Skip to main content

Клотримазол суртма

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛОТРИМАЗОЛ

CLOTRIMAZOLE

 

Препаратнинг савдо номи: Клотримазол

Таъсир қилувчи модда (ХПН): клотримазол

Дори шакли: суртма

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: клотримазол (100% қуруқ моддага ҳисобланганда) 10 мг;

ёрдамчи  моддалар: пропиленгликоль, полиэтиленгликоль 400, проксанол 268, цетостеарил спирти, полиэтиленнинг  цетостеарил эфири.

Таърифи: оқ рангли, бир хил консистенцияли, кучсиз ўзига хос хидли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар. Имидазол ва триазол ҳосилалари. Клотримазол.   

АТХ коди:  D01A C01

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Имидазол ҳосилалари гуруҳига мансуб бўлган, сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши восита. Клотримазолнинг таъсир механизми замбуруғ ҳужайраларида нуклеин кислотаси, протеинлар ва эргостерол синтезини блоклаши билан боғлиқ бўлиб, бу ҳужайра қобиғини шикастланиши ва замбуруғ ҳужайраларини нобуд бўлишига олиб келган. Патоген дерматофитлар (Trichophyton spp., Epidermophyton floccosum, Microsporum spp.); ачитқи ва моғор замбуруғлар (Candida spp., Torulopsis spp., Rhodotorula зотидан), рангбаранг темиратки (Malassezia furfur) ва эритразманинг қўзғатувчиларига (Corynebacterium minutissimum); граммусбат микроорганизмларга (Staphylococcus spp., Sterptococcus spp.) нисбатан фаол.

Препарат фунгистатик, дерматофитларга ва Candida турли замбуруғларга нисбатан эса – фунгицид таъсирга эга.

Фармакокинетикаси

Препарат юқори кирувчи хусусиятга эга. Сиртга қўлланганда препаратнинг эпидермисдаги концентрацияси дерма ва тери ости ёғ қаватига қараганда юқори. Тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.

 

Қўлланилиши

  • Дерматофитлар, ачитқи, моғор замбуруғлари ва клотримазолга сезгир бошқа қўзғатувчилар чақирган терининг замбуруғли инфекциялари.
  • Терининг Malassezia furfur (рангбаранг темиратки) ва Corynebacterium minutissimum (эритразма) чақирган инфекциялари.

Қўллаш усули ва дозалари

Суртмани суртиш олдидан терининг шикастланган соҳаларини олдиндан тозалаш (рН қийматига нейтрал эга бўлган совунни қўллаб) ва яхшилаб қуритиш керак; товонларни илиқ сувда совун билан ювиш керак, суртмани айниқса оёқ бармоқлари орасига яхшилаб суртиш керак. Препаратни терининг шикастланган соҳаларига суткада 1-3 марта юпқа қават қилиб суртиш ва терининг шикастланган ўчоғи атрофидаги унчалик катта бўлмаган қисмини қамраб олган ҳолда бироз ишқалаш керак. Бир марталик доза кафт юзаси майдонига тенг ўлчов ҳисобидан, суртманинг 5 мм узунликдаги устунчасини ташкил қилади.

Даволашнинг умумий давомийлиги:

дерматомикозлар – 3-4 ҳафта;

эритразма – 2-4 ҳафта;

ранг-баранг темиратки – 1-3 ҳафтани ташкил қилади.

Агар сиз навбатдаги суртишни ўтказиб юборган бўлсангиз, ёдингизга тушган захоти препаратни дарҳол суртиш керак, аммо агар препаратни кейинги қабул вақти деярли келган бўлса суртишни ўтказиб юборган маъқул.

Касалликнинг характери ва оғирлигига қараб шахсий дозалаш тартиби ва препаратни қўллаш усули, хамда даволашнинг давомийлигини шифокор буюриши мумкин.

Қўзғатувчини ишончли йўқотиш учун ва симптомларга қараб, субъектив симптомлар  йўқолгандан кейин даволашни тахминан 2 ҳафта давом эттириш лозим.

Пациент қайта микробиологик текширишни ўтказиш ва даволаш бошлангандан кейин 4 ҳафта ўтгач клиник яхшиланиш бўлмаганида, даволашни тўғрилаш учун шифокорга мурожат қилиши лозим.

Болалар

Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими: аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик/анафилактоид реакциялар (анафилактик шок, ангионевротик шиш, хушдан кетиш, артериал гипотензия, ҳансираш ва эшакеми).

Тери ва тери ости клетчаткаси: қизариш (эритема), пўрсилдоқларни пайдо бўлиши, қипиқланиш, ачишиш/қизиш, санчиқ, локал шиш, қичишиш, тошма, умумий таъсирланиш, оғриқ/дискомфорт, тери қуриши ҳисси,  аллергик контакт дерматит.

Цитострил спиртига ва пропиленгликолга юқори сезувчанликда терида аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Бу симптомларни пайдо бўлиши, препарат билан даволашни тўхтатишни талаб қилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Клотримазолга, цетостеарил спирти ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Тирноқлар ёки бош териси инфекцияларини даволаш учун қўлланмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат бошқа маҳаллий замбуруғларга қарши препаратларнинг, шу жумладан амфотерицин, нистатин, ва натамициннинг таъсирини пасайтириши мумкин.

Дексаметазон юқори дозаларда препаратнинг замбуруғларга қарши таъсирини тормозлаши мумкин.

Гидроксибензой кислотасининг пропил эфирини юқори концентрацияларини маҳаллий қўллаш препаратнинг замбуруғларга қарши таъсирини кучайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препарат цетостеарил  спирти, у маҳаллий тери реакцияларини (масалан, контакт дерматит) чақириши мумкин ва терини таъсирланишини чақириши мумкин бўлган пропиленгиколь сақлайди. Бундай холларда препаратнинг бу компонентни сақламайдиган бошқа шаклларини қўллаш тавсия этилади.

Препарат офтальмология амалиётида қўлланмайди. Препаратни кўзга тушишидан сақланиш лозим. Агар бу юз берса, кўзларни кўп миқдордаги сув билан ювиш лозим. Препаратни ютиш мумкин эмас.

Даволаниш даврида ҳаво ва нам ўтказмайдиган кийим ва пойафзални кийиш тавсия қилинмайди. Препарат суртилгандан кейин ишлов берилган юзани  ёпиш ёки  унга окклюзион (ҳаво ўтказмайдиган) боғлов қўйиш  мумкин эмас.

Препаратни, хатто касалликнинг ўткир симптомлари эрта йўқолган бўлса ҳам, даволаш буюрилган бутун муддат давомида қўллаш лозим. Бу тавсияларга риоя қилиш, қайта инфекцияланишнинг ривожланишини олдини олишга ёрдам беради.

Таъсирланиш ёки қўллашда юқори сезувчанликнинг бошқа кўринишлари пайдо бўлган холда препаратни қўллашни бекор қилиш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши.

Аёлларда клотримазолни фертилликка таъсирини клиник тадқиқотлари ўтказилмаган, лекин ҳайвонлардаги тадқиқотларда клотримазолни фертилликка таъсири аниқланмаган. Ҳомиладорлик даврида клотримазол қўллаш билан ўтказилган тадқиқотлар сони чекланган. Ҳайвонлардаги тадқиқотларда репродуктив токсиклик нуқтаи назаридан тўғридан-тўғри ёки билвосита зарарли таъсири аниқланмаган.

Огоҳлантириш чораси сифатида, ҳомиладорликнинг I уч ойлиги давомида клотримазолни қўллашдан сақланиш керак.

Эмизиш даврида препаратни сут безларига суртиш мумкин эмас. Клотримазол билан даволаниш даврида эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар. Болаларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Агар препарат “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилгандагидек қўлланса , фақат таъсир қилувчи модданинг (клотримазолнинг) аҳамиятсиз миқдори организмга сўрилади. Шундай қилиб, тизимли самараларни (бошқа аъзоларга таъсири) пайдо бўлиш эҳтимоли йўқ.

Тасодифан препарат катта миқдорда ютиб юборилганда  бош айланиши,  кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқлар,  жигар  фаолиятини бузилиши мумкин.

Даволаш: препаратни қўллашни тўхтатиш, меъдани ювиш, зарурати бўлганида симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

25 г дан туба ва қутида .

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин, музлатишга йўл қўйилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365