлом тери ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак. Кондиломалар олат учи терисида жойлашганида айниқса эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Кондиломанинг атрофидаги тери ва шиллиқ қаватни таъсирланишини ва яра ҳосил бўлишини, Кондилиннинг аппликациясидан олдин кондилома атрофидаги тўқималарга суртиладиган ҳимояловчи суртмалар, нейтрал кремлар, вазелин, рухли суртмалар ёрдамида олдини олиш мумкин.

Шиш ва баланопостит ривожланганида яллиғланишга қарши препаратларни (масалан, суртма шаклидаги глюкокортикоидлар) қўллаш мумкин.

Препаратни катта юзаларга (10 см2 дан катта) қўйилиши подофиллотоксиннинг резорбтив таъсири билан боғлиқ реакцияларга олиб келиши мумкин.

Беморнинг жинсий шерикларини текшириш, ва зарурати бўлганида уларни ҳам даволаш мақсадга мувофиқдир. Даволаниш вақтида жинсий алоқалардан сақланиш ёки шу даврда химояловчи контрацептив воситаларини ишлатишни кўзда тутиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация

Кондилинни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препаратни транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг катта дозалари маҳаллий қўлланганида уни совун ва сув билан ювиб ташлаш лозим. Кондилин тасодифан ичга қабул қилинганида меъдани ювиш, электролит ва газ балансини, периферик қон манзарасини, жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш лозим.

 

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун 0,5% ли эритма.

3,5 мл препарат 5 мл сиғимли, болалардан ҳимоялаш учун блокировкали бураладиган қопқоқ билан беркитилган тўқ-жигарранг рангли шиша флаконларда.

Ҳар бир флакон препаратни қўйиш учун пластик таёқчалар (30 дона) комплекти ва препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºC дан юқори бўлмаган ҳароратда

 

Яроқлилик муддати

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш:
0
13 Views
ОлдингисиКомциллин-25021.03.2021
Конкор Кор21.03.2021Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Кондилин®
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.