Skip to main content

Ко-Ирбесан

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КО-ИРБЕСАН

CO -IRBESANUM

 

Препаратнинг савдо номи: Ко-Ирбесан

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Ирбесартан, гидрохлортиазид

Дори шакли: Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби: 

Фаол моддалар: Ирбесартан 150 мг ёки 300 мг, гидрохлортиазид 12,5 мг.

Ёрдамчи моддалар: целлактоза 80, микрокристалл целлюлоза, ўта желатинланган крахмал, натрий кроскармеллоза, аэросил, темир III оксиди, темир II оксиди, магний стеарати.

Қобиқ: Opadry Pink 20A24556 (гипромеллоза, индигокармин, титан диоксиди, темир II оксиди, алюминли кармоизин, гидроксипропилцеллюлоза, сансет сариғи).

Таърифи:

150 мг – пушти рангли, овал шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида рискаси бўлган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.  

300 мг – пушти рангли, овал шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида рискаси ва бошқа томонида «NOBEL» гравировкаси бўлган,  қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигипертензив воситалар (ангиотензин II рецепторларининг антагонисти).

АТХ коди: С09DА04

 

Фармакологик хусусиятлари

Ангиотензин II рецепторлари антагонисти – ирбесартан ва тиазид диуретик гидрохлортиазидни сақловчи мажмуавий антигипертензив препарат. Бу ингредиентларнинг мажмуаси артериал босимни (АБ), улар ҳар бири алоҳида-алоҳида қўллангандагина нисбатан юқорироқ даражада пасайтирувчи аддитив гипотензив самарага эга.

Ирбесартан – ангиотензин II (АТ1 тури) рецепторларини блоклайди ва шу йўл билан ангиотензин II нинг қон томирларни торайтирувчи таъсирини бартараф қилади ва альдостероннинг қон плазмасидаги концентрациясини пасайтиради. У АБ ни юрак қисқаришлари сонига (ЮҚС) минимал таъсир қилган ҳолда пасайтиради.

Гидрохлортиазид – тиазид диуретикдир, натрий ва хлоридларни чиқарилишини тахминан эквивалент миқдорда ошириб, натрийни қайта сўрилишини тормозлайди. Плазма ҳажмини, плазмада ренин фаоллигини ва альдостероннинг секрециясини ошириб, кейинчалик калийнинг сийдикдаги миқдорини ошириши ва унинг қон зардобидаги миқдорини пасайтириши орқали камайтиради. Гидрохлортиазид қабул қилинганида диурезни бошланиши уни ичга қабул қилингандан кейинги биринчи 2 соатга тўғри келади, 4 соат давомида максимига етади, таъсири тахминан 6-12 соат давомида сақланиб қолади. АБ ни пасайиши препаратнинг биринчи дозаси қабул қилинганидан кейин намоён бўлади, максимал самараси 6-8 ҳафта даволашдан кейин кузатилади. Самараси узоқ муддат давомида (1 йил) қўлланганида сақланиб қолади.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин ирбесартаннинг мутлоқ биокиришаолишлиги – 60-80%, гидрохлортиазиднинг эса – 50-80% ни ташкил қилади, ичга қабул қилингандан кейин ирбесартаннинг қондаги максимал концентрацисига (Сmax) 1,5-2 соатдан кейин, гидрохлортиазидники эса – 1-2,5 соатдан кейин эришилади.

Ирбесартаннинг қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши тахминан 96% ни ташкил қилади. Ирбесартаннинг тақсимланиш ҳажми (Vd) 53-93 л ни ташкил қилади.

Гидрохлортиазиднинг плазма оқсиллари билан боғланиши 68% ни ташкил қилади. Vd 0,83-1,14 л/кг. Гидрохлортиазид йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади, гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) орқали ўтмайди.

Ирбесартан жигарда глюкурон кислотаси билан конъюгация ва оксидланиш йўли орқали метаболизмга учрайди.

Қонда асосий айланиб юрувчи метаболити ирбесартан глюкуронидидир (тахминан 6%). In vitro тадқиқотлар ирбесартан CYP2C9 иштирокида оксидланиш йўли орқали метаболизмга учрашини кўрсатади. Гидрохлортиазид метаболизмга учрамайди.

Умумий ва буйрак клиренси мувофиқ минутига 157-176 мл ва минутига 3-3,5 мл ни ташкил қилади. Ирбесартаннинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 11-15 соатни ташкил қилади. Қон  зардобидаги концентрацияси даволаш бошланганидан кейин 3 кун давомида барқарор қийматга эришади. Схема бўйича суткада 1 марта такроран қабул қилинганда ирбесартанни қон плазмасида чекланган тўпланиши кузатилади (<20%).

Креатинин клиренси (КК) <20 мл/мин бўлган беморларда Т1/2 ни 21 соатгача узайиши кузатилади.

Гидрохлортиазиднинг Т1/2 5 дан 15 соатгача ўзгариб туради. Гидрохлортиазид буйрак орқали тез чиқарилади. Ичга қабул қилинган дозанинг камида 61% дан камроғи ўзгармаган ҳолда 24 соат давомида чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Артериал гипертензияда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади. Таблеткалар бутунлигича сув билан бирга ютилади. Препаратни АБ алоҳида ирбесартан ёки гидрохлортиазид билан етарли даражада назорат қилинмайдиган пациентларда суткада 1 марта қўллаш мумкин.

Ко-Ирбесан 150/12,5 мг ни монотерапияда, гидрохлортиазид ёки АБ ни ирбесартан (суткада 150 мг) билан етарли даражада назорат қилинмайдиган пациентларга буюрилади.

Ко-Ирбесан 300/12,5 мг ни АБ ни ирбесартан (300 мг) ёки Ко-Ирбесан (150/12,5 мг) билан етарли даражада назорат қилиб бўлмайдиган пациентларга буюрилади.

Препаратни суткада 1 марта 300 мг ирбесартан/12,5 мг гидрохлортиазиддан кўпроқ дозаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

75 ёшдан ошган пациентларда бошланғич доза 75 мг ( ирбесарта) ни ташкил этиши лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Марказин нерв тизими томонидан: тез-тез – бош айланиши, баъзида – ортостатик бош айланиши, бош оғриқлари;

Юрак-қон томир тизими томонидан: баъзида артериал гипотензия, шишлар, синкопе, тахикардия, қизиб кетиш ҳисси;

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши; қусиш; баъзида – диарея; жуда кам ҳолларда – таъм билиш ҳиссини ўзгариши, диспепия, жигар фаолиятини бузилиши, гепатит;

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: тез-тез – сийишни бузилиши;

Жинсий тизими томонидан: баъзида – жинсий майлни ўзгариши, жинсий дисфункция;

Аллергик реакциялар: кам – тошма, эшакеми, ангионевротик шиш;

Бошқалар: тез-тез – толиқиш, баъзида қўл ва оёқларни шишиши, кўкрак қафасида оғриқлар;

Лаборатория кўрсаткичлари томонидан: тез-тез – мочевина азотини, плазма креатинини ва креатининкиназасини ошиши; баъзида – қон зардобида калий ва натрий даражасини камайиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– ҳомиладорлик ва лактация даври;

– препарат компонентларига ва сульфонамид ҳосилаларига юқори сезувчанлик;

– оғир даражали буйрак етишмовчилиги (КК<30 мл/мин);

– рефрактер гипокалиемия, гиперкальциемия;

– жигар етишмовчилигининг оғир шакли;

– жигарнинг билиар циррози;

– холестаз;

– болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа антигипертензив дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида Ко-Ирбесаннинг антигипертензив таъсири кучайиши мумкин. Ирбесартан/гидрохлортиазиднинг 300/12,5 мг дозалардаги мажмуасини бошқа антигипертензив воситалари билан, шу жумладан кальций каналлари блокаторлари ва бета-адреноблокаторлари билан эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Диуретикларнинг юқори дозалар билан олдинги даволаш гиповолемияга ва артериал гипотензия хавфига олиб келиши мумкин.

Гидрохлортиазиднинг гипокалиемик самараси ирбесартаннинг калийни тежовчи самараси билан сусайтирилади. Бироқ, гидрохлортиазиднинг ушбу самараси калийни йўқотилишини ва гипокалиемияни чақирувчи бошқа дори воситалари (масалан, диуретиклар, сурги воситалари, амфотерицин, карбеноксолон, пенициллин G нинг натрийли тузи, салицил кислотасининг ҳосилалари билан) томонидан кучайтирилиши мумкин.

Ангиотензин II антагонистлари ва ностероид яллиғланишга қарши воситалари (НЯҚВ) (масалан, ЦОГ-2 ни селектив ингибиторлари, ацетилсалицил кислотасини суткада>3 г ва носелектив НЯҚВ) билан бир вақтда қўлланганида гипотензив самараси сусайиши мумкин.

Литий препаратлари билан бирга қўлланганида, литий тузларининг плазмадаги концентрацияси заҳарли даражасигача ошиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

АБ юқори бўлган пациентларда препарат симптоматик гипотензияни кам чақиради. Симптоматик артериал гипотензия эҳтимол айланиб юрувчи қоннинг ҳажми (АЮҚҲ) камайган ёки диуретиклар билан даволаш оқибатидаги натрийнинг миқдори паст бўлган беморларда, ош тузи чекланган парҳезда, диареяда, қусишда кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатларни препарат билан даволашни бошлашдан олдин тўғрилаш лозим.

Буйрак артериясининг билатериал стенози ёки фаолият кўрсатаётган якка буйрак артериясининг стенози бўлган беморларда, ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин II рецепторлари блокаторлари қўлланганида оғир артериал гипотензия ва буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи ошиши мумкин.

Препарат буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўлланганида калий, креатинин ва сийдик кислотасининг қон зардобидаги даражасини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади.

Яқинда буйрак кўчириб ўтказилган пациентларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда тиазид диуретиклари билан даволашда азотемия ривожланиши мумкин.

Препаратни аорта оғзининг стенози ва митрал клапанининг стенози бўлган пациентларга, обструктив гипертрофик кардиомиопатияда эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Тиазидлар кальцийни буйрак орқали чиқарилишини камайтириши ва кальцийнинг қон зардобидаги даражасини, кальций алмашинувини бузилиши бўлмаган шароитда, бироз ошишини чақириши мумкин. Аниқланадиган гиперкальциемия яширин гиперпаратиреознинг белгиси бўлиши мумкин.

Шунинг учун тиазидларни қабул қилиш қалқонсимон бези олди безини фаолиятини текширишни ўтказишдан олдин тўхтатилиши керак.

Препарат магнийни сийдик билан чиқарилишини кучайтириши мумкин, бу гипомагнемияга олиб келиши мумкин.

Препарат допинг – синамасида мусбат натижани чақириши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат катта пациентларда суткада 900 мг гача дозада 8 ҳафта давомида қўлланганида ҳеч қандай заҳарлилиги аниқланмаган.

Симптомлари: АБ ни яққол пасайиши, тахикардия, брадикардия, оғизни қуриши, ҳолсизлик, уйқучанлик юз бериши мумкин.

Даволаш: препарат юқори дозаларда тасодифан қабул қилинганида сунъий қусиш ва/ёки меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, симптоматик ва бир маромда сақлаб турувчи даволашни ўтказиш кўрсатилган. Гемодиализ самарасиз.

 

Чиқарилиш шакли

«Ко-Ирбесан 150», қобиқ билан қопланган таблеткалар, №7, №14, №28.

«Ко-Ирбесан 300», қобиқ билан қопланган таблеткалар, №7, №14, №28.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати 

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: