Skip to main content

Комбилипен® Табс

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОМБИЛИПЕН® ТАБС 

COMBILIPENUM® TABS

 

Препаратнинг савдо номи: Комбилипен® табс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бенфотиамин, пиридоксин гидрохлориди, цианокобаламин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

бенфотиамин 100 мг

пиридоксин гидрохлориди 100 мг

цианокоболамин 2 мкг

ёрдамчи моддалар (ядроси):

кармеллоза натрий – 4,533 мг, повидон-К30 – 16,233 мг, микрокристаллик целлюлоза – 12,673 мг, тальк – 4,580 мг, кальций стеарати – 4,587 мг, полисорбат-80 – 0,660 мг, сахароза – 206,732 мг.

6-yillik-qizil-jenshen

ёрдамчи моддалар (қобиғи):

гипромеллоза – 3,512 мг, макрогол-4000 – 1,411 мг, қуйимолекуляр повидон – 3,713 мг, титан диоксиди – 3,511 мг, тальк – 1,353 мг.

Таърифи: думалоқ, икки томонлама қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли, плёнка қобиқ билан қопланган таблетка.

Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитамин воситалар.

АТХ коди: А11АВ.

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий поливитамин комплексидир. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи витаминларнинг хусусиятлари билан белгиланади.

Бенфотиамин – тиамин (В1 витамини) нинг ёғда эрувчан шаклидир. Нерв импульсини ўтказилишида иштирок этади.

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – оқсиллар, углеводлар ва ёғлар алмашинувида иштирок этади, нормал қон яратилиши, марказий ва периферик нерв тизимининг фаолияти учун муҳим. Синаптик ўтказувчанлик, марказий нерв тизимида тормозланиш жараёнларини таъминлайди, нерв қобиғининг таркибига кирувчи сфингозинни ташилишида иштирок этади, катехоламинлар синтезида иштирок этади.

Цианокобаламин (В12 витамини) – нуклеотидлар синтезида иштирок этади, нормал ўсиш, қон яратиши ва эпителиал хужайраларни ривожланишининг муҳим омили ҳисобланади; фолат кислотасининг метаболизми ва миелин синтези учун зарур.

 

Қўлланилиши

Қуйидаги неврологик касалликларни мажмуавий даволашда:

  • уч шохли нерв невралгияси;
  • юз нерви неврити;
  • умуртқа поғонаси касалликлари (қовурғаларора невралгия, люмбоишиалгия, умуртқа поғонасини дегенератив ўзгаришлари чақирган бел синдроми, бўйин синдроми, бўйин-елка синдроми, илдизча синдроми);
  • турли этиологияли полинейропатияда (диабетик, алкоголли) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткаларни чайнамасдан ва оз миқдордаги суюқлик билан овқатдан кейин қабул қилиш керак. катталарга 1 таблеткадан суткада 1-3 марта буюрилади.

Даволаш курси давомийлиги – шифокор тавсияси бўйича белгиланади. Препаратнинг юқори дозалари билан 4 ҳафтадан ортиқ даволаш тавсия этилмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (қичишиш, уртикар тошма), айрим ҳолларда кўп терлаш, кўнгил айниши, тахикардия.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, декомпенсациялашган юрак етишмовчилигининг оғир ва ўткир шакллари, болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Леводопа В6 витаминининг терапевтик дозаларининг самарасини камайтиради. В12 витамини оғир металл тузлари билан номутаносиб. Этанол тиаминнинг сўрилишини кескин камайтиради. Препаратни қабул қилиш вақтида таркибида В гуруҳи витаминларини сақловчи поливитамин комплексларини қабул қилиш тавсия этилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Комбилипен® табс 100 мг В6 витамини сақлайди ва шунинг учун бундай ҳолларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирларини кучайиши.

Биринчи ёрдам: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, симатоматик даволашни буюриш.

 

Чиқарилиш шакли

15 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1, 2, 3 ёки 4 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби:

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365