Skip to main content

Компливит® Офтальмо

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОМПЛИВИТ® ОФТАЛЬМО  

COMPLIVIT OFTALMO

 

Препаратнинг савдо номи: Компливит® Офтальмо

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол компонентлари:

А витамини (ретинол ацетати) – 1,00 мг (2907 ХБ)

Е витамини (α-Токоферол ацетати) – 15,00 мг

В1 витамини (тиамин гидрохлориди) – 5,00 мг

В2 витамини (рибофлавин) – 2,00 мг

В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) – 5,00 мг

С витамини (аскорбин кислотаси) – 50,00 мг

Фолат кислотаси – 400 мкг

Рутозид (рутин) – 25,00 мг

В12 витамини (цианокобаламин) – 3,00 мкг

Лютеин – 2,50 мг

Зеаксантин (оптишарпа) – 1,00 мг

Селен (натрий селенити кўринишида) – 25,00 мкг

Мис (мис сульфати пентагидрати кўринишида) – 1, 00 мг

Рух (рух оксиди кўринишида) – 5,00 мг

Ёрдамчи моддалар:

Ядро: тальк, картошка крахмали, лимон кислотаси, лудипресс (93% лактоза моногидрати, 3,5% повидон, 3,5% кросповидон), қуйимолекуляр повидон (қуйимолекуляр поливинилпирролидон), магний стеарати, сахароза (қанд), Д-сорбитол (озуқа сорбити), натрий кармеллоза (вивасол).

Қобиқ: гипролоза (гидроксипропилцеллюлоза), макрогол (полиэтиленоксид), қуйимолекуляр повидон (қуйимолекуляр поливинилпирролидон), титан диоксиди (Е-171), тальк, шафақ сариқ бўёвчиси (Е-110).

Фаол моддаларнинг субстанцияларини таркибига кирувчи ёрдамчи моддалар:

А витамини:

[сахароза, модификацияланган крахмал, натрий-алюминий силикати, бутилгидрокситолуол, желатин] ёки [бутилгидрокситолуол (ВНТ), желатин, сахароза, маккажўхори крахмали];

Е витамини:

[желатин, сахароза, крахмал, натрий-алюминий силикати] ёки [гидролизланган желатин, кремний диоксиди];

Лютеин:

[d, 1-альфа токоферол, модификацияланган крахмал, декстроза (глюкоза) сиропи, кристаллик натрий аскорбати, маккажўхори крахмали];

Зеаксантин: 

[d, 1-альфа токоферол, модификацияланган крахмал, сахароза, кристаллик натрий аскорбати, маккажўхори крахмали].

Таърифи: думалоқ, икки томони қавариқ пушти-зарғалдоқдан то зарғалдоқ ранглигача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган, ўзига хос ҳидли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитамин восита, мультиминераллар

АТХ коди: А11АА04.

Фармакологик хусусиятлари

Витаминлар, микроэлементлар комплексини ва ўсимлик каратиноидларни сақловчи мажмуавий препарат.

Препаратнинг фармакологик таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ.

1 таблеткадаги компонентларнинг мутаносиблиги витамин препаратларини махсус ишлаб чиқариш технологияси билан таъминланган.

Аскорбин кислотаси (С витамини) – капиллярлар ўтказувчанлигини бошқаради, уларнинг эластиклигини сақланишида муҳим роль ўйнайди. Ички секреция безларининг фаолиятини фаоллаштиради, қон ивувчанлигини, тўқималар регенерациясини, стероид гормонларни ҳосил бўлишини, коллаген синтезини бошқаради. Умуман организмга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, унинг мослашиш имкониятини, инфекцияларга ва нохуш таъсирларга қаршилигини оширади.

Тиамин (В1 витамини) – нерв толаси бўйлаб импульсни ўтказилиш жараёнида иштирок этади. Нерв, юрак-қон томир, эндокрин тизимларининг фаолиятини координациясида иштирок этади. Энергетик метаболизмни нормал кечишини таъминлашда асосий роль ўйнайди.

Рибофлавин (В2 витамини) – карбонсув, оқсил ва ёғ алмашинувида, гемоглобин ва эритропоэтин синтезида иштирок этади. Нормал кўрув фаолиятини бир маромда ушлаб турилиши учун зарур.

Пиридоксин (В6 витамини) – аминокислоталар ва карбонсувлар метаболизмида кофермент сифатида иштирок этади. Марказий ва периферик нерв тизимининг нормал фаолиятини таъминлайди.

Фолат кислотаси – кофермент сифатида нуклеин кислоталари синтези учун зарур бўлган турли метаболик жараёнларга киришади. Антианемик таъсир кўрсатади.

Цианокобаламин (В12 витамини) – нуклеотидлар синтезида иштирок этади, қон яратилиши ва эпителиал хужайраларнинг нормал ўсишининг муҳим омили ҳисобланади; фолат кислотасининг метаболизми ва миелиннинг синтези учун зарур.

Рутозид (рутин) – оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади, антиоксидант хусусиятларга эга, аскорбин кислотасини оксидланишини олдини олади ва уни тўқималарда тўпланишига ёрдам беради Капиллярлар ўтказувчанлигини бошқариб, уларнинг деворини мустаҳкамлайди. Шиш ва яллиғланишни камайтиради, қон томирлар деворини мустаҳкамлайди.

Ретинол (А витамини) – кўрув ферменти родопсиннинг таркибий қисми сифатида, кўриш фаолиятини тутиб туришда муҳим аҳамиятга эга, кўриш анализаторининг нормал фаолиятини ва кўз томонидан ёруғликни қабул қилишни таъминлайди. Гомералопияда («шапкўрлик»), тўр парда ва шох парданинг касалликларида самаралидир. Тери ва шиллиқ қаватларнинг регенерация жараёнларида иштирок этади.

α-Токоферол ацетати (Е витамини) – антиоксидант хусусиятларга эга, эритроцитларнинг барқарорлигини тутиб туради; жинсий безлар, нерв ва мушак тўқималарининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Тўқима нафаси жараёнларида иштирок қилади, ички секреция безларининг фаолиятига таъсир қилади, организмнинг тўқималарини қариш жараёнларини секинлаштиради.

Лютеин ва зеаксантин – кўзнинг тўр пардасини нормал фаолияти учун зарур бўлган каратиноидлар, сариқ рангли пигментлардир. Ультрабинафша ёруғликнинг таъсири оқибатида пайдо бўлувчи шикастланишлардан кўзларни ҳимоя қилади. Кўз ҳимоясини энг муҳим омилларидан бири бўлган тўр парданинг антиоксидант тизимининг компонентлари ҳисобланади. Кўз гавҳари ва тўр пардасида бўлган лютеин ва зеаксантин, турли келиб чиқишга эга бўлган нурланишларни кўзга нохуш таъсирларида ҳосил бўлувчи кислород радикалларидан хужайраларнинг фоторецепторларини ҳимоясини таъминлайди.

Кўз тўқималарида лютеин ва зеоксантиннинг миқдорини камлиги кўзларни нохуш омилларга, кўришни давомли зўриқишларига, компьютерли нурланишга қаршилик кўрсатиш қобилиятини сусайишига олиб келади.

Селен – табиий антиоксидант, иммунитетни оширади. А, Е ва С витаминлари билан бирга яққол антиоксидант таъсир кўрсатади, нохуш омилларнинг (стресс, чекиш, атроф муҳитни ифлосланиши) таъсири шароитларида организмнинг мослашиш қобилиятини яхшилайди.

Мис – кўпчилик биокимёвий реакцияларнинг катализаторидир. Меланин синтезида иштирок этади. Коллаген ва эластинни ҳосил бўлишида аҳамиятли роль ўйнайди, темир алмашинувининг зарурий компоненти бўлиб, қон яратилиши жараёнида муҳим роль ўйнайди.

Рух – тўр парда томонидан А витаминини утилизациясига ёрдам беради. Гемералопия («шапкўрлик») ни ривожланишини олдини олади. Рух инсулин, жинсий безларнинг гормонларини синтези учун зарур, лимфоид тўқимасининг нормал фаоллиги учун керак. Рух танқислиги ретробульбар неврит, блефарит, ранг ажратишни пасайиши, катарактани ҳосил бўлиши билан боғлиқ.

Натижада препарат организмнинг оптимал фаолиятини тутиб туриш учун зарур бўлган компонентларнинг мувозанатли киришини таъминлайди, унинг таркибига кирувчи витаминлар, минераллар ва каратиноидларнинг мажмуавий таъсири туфайли офтальмопротектив самарага эга, юқори кўрув юкламаларида кўришни яхшилайди, антиоксидант таъсир кўрсатади (эркин радикалларнинг таъсиридан кўз тўқималарини ҳимоя қилади). Контакт линзалар таққанда тавсия қилиниши мумкин, чунки тўқималарни, шу жумладан шох пардани регенерацияси учун, зарур бўлган компонентлар сақлайди, уни контакт линзалар томонидан у ёки бу даражада шикастланиши доимо юз беради.

 

Қўлланилиши

  • Витаминлар ва минералларнинг танқислигини олдини олиш;
  • Ўқишда, компьютерда ишлашда, контакт линзаларни тақишдаги кўришни чарчоқлик синдроми (чарчоқлик, кўзларда оғриқ); оқшомда кўришни бузилиши.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга, ичга овқатдан кейин, етарли миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади. 1 таблеткадан кунига 1 марта. Курс давомийлиги 3 ой. Такрорий курслар шифокор тавсияси бўйича ўтказилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик, ҳомиладорлик, лактация даври, 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

А ва Е витаминларини, В гуруҳи витаминларини сақловчи бошқа поливитамин комплекслари билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди

 

Махсус кўрсатмалар

Тавсия қилинган дозани ошириш тавсия қилинмайди.

Сийдикни тўқ сариқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратда рибофлавин борлиги билан боғлиқ ва ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаш: ичга фаоллашган кўмир, меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли  

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

30, 60, 90, 100, 120 таблеткадан полимер банкаларда.

Банкалар буралувчи қопқоқчалар билан беркитилади.

Ҳар бир банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: