Skip to main content

Комбиспазм

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОМБИСПАЗМ

KOMBISPASM

 

Препаратнинг савдо номи: Комбиспазм

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, дицикловерин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол – 500 мг, дицикловерин гидрохлориди – 20 мг

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, метилгидроксибензоат, пропил гидроксибензоат, повидон, магний стеарати, тозаланган тальк, сувсиз коллоид кремний, натрий крахмал гликоляти, тозаланган сув.

Таърифи: думалоқ бир текис, оқ рангли, бир томони рискали қобиқ билан қопланмаган таблеткалар. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: спазмолитик восита.

АТХ коди: N02BE51

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлар

Комбиспазм мажмуавий препаратдир. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг фармакологик хусусиятлари билан белгиланади.

Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Оғриқни қолдирувчи таъсир механизми, асосан гипоталамусдаги терморегуляция марказида простагландинлар синтезини ингибиция қилиш билан боғлиқ. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, терморегуляциянинг гипоталамик марказларига тўғридан-тўғри таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида қон томирларни кенгайиши ва кучли терлаш туфайли, танадан иссиқликни ажралиб чиқиши кучаяди.

Дицикловерин гидрохлориди холинолитик, миотроп, спазмолитик таъсир кўрсатади. Меъда-ичак йўллари силлиқ мушакларининг спазмини бартараф қилади ва у билан боғлиқ бўлган оғриқ синдромини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минутдан кейин эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдош орқали осон ўтади ва кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик жиҳатдан фаол эмас, аммо тўпланганида жигар некрозига олиб келиши мумкин. Асосан метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соатгача бўлган оралиқда ўзгариб туради. Жигар фаолияти бузилганида препаратнинг организмдан чиқарилиши секинлашади, бу эса организмда метаболитларини тўпланишига ёрдам беради. 

Дицикловерин гидрохлориди ичга қабул қилинганда меъда-ичак йўлларида тез сўрилади. Жигарда метаболизмга учрайди, асосан буйраклар орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши

  • кучсиз ёки ўртача ифодаланган оғриқ синдром: бош ва тиш оғриғи, томоқ оғриғи, подаградаги оғриқ, ЎРВИ даги оғриқлар, невралгия, радикулит, люмбаго, дисменорея (ҳайз кўриш циклини бузилиши);
  • шамоллаш ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида тана ҳароратини ошиши;
  • санчиқларда (ичак, жигар, буйрак) қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткаларни чайнамасдан, бутунлигига, етарли миқдордаги суюқлик билан ичга қабул қилиш керак. Препаратни овқатдан олдин қабул қилиш маъқулроқ. Меъданинг сезувчанлиги юқори бўлганида препарат овқатдан кейин қабул қилиш лозим.

Катталарга 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади. Максимал бир марталик доза       2 таблеткани ташкил этади. Максимал суткалик доза 2 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади. 

12 ёшдан ошган тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган болаларга ½ таблеткадан суткада          3 марта буюрилади. Навбатдаги ҳар бир қабул қилишлар оралиғидаги вақт – камида          4 соатни ташкил этиши керак.

 

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорексия, дискомфорт ҳисси (эпигастрий соҳасида оғриқлар ва спазмлар), метеоризм, иштаҳани пасайиши. Кам ҳолларда: меъда-ичак йўлларини, қон кетиши, перфорация билан асоратланган эрозив-ярали шикастланишлари, афтоз стоматит, эзофагит. Айрим ҳолларда носпецифик ярали колит, Крон касаллиги.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кучли толиқиш. Кам ҳолларда: ҳис қилишни ёки кўришни бузилиши (кўришни ноаниқлиги, диплопия), қулоқларни шанғиллаши, таъсирчанлик, тиришишлар, уйқуни бузилиши, депрессия, хавотирлик ҳисси, руҳий бузилишлар;

Дерматологик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, буллез тошмалар, экзема, эритродермия, сочларни тўкилиши, фотосенсибилизация бўлиши мумкин;

Жигар фаолияти томонидан: жигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан гепатит (сариқлик билан ёки сариқликсиз кечувчи гепатит);

Қон яратиш тизими томонидан: айрим ҳолларда – тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия;

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, кўкрак қафаси соҳасида оғриқлар, артериал гипертензияни якка ҳолларда ривожланиши кузатилган, юрак етишмовчилиги аниқланган;

Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: кам ҳолларда – бронхиал астма хуружлари, тизимли анафилактик (анафилактоид) реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • анамнезида аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларига нисбатан ангионевротик шиш ва бронхоспастик реакциялар («аспирин астмаси»), бронхиал астма хуружлари;
  • меъда-ичак йўлларини зўрайиш босқичидаги эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан пептик яра, Крон касаллиги, носпецифик ярали колит);
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • қон яратиш фаолиятини бузилиши;
  • кўрув нервини касалликлари, нафас йўлларини сурункали обструктив касалликлари, бурун полиплари, пичан иситмаси;
  • буйраклар ва жигар фаолиятини яққол бузилишлари, ранг ажратишни бузилиши, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа туғма танқислигида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Калий тежовчи диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида, қонда калийнинг миқдори ошиши мумкин. Билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда буюрилганида қон кетиши ривожланиши мумкин. Препарат литий, дигоксин ва циклоспориннинг қондаги концентрациясини ошириши мумкин, шунинг учун улар билан бирга қўлланганида, охиргиларнинг дозасини тўғрилаш керак. Метотрексат билан даволашни бошлашдан 24 соат олдин ёки даволаш тўхтатилганидан кейин препарат буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бунда унинг заҳарли таъсирини ривожланиш хавфи ошади. 

Жигарнинг микросомал ферментларини индукция қилувчи дори воситалар (барбитуратлар ва айрим тутқаноққа қарши воситалар, шу жумладан, фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин, бензонал), спирт сақловчи дори воситалари, рифампицин билан бирга қабул қилинганида препаратнинг гепатотоксик таъсири кучаяди. Фенотиазинлар билан бирга қўлланганида ҳаддан зиёд кучли гипотермия, азидотимидин билан – нейтропения ривожланиши мумкин. Препарат хлорамфениколнинг заҳарлилигини оширади, билвосита антикоагулянтлар, дифенин, перорал гипогликемик препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин, «ҳалқали» ва тиазид диуретикларнинг диуретик ва натрийуретик таъсирини сусайтиради. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, шунингдек глюкокортикоидлар билан бирга қўлланганида ножўя таъсирлари тезлашади ва кучаяди. 

 

Махсус кўрсатмалар

Анамнезида меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари бўлган беморларга, шунингдек жигар, буйраклар, қон ҳосил қилиш аъзолари фаолиятини яққол бузилишлари бўлган пациентларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Препарат юқори дозаларда қўлланганида тромбоцитлар агрегациясини сусайтириши мумкин, шунинг учун гемостазининг бузилиши бўлган пациентларни синчиклаб кузатиш керак. 

Препаратни кексаларда, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертонияси, порфирияси бўлган беморларга, шунингдек бевосита жиддий жарроҳлик аралашувларидан кейин эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. 

Препарат билан даволаниш даврида жигар, буйраклар фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Беморлар препаратни қабул қилиш вақтида диққатни юқори жамлаш ва тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб қилувчи ишларни бажаришдан (масалан, автомобилни ҳайдаш) сақланишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши бўлиши мумкин. 

Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли 

Таблеткалар блистерларда. 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: