Skip to main content

Ко-Лоркар® Форте

Улашиш:
  Reading time 16 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КО-ЛОРКАР®, КО-ЛОРКАР® ФОРТЕ

CO-LORCAR, CO-LORKAR FORTE

 

Препаратнинг савдо номи: Ко-Лоркар®, Ко-Лоркар® Форте

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): лозартан калий. гидрохлортиазид

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

фаол моддалар: лозартан калий 50 мг ёки 100 мг , гидрохлортиазид 12,5 мг ёки 25 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, лактоза моногидрати, ўта желатинланган крахмал, натрий кроскармеллоза, гидроксипропил целлюлоза (кам қовушқоқли), магний стеарати.

қобиқ: Sepifilm LP 770 (гидроксипропилметилцеллюлоза, микрокристаллик целлюлоза, стеарин кислотаси, титан диоксиди).

Таърифи: оқ рангли, овал шаклига эга, икки ёқлама қавариқ, бир томонида рискаси бўлган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигипертензив воситалар (ангиотензин II рецепторларининг антагонисти диуретик билан биргаликда).

АТХ коди: С09DA01

Фармакологик ҳусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Мажмуавий таркибли антигипертензив препарат.

Лозартан калийангиотензин II (АТ1 кичик гуруҳи) рецепторларининг специфик антагонисти. Брадикининни парчаловчи киназа II ферментини пасайтирмайди. Томирларининг умумий периферик қаршилигини, қондаги адреналин ва альдостерон концентрациясини, артериал босимни (АБ), кичик қон айланиш доирасидаги босимни пасайтиради; юкламани камайтиради, диуретик самара кўрсатади. Миокарднинг гипертрофияси ривожланишига тўсқинлиқ қилади, сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларида жисмоний юкламаларга толерантликни оширади.

Гидрохлортиазид – тиазид диуретики. Na+ реабсорбциясини пасайтиради, сийдик билан К, гидрокарбонат ва фосфатларни чиқарилишини кучайтиради. Айланаётган қоннинг ҳажмини камайиши, томирлар деворининг реактивлигини ўзгариши, томирларни торайтирувчи моддаларнинг прессор таъсирини пасайиши ва ганглийларга депрессор таъсирнинг кучайиши ҳисобига артериал босимини пасайтиради. Максимал антигипертензив самарага даволаш бошланганидан кейин 3 ҳафта давомида эришилади.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг лозартан ва гидрохлортиазид меъда-ичак трактидан тез сўрилади. Лозартан жигар орқали цитохром CYP2С9 изоферменти иштирокида метаболизмга учрайди, гидроксилланиш йўли билан кучли (10-40 марта) антигипертензив хусуситга эга фаол карбоксилланган ЕХР-3174 метаболити ҳосил бўлади, ҳамда нофаол метоболити, 2 та асосий йўл билан гидроксилланиб ҳосил булади. Лозартаннинг максимал концентрацияга (Сmax) эришиш вақти 1 соатни, фаол метаболитиники – 3-4 соатни ташкил қилади.

Лозартаннинг қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – 99%. Гидрохлоритиазид эритроцитларда плазмадаги миқдорига нисбатан 3,5:1 нисбатда тўпланади. Гидрохлортиазид йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади.

Лозартан жигардан «биринчи ўтиш» самарасига дучор бўлади, карбоксилланиш йўли билан фаол метаболитини ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Гидрохлортиазид жигарда метаболлизмга учрамайди.

Лозартаннинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 1,5-2 соат, унинг асосий метаболитиники эса 3-4 соат. Дозанинг 35% атрофида сийдик билан, 60% атрофида эса ичак орқали чиқарилади.

Гидрохлортиазиднинг ярим чиқарилиш даври Т1/2 – 5,8–14,8 соат. 61% атрофида ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади.

Жигар циррози бўлган беморлар қон плазмасида лозартаннинг концентрацияси аҳамиятли ошади.

Қўлланилиши

– артериал гипертензия. Ко-Лоркар® ва Ко-Лоркар® Форте беморларда артериал босимни фақат лозартан ёки гидрохлортиазид билан бошқарилмаётган эссенциал гипертонияни даволаш учун кўрсатма ҳисобланади;

– артериал гипертензия ва чап қоринча гипертрофияси бор беморларда, умумий аниқланган юрак-томир касаллиги ва ўлими, ҳамда инсульт, миокард инфаркти учраш сони хавфини камайтириш учун.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат овқат қабул қилишдан қатъий назар ичга қабул қилинади. Ўртача бошланғич ва бир маромда сақлаб турувчи доза суткада 1 таблетка (1 таблетка Ко-Лоркар® ёки ½ таблетка Ко-Лоркар® Форте (Лозартан 50 мг/гидрохлортиазид 12,5 мг)). Агарда препаратнинг шу дозасини қабул қилинганда артериал босимининг адекват назорат қилинишига эриша олинмаса, унинг  дозасини суткада 1 марта 2 та Ко-Лоркар® таблеткасигача ошириш ёки 1 таблетка Ко-Лоркар® Форте ичиш мумкин. Максимал доза суткада 1 марта 2 та Ко-Лоркар® таблеткасини ёки 1 та Ко-Лоркар® Форте таблеткасини ташкил қилади (Лозартан 100 мг/гидрохлортиазид 25 мг).

Кекса ёшдаги беморларда бошланғич дозани махсус танлашнинг зарурати йўқ.

 

Ножўя таъсирлари

ЖССТ маълумотига кўра, ножўя таъсирлар ривожланиш тезлиги бўйича қуйидагича тақсимланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); кам (≥1/1000 дан <1/100 гача); камдан-кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам (<1/10000); номаълум – мавжуд маълумотларга кўра учраш сони аниқлашни имконияти йўқ.

Лозартан – гидрохлортиазиднинг клиник тадқиқотларида дори воситаларининг мажмуаси билан боғлиқ ножўя реакциялар кузатилмаган. Ножўя реакциялар лозартан ва/ёки гидрохлортиазид алоҳида қўлланганида аввал кузатилган таъсирлар билан чекланади.

Назорат остидаги клиник тадқиқотларда лозартан ва гидрохлортиазид қабул қилинган беморларда эссенциал гипертензияни даволашда, плацебога нисбатан кўпроқ ва 1% учраши кузатилган биргина ножўя таъсир – бу бош айланишидир.

Бундан ташқари, лозартан/гидрохлортиазидни мажмуада қўллаш жараёнида маълум бўлган ножўя реакциялар мавжуд:

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: камдан-кам – гепатит.

Лаборатория кўрсаткичлари томонидан: камдан-кам – гиперкалиемия, “жигар” трансаминазалари даражасини ошиши.

Бундан ташқари, лозартан/гидрохлортиазид қўлланганида, компонентларнинг ҳар бири қўлланганида кузатилган қуйидаги ножўя реакциялар кузатилган:

Лозартан

Қон яратиш ва лимфатик тизими томонидан: кам – анемия, Шенлейн–Генох касаллиги, экхимоз, гемолиз.

Иммун тизими томонидан: камдан-кам – анафилактик реакциялар, ангионевротик шиши (ҳиқилдоқ ва/ёки тилни шиши, юз, лаблар, ҳалқумни шиши), эшакеми.

Озиқланиш ва модда алмашинуви томонидан: кам – анорекция, подагра.

Руҳият томонидан: тез-тез – уйқусизлик; кам – безовталик; ваҳима, саросимага тушиш ҳолатлари, онгни чалкашиши, депрессия, ноодатий туш кўриш, уйқуни бузилиши, уйқучанлик, хотирани бузилиши.

Асаб тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши; кам – қўзғалувчанликни ошиши, парестезия, периферик нейропатия, тремор, мигрен, хушдан кетиш.

Кўриш аъзолари томонидан: кам – кўришни хиралашиши, кўзларда ачишиш ҳисси, конъюнктивит, кўриш ўткирлигини пасайиши.

Эшитиш аъзолари ва мувозанат томонидан: кам – вертиго, қулоқларни шанғиллаши.

Юрак-томир тизими томонидан: кам – артериал гипотензия, ортостатик гипотензия, тўш суяги соҳасида оғриқ, стенокардия, II даражали атриовентрикуляр блокада, цереброваскуляр бузилишлар, миокард инфаркти, юрак уришини ошиши, аритмия (юрак бўлмачасини хилпиллаши, синусли брадикардия, тахикардия, юрак қоринчалари тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси), васкулит.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан: тез-тез – йўтал, юқори нафас йўлларининг инфекциялари, бурун битиши, синусит; кам – фарингит, ларингит, диспноэ, бронхит, бурундан қон кетиши, ринит.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – қоринда оғриқ, кўнгил айниши, диарея, диспепсия; кам – қабзият, тиш оғриғи, оғизни қуриши, қорин дам бўлиши, гастрит, қусиш.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: номаълум – жигар фаолиятини бузилиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: кам – алопеция, дерматит, тери қуриши, эритема, гиперемия, фотосезувчанлик, қичишиш, тошма, кўп терлаш.

Таянч-ҳаракат тизими томонидан: тез-тез – мушак тортишиши, белда оғриқ, оёқларда оғриқ, ишиалгия, кам – бўғинлар шиши, мушаклар ва суякларда оғриқ, бўғимлар ригидлиги, артралгия, артрит, фибромиалгия, кучсизлик; номаълум – рабдомиолиз.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: кам – ноктурия, сийишга императив қистовлар, сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари.

Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан: кам – либидони пасайиши, потенцияни сусайиши.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидан бузилишлар: тез-тез – астения, толиқиш, кўкракда оғриқ; кам – юзни шиши, иситма.

Лаборатория кўрсаткичлари томонидан: тез-тез – гипергликемия, гематокрит ва гемоглобинни бироз пасайиши; кам – қон зардобида мочевина ва креатинин миқдорини бироз ошиши; жуда кам – “жигар” трансаминазалари ва билирубин даражасини ошиши.

Гидрохлортиазид

Қон яратиш ва лимфатик тизими томонидан: кам – агранулоцитоз, апластик анемия, гемолитик анемия, лейкопения, пурпура, тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан: камдан-кам – шокгача бўлган анафилактик реакциялар.

Озиқланиш ва модда алмашинуви томонидан: кам – анорекция, гипергликемия, гиперурикемия, гипокалиемия, гипомагниемия, гипонатриемия, гиперкальциемия, гипохлоремик алкалоз.

Руҳият томонидан: кам – уйқусизлик.

Асаб тизими томонидан: кам – бош оғриғи.

Кўриш аъзолари томонидан: кам – кўриш ўткирлигини пасайиши, ксантопсия.

Юрак-томир тизими томонидан: кам – некротик васкулит, тери васкулити.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: кам – респиратор дистресс- синдроми, шунингдек, пневмонит ва нокардиоген ўпка шиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кам – сиаладенит, спазмлар, гастрит, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: кам – холестатик сариқлик, холецистит, панкреатит.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: кам – фотосезувчанлик, эшакеми, токсик эпидермал некролиз.

Таянч-ҳаракат тизими томонидан: кам – мушаклар тортишиши.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: кам – гликозурия, интерстициал нефрит, буйраклар фаолиятини бузилиши, буйрак етишмовчилиги.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидан бузилишлар: кам – иситма, бош айланиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– анурия;

– яққол артериал гипотония;

– жигар ва/ёки буйраклар фаолиятининг яққол бузилишлари (КК <30 мл/мин);

– гиповолемия ( шу жумладан диуретикларнинг юқори дозалари фонидаги);

– ҳомиладорлик;

– лактация даври;

– болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар;

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Эҳтиёткорлик билан билатерал буйрак стенози ёки ягона буйрак артериясининг стенози бўлган беморларга, қандли диабети, гиперкальциемияси, гиперурикемия ва/ёки подаграли бириктирувчи тўқималарниг тизимли касалликлари бўлган беморларга (шу жумладан тизимли қизил югурик), ҳамда аллергологик анамнези ва бронхиал астмаси бўлган беморларга буюрилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

FDA таснифи бўйича ҳомилага таъсири –  C (биринчи триместр) ва D (иккинчи ва учинчи триместр) тоифа.

Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимига бевосита таъсир этувчи препаратлар ҳомиладорликнинг II ва III-чи уч ойлигида қўлланганида, ривожланиш нуқсонларини ёки ҳаттоки ривожланаётган ҳомилани ўлимига олиб келиши мумкин, шунинг учун ҳомиладорлик аниқланганда препарат билан даволаш тўхтатилади ва зарурат бўлганда альтернатив антигипертензив даво қўлланилади.

Кўкрак сути орқали ажралиши аниқланмаган. Бошқа кўп дори воситалар каби кўкрак сути орқали ажралади ва эмизган пайтда болани ривожланишида яширин нохуш таъсирлар кузатилиши мумкин, лактация даврида буюрилганида, эмизишни тўхтатиш ёки билан даволашни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим.

Гидрохлортиазид кўкрак сути орқали ажралади. Бошқа кўп дори воситалар каби кўкрак сути орқали ажралади ва эмизган пайтда болани ривожланишида яширин нохуш таъсирлар кузатилиши мумкин, лактация даврида буюрилганида, эмизишни тўхтатиш ёки билан даволашни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратнинг дигоксин, билвосита антикоагулянтлар, циметидин, фенобарбитал билан клиник сезиларли ўзаро таъсири аниқланмаган. Калийтежовчи диуретиклар ва калий препаратлари билан бирга қўлланганида гиперкалиемияни ривожланиш хавфи ошади.

Препаратни барбитуратлар, опиоидли анальгетиклар, этанол билан бирга қўлланганда ортостатик гипотензияни потенцирланиши пайдо бўлиши мумкин.

Препаратни гипогликемик воситалар билан бирга қўлланганда уларни дозасини тўғрилаш талаб қилинади.

Препаратни бошқа гипотензив воситалари билан бир вақтда қўлланганда аддитив самара бўлиши мумкин.

Препаратни кортикостероидлар, АКТГ билан бирга қўлланганда электролитларни, айниқса калийнинг йўқотилиши кучаяди.

Препаратни қон томирларни торайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қўлланганда, уларни ишлатишга тўсқинлик қилмайдиган даражада, уларни самарасини бироз пасайтириши мумкин.

Препаратни деполяризация қилмайдиган миорелаксантлар (масалан, тубокурарин) билан бир вақтда қўлланганида уларнинг таъсирини кучайиши мумкин.

Айрим ҳолларда ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) билан бир вақтда қўллаш препаратнинг диуретик, натрийуретик ва гипотензив самараларини камайтириши мумкин.

Гидрохлортиазид

Тиазид диуретиклар билан бир вақтда қўлланганда қуйидаги моддалар билан ўзаро таъсирлар кузатилиши мумкин:

Алкоголь, барбитуратлар, наркотик моддалар ёки антидепрессантлар.

Ортостатик гипотензияни юз бериш хавфи ошиши мумкин.

Диабетга қарши препаратлар (инсулин ва перорал қўлланадиган препаратлар).

Тиазид диуретиклари билан даволаш, глюкозага бўлган толерантликка таъсир қилиши мумкин. Диабетга қарши препаратларнинг дозасини тўғрилаш керак бўлиши мумкин. Гидрохлортиазидни қўллаш билан боғлиқ функционал буйрак етишмовчилигининг эҳтимоли оқибатидаги лактат–ацидозни ривожланиш хавфи туфайли, метформинни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Бошқа антигипертензив препаратлар

Аддитив самара.

Холестирамин ва колестипол.

Ион алмашинувчи қатронлар борлигида гидрохлортиазидни сўрилиши бузилади. Холестирамин ва колестиполни бир мартали дозаларини қабул қилиш гидрохлортиазидни боғланишига ва уни меъда–ичак йўлларидан сўрилишини мос равишда 85% ва 43% га пасайишига олиб келади.

Кортикостероидлар, адренокортикотроп гормони (АКТГ)

Электролитлар танқислиги, айниқса гипокалиемия оғирлашиши мумкин.

Прессор аминлар (масалан, адреналин)

Прессор аминларнинг самараси сусайиши мумкин, бироқ бу уларни ишлатилишини истисно қилмайди.

Деполяризация қилмайдиган миорелаксантлар (масалан, тубокурарин хлориди)

Миорелаксантлар таъсири кучайиши мумкин.

Литий препаратлари

Диуретиклар литийнинг буйрак клиренсини пасайтиради ва унинг токсик таъсири хавфини аҳамиятли оширади. Гидрохлортиазидни литий препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Подаграни даволаш учун ишлатиладиган тиббий препаратлар (пробенецид, сульфинпиразон ва аллопуринол)

Подаграга қарши дори препаратларини дозасини тўғрилаш керак бўлиши мумкин, чунки гидрохлортиазид қон зардобида сийдик кислотаси миқдорини ошириши мумкин. Тиазидлар билан бирга қўллаш аллопуринолга ўта сезувчанлик реакциясини юз бериш сонини ошириши мумкин.

Антихолинерлик препаратлар (масалан, атропин, биперидин)

Меъда–ичак йўлларининг моторикаси ва меъдани бўшалиш тезлигини пасайиши ҳисобига тиазид диуретикларининг биокираолишлигини ошириши мумкин.

Цитотоксик препаратлар (масалан, циклофосфамид, метотрексат).

Тиазид диуретиклари цитотоксик препаратларни буйрак орқали чиқарилишини ингибирлаши ва уларнинг миелосупрессив самарасини кучайтириши мумкин.

Салицилатлар

Салицилатлар юқори дозаларда қўлланган ҳолларда гидрохлортиазид уларнинг марказий нерв тизимига токсик таъсирини кучайтириши мумкин.

Метилдопа

Гидрохлортиазид ва метилдопани бир вақтда қабул қилган пациентларда гемолитик анемия ривожланишининг якка ҳоллари таърифланган.

Циклоспорин

Циклоспорин билан бирга даволаш гиперурикемияни хавфини ва подагранинг асоратларини ошириши мумкин.

Юрак гликозидлари

Тиазид диуретиклари чақирган гипокалиемия ёки гипомагниемия наперстянка препаратлари билан индукцияланган аритмияни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Кальций тузлари

Тиазид диуретиклари кальцийни экскрециясини пасайтириши ҳисобига қон зардобида кальций миқдорини ошириши мумкин. Агар бемор кальций препаратларини қабул қилаётган бўлса, қон зардобида кальций миқдорини назорат қилиш ва шу билан бирга кальций препаратлари дозасини тўғрилаш керак.

Лаборатор текширувларнинг натижаларига таъсири

Кальций метаболизмига таъсири туфайли, тиазидлар қалқонсимон олд безларининг фаолиятини таҳлили натижаларига таъсир этиши мумкин.

Карбамазепин

Симптоматик гипонатриемия ривожланиши хавфи мавжуд.

Карбамазепин қабул қилаётган беморларда қондаги натрий миқдорини клиник кузатуви ва лаборатор мониторингини ўтказиш керак.

Йод сақловчи контраст моддалар

Диуретикларни қабул қилиш оқибатидаги дегидратация ҳолларида, айниқса йод препаратлари юқори дозаларда қабул қилинганда, ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланишини хавфи ошади.

Уларни юборишдан олдин беморларда регидратация муолажасини ўтказиш керак. Амфотерицин В (парентал юбориш учун), кортикостероидлар, адренокортикотроп гормони, сурги воситалари ёки глицирризин (қизилмия таркибида сақланувчи)

Гидрохлортиазид электролитлар танқислигини, айниқса гипокалиемияни ривожланишини чақириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни бошқа гипотензив воситалар билан бирга буюриш мумкин.

Препаратни қўллаш фонида буйрак артерияларининг икки томонлама стенози бўлган ёки якка буйрак артериясининг стенози бўлган беморларда қон плазмасида мочевина ва креатинин концентрациясини ошиши мумкин.

Гидрохлортиазид артериал гипотензияни ва сув-электролит мувозанатини бузилишини кучайтириши (умумий айланаётган қон хажмининг камайиши, гипонатриемия, гипохлоремик алкалоз, гипомагниемия, гипокалиемия), глюкозага толерантликни бузилиши, кальцийни сийдик билан чиқиб кетишини пасайтириши ва қон плазмасида кальцийнинг концентрациясини бир оз ўткинчи ошишини чақириши, холестерин ва триглицеридларнинг концентрациясини ошириши, гиперурикемия ва/ёки подагранинг пайдо бўлишини келтириб чиқариши мумкин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: АБ ни яққол пасайиши, тахикардия, брадикардия (вагуснинг рағбатлантирилиши оқибатида); гидрохлортиазид – электролитларнинг йўқотилиши (гипокалиемия, гиперхлоремия, гипонатриемия), ҳамда диурезнинг кучайиши оқибатида пайдо бўлувчи дегидратация.

Даволаш: агар препарат яқинда қабул қилинган бўлса, меъдани ювиш лозим; симптоматик ва тутиб турувчи давони ўтказилади, зарур бўлганида сув-электролит бузилишларини тўғриланади. Лозартан ва унинг фаол метаболитлари гемодиализ ёрдамида чиқариб ташланмайди.

 

Чиқарилиш шакли

«Ко-Лоркар®», қобиқ билан қопланган таблеткалар, №14, №28.

«Ко-Лоркар® Форте», қобиқ билан қопланган таблеткалар, №14, №28.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: